Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.12K subscribers
21.2K photos
3.01K videos
126 files
10.1K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#Сайл

⚡️⚡️⚡️ “Сомса сайли”га келдингизми?

Айни пайтда “Сомса” сайлига келаётганларнинг сони ортиб бормоқда.

Кўнгилочар дастурларининг намойиши ёшларга байрамона кайфият бағишламоқда.

Сайлда туманимиз Маданият бўлими хонандаларнинг концерт бермоқда.

Сайл тадбирлари қизғин тус олмоқда!

Айтинг-чи, сиз сайлга келдингизми?

⭕️ Айтганча, сайлга туманимиз ҳокими Сардор Исақулов ҳам келмоқда!

📍МАНЗИЛ (ЛОКАЦИЯ) 👈ОЛИШ УЧУН ШУ ЁЗУВНИ БОСИНГ!

👉 @PARKENT_TONGI
#Сайл

⚡️⚡️⚡️ Ҳоким “Сомса сайли”га келди

Айни пайтда “Сомса сайли" давом этмоқда.

Унда туманимиз ҳокими Сардор Исақулов ҳам одамлар билан бирга сайл дастурларини томоша қилди.

📍МАНЗИЛ (ЛОКАЦИЯ) 👈ОЛИШ УЧУН ШУ ЁЗУВНИ БОСИНГ!

👉 @PARKENT_TONGI
#Инсон_қадри

⚡️⚡️⚡️ ҲОКИМ ҚАБУЛИ: маҳалладаги ичимлик суви муаммоси, сохта ҳужжат тайёрлаб бераётган Кадастр ходими ҳақидаги шикоят

Адолатнинг катта-кичиги бўлмайди. Ташвишга тушган одамларга ёрдам бериш адолат қарор топишида муҳим қадамдир. Бу эса одамларда эртанги кунга бўлган ишончни оширади.

Шу хулосаларни ҳоким Сардор Исақуловнинг навбатдаги сайёр қабулида олдик.

Номданак маҳалласидаги 22-мактабда ўтган сайёр қабулда сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот бошлиқлари иштирок этишди.

Ҳоким қабул вақтида мурожаатларни имкон қадар қаноатлантириш чораларини кўрди.

Жумладан, оғир дардга чалинган фуқаро учун сўралган ногиронлик аравачаси шу жойнинг ўзида ҳал бўлди.

Аравача беморнинг уйига тезда етказилди.

Бозорбоши маҳалласидаги фуқаро Ойбек кўчасида ичимлик суви тармоғини тортиш чала қолганидан шикоят қилди.

Охирига етмаган иш сабаб аҳоли сувсиз қолганини айтди.

Сардор Исақулов масъуллар кўчани тармоқ тортилган қисмини ишга тушириб туриш орқали ичимлик суви муаммосини тезда ҳал қилиш топшириғини берди.

Ҳоким Номданакдан Қўйлиқ массивигача маршрут қатновини йўлга қўйиш ҳақидаги мурожаатни алоҳида назоратига олди. Қабулда Номданакда чорва моллари бозорининг қурилиш ишлари тўхтаб қолгани ҳақида ҳам шикоят бўлди.

Ҳоким бу масала шу кунгача пайсалга солиб келинаётгани учун "Паркент деҳқон бозори" МЧЖ масъул ходимига эътироз билдириб, қурилиш ишларини имкон қадар тезроқ якунига етказишни ҳам назоратига олди.

Қабулда мурожаатчи Қорақалпоқ ҳудудидаги ер-участкаларини айрим тоифа кишилар эгаллаб олишда туман Кадастр бўлими ходими қалбаки ҳужжат тайёрлаб бераётгани учун ер сотиш билан шуғулланиш тўхтамаётгани ҳақида шикоят қилди.

Адолат қарор топишини истаган ҳоким туман Кадастр бўлими бошлиғи Фарҳод Жўрабоевдан тушунтириш сўради.

Фарҳод Жўрабоевнинг берган жавобидан ҳокимнинг кўнгли тўлмади.

Шу боис, ҳоким ҳуқуқ-тартибот органи вакиллари ва мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, шикоят ўз тасдиғини топса, айбдорлар қонуний жазо олишини маълум қилди.

👉 @PARKENT_TONGI
#Live

Ayni damda Toshkent viloyati hokimi Zoyir Mirzayevning tibbiyot oliy taʼlim muassasalaridagi bitiruvchi kurs talabalari bilan uchrashuvi boshlandi.

Mazkur uchrashuvni tashkil qilishdan asosiy maqsad – Toshkent viloyati sogʻliqni saqlash tizimida malakali mutaxassislarni ko‘paytirish, tibbiyot xodimlarining salohiyatini oshirish uchun zarur shart-sharoit yaratish hamda aholini sifatli tibbiyot bilan qamrab olishdir.

Maʼlumot oʻrnida, bugungi kunda viloyatimiz sog‘liqni saqlash sohasidagi tibbiyot muassasalarida 8 873 nafar shifokor shtat
birligi mavjud bo‘lib, shundan 7 832 shtat birligida 4 732 nafar shifokor faoliyat yuritib kelmoqda. Vakant o‘rinlar soni esa 1 041 tani tashkil qiladi.

Muloqotda Zoyir Mirzayev viloyatdagi mavjud vakant lavozimlarga bitiruvchi bakalavriat talabalar, magistr va klinik ordinatorlarni shartnoma asosida ishga qabul qilish taklifini ilgari surmoqda.

🌐Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitte‌‌