Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.12K subscribers
21.3K photos
3.02K videos
126 files
10.2K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#Бандлик

⚡️⚡️⚡️ "SHABNAM ELEGANT" тикув корхонаси ишга таклиф қилади

✔️ Паркент туман марказидаги "Оскар" савдо биносида ҳамда Новдак қишлоғи Қизилсой маҳалласидаги "SHABNAM ELEGANT” тикувчилик корхонаси фаолият кўрсатиб келмоқда. Корхона бошқарувчиси Тимурбек Рустамович бизга қуйидагиларни гапириб берди.

💬 — Асосан махсус кийим-бош тикиб, ички бозорларимизга етказиб берамиз, – дейди у – маҳсулотларимиз Россия, Белоруссия, Қозоғистон давлатига экспорт қилинмоқда.

 ✔️ Хуллас, иқтисодий имкониятларимиз етарли бўлиб, корхонамизда барча шароитлар бор. Ишчиларимизга ойлик маошлари ҳамда аванслар ўз вақтида берамиз.

✔️ Корхонамиз ишчилари қўлига нақд 2 миллион 500 минг сўмгача оляпти.

✔️ Айни пайтда корхонамизда ишчилар учун бепул тушлик, корхона ҳисобидан узоқдан қатновчиларга йўл ҳақи тўланади ёки автобус қатнови билан таъминланади.

✔️ Шу сабаб, айни пайтда корхонамизга 250 нафардан ортиқ хотин-қизларни ишга қабул қиламиз!

Тикув корхонасида ишлаш истагини билдирганлар қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилиши мумкин.

📞 +99895-820-00-66

📞 +99894-820-00-44

📞 +99888-536-80-80

📞 +99895-133-04-16 

⭕️ Ушбу телефон рақамларга қўнғироқ қилиб қўшимча маълумот олишингиз мумкин!

➡️😎@PARKENT_TONGI😎
#seminar

Viloyatning 8 ta hududdida “Oltiariq tajribasi” asosida uzum plantatsiyalari barpo etiladi

🌐BATAFSIL

🌐Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#rasmiy

Viloyat soliq boshqarmasiga yangi rahbar tayinlandi

Alovitdin Xusnitdinovich Inagamov
—  Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Farmoyishiga asosan Toshkent viloyati davlat soliq boshqarmasi boshligʻi etib tayinlandi.

A. Inagamov  1980-yilda  Toshkent shahrida tugʻilgan. Maʼlumoti – oliy. 2009-yil Toshkent moliya institutini tamomlagan. Maʼlumoti   boʻyicha mutaxassisligi soliq va soliqqa tortish amaliyoti.

Lavozimga tayinlangunga qadar, Samarqand viloyati davlat soliq boshqarmasi boshligʻi vazifasida ishlab kelayotgan edi.

🌐Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
#Rost_hikmatlar

Baland cho‘qqini zabt etgan inson, yana ko‘plab cho‘qqilar zabt etilishi kerakligini biladi.

✍️Nelson Mandela

Kuningiz xayrli o‘tsin!

Kanalga ulanish:
⬇️⬇️⬇️
💬
Telegram 🌐Facebook 🌐Instagram
#statistika

⚡️⚡️⚡️Parkent tumanining asosiy iqtisodiy ko‘rsatkichlari

📌Toshkent viloyati statistika boshqarmasining ma’lumotlariga ko‘ra, 2023- yilning yanvar- iyun oylarida Parkent tumanida ko‘rsatilgan bozor xizmatlari hajmi 564,7 mlrd. so‘mga yetdi. 2022- yilning yanvar-iyun oylariga nisbatan o‘sish sur’ati 110,6 foizni tashkil etdi. Parkent tumanining sanoat maxsulotlari ishlab chiqarilishi 427,1 mlrd. so‘mni tashkil etdi. 6 oyda qurilish ishlari bajarilishi 138,2 mlrd. so‘m, o‘sish sur’ati 122,7 foizni tashkil etdi.

Kanalga ulanish:
⬇️⬇️⬇️
💬
Telegram 🌐Facebook 🌐Instagram
#Rost_hikmatlar

Jazolashdan ko‘ra kechirmaklik mardlikdir. Ojiz odam kechirolmaydi. Afv etish Kuchlilar fazilatidir.

✍️Mahatma Gandi

Kuningiz xayrli o‘tsin!

Kanalga ulanish:
⬇️⬇️⬇️
💬
Telegram 🌐Facebook 🌐Instagram
Паркент тонги 29-сон.pdf
4.2 MB
👆📰👆📰      
Газетани электрон шаклда ўқиш учун ушбу ҳаволани босинг!      
        
"Паркент тонги" газетасининг 2023 йил 3 август 29-сонида ўқинг:
   
👉 Паркент бағридаги "Катта Қуёш печи"

👉 “Янги ҳаёт учун,
Янги Ўзбекистон учун!”

👉 Камбағаллик сабаби
илмсизликми?

👉 ЎЗБЕК ВА ҚИРҒИЗ ДЎСТЛИГИ ЙЎЛИДА СИДҚИДИЛДАН ХИЗМАТ ҚИЛАМАН
          
Шунингдек, газетамиз саҳифаларида туманимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги янгиликлар, саломатлик маслаҳатлари ва ёзувчи Воқиф Султонлининг "Илон афсонаси" номдаги ҳикоясини ўқийсиз!
 
Мароқли мутолаа тилаймиз!
        
Kanalga ulanish:
⬇️⬇️⬇️
💬
Telegram 🌐Facebook 🌐Instagram
E-auksion.uz platformasi orqali ko'chmas mulklarni sotib oling!

1940 ta noturar joy obyektlari (ko'rish)
1154 ta davlat obyektlari (ko'rish)
195 ta ko'p qavatli turar-joylar (ko'rish)
110 ta turar-joy uchastkasi, hovli (ko'rish)
31 ta qurilishi tugallanmagan binolar (ko'rish)
10 ta qurilishi tugallanmagan ko'p qavatli turar-joylar (ko'rish)
33 ta bo'sh yerlar (ko'rish)
3 ta qurilishi tugallanmagan turarjoy uchastkalari (ko'rish)
3 ta boshqa turdagi ko'chmas mulklar (ko'rish)
3 ta "Avtogazta'minot" MCHJga qarashli aktivlar (ko'rish)

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Узум етиштиришнинг Олтиариқ тажрибаси ўрганилмоқда

Kanalga ulanish:
⬇️⬇️⬇️
💬
Telegram 🌐Facebook 🌐Instagram
Бухоро шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш орқали нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳамда аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан кафолатли таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Сув ресурслари йилдан йилга камайиб бораётгани оқибатида озиқ-овқат танқислиги кўплаб давлатларда кун тартибидаги энг асосий масалалардан бирига айланмоқда.

Бундай шароитда мамлакатимизда пахта ва ғалла майдонларини қисқартириш ҳисобига аҳолига деҳқончилик қилиши учун 200 минг гектар ер майдонлари ажратилди. Натижада:

- 700 минг нафар аҳоли доимий, яна 1,3 миллион нафари мавсумий иш билан таъминланди;

- 605 минг нафар (90 фоиз) деҳқонларнинг даромадлари кўпайди;

- картошка билан ўзини ўзи таъминлайдиган туманлар 112 тага, пиёз билан – 144 тага ва сабзи билан – 146 тага етказилди.

Шу билан бирга, бугунги кунда 94 та туман ва шаҳар ўзини аҳолисини картошкага бўлган талабини таъминлай олмайди, 62 таси пиёз, 60 таси сабзи, 84 таси гўшт, 139 таси парранда гўшти ва тухумни бошқа ҳудудлардан олиб келади.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда такрорий экинлар экилиши ҳолатига тўхталиб ўтилди.

Июль ойида йиллик инфляция даражаси 8,9 фоизни, озиқ-овқат маҳсулотларида эса 10,7 фоизни ташкил қилди. Бу борада картошка, пиёз, ун ва ёғ маҳсулотлари ўтган йилга нисбатан арзонлашгани муҳим омил бўлди.

Лекин, такрорий экин экиш ишлари тўғри ташкил этилмагани боис айрим ҳудудларда сабзи нархи 52 фоизгача ошган; помидор 2 баробар қимматлаган; бодринг нархи 1,7 баробаргача ўсган.

Бундан ташқари, республика бўйича бор-йўғи 44 минг гектарга картошка такрорий экин сифатида экилган.

Йиғилишда бундан буён туман ҳокимлари ҳудудида инфляцияни жиловлашга шахсан жавоб бериши таъкидланди.

- Шу ўринда ҳокимларни қатъий огоҳлантираман. Нархларни жиловлаш тадбиркорларга маҳсулотини мажбурлаб арзон нархларда соттириш ҳисобидан бўлмаслиги керак.

Бу ишлар фақат ва фақат такрорий экинларни кўпайтириш ва маҳсулот ҳажмини ошириш орқали таъминланиши шарт
, - деди давлат раҳбари.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент дала четларидан самарали фойдаланиш муҳимлигини кўрсатиб ўтди.

Жорий йилдан бошлаб 70 мингдан зиёд фермерларнинг 60 минг гектар бўш дала четларида узум, қовоқ, қовун, тарвуз ва сабзавот экиб, қўшимча 220 минг тонна маҳсулот етиштириш, 600 минг бош парранда ва 300 минг дона асалари оиласини боқиш бўйича катта дастур қабул қилинган.

Лекин айрим вилоят, туман ҳокимлари бунга эътиборсиз қараётгани қайд этилди.

Жумладан, сабзавот, полиз ва бошқа экинлар Навоийда фақат 31 фоиз, Фарғонада 34 фоиз, Тошкент вилоятида 70 фоиз майдонларга экилган, холос.

Қорақалпоғистонда 16 минг гектар дала четлари мавжуд бўлсада, 5 минг гектар билан чекланган, Наманганда 17 минг гектар ўрнига 3,5 минг, Қашқадарёда 26 минг гектар ўрнига 12 минг, Бухорода 22,5 минг гектар ўрнига атиги 5,5 минг гектар дала четлари ўзлаштирилган.

Шу муносабат билан қишлоқ хўжалиги комплекси раҳбарлари вилоят ва туман ҳокимлари билан бирга бўш дала четларидан самарали фойдаланиш бўйича масъулиятини кучайтириши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ҳар бир ҳудудга мос уруғ ва кўчат навларини танлаб, фермерларга етказиш тизимини яратиш; деҳқонларни дала четларидан самарали фойдаланиш, минерал ўғит ва кимёвий препаратларни ишлатиш кўникмаларига ўқитиш; ҳар бир туманга 4 нафаргача, жами 672 нафар мавсумий агрономларни бириктириб, ойлик иш ҳақи билан таъминлаш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter