Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.11K subscribers
21.3K photos
3.01K videos
126 files
10.1K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#Эълон
#Қабул_2022_2023

АБИТУРИЕНТЛАР ВА ОТА-ОНАЛАР ДИҚҚАТИГА!

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нурафшон филиалида 2022/2023 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул жараёни бошланганлиги муносабати билан абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш ҳамда уларни қизиқтирган саволларига тезкор жавоб бериш мақсадида “Call-cente” ташкил этилди.

❗️Фуқаролар қуйидаги телефон рақамлари орқали боғланиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишлари мумкин.

📞 Мурожаатлар учун телефон рақам:
+998 91 772 37 38

“Call-center”нинг иш режими:
🗓 Душанба - Жума: соат 9:00 дан 17:00 гача:
🗓Шанба: соат 9:00 дан 15:00 гача:

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
⚡️⚡️⚡️“Оламни маҳлиё айлаган диёр!”

📌Республика Маънавият ва маърифат маркази Паркент туман бўлинмаси томонидан туманимиздаги 51-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганига 30 йиллиги муносабати билан “Оламни маҳлиё айлаган диёр!” номли тадбир ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар мустақиллигимизнинг тимсоли бўлган, эл-юртимизнинг ғурури-ифтихори бўлмиш гербимизда шонли тарихимиз, бой маънавий-маданий меросимиз, миллий урф-одат ҳамда анъаналаримиз, буюк мақсад, эзгу орзу-интилишларимиз мужассамлиги тўғрисида сўз юритдилар.

🖼🎁Тадбир давомида Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан эълон қилинган онлайн танловда иштирок этиб, ғолиб бўлган ёшлар Ёшлар ишлари агентлиги томонидан эсдалик совғалар ва Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмасининг ташаккурнмалари билан тақдирландилар.

🌐Kanalimizga obuna bo'ling!⤵️
👇👇👇👇
@parkent_hokimiyati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

Қорақалпоқ халқининг бахти ва фаровонлиги бутун ўзбек халқининг бахти ва фаровонлигидир.

Давлатимиз раҳбарининг ушбу сўзлари айни ҳақиқатдир. Зотан, биз ўз тақдиримиз ва келажагимизни ягона давлат, ягона халқ ўлароқ бир тану бир жон бўлиб яшаб келган Қорақалпоғистон ва унинг азму шижоатли, мард ва олижаноб халқи билан бирга кўрамиз.

Шундай экан, бўлиб ўтган воқеаларга шу юрт, шу халқнинг эртаси ва келажагига бефарқ бўлмаган ҳар бир уйғоқ виждонли замондошимиз ўз муносабатини билдириши лозим. Токи, барчамиз ҳодисалардан керакли сабоқ ва хулосаларни чиқариб, тинчлик қандай бетимсол неъмат эканини аввало ўзимиз англашимиз ва жамоамиз, оиламиз, умуман, атрофимиздагиларга етказа олишимиз шарт ва зарурдир.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Нодавлат спорт-таълим муассасаларига давлат бинолари бепул ижарага берилади

“Нодавлат спорт-таълим муассасаларида олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича спортчиларни тайёрлаш ва уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–302-сон, 01.07.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2022 йил 1 июлдан спорт соҳасидаги мактабдан ташқари нодавлат спорт-таълим муассасаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги чоралари жорий этилади:

🔹 ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ҳамда совриндор бўлган спортчилар томонидан ташкил этилган нодавлат спорт-таълим муассасаси учун давлатнинг бино ва иншоотларини 2024 йил 1 январгача ижара тўловларисиз бериш;

🔹 2024 йил 1 январдан 2026 йил 1 январгача нодавлат спорт-таълим муассасаси томонидан хизматларни кўрсатиш учун фойдаланиладиган бино ва иншоотлар ижара тўлови харажатларини 50 фоизга камайтириш.

📋 Нодавлат спорт-таълим муассасасини божхона божини тўлашдан озод қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

💰Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни тайёрлаган нодавлат спорт-таълим муассасалари тренерларига бир марталик пул мукофотлари тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Дайжест

❗️4 - июль : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Олмалиқ шаҳри.
Олмалиқ-Пискент туташувчи йўл қатнов қисмига асфальт қопламаси ётқизилди

🔘Ўрта Чирчиқ тумани.
Туман ҳокими 57 нафар хотин-қизлар фаолига планшет топширди

🔘Чирчиқ шаҳри.
Янги мактабгача таълим ташкилоти очилди

🔘Оққўрғон тумани.
21 квадрат метр майдондан минимум 6 минг доллар даромад

🔘Бўстонлиқ тумани. "
Ўзбекистон" телеканали ижодкорлари учун икки кунлик медиа-тур ташкил этилди

🔘Бекобод тумани.
Сайёр қабул 3-сектор ҳудудида ташкил этилди

🔘Оҳангарон шаҳри.
Маҳалла хотин-қизлар фаоллари билан мулоқот учрашуви ўтказилди

🔘Қуйи Чирчиқ тумани.
Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари

🔘Чиноз тумани.
Хотин-қизлар эътиборда

🔘Юқори Чирчиқ тумани.
Туман ҳокими раҳбарлигигида фуқаролар қабули ўтказилди

🔘Бўка тумани.
Бўка жамоаси ярим финалда

🔘Паркент тумани. "
Оламни маҳлиё айлаган диёр" номли тадбир бўлиб ўтди

🔘Тошкент тумани.
Ҳафта ичида: кейинги мавсумда кўришгунча

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
⚡️⚡️⚡️ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: 5 июль куни мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

👉
БАТАФСИЛ

🌐Kanalimizga obuna bo'ling!⤵️
👇👇👇👇
@parkent_hokimiyati
#Кун_ҳикмати

☝️ Яхшилик изла, тўғрилик изла, гўзаллик изла, аммо айб излама.

✍️Жалолиддин Румий

🌐Kanalimizga obuna bo'ling!⤵️
👇👇👇👇
@parkent_hokimiyati
#ер_назорати #Паркент

⚡️Паркентдек сўлим гўшага ноқонуний қурилмалар ярашмайди

📌Паркент сўлим табиати, тоза ҳавоси ва ўзининг узумзорлари билан донг таратиб улгурган туманлардан. Лекин шундай бир гўзаллик аро кўзинг ўзбошимча қурилмага кўзинг тушса ва яна етмаганига у ноқонуний қурилма бўлса, кўнгил ҳира бўлмайдими ?!

🔎Кадастр агентлиги Паркент туман бўлими томонидан олиб борилган мониторинглар давомида фуқаро М.Р томонидан Истиқбол худудида туман заҳирасидаги аҳоли томорқа ери таркибида бўлган ер ўзбошимча эгалланиб, ноқонуний қурилиш қилингани аниқланди.

📄Бўлим томонидан огоҳлантириш хати берилиб, белгиланган муддатларда ерни аввалги ҳолатига қайтарилиши лозимлиги ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Натижа узоқ куттирмади, ноқонуний қурилма белигиланган муддатда фуқаро томонидан ўз ҳоҳишига кўра бартараф этилди.

🌐Kanalimizga obuna bo'ling!⤵️
👇👇👇👇
@parkent_hokimiyati
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида бўлиб турибди.

Бугун тонгда видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, барча туманлар билан мулоқот қилинди. Туман ҳокимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан ахборот берди. Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбарининг кечаги мурожаатидан кейин вазият барқарорлашган, ҳаёт ўз маромига қайтмоқда.

Маълумки, кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этилган эди. Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудининг коменданти ушбу ҳолат бўйича ахборот бериб, вазият тўлиқ назоратга олинганини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев пребывает в городе Нукусе Республики Каракалпакстан.

Сегодня утром глава государства провел видеоселекторное совещание с подключением ко всем районам Каракалпакстана. Хокимы и начальники правоохранительных органов районов доложили о принимаемых мерах по обеспечению безопасности граждан, укреплению законности и правопорядка. Отмечено, что после вчерашнего обращения главы государства обстановка стабилизировалась и возвращается в нормальное русло.

Как известно, указом Президента Республики Узбекистан с сегодняшнего дня на территории Республики Каракалпакстан введено чрезвычайное положение. Комендант территории дал отчет о текущей обстановке, отметив, что ситуация взята под полный контроль.

Facebook|Instagram|Twitter