#Долзарб
⚡️⚡️⚡️ Ҳоким аҳолининг ўз томорқаларидан қай даражада фойдаланиб келаётганлигини ўрганди
Туманимиз ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедов Марказий, Гулистон, Қўрғонтепа, Ёшлик маҳаллаларида бўлиб, хонадон эгалари томорқаларидан қай даражада фойдаланиб келаётганлигини ўрганди.
Ҳоким бошчилигидаги тегишли соҳа мутасаддилари, "маҳалла еттилиги"нинг аҳоли билан бўлган суҳбатларида томорқа имкониятларини тўлиқ ишга солиш ҳақида гап борди.
Жумладан, ҳоким хонадон эгаларига томорқаларига самарали фойдаланишда тупроқ ва иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда сердаромад экинлар экиш, йилига 2-3 маротаба ҳосил олиш борасида тавсияларини берди.
Шунингдек, ҳоким ўрганишлар давомида хонадон эгаларига Президентимизнинг шу йил 5 мартда қабул қилинган “Аҳоли хонадонларида саноат усулида маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ҳамда томорқа ва деҳқон хўжаликларида янги захираларни ишга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини тушунтирди.
Ҳоким мулоқотлар вақтида мазкур қарорда белгиланган катта имкониятлар, жумладан, 2024 йилда экспортбоп ва сердаромад экинлар экиш учун аҳолига имтиёзли кредитлар ажратилиши ҳамда томорқа эгаларининг бу соҳадаги билим ва кўникмаларини ошириш ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
Ўрганиш ишлари давом этмоқда!
👉 @PARKENT_TONGI

#Табрик
⚡️⚡️⚡️ Ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедовнинг Наврўз байрами муносабати билан туманимиз аҳолисига йўллаган табриги
Азиз ва муҳтарам тумандошлар!
Барчангизни гўзал ва бетакрор ўлкамизга кириб келган янгиланиш, яшариш айёми Наврўзи олам билан чин қалбимдан табриклайман!
Дарҳақиқат, Наврўзи олам халқимиз ҳаётининг зийнати бўлиб, фаровонлик рамзи сифатида қалбларимизга чексиз қувонч ва завқ бағишламоқда.
Бу йилги Наврўз байрамини муносиб нишонлашда Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 4 март куни имзолаган “2024 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори дастуриламал бўлмоқда.
Туманимизда ҳам бу қадимий байрамга тайёргарлик кўриш ва уни муносиб нишонлаш мақсадида маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Айни эзгу ишлар давом этмоқда.
Энг асосийси, бу йилги Наврўз байрамини туманимизда ҳар қачонгидан ҳам юқори савияда нишонлашни режа қилганмиз.
Бу ҳақида қисқача айтиб ўтадиган бўлсам, 26 март куни Заркент ҳудудида жуда катта сайил ва байрам дастурини ўтказамиз.
Қадрли тумандошлар!
Бу айёмни кўпроқ миришкор деҳқон ва соҳибкорларимиз катта мақсадлар билан қарши олишади.
Шу боис, туманимиз боғ ва узумзорларида етиштирилган
сифатли маҳсулотларимиз нафақат ўзимизда ёки пойтахт бозорларида, ҳаттоки хориж мамлакатларида ҳам ўз харидорларига эга.
Туманимизда ўз ишига масъулиятли бўлиб, йилдан йилга ривожланиб бораётган қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари кўплаб топилади. Бу ҳақда узоқ гапириш мумкин.
Муҳими, бу йилда ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулотларимизнинг чет эл бозорларига кириб боришини кўпайтиришни режа қилганмиз. Бу, албатта, заҳматли меҳнатни талаб этади.
Шубҳасиз, бу саъй-ҳаракатларимиз Паркент туманининг мамлакатимиз миқёсидаги обрў-эътиборини янада кўтаришга қаратилган.
Зеро, Наврўзи оламнинг энг улуғ анъаналари ҳам эзгу амалларни рўёбга чиқаришдан иборат.
Сўзим якунида барчангизни яна бир бор янгиланиш ва яшариш байрами билан муборакбод этаман.
Хонадонларингиздан бахту саодат, тинчлик-хотиржамлик аримасин!

#Расмий_хабар
#Тарқатинг
⚡️⚡️⚡️ "Наврўз сайли"нинг энг ҳайратланарли томошаларини ўтказиб юборманг!
Туманимиздаги "Ёшлар боғи"да 26 март куни "Наврўз сайли"ни ўтказиш белгиланди.
✨ Сизни сайлда ҳайратланарли байрам дастурлари кутмоқда.
🌟 Кўк сомса ҳамда миллий таомлар фестивали эса 18:00 да бошланади.
⏳ Ифторлик вақтида ҳалим ва сумалак тарқатилади.
🎼 Шунингдек, кеч соат 19:00 да машҳур эстрада хонандалари иштирокидаги гала концерт бошланади!
📍"Наврўз сайли"га албатта келинг, таниқли эстрада юлдузларининг концерт дастурларини томоша қилиб байрамона кайфиятда бўлинг!
Kanalga ulanish:
⬇️⬇️⬇️
💬 Telegram 🌐Facebook 🌐Instagram 🌐Website

🏆Havaskor va yarim professional jamoalar oʻrtasida
Toshkent viloyati birinchiligi 2-liga futzal-2024
chempionatining "A" guruhining turnir jadvali.
Kanalga ulanish:
⬇️⬇️⬇️
💬 Telegram 🌐Facebook 🌐Instagram

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Sport_tadbiri
Jurnalist va blogerlar o‘rtasida viloyat hokimi kubogi uchun sport musobaqalari o‘tkaziladi
Toshkent viloyatida jurnalist va blogerlar, vayner, youtuber, tik-tokerlar o‘rtasida sport musobaqalari o‘tkaziladi.
Toshkent viloyati hokimligi tashabbusi bilan O‘zbekiston Kasaba uyushmalari federatsiyasi, O‘zbekiston jurnalistlari uyushmasi, Sport vazirligi hamda Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi hududiy boshqarmalari hamkorligida o‘tkazilayotgan musobaqa tashkiliy qo‘mitasining dastlabki yig‘ilishi bo'lib o'tdi. Unda ishtirokchilarni saralash hamda musobaqani yuqori saviyada o‘tkazish masalalari yuzasidan takliflar tinglandi.
Mazkur musobaqa 27 mart kuni Nurafshon shahridagi markaziy o‘yingohda o‘tkaziladi. Musobaqada ishtirok etish uchun arizalar qabul qilinmoqda.
Bog‘lanish uchun: +998 90 903 39 94.
🌐Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitte

#Матбуот
#Пресс_анонс
"ПАРКЕНТ ТОНГИ" ГАЗЕТАСИНИНГ 2024 ЙИЛ 21 МАРТ СОНИДА:
👉 Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!
👉 Ҳоким кубоги: Истеъдодли ёшлар жамоасини аниқлаётган беллашув
👉 Имконият ортидаги натижа
👉 Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки
👉 Вилоят босқичининг иштирокчилари
👉 Юксак мақсадларга чорлов
👉 Чемпионатга мезбонлик
Шунингдек, газетамиз саҳифаларида туманимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид хабарларни ўқийсиз!
Kanalga ulanish:
⬇️⬇️⬇️
💬 Telegram 🌐Facebook 🌐Instagram
#Пресс_анонс
"ПАРКЕНТ ТОНГИ" ГАЗЕТАСИНИНГ 2024 ЙИЛ 21 МАРТ СОНИДА:
👉 Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!
👉 Ҳоким кубоги: Истеъдодли ёшлар жамоасини аниқлаётган беллашув
👉 Имконият ортидаги натижа
👉 Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки
👉 Вилоят босқичининг иштирокчилари
👉 Юксак мақсадларга чорлов
👉 Чемпионатга мезбонлик
Шунингдек, газетамиз саҳифаларида туманимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид хабарларни ўқийсиз!
Kanalga ulanish:
⬇️⬇️⬇️
💬 Telegram 🌐Facebook 🌐Instagram
#Ободлик
⚡️⚡️⚡️ Туманимизда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда
Шу кунларда туманимиз ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедовнинг топшириғига кўра, тегишли ташкилот ходимлари жойларда баҳорги юмушларни бажармоқда.
Масъуллар маҳаллалардаги ички кўчаларнинг аҳволини ўрганиб, аниқланган муаммоларни бартараф этмоқда. Ҳудудлар чиқиндилардан тозаланиб, обод қилинмоқда.
Жумладан, Қайилма маҳалласидаги Дала ҳовлининг катта йўл бўйидаги қисми чиқиндилардан тозаланди. Катта йўл бўйидаги симли тўр олиб ташланиб, девор қилинмоқда. Ички кўчалар тозаланиб, тартибга келтирилмоқда.
Дала ҳовли ҳудудининг катта йўл бўйларига арча экилмоқда.
Шунингдек, "Яшил макон" лойиҳаси доирасида ҳар бир маҳаллада дарахт кўчатлари экилмоқда.
Масалан, Наврўз маҳалласида 300 туп манзарали ва 500 туп мевали, Қўшшукурда эса 250 та мевали дарахт кўчати хонадонларга ҳамда ички кўчаларнинг бўйига экилди.
Бундан ташқари, Чинор, Невич, Марказий маҳаллаларидаги қабристонлар ободонлаштирилиб, дарахтларга шакл берилди. Ҳар бир қабристонга 1000 туп манзарали дарахт, 1500 тадан гул кўчати экилди.
Кумушкон, Файзиобод Гулистон маҳаллаларида сув таъминоти масаласидаги муаммолар бартараф этилмоқда.
Янги Навбаҳор маҳалласида эса “ZERO-WASTE” МЧЖ Паркент туман филиали томонидан махсус техникалар ёрдамида чиқиндилар олиб чиқиб кетилмоқда.
Ҳоким айни вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш баробарида ҳудуддаги хонадон эгалари билан мулоқот қилмоқда.
Суҳбатларда электр, газ ва сув таъминоти билан боғлиқ муаммолар ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Одамлар билан бўлган самимий мулоқотларда ҳоким томорқадан унумли фойдаланиш, сердаромад экинлар экиш борасида зарур тавсияларни бермоқда.