Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.12K subscribers
22.8K photos
3.19K videos
127 files
10.7K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#Маданият

⚡️⚡️⚡️ Туманимизда янги қурилган маданият маркази фойдаланишга топширилди

Бугун Бўстон маҳалласида янги маданият марказини фойдаланишга топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

“Бўстон” номидаги маданият марказининг очилиш маросимида туманимиз ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедов ва сектор раҳбарлари, маданият бўлими мутасаддилари, маҳалла фидойилари иштирок этишди.

Очилиш маросимида туман ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедов сўзга чиқиб, янги қурилган маданият маркази билан маҳалла аҳолисини қутлади.

Ҳоким ўз сўзида туманимизда санъат соҳасига катта эътибор қаратиб келинаётгани ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Маданият марказида аҳолига маданий хизмат кўрсатиш, ижодий жамоаларнинг миллий қадрият, урф-одат ва анъаналарни ўзида мужассам этган намунали дастурларини намойиш этиш мақсадида зарур шарт-шароитлар яратилди.

Ушбу марказ 100 ўринга мўлжалланган бўлиб, унда маҳаллар ёшларининг адабиёт ва санъатга бўлган қизиқишлари, билимларини мустаҳкамлаш мақсадида 2000 дона турли нашрдаги адабиётлардан иборат мўъжаз кутубхона, 5 турдан ортиқ тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган.

Таъкидлаш жоизки, эндиликда “Бўстон” маданият маркази ҳудуд аҳолисининг санъатга қизиқиши баланд қатламини жам қилиб, маҳалланинг фольклор жамоаси дастурларини янада бойитишга хизмат қилиши шубҳасиз.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таклифига биноан мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенкони расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

В резиденции «Куксарой» состоялась церемония официальной встречи Президента Республики Беларусь Александра Лукашенко, пребывающего в нашей стране с официальным визитом по приглашению Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева.

#Mirziyoyev #tashrif #Belarus #marosim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X