Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.11K subscribers
21.3K photos
3.02K videos
126 files
10.2K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири Денис Мантуровни қабул қилди.
Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Россия амалий ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Машинасозлик, металлургия, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, кимё ва фармацевтика тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял министра промышленности и торговли Российской Федерации Дениса Мантурова.
Рассмотрены вопросы дальнейшего расширения узбекско-российского практического сотрудничества в контексте реализации договоренностей на высшем уровне.
Особое внимание уделено осуществлению совместных проектов
в области машиностроения, металлургии, сельском хозяйстве, лёгкой промышленности, химической и фармацевтической отраслях.

#Mirziyoyev #qabul #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Хорижий олий таълим муассасаси томонидан берилган диплом вакант лавозимлар учун қабул қилинмайдими?

📍
https://uza.uz/posts/367324

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризм соҳасини янада ривожлантириш, ички туризм бозорини кенгайтириш, туризм объектларини кўпайтириш ҳамда музейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам дальнейшего развития сферы туризма, расширения внутреннего туристического рынка, увеличения числа объектов туризма и совершенствования деятельности музеев.

Facebook|Instagram|Twitter
Сўнгги йилларда Мўйноқ, Нукус, Шаҳрисабз, Марғилон, Қўқон, Риштон каби янги йўналишлар очилди. Лекин Навоий, Жиззах, Сурхондарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари ҳали бор имкониятлардан фойдаланаётгани йўқ.

Қорақалпоғистон, Самарқанд, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридан бошқа ҳудудларда ёшларга мос туристик хизматлар жуда кам.

“Оилавий” ва “барчаси ичида” хизматларини жорий қилиш ишлари суст. Чўмилиш ҳавзаси 1,2 мингдан зиёд меҳмонхонанинг фақат 30 фоизида бор.

Ҳудудларимиздаги 206 та термал ва минерал сувли булоқларнинг бугунги кунда 18 тасидан фойдаланилмоқда.

Мисол учун, Қамчиқ довонида (Оҳангарон тумани) 2,5-3 минг метр баландликда жойлашган Арашан кўллар тизимидаги сув ҳарорати қишин-ёзин 36 градус иссиқликда бўлиб, хорижий курортлардан қолишмайди.

Ёки, Чимбой, Қораўзак ва Тахтакўпирда ҳам ер остидан 40-70 градус иссиқликда чиқадиган термал булоқлар ҳудудида санатория-курортлар ташкил қилиш учун барча имкониятлар мавжуд бўлсада, тегишли ҳудудлар ҳокимлари ташаббус кўрсатмаётгани танқид қилинди.
Туризм вазири, унинг янги тайинланган ўринбосарлари, вилоят ҳокимлари ва туризм бўйича муовинлари олдидаги энг устувор вазифалардан бири - туризм соҳасида пандемиягача бўлган кўрсаткичларни тиклаш экани таъкидланди.

Туризм ва унга турдош соҳаларда камида 200 мингта янги иш ўринлари яратиш вазифаси қўйилди.

Бунинг учун йил якунига қадар ҳар бир вилоятда туристлар учун жозибадор бўлган камида 20 миллион долларлик 1 тадан йирик лойиҳани бошлаш зарур.

Мисол учун, Наманганда ишга туширилган “Афсоналар водийси”, Бўстонлиқда “Амирсой мажмуаси”да ҳам болалар учун, ҳам катталар учун барча шароитлар яратилган бўлиб, кунига минглаб хорижий ва маҳаллий туристлар келмоқда.

Бундай йирик лойиҳаларни қўшни давлатлар учун қулай бўлган Андижон, Тошкент вилояти, Қашқадарё ва Хоразмда барпо этиш учун барча имкониятлар етарли.
⚡️⚡️⚡️Қарздорлик тўлиқ ундириб берилди

Бюронинг Тошкент вилояти Паркент тумани бўлими иш юритувида, фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 16.06.2021 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор Д.О.Робидовадан ундирувчи “BIZNES FINANS MIKROKREDIT TASHKILOTI” МЧЖ фойдасига 36 миллион 605 минг 531 сўм кредит қарздорлигини ундириш бўйича ижро ҳужжати мавжуд.

Мазкур ижро иши юзасидан Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси туманлараро бўлими ва Паркент тумани бўлими давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, қарздор Д.О.Робидовадан ундирувчи “BIZNES FINANS MIKROKREDIT TASHKILOTI” МЧЖ фойдасига 36 миллион 605 минг 531 сўм кредит қарздорлиги тўлиқ ундирилиши таъминланди.

Шу тариқа мазкур ижро ҳужжати Қонуннинг 41-моддасига асосан амалда тамомланди.

Мажбурий ижро бюроси Паркент тумани бўлими

Обуна бўлинг 👉
@parkent_hokimiyati
#zukko_kitobxon

⚡️⚡️⚡️KITOBXONLAR BAHSI

📘 Yoshlarning kitobga bo’lgan qiziqishlarini oshirish, ularning bilim va fikrlash doirasini yanada kengaytirish maqsadida bugun Yoshlik mahallasida “Zukko kitobxon-2022” intellektual turnirining mahalla bosqichi o’tkazildi.

📕Zukko kitobxon” o’yini O’zbekiston Yoshlar ittifoqi tomonidan Respublika miqyosida o’tkazilishi rejalashtirilgan bo’lib, ushbu bugungi turnir o’yinning sektor bosqichida ishtirok etuvchi mahalla yoshlarini saralab olish vazifasini o'tadi.

📚 O’yinda har bir jamoada 6 ishtirokchidan iborat 4 ta jamoa ishtirok etdi. O’yin juda ham qiziqarli va bahslarga boy bo’ldi. Natijalariga ko’ra faxrli 3-o’rinni “Estetika” jamoasi, 2-o’rinni “Bilimdonlar” jamoasi va 1-o’rinni “Liderlar” jamoasi qo’lga kiritdilar.

🏆 G’olib va sovrindorlar diplom va esdalik sovg’alari bilan taqdirlandilar.

Обуна бўлинг 👉@parkent_hokimiyati
Президент мавзуни давом эттирди.

Боғотнинг “Қалъа-жиқ” ва Элликқалъадаги Ақчакўлда санатория-курорт ташкил этиш, Бухорода “Қадимий Бухоро” ва “Ўнинчи аср этноқишлоғи”, Наманганда “Оазис”, Сирдарёда “Сирдарё экотуризм”, Тошкент вилоятида “Гарден” туризм кластерлари ва Фарғонада “Фарғона парки” тематик боғини ташкил этиш бўйича йирик лойиҳаларни бошлаш кераклиги айтилди.

Вилоят ҳокимларига бир ой муддатда ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун ҳудудларни белгилаб, салоҳиятли инвесторларни аниқлаш ва амалий ишларни бошлаш топширилди.

Жорий йилда Ўзбекистон туризм магистрали бўйлаб 31 та туман (шаҳар) ҳудудидан ўтувчи йўл бўйида комплекс туризм хизматларини (автотураргоҳ, кемпинг, автосервис, овқатланиш, ёқилғи қуйиш) қамраб олган 1 тадан “карвонсарой” барпо этиш вазифаси қўйилди.

Бундай лойиҳаларга бир ой муддатда 1 триллион сўм кредит ресурслари ажратилади, йил якунига қадар яна 100 миллион доллар жалб қилинади.

Вилоят ҳокимлари ҳам камида 20 миллион долларлик лойиҳаларни ишга туриши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Давлатимиз раҳбари Ромитан туманидаги “Бухоро оазис”, Поп туманидаги Чодак ва Самарқанд туманидаги Конигил қишлоқларида ташкил этилган мажмуаларнинг ички туризмни ривожлантиришдаги ижобий натижаларини қайд этди.

Бундай лойиҳаларни Ангрендаги Лашкарак, Паркентдаги Кумушкон, Шаҳрисабз туманидаги Ғелон, Сувтушар, Китобдаги Жовуз, Варганза ва Башир, Чироқчидаги Тарағай ва Лангар, Хўжаободдаги Имом ота, Нуротадаги Сентоб, Зоминдаги Дуоба, Фарғона туманидаги Саткак қишлоқларида ҳам амалга ошириш бўйича кўрсатма берди.

Бундан ташқари, ҳоким ёрдамчилари 85 та маҳаллада йўл, электр, ичимлик суви, алоқа масалалари ҳал қилиб берилса, 100 миллион долларлик лойиҳаларни амалга ошириши ва камида қўшимча 3 миллион турист жалб қилиш ташаббусини билдираётгани қайд этилди.
#Дайжест

❗️
26 - апрель : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Ўрта Чирчиқ тумани. Туман ҳокими вазифасини бажарувчи Ихтиёр Касимов "Адолат" ва "Олти ўғил" МФЙлардаги қурилиш ишларини ўрганди

*Бекобод шаҳар.
Сектор раҳбарлари раисликка номзодлар билан учрашдилар

*Оққўрғон тумани.
Сектор раҳбарлари: маҳалла раислари сайлови юқори савияда ўтади

*Янгийўл тумани.
Кечаги ва бугунги Намуна маҳалласи

*Янгийўл шаҳри.
Алимент тўламаганлик учун жавобгарлик муқаррар!

*Чирчиқ шаҳри.
Нарх-наво барқарорлиги назоратда

*Юқори Чирчиқ тумани.
Хашар-элга ярашар!Қабристонлар ободонлаштирилмоқда

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Чекка худудларда маҳалла тиббиёт пункти

*Бекобод тумани. “
Кадриятларимиз бебахо бойлигимиз

*Оҳангарон шаҳри.
Маҳалла раислари (оқсоқоллари) сайлови олдидан: вазифалар ва таклифлар

*Паркент тумани.
Туманда китобхонлар бахси бўлиб ўтди

*Бўстонлиқ тумани.
Хайрли ишлар давом этмоқда

*Оҳангарон тумани. "
Қуюн" МФЙга бириктирилган ҳоким ёрдамчиси Лазиз Кабилов нималар қиляпти ўзи?

*Пискент тумани.
Беш ташаббус олимпиадаси ёшлар ўртасида спортни оммалаштирмоқда

*Бўка тумани.
Президент қарори ижроси доирасида

*Чиноз тумани.
Фуқаролар бандлиги таьминланмоқда

*Қибрай тумани.
Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирокида сайёр қабул бӯлиб ӯтди

*Нурафшон шаҳри.
Шаҳар ҳокими Корея инвесторлари билан учрашди

*Тошкент тумани.
Туман марказида меҳнат ярмаркаси ўтказилди

*Олмалиқ шаҳри.
Хотин-қизлар фаоллари учун ўқув семинари ўтказилмоқда

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok