Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.09K subscribers
22.7K photos
3.17K videos
127 files
10.7K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
📣🚇 Шунингдек, "яшил" ҳудудларда жойлашган санаторий, пансионат, болалар оромгоҳлари ва бошқа дам олиш масканларига фуқароларни марказлаштирилган тартибда ташиш учун вилоятлараро автобуслар, шу жумладан туристик ташкилотлар автобуслари қатновини йўлга қўйишга РУХСАТ БЕРИЛДИ. Бунда:

🌡 автобусларда ҳайдовчи ва йўловчилар тиббий ниқоб, тиббий қўлқопда бўлиши лозимлиги, шунингдек, уларнинг тана ҳарорати пирометрларда ўлчаниб, 37ºС ва ундан юқори бўлган ҳолатда уларнинг автобус салонига чиқарилмаслиги;

автобуслар вилоятларо қатновларда "қизил" ҳудудларда тўхтамаган ҳолда ҳаракатланади;

🚿 автобуслар доимий равишда ҳар қатновга чиқишдан олдин тўлиқ дезинфекциядан ўтказилади;

📝 автобусларда ҳаракатланаётган йўловчиларнинг рейслар кесимидаги рўйхати (базаси) юритилади.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚽️ Шу билан бирга футбол бўйича халқаро ва ички мусобақаларга юқори даражада тайёргарлик кўриш ҳамда уларда қатнашиш мақсадида профессионал футбол клубларига ўз ўқув машғулотларини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда бошлашга ҳамда

❗️2020 йил 5 июндан бошлаб Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатларини ТОМОШАБИНЛАР ИШТИРОКИСИЗ давом эттиришга рухсат берилди.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
‼️ Юқоридагилар билан бир қаторда БАРЧА ҲУДУДЛАРДА уларнинг тоифасидан қатъи назар қуйидаги карантин талаблари сақлаб қолиниши белгиланди:

жамоат жойларида ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаш,

🚫 уч кишидан ортиқ йиғилмаслик, фуқароларнинг тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситаларидан фойдаланиши;

🚫 таълим ташкилотлари (боғча, мактаб, лицей, коллеж, техникум, институт, университет ва бошқалар), ўқув курслари фаолиятини йўлга қўймаслик;

🚫 кўнгилочар объектлар — тунги клублар, дискотека, ресторан, кафе, ошхона, чойхона, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига йўл қўймаслик;

🚫 концерт, театр, кинотеатр ва спорт тадбирларини (профессионал футбол клублари ўқув машғулотлари ва Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатлари бундан мустасно) ўтказмаслик;

🚫 жамоат транспорти ҳаракатига рухсат бермаслик;

🚫 буюм бозорлари фаолиятига рухсат бермаслик;

деҳқон, қурилиш бозорлари, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат савдо нуқталари (супермаркет ва бошқа йирик дўконлар) кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш ҳамда ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37ºС ва ундан юқори бўлган ҳолатда, ушбу мажмуаларга киритмаслик чораларини кўриш;

барча ташкилотлар кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион "тўшак"лар билан таъминлаш ҳамда ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш;

қурилиш-таъмирлаш ишларида объектларнинг ҳудуди тўлиқ карантинга олиниши ва ҳудудий санитария-эпидемиология осойишталик марказлари билан биргаликда объектларда санитария-гигиена тадбирларининг амалга оширилиб борилиши. Бунда, ушбу ташкилотларнинг фаолият олиб бориш даврида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиш, ўз фаолиятини фақатгина тегишли объект ҳудуди доирасида ташкил этиш.

🚨 "Қизил" тоифага кирувчи ҳудудларда карантин чекловлари талабларини бажармаслик, шунингдек, "яшил" ва "сариқ" тоифага кирувчи ҳудудларда рухсат берилган фаолият турларини ўрнатилган махсус талабларга риоя этмаган ҳолда амалга ошириш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️⚡️Қуйидагилар жорий йилнинг 1 СЕНТЯБРИГА ҚАДАР УЗАЙТИРИЛДИ:

☑️ хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилган виза муддатлари;

☑️ муайян муддатга визасиз ва электрон виза билан кириш ҳуқуқига эга хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддати;

☑️ Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиб, 2020 йил ҳисобидан қайтариб олиб чиқиш муддати тугайдиган хорижий автотранспорт воситаларини республикамиз ҳудудидан қайтариб олиб чиқиш муддати.

〰️〰️〰️〰️〰️

Шахсий автотранспорт воситаларининг вилоятлараро ҳаракатланишига йўл қўйилмаслиги (Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига ҳамда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш бундан мустасно) талаби устидан қатъий назорат ўрнатиш белгиланди.

☑️ Деҳқон бозорлари ва аҳоли гавжум бўладиган ҳудудларда карантин талабларига риоя этилишини назорат қиладиган кўнгилли гуруҳлар тузиш топширилди.

☑️ Шунингдек, Мамлакатда карантин ва ундан кейинги даврда фуқароларнинг республика бўйлаб саёҳат қилишлари юзасидан вақтинчалик тартиб ҳамда Карантин даврида санаторийлар ва болалар ёзги оромгоҳларининг фаолиятини ташкил этиш бўйича вақтинчалик талаблар тасдиқланди.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
_O'zbekiston Respublikasi_
🇺🇿Madaniyat Vazirligi🇺🇿
Parkent tumani
Madaniyat bo'limi
"YOSHLAR ITTIFOQI"
Parkent tumani kengashi
Boyqozon Madaniyat Markazi
"YANGI YULDUZLAR"
Teatr Klubi🏯
T A Q D I M E T A D I
Ko'plab Talab va
Takliflarga binoan.
🍧🍧🍦🍦🍨🍨🍹🍹
@Parkent_Muzqaymoq_Party
yana qaytmoqda
yozning jazirama kunlarida😰 pandemiya vaqtida😷 eng qaynoq loyihalar, eng qiziq topishmoqlar va mantiqiy savol-javoblar 🤔 Qo'shiqlar battle🎤 aktyorlik mahorati🎭 Eng jozibali raqslar💃🕺 Eng sara chelendjlar🥇🥈🥉 barcha barchasi Faqatgina bizda Online tarzda 🤗 Va bu hali xammasi emas G'oliblarimizni ajoyib esdalik sovg'alari🎁va turli miqdordagi Pul mablag'lari💵 (paynet orqali) kutib turibdi.🤗
Yozning eng qaynoq kunlarida biz siz bilan eng sara muzqaymoqlarni baham kora olmasak xam bu bizning kayfiyatimizga aslo ta'sir qilmaydi😎😜 Sababi bizda muzqaymoqdan xam qiziqroq sovg'alar xam bor🤓 Ishtirok etish uchun obuna bo'ling👉 Tez Kunda...
@Parkent_Muzqaymoq_Party

😎 Admin @Elmurod_Kamoloff
😇 Adminka @salikha_114
❗️ 2020 йил 30 май ҳолатига Коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда

🟡Тошкент шаҳрининг «ранги» ўзгармади:

🟡Бектемир тумани (ўрта хавфли)
🟡Мирзо Улуғбек тумани (ўрта хавфли)
🟡Миробод тумани (ўрта хавфли)
🟡Олмазор тумани (ўрта хавфли)
🟡Сергели тумани (ўрта хавфли)
🟡Учтепа тумани (ўрта хавфли)
🟡Яшнаобод тумани (ўрта хавфли)
🟡Чилонзор тумани (ўрта хавфли)
🟡Шайҳонтоҳур тумани (ўрта хавфли)
🟡Юнусобод тумани (ўрта хавфли)
🟡Яккасарой тумани (ўрта хавфли)

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Тўй маросимларга рухсат берилди.

1 июндан бошлаб ЯШИЛ ҳудудларда Оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилади.

АХБОРОТ Расмий Канали 👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFiROx19SPTsDUsEQA
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

❗️Амалдаги карантин талаблари 2020 йил 15 июнга қадар узайтирилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

✔️ Шу билан бирга 2020 йил 1 июндан бошлаб қуйидаги фаолият турларига ҳам рухсат берилмоқда:

🔴 "қизил" ҳудудларда:

риэлторлик фаолияти;

реклама ва маркетинг фаолияти;

〰️〰️〰️〰️〰️

🟡 "сариқ" ҳудудларда "қизил" ҳудудларга қўшимча равишда:

автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ташкилотлар фаолияти (бунда, назарий машғулотлар масофадан туриб (онлайн) ўқитиш орқали амалга оширилиши, амалий машғулотлар эса санитария талабларига қатъий риоя қилган, шу жумладан, тиббий ниқоб, тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳамда автотранспорт воситаларини дезинфекция қилган ҳолда ташкил қилиниши лозим);

давлат ташкилотларида аутсорсинг асосида овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари фаолияти;

〰️〰️〰️〰️〰️

🟢 "яшил" ҳудудларда "сариқ" ҳудудларга қўшимча равишда:

санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситалари фаолияти (хостеллар бундан мустасно);

спорт секциялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес клублар фаолияти;

оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш.

〰️〰️〰️〰️〰️

☝️Бунда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилади.

Ўз навбатида карантин даврида оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишнинг белгиланган талабларини бузган шахслар эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️(+25) — 2020 йил 30 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3513 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 2 нафари — Тошкент шаҳри, 4 нафари — Самарқанд вилояти, 2 нафари Наманган вилоятидан, жами 8 нафар АҲОЛИ ОРАСИДА қайд этилди.

🚧 Беморларнинг 13 нафари — Карантин марказидаги фуқаролар, 27 май куни 2 нафар Россиядан, 28 май куни 1 нафар Қозоғистон ва яна 1 нафари Сирдарё вилоятиги "Гулистон" чегара пости орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари.

🔎 Соғайганлар — 2728.

💉 Даволанмоқда — 771.

❗️Аҳволи оғир — 7 нафар. Ўта оғир — 1 нафар.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
2020 йил 30 май кунидан ҳудудлар кесимида туман ва шаҳарларнинг карантин даражаси бўйича тоифаларга
(🔴“қизил”, 🟡“сариқ”, 🟢“яшил”) ажратилган рўйхати билан танишинг.

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

Знакомьтесь с обновленным списком городов и районов по уровню карантина (🔴"красный", 🟡"желтый", 🟢"зеленый") в разрезе регинов по состоянию на 30 мая 2020 года.

Каналга уланиш:
👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from UzDJTSU (Rasmiy_kanali) (Анвар Мирзо)
#Universitet_yangiliklari

“ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ УНИВЕРСИТЕТИ – 65 ЁШДА” НОМЛИ МЕГАТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Батафсил:
https://www.uzdjtsu.uz/news/199

O`zbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti rasmiy kanali: 👇https://t.iss.one/uzdjtsu_official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Антикоронавирус
#Олмалиқ_шаҳри

📌Шаҳарда коронавирус пандемияси кириб келишининг олдини олиш бўйича шаҳар ФВБ, СЭОМ ҳамда ҳамкор ташкилотлар ҳамкорлигида мунтазам равишда профилактика чора-тадбирлари олиб борилмоқда.

❇️Блокпостлар, бозор, супермаркетлар ҳамда марказий ва ички йўлларда олиб борилаётган дезинфекция ишлари шулар жумласидандир.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#карантин

Тошкент вилояти маркази Нурафшонда карантин тартиблари кучайтирилди. Тошкент денгизида чўмилишга ҳозирча рухсат йўқ. Орган ходимлари тиббий ниқобсиз юрганларга чора кўраяпти.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти
#Антикоронавирус

Коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича вилоят штабида иш қизғин

Республика махсус комиссиясининг хулосаси асосида ҳудудлар қизил, сариқ, яшил тоифаларга ажратилиб, мазкур тоифалар учун татбиқ этиладиган чора-тадбирлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.

👨‍💼👩‍💼Вилоят аҳолиси республикамизда бўлгани каби карантин шароитида яшаши, ишлаши, шунингдек, айрим фаолият турлари учун меҳнатни ташкил этилиши – вилоят штаби олдига тезкорлик билан ҳал қилинадиган вазифаларни қўймоқда.

⚡️Бу борада вилоятнинг шаҳар ва туманларидаги 88 та секторлар қошида ҳам пандемияга қарши курашиш бўйича штаблар ташкил этилган бўлиб, ушбу штаблар вилоят марказий штаби билан узвий алоқада фаолият олиб бормоқда.

🚿Жойларда инфекция юқишининг олдини олишга қаратилган тарғибот-ташвиқот, шунингдек, санитар-тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

🎥Батафсил лавҳамизда👆👆👆

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ички ишлар вазирлигининг мурожаати:

Карантин қоидаларига риоя қилинг!

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

🇷🇺 Обращение Министерства внутренних дел на русском языке

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
КОРОНАВИРУС — ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ

😷
Ҳимоя ниқобини тақиш, дезинфекция ва оилада масофани сақлаш коронавирус билан аломатларсиз зарарланишнинг олдини олиши мумкин CNN

🇺🇸 АҚШда ишсизлик нафақасини олиш учун аризалар сони 40 миллиондан ошди The Telegraph

🇳🇦 Намибия президенити, вице-президенти ва Бош вазир партияларининг 60 йиллигини нишонлашда COVID-19 га қарши карантин чекловларини бузганликлари учун жаримага тортилди The Guardian

✈️ "Аэрофлот" йўловчиларга хизмат кўрсатишда янги тартибларни жорий қилди. Эндиликда йўловчилар иситма бўлмаганда фақат ниқоб ва қўлқопларда бортга чиқиш мумкин Аэрофлот

🇫🇷 Францияда 2 июндан бошлаб "яшил" ҳудудларда кафе ва ресторанлар очилишига рухсат берилди Интерфакс

🏃🏻‍♂️🥈 Пандемия туфайли 124 йиллик тарихи давомида илк марта Бостон марафони бекор қилинди. Унинг ўрнига бу йил "виртуал тадбир" ўтказилади. Тадбир иштирокчилари марафон югурувчиси медалини олиш учун мустақил белгиланган масофада югурганликларини исботлашлари керак бўлади New York Times

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️"Ўрикзор" бозорида коронавирус чиққан сотувчининг ўғли ва қизида ҳам инфекция аниқланди

Аввалроқ Тошкент шаҳридаги "Ўрикзор" савдо мажмуаси сотувчиси коронавирусга чалингани ҳақида хабар берилган эди.

🦠 Эндиликда унинг ўғли ва қизида ҳам коронавирус аниқланган.

〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️⚡️Коронавирус также выявлен у сына и дочери ранее инфицированного вирусом продавца на рынке "Урикзар"

Ранее сообщалось, что продавец торгового комплекса "Урикзар" в городе Ташкенте был заражен коронавирусом.

🦠 Теперь у его сына и дочери также выявлен коронавирус.

Министерство здравоохранения

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
❗️"Фарҳод" бозори 1 июндан бошлаб 15 кунга ёпилиши ҳақидаги хабарлар ёлғон

Фейсбук ижтимоий тармоғидаги гуруҳлардан бирида 2020 йилнинг 1 июнидан Тошкент шаҳридаги "Фарҳод" бозори 15 кунга ёпилиши тўғрисида хабар тарқалди.

Учтепа тумани ҳокимлиги ушбу маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

🧪 Туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош шифокори А.Ҳасанов таъкидлашича, бозор ҳудудида корорнавирус инфекциясидан зарарланиш билан боғлиқ бирорта ҳам ҳолат аниқланмаган.

📌 Бозор белгиланган тартибда иш фаолиятини давом эттирмоқда.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️(+23) — 2020 йил 30 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3546 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 4 нафари — Самарқанд вилоятида аҳоли орасидан аниқланган.

✈️ 19 нафари — Карантин марказидан, жумладан, Санкт-Петербург – Тошкент йўналишидаги чартер рейси орқали келган 14 нафар, 26 май куни Москва – Тошкент йўналишидаги чартер рейси орқали 2 нафар, 26 май куни Қозоғистон ва худди шу куни Россия – Қозоғистон орқали мамлакатимиз ҳудудига кириб келган яна 3 нафар фуқарода қайд этилди.

💉 Даволанмоқда — 749.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
📈 Бугун Тошкент, Самарқанд ва Наманганда аҳоли орасидан 21 кишида коронавирус чиқди

Жами 58 ҳолатнинг қолган 33 таси — карантин муассасаларида қайд этилди. Беморларнинг 4 нафари ҳайдовчи (халқаро юк ташувчи).

Кун давомида 55 нафар бемор соғайди.

🏠 Уй карантинига — 1379 нафар фуқаро олиниб, 698 нафар фуқаро чиқарилди.

🏥 Стационар карантинга — 1267 нафар фуқаро олиниб, 1479 нафар фуқаро уйига кузатилди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
🙇🏻♂ Коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият туфайли мамлакатимизда ўқув йилининг тўртинчи чораги масофадан ташкил этилди. 200 нафардан ортиқ педагог тайёрлаган 3900 дан ортиқ видеодарслар учта телеканалда эфирга узатилди.

🔔 2019-2020 ўқув йили натижаларига кўра, юртимизда 9-синфни жами 490 мингга яқин, 11-синфни 451,3 мингдан зиёд ўқувчи битирди.

🌏Дунё масофадан таълим олиш воситаларга жуда муҳтож. Юртимиздаги кўнгиллилар ушбу муаммони ҳал қилишга ўз ҳиссасини қўшмоқдалар, барча фанлар бўйича турли даражадаги ўқув тестлар базаси яратилмоқда.

📌 "iQuiz" — турли хил фанлардан Ўзбекистондаги барча сифатли тестларни ўзида жамлаган ягона платформа. Мазкур лойиҳа телеграм ижтимоий тармоғи томонидан ижобий баҳоланмоқда. Бугунги кунга келиб Ўзбекистонлик кўнгиллилар жамоаси яратган тестлар дунё рейтингида биринчи ўринда турибди.

📊Тестларни ечинг, уларга овоз беринг ва жамоани қўллаб-қувватланг.

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE4zZxbfBQiq6uMRLQ

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники