Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.12K subscribers
21.2K photos
3.01K videos
126 files
10.1K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#Qutlov #Сongratulations #Праздничное_поздравление

Toshkent viloyati hokimi Zoyir Mirzayevning Oʻzbekiston Respublikasi davlat mustaqilligining oʻttiz uch yilligiga bagʻishlab, Nurafshonda oʻtkazilgan tantanali marosimdagi nutqi
_

The speech of Zoyir Mirzaev, the Governor of Tashkent Region, at the ceremonial event held in Nurafshon, dedicated to the 33rd anniversary of the independence of the Republic of Uzbekistan
__

Речь хокима Ташкентской области Зойира Мирзаева на торжественной церемонии, посвящённой 33-годовщине государственной независимости Республики Узбекистан

Telegram 🌐Website 📹YouTubeFacebook 🕊Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Табрик

⚡️⚡️⚡️Ҳоким Сардор Исоқуловнинг мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги байрамига бағишлаб туманимиз аҳолисига йўллаган табриги
Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
#Табрик ⚡️⚡️⚡️Ҳоким Сардор Исоқуловнинг мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги байрамига бағишлаб туманимиз аҳолисига йўллаган табриги
Қадрли тумандошлар, азиз нуронийлар, ташаббускор ва эзгу ғоялар ортидан эргашган ёшлар, муҳтарама онахонлар, мунис қизларим!

Барча-барчангизни энг улуғ, энг азиз байрамимиз –Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 33 йиллиги билан самимий муборакбод этаман!

Сизларга, сизлар орқали оила аъзоларингизга ва барча тумандошларимга тан-сиҳатлик, оилангизга файзу барака, ватан равнақи йўлида олиб бораётган ишларингизга улкан зафарлар тилайман!

Энг улуғ, энг азиз байрамимизни дилдан қувониб нишонлар эканмиз, муҳтарам Президентимизнинг гўзал ва бетакрор Паркент туманига бўлган эътибори туфайли ён-атрофимизда рўй бераётган ўзгаришлар, қўлга киритилган улкан ютуқлар кўз ўнгимиздан ўтаверади.

Умуман олганда, ўз олдимизга қандай режа қўймайлик, қандай ютуқларни қўлга киритмайлик, уларнинг барчасида энг катта мақсадимиз туманимиз аҳолиси бандлигини таъминлаш, соғлигини мустаҳкамлаш, муҳтожларга ёрдам бериш, муаммоларни бартараф этиш, одамларнинг бугунги кунидан рози бўлиши ва фаровон ҳаёт кечириши учун барча шарт-шароитларни яратишдир.

Ҳурматли тумандошлар!

Ўйлаган пок ва эзгу ниятларимиз ижобат бўлиб, яратган Аллоҳнинг ўзи юртимизни турли офатлардан асрашини, туманимиздаги бирдамлик, дўстлик ва аҳиллик бардавом бўлишини тилайман!

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга сиҳат-саломатлик, янги-янги ютуқлар, оилавий хотиржамлик ёр бўлишини, фарзандлар, набираларнинг бахту камолини кўриш насиб этишини тилайман!

Жонажон Ватанимиз – Ўзбекистондан, хонадонларингиздан тинчлик-осойишталик, файзу барака ҳеч қачон аримасин!

Тинчлигимиз, осмонимиз мусаффолиги, инсон қадр топган, улуғланган жонажон Ватанимиз мустақиллиги абадий бўлсин!

Мустақиллик байрами барчамизга муборак бўлсин!

Kanalga ulanish:
⬇️⬇️⬇️
💬
Telegram 🌐Facebook 🌐Instagram 🌐Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️Quyosh panellarini o‘rnatish afzalliklari nimada?

Kanalga ulanish:
⬇️⬇️⬇️
💬
Telegram 🌐Facebook 🌐Instagram 🌐Website
Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
⚡️⚡️⚡️Quyosh panellarini o‘rnatish afzalliklari nimada? Kanalga ulanish: ⬇️⬇️⬇️ 💬 Telegram 🌐Facebook 🌐Instagram 🌐Website
⚡️⚡️⚡️Quyosh panellarini o‘rnatish afzalliklari nimada?

📌Qurilmalarni o‘rnatgandan keyin xonadon sohibi elektr ta’minoti korxonasi bilan elektr energiyasini sotib olish bo‘yicha shartnoma imzolash huquqiga ega.

📌Aytaylik, xonadon egasi 1 kVt soat elektr energiyasini davlatga 1000 so‘mdan sotadi (Ma’lumot uchun hozirgi kunda aholi 1 kVt·soat elektr energiyasi uchun 450 so‘m agar limitdan oshsa 900 so‘m va undan ortiq to‘laydi). Agar xonadonga 5 kVt quvvatli quyosh panellari o‘rnatilsa, quyosh stansiya oyiga o‘rtacha 750 kVt soat elektr energiya ishlab chiqaradi. 4 kishilik xonadonda oyiga o‘rtacha 400 kVt soat elektr energiya iste’mol qilinsa, mazkur stansiya xonadon egasiga oyiga 350 ming so‘m miqdorda daromad keltiradi.

📌Aholi tomonidan sotilgan elektr energiyasi uchun mablag‘lar davlat tomonidan har oy “Soliq” mobil ilovasi orqali fuqarolarning bank plastik kartalariga o‘tkazib beriladi. O‘rnatilgan quyosh panellari orqali olingan elektr energiyasi “aqlli” elektr hisoblagichlar yordamida har oy qancha sotilganini aniq hisoblab beradi. Jarayonni telefonda o‘rnatilgan maxsus ilova orqali onlayn kuzatib borish imkoniyati mavjud.

Kanalga ulanish:
⬇️⬇️⬇️
💬
Telegram 🌐Facebook 🌐Instagram 🌐Website
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президентимиз ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Научно-просветительский мемориальный комплекс имени Ислама Каримова и возложил цветы к подножию памятника Первому Президенту.

#Mirziyoyev #marosim #xotira #BirinchiPrezident

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирилди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#Биринчи_қўнғироқ

⚡️⚡️⚡️ Туманимиз мактабларида биринчи қўнғироқ чалинди

Бугун, 4 сентябр куни туманимиздаги 58 та мактабда 2024-2025-ўқув йилининг илк дарслари бошланди.

Жорий ўқув йилида 3 минг 334 мингдан ошиқ бола туманимиздаги мактабларининг 1-синфига қабул қилинди.

Ҳоким Сардор Исоқулов 5-сонли ИДУМда бўлиб ўтган “Биринчи қўнғироқ” ва “Мустақиллик” дарсларида иштирок этди.

“Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” ғояси остида ташкил этилган “Биринчи қўнғироқ” тадбирларида эл ардоғидаги устозлар, кенг жамоатчилик вакиллари, маҳалла фаоллари, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари қатнашди.

Тадбирда ҳоким Сардор Исоқулов сўзга чиқиб йиғилганларни янги ўқув йили билан самимий табриклади.

Ҳоким ўқувчи-ёшларига илм чўққиларини забт этиб улкан ютуқларга эришишида муваффақиятлар тилади.

Kanalga ulanish:
⬇️⬇️⬇️
💬
Telegram 🌐Facebook 🌐Instagram 🌐Website