Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.13K subscribers
21.4K photos
3.02K videos
126 files
10.2K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
Жиноят билан боғлиқ ахборот ўйинчоқ эмас ёхуд қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди

Охирги вақтларда турли ижтимоий тармоқ фаоллари, айрим жиноятлар билан боғлиқ ҳолатларни ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг ҳаракатларини «арзон шов-шув»га айлантириб, нохолис ва тасдиқланмаган ахборот тариқасида тарқатаётганликларини гувоҳи бўляпмиз.

Бир нечта фаоллар билан шахсан ўзим гаплашиб, нима учун тасдиқланмаган хабар тарқатаётганликларини сўраганимда, ҳақиқий ҳолат аён бўлмасада, мурожаатчиларни бир томонлама маълумотларига таяниб, постларида у ёки бу изоҳларни ёзганликларини баҳона қилишмоқда.

Шу сабабдан ижтимоий тармоқ фаолларига қуйидагиларни эслатиб ўтишни лозим топдик,

1) Агар сиз, постингизда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари «урди, калтаклади, чора кўрмади, ишни ёпди-ёпди қилди», деган мазмундаги изоҳ ёзсангиз, билингки, сиз ходимларни жиноят содир қилганликда, яъни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг XV бобида кўрсатилган ҳаракатларни (205-модда. Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, 206-модда. Мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, 207-модда. Мансабга совуққонлик билан қараш, 208-модда. Ҳокимият ҳаракатсизлиги ва ҳоказо) содир этганлигида айблаяпсиз.

Қайтараман, сиз жиноят ҳақида хабар тарқатяпсиз! Хабарингиз тасдиқланмаган тақдирда, сизга нисбатан, Жиноят кодексининг 237-моддаси, яъни жиноят тўғрисида била туриб ёлғон хабар тарқатиш билан жиноят иши қўзғатилиши мумкин. Бунда сизни маълумотни текширмаганлигингиз, мурожаатчини гапига таяниб ахборот тарқатганлигингиз баҳона бўла олмайди.

Сабаби, Ўзбекистон Республикасининг «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги қонуннинг 7-моддасига кўра, сиз текширилмаган, бузиб талқин этилган ёки сохталаштирилган ахборотни тарқатишга ҳаққингиз йўқ. Сиз, жамоатчилик назорати субъекти сифатида мурожаатчилардан келиб тушаётган маълумотларни текшириб, сўнг тарқатишга мажбурсиз. Қонунни билмаслик эса жавобгарликдан озод қилмайди.

2) Постларингизда, турли обуначиларингиздан келган фуқароларнинг шахсий ҳаёти билан боғлиқ, яъни оилавий келишмовчиликлар ортидан келиб чиққан жанжаллар, номусга тегиш, ўз жонига қасд қилиш ва ҳоказо хабарларни тарқатишингиздан олдин, иштирокчилардан рухсат сўрашингиз шарт.

Сиз фуқароларнинг ҳаракатлари ҳақида хабар тарқатиб, улар хоҳламаган шахсий маълумотларини ошкор бўлишига сабабчи бўляпсиз. Шахсга оид барча маълумотлар махфий ҳисобланади (шу жумладан, фуқароларнинг юз кўриниши, уларнинг идентификацион белгисидир). Шахсга ёки унинг қадр-қимматига боғлиқ маълумотни тарқатиш ниятингиз бўлса, унинг ўзидан ёки қариндошларидан рухсат олишингиз шарт.

Қайтараман, шахсга оид маълумотларни тарқатиб, сиз Ўзбекистон Республикасининг «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги (15-моддаси), «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги (13-моддаси), «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги (12 прим 1-моддаси) қонунларини бузган ҳисобланасиз. Шахсга оид маълумотлар жамоатчиликка тарқатадиган хабар эмаслигини эсингизда тутинг.

Ижтимоий тармоқ фаолларидан, шов-шув ортидан қувиб, билиб-билмай сохта ахборот тарқалишига ёки фуқароларнинг ҳуқуқлари поймол бўлиб қолишига сабабчи бўлмаслик учун, обуначилардан келиб тушган маълумотларни, эринмасдан, масъуллар орқали текшириб, сўнг ахборот сифатида тарқатиш зарур эканлигини таъкидлаймиз.

Ахборот тарқатиш борасидаги қонунчиликка риоя қилинг.

ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Ш.Ғиёсов

Telegram | Instagram | Twitter | Facebook
Forwarded from Yetakchi kundaligi
Вазирлар_Маҳкамасининг_2022_йил_7_июндаги_312_сон_қарори.pdf
6.7 MB
Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

📗 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
312-сонли қарори
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тартиби

Вилоятмизнинг яна бир сўлим ва хушҳаво манзили — Заркент қишлоғида қуриб битказилган муҳташам ва муаззам шифо маскани, "Заркент" санаторийсининг очилиш маросимида иштирок этдик.

➡️
Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
Bugun, 8-iyun kunidan 10-iyun kuniga qadar Toshkent viloyati va Toshkent shahrida Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bunday vaziyatlarda harakat qilish davlat tizimining hududiy hamda quyi tizimi boshqaruv organlari, kuch va vositalari bilan o‘tkazilishi belgilangan Hamkorlikdagi qo‘mondonlik -shtab o‘quv mashqiga start berildi.

O‘quv mashqini o‘tkazishdan maqsad – favqulodda vaziyatlarning oldini olish, ularni bartaraf etish va oqibatlarini tugatish bo‘yicha Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bunday vaziyatlarda harakat qilish davlat tizimi Toshkent viloyati va Toshkent shahar hududiy quyi tizimlarining boshqaruv organlari hamda kuchlarini samarali qo‘llash yuzasidan rahbarlar tarkibi va bo‘linmalarining hamkorligini takomillashtirishdan iboratdir.

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
Forwarded from Toshkent viloyati sport boshqarmasi (Usmonali Mamajonov)
Тошкент вилоятида «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида туман ва шаҳарларнинг республика босқичига иштирок этиш учун қўлга киритган йўлланмалар сони

🔸Эслатиб ўтамиз хозирги кунда streetball, стол тенниси, workout, енгил атлетика ва шашка спорт турларининг 3 ёш тоифасида мусобақалар бўлиб ўтди.

Bizning kanal
https://t.iss.one/toshvil_sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Sport

⚡️ 1-Mintaqaviy markaz boʻyicha PARKENT TUMANI yoshlar jamoasi gʻolib boʻldi

3-Sektor yoshlari oʻrtasida “Ichki ishlar vaziri kubogi”ning Toshkent viloyati bosqichida, “mintaqaviy saralash” oʻyinlari boʻlib oʻtdi.


| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
#имтиёз | #хотин_қизларга

⚡️ХОТИН-ҚИЗЛАР ДИҚҚАТИГА! ҲУЖЖАТ ҚАБУЛ ҚИЛИШ БУГУН ЯКУНЛАНАДИ!

❗️ОТМларга киришда хотин-қизлар учун бериладиган 4 фоизлик давлат гранти тавсиянома олиш учун ҳужжатларни қабул қилиш бугун якунланади!

Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга олий таълим муассасаларига давлат гранти учун тавсияномага ҳужжатлар жорий йил 30 майдан 8 июнга қадар махсус платформа орқали электрон шаклда қабул қилинади.

Онлайн ариза юбориш: https://xotin-qizlar.uz/public/forms/application_otm

⚡️ТАВСИЯНОМА КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ?

👉 кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар;

👉 тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;

👉 турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар;

👉 ногирон фарзанди бор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;

👉 2 ва ундан ортиқ фарзандини тарбиялаётган, қариндошларидан алоҳида яшаётган ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари;

👉 ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам И ёки ИИ гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар.

➡️ Тавсиянома олиш учун туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига электрон шаклда мурожаат қилинади.


Каналга юбориш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ozini_ozi_band_qilish

O‘zini o‘zi band qilganlar haqida 5 ta fakt

1. O‘zini o‘zi band qilganlar soliq to‘lamaydi.

2. Mehnat staji hisoblanishi uchun ixtiyoriy ravishda bir yil uchun kamida BHMning 1 barobari miqdorida ijtimoiy soliq to‘lashlari mumkin – Soliq kodeksi 408-modda 2-qism

3. 70 ga yaqin faoliyat turi bilan shug‘ullanishi mumkin (ro‘yxat bu yerda).

4. Xodimlarni jalb qila olmaydi va ish beruvchiga ega bo‘la olmaydi – PQ-4742 08.06.2020-yil

5. Soliq organlarida ro‘yxatdan o‘tish Soliq (Android/iOS) mobil ilovasi orqali masofadan turib amalga oshiriladi.

Malumot uchun. 1-iyun holatiga O‘zbekistonda jami 1 720 423 nafar fuqaro o‘zini o‘zi band qilgan. Ularning 565 843 nafari joriy yilda o‘zini o‘zi band qilgan shaxs maqomiga ega bo‘lgan. Joriy yil boshidan buyon 159,4 ming nafar o‘zini o‘zi band qilgan shaxs tomonidan jami 40,7 mlrd so‘m ijtimoiy soliq to‘langan.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#Тадбир

⚡️⚡️⚡️ “Бўрсилиқ”да боғча очилди


Бугун “Бўрсилиқ” маҳалласида “Феруза” номли давлат-хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

Боғчанинг очилиш маросимида туман ҳокимининг ўринбосари Бахтиёр Соатов, туман прокурорининг катта ёрдамчиси Шарофиддин Насриддинов, Мактабгача таълим бўлими мудири Азиз Хусанов, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Рохатали Тожибоев иштирок этди.

Марсимда сўзга чиққанлар тумандаги болаларнинг боғчаларга қамрови бўйича олиб борилаётган ишлар, қурилаётган янги мактабгача таълим ташкилотлари, уларда яратилган шароитлар ҳамда тадбиркорларга берилаётган имтиёзларнинг аҳамиятини таъкидлашди.

Тадбиркор Шаҳноза Ҳусанова томонидан ташкил этилган мазкур МТТ ҳудуддаги 25 нафар болани қамраб олди. Муассасада 2 нафар тарбиячи, бир нафар ёрдамчи тарбиячи ҳамда ошпаз ва ҳамшира фаолият юритади. Боғчада нутқ ўстириш, рус тили, инглиз тили, мактабгача бошланғич тайёлов гуруҳи тўгараклари ҳам мавжуд.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Mutaxassis_javob_beradi

Prezident ta’lim muassasalari agentligi tizimida yangi tashkil etilayotgan ixtisoslashtirilgan maktablarga o‘quvchilar nechanchi sinflarga qabul qilinadi va kirish imtihonlari qaysi fanlardan bo‘lib o‘tadi?

📞Call-markaz raqami: 1206

⬇️
Biz ijtimoiy tarmoqlarda:
Veb-sayt | Telegram | Instagram | YouTube