Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.11K subscribers
21.2K photos
3.01K videos
126 files
10.1K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
⚡️⚡️⚡️ Сессияда туманимизда йил бошидан буён неча нафар фуқаро иш билан таъминлангани маълум қилинди

Шу ҳақда сессиянинг кун тартибидаги масала – хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги тўғрисидаги ахборотда депутатларимизга маълумот берилди.

Таъкидланганидек, жорий йил январь-май ойлари якуни билан хизмат кўрсатиш соҳасида 1 минг 608 нафар ишсиз фуқаро бандлиги таъминланди.

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш, шунингдек оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича 2022 йил якунига қадар 55,1 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилиши режалаштирилган бўлиб, жорий йилнинг 7 июнь ҳолатига 528 та жисмоний ва юридик шахсларга 14,1 млрд. сўмлик кредит маблағлари ажратилди.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
⚡️⚡️⚡️ Хизматлар соҳасида туманимизда жорий йилнинг январь-апрел ойлари якуни бўйича қандай натижаларга эришилди?

Айни пайтда давом этаётган сессияда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ё. Абдуҳамидов хизматлар соҳасида 2022 йил январь-апрель ойларида 283,3 млрд. сўмлик хизматлар амалга оширилганлигини, бу кўрсатгич ўтган йилга нисбатан (2021 йил 242,9 млрд.сўм) 40,4 млрд. сўмга ёки 116,6 фоизни ташкил қилганини маълум қилди.

Таъкидланганидек, ўтган давр мобайнида туманимиз бюджетига қўшимча 1,6 млрд. сўм қўшимча солиқ тўловлари келиб тушган.

Жорий йилда хизмат кўрсатиш соҳасида хизмат хажми 1248,1 млрд сўм (150,5 фоиз)га етказилиб, 3 минг 409 та иш ўрини яратилиши ҳамда аҳоли жон бошига 7,5 млн. сўмни ташкил этиши белгиланиб, бюджетга 2,9 млрд. сўм қўшимча маблағлар туширилиши режалаштирилган.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
⚡️⚡️⚡️ Туманимизда “Аёллар дафтари”да турувчиларга қандай ёрдам берилади?

Сессия вақтида шу ҳақдаги маълумотни ҳокимнинг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи в.б. М.Иноятованинг маъруза матнидан билиш мумкин бўлди.

Таъкидланганидек, туманимизда “Аёллар дафтари”га 6 та тоифа бўйича жами 3 минг 634 нафар хотин-қиз киритилган.

Жумладан, 2-3-чорак давомида 144 нафар аёл касб-хунарга ўқитилиб, 310 нафар аёл ўзини-ўзи банд қилиш орқали муаммолари ҳал этилишига ва 82 аёлга имтиёзли кредит олишига кўмаклашилади.

Яна 890 аёлга БХМ нинг 4 баробари миқдорида 1 марталик, боқувчиси бўлмаган оғир ижтимоий вазиятдаги 35 нафар хотин-қизга уй-жой таъмирига БХМ нинг 30 баробаригача бўлган миқдорда моддий ёрдам ажратилади.

Бир минг 43 нафар аёлга 1 марталик БХМ нинг 4 баробари миқдорида, 29 нафар ногиронлиги бўлган аёлга эса уй-жой таъмири учун БХМ нинг 30 баробаргача, қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзандлари бор 379 нафар аёлга ҳам 1 марталик моддий ёрдам берилади.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, педагогика таълим соҳасининг 6 та таълим йўналишида ўқиш муддати уч йил этиб белгиланган

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot