Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.14K subscribers
21.5K photos
3.04K videos
126 files
10.2K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ “Паркентсой” автомобиль йўли бўйида қурилаётган кўп қаватли уйлардан бирига арзон нархда ва қулай шартларда эга бўлишингиз мумкин

Хабарингиз бор, ҳоким Сардор Исоқулов қарорига кўра “Паркентсой” автомобиль йўли бўйида қурилаётган 5 қаватли уй-жойлар энг аввало, арзон нархларда уйга эҳтиёжи бор оилаларга берилиши белгиланган.

Бу жараёнларни адолатли ва шаффоф тарзда амалга оширилиши шахсан ҳоким томонидан алоҳида назоратга олинган.

“Паркентсой” автомобиль йўлида қурилаётган 2 ва 3 хонали уйларни ипотека кредитлари асосида ҳам сотиб олиш мумкин.

2 хонали 39,68 м² ҳажмдаги уйнинг нархи 234 миллион 5 минг 816 сўм бўлиб, бошланғич тўлови 15 фоиз – 35 миллион 100 минг 872 сўмни ташкил этади.

Бошланғич тўлов субсидия ҳисобидан бўлса, 30 миллион сўм давлат томонидан қоплаб берилади.

Қолган 85 фоиз қисми – 198 миллион 904 минг 944 сўми банк томонидан 17 ярим фоизлик ипотека кредити асосида 20 йил муддатга ажратилиб, мижоз ойига 2 мил. 993 минг 404 сўмдан тўлаб боради.

Агар мижоз субсидия олган бўлса, 5 йил муддат давомида кредит ойлик тўловининг 910 минг 354 сўм қисми давлат томонидан тўлаб борилади.

2 хонали 37,14 м² ҳажмдаги уйнинг нархи 219 миллион 26 минг 613 сўм бўлиб, бошланғич тўлови 15 фоиз – 32 миллион  853 минг 992 сўмни ташкил этади.

Бошланғич тўлов субсидия ҳисобидан бўлса, 30 миллион сўм давлат томонидан қоплаб берилади.

Қолган 85 фоиз қисми – 186 миллион 172 минг 621 сўми банк томонидан 17 ярим фоизлик ипотека кредити асосида 20 йил муддатга ажратилиб, мижоз ойига 2 мил. 801 минг 790 сўмдан тўлаб боради.

Агар мижоз субсидия олган бўлса, 5 йил муддат давомида кредит ойлик тўловининг 852 минг 490 сўм қисми давлат томонидан тўлаб борилади.

3 хонали 44,59 м² ҳажмдаги уйнинг нархи 262 миллион 961 минг 677 сўм бўлиб, бошланғич тўлови 15 фоиз – 39 миллион 444 минг 252 сўмни ташкил этади.

Бошланғич тўлов субсидия ҳисобидан бўлса, 30 миллион сўм давлат томонидан қоплаб берилади.

Қолган 85 фоиз қисми – 223 миллион 517 минг 426 сўми банк томонидан 17 ярим фоизлик ипотека кредити асосида 20 йил муддатга ажратилиб, мижоз ойига 3 мил. 363 минг 807 сўмдан тўлаб боради.

Агар мижоз субсидия олган бўлса, 5 йил муддат давомида кредит ойлик тўловининг 1 миллион 22 минг 502 сўм қисми давлат томонидан тўлаб борилади.

❗️Уй-жойга эҳтиёжи борлар туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими масъул ходимларининг қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши керак. 

📞93-601-10-19

📞 33-539-52-52

⭕️ Хабарни уй олмоқчи бўлган яқинларингизга юборинг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Sessiya
#Foto_lavha

⚡️⚡️⚡️Yettinchi chaqiriq Xalq deputatlari Parkent tuman
Kengashining oltinchi sessiyasi bo’lib o’tdi

👉BATAFSIL

Kanalga ulanish:
⬇️⬇️⬇️
💬
Telegram 🌐Facebook 🌐Instagram 🌐Website
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Ҳоким бозоримиздаги нарх-наволарни ўрганди

Қишнинг совуқ кунларида ҳам инсофли сотувчи харидор йўқотмаслик мақсадида маҳсулот нархини имкон қадар арзон қилса, айрим сотувчилар эса пайтдан фойдаланиб нархни осмонга учиради.

Ҳаётнинг мана шундай ёзилмаган “қонун”лари бор экан, аҳоли эҳтиёжи учун зарур озиқ-овқат маҳсулотлари нархида барқарорликни сақлаб қолиш долзарб вазифа қаторида тураверади.

Бугун туман ҳокими Садор Исоқулов сектор раҳбарлари билан биргаликда Паркент деҳқон бозоридаги нарх-наволарни кўздан кечирди.

Бозорда нарх-навони барқарорлигини таъминлаш мақсадида фаолият олиб бораётган "Элга хизмат" арзонлаштирилган ярмаркасининг захира манбаларини назорат қилди.

Озиқ-овқат маҳсулотларининг узлуксизлиги борасидаги чора-тадбирларнинг амалга оширилаётганлигини ўрганди.

Ҳоким бозор маъмуриятига бугунги кунда қимматлашган айрим озиқ-овқат маҳсулотларининг арзонлаштирилган нархларда доимий сотилиши ҳамда "уддабурон"лар вазиятдан фойдаланиб қолишига қарши курашиш масаласида зарур чораларни белгилаб берди. 

Сардор Исоқулов харидор ва сотувчилар билан суҳбатлашиб таклиф ва тавсияларини берди.

Шунингдек, мутасаддиларга бозордаги нарх-навонинг назорати, хавфсизлиги масалаларида муҳим топшириқларни ҳам берди.

👉 @PARKENT_TONGI
⭕️Live

Qishloqda bir kun: Sanganakda viloyat sektor rahbarlari va faollar ishtirokida ijtimoiy aksiya oʻtkazilmoqda

Ayni paytda “Qishloqda bir kun” ijtimoiy loyihasi doirasida Parkent tumani, Sanganak qishlogʻida madaniy tadbirlar va muloqotlar oʻtkazilmoqda.

Paralel ravishda maxsus chodirlarda aholi uchun chuqurlashtirilgan tibbiy koʻrik boʻlib oʻtdi, maktabda yoshlar ishtirokida turli sport musobaqalari, nuroniylar bilan davra suhbati boʻlmoqda. Aksiya doirasida qishloqdagi 21-sonli umumtaʼlim maktabiga 1000 dona kitob sovgʻa qilindi.

Zoyir Mirzayev ayni paytda qishloq aholisi uchun ommaviy sayyor qabul oʻtkazmoqda.

Telegram 🌐Website 📹YouTube 📸 InstagramFacebook 🕊Twitter