Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.11K subscribers
21.3K photos
3.01K videos
126 files
10.2K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#Мулоқот

⚡️⚡️⚡️Масъуллар ҳам интервью беришди

Бугунги сайёр қабулга туман ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедовга одамлардан 25 та мурожаат билдирилди.

Улардан 15 таси жойида ҳал бўлди. Қолган мурожаатлар ҳал қилиниши учун вақт талаб қилингани боис, мутасаддиларга топшириқ берилди.

Мазкур қабул жараёнини вилоятимизнинг "Nurafshon" телеканали тасвирга олди.

Одамларнинг муаммоларини имкон қадар жойида ҳал қилишга қаратилган қабулда масъуллар ҳам интервью беришди.

Жумладан, оила ва хотин-қизлар бўлими вакили Нилуфар Алимова ўз интервьюсида мухбирга ҳоким томонидан аҳоли мурожаатлари имкон қадар жойида ҳал қилинаётгани ҳақида гапириб берди.

Одамларни рози қилиш мақсадида ташкил этилган бугунги фуқаролар қабули ўз якунига етди.

Обуна бўлинг 👉@parkent_hokimiyati
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Хотин-қизлар ҳаётида нима гап?


Бугун ЎзЛиДеП раиси ўринбосари Мавлудахон Ходжаева, Маҳаллий Кенгаш депутати Бахтиёр Рухиддинов ҳамда партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси депутатлари туманимизга келди.

Шоҳрух Шоаҳмедов билан биргаликда депутатлар туманимизда хотин-қизлар бандлиги, уларнинг жамият ҳаётидаги ўрнини ошириш борасида амалга оширилаётган ишларни урганишди.

Депутатлар ўрганиш ишларини "Марказий" маҳалласидаги жойлашган "YASIN INVEST COLLECTION" МЧЖнинг текстиль корхонаси фаолиятини танишишдан бошлади.

Шунингдек, депутатлар жойларда тадбиркорлик билан шуғулланиб, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшаётган ўндан ортиқ тадбиркор аёллар фаолиятини ўрганишди.

Шунингдек, Шоҳрух Шоаҳмедов иштирокида "Эдельвейс" меҳмонхонасида депутатлар "Хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш" мавзусида бир гуруҳ ишсиз аёллар учун амалий-семинар ўтказилди.

Семинарда аёллар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Обуна бўлинг 👉@parkent_hokimiyati

@PARKENT_TONGI
#Дайжест

❗️22 - апрель : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Қибрай тумани. "
Яшил макон" лойиҳаси доирасида боғ яратиш ишларига барча ӯз ҳиссасини қӯшмоқда

*Нурафшон шаҳри.
Хотин - қизларга ҳуқуқий, психологик маслаҳатлар берилди

*Тошкент тумани.
Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишга барча масъул

*Олмалиқ шаҳри. "
Меҳнат ярмаркаси"да 2025 та бўш иш ўрни таклиф этилди

Ўрта Чирчиқ тумани. "
Бунёдкор"да йиғилиш ўтказилди

*Янгийўл шаҳри.
Иқтидорлар орамизда

*Чирчиқ шаҳри.
Ҳар бир оила тадбиркор дастури амалда

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Шахмат - энг фойдали ўйин

*Бекобод тумани.
Авангард худудида ғўза ҳосилига ишлов бериш бўйича амалий семинар ташкил этилди

*Паркент тумани.
Туман ҳокими “Паркент-Фарм” эркин иқтисодий зонасидаги ташриф буюрди

*Бўстонлиқ тумани.
Ёшлар қўллаб-қувватланди

*Ангрен шаҳри.
Ҳар бир мурожаат эътиборда

*Оҳангарон тумани.
Овжазсойда бунёдкорлик ишлари: ҚВП, МФЙ идораси, мактаб филиали, стадион, кўприк

**Бўка тумани.
Амалий семинар бўлиб ўтди

*Чиноз тумани.
Аёллар дафтарига кимлар киритилмайди

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ Туманимизда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин


Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган маълумотга кўра, 24-25 апрель кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида қаторида Паркент туманида ҳам сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тоғли ва тоғолди ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли, дам олиш масканларида дам олувчилар ва ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришни сўрамоқда.

👉 @PARKENT_TONGI
#Тошкент_вилояти
#Паркент_тумани

Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ташаббуси билан туманимиздаги “Паркент деҳқон бозори” маъмурияти ҳамкорлигида маънавий- маърифий эшиттиришлар йўлга қўйилди.

📝Илк эшиттириш сўз мулкининг султони Алишер Навоий ҳазратлари - "Олам маъмурлиғи алардин, олам аҳли масрурлиғи алардин. Ҳар қаён қилсалар ҳаракат, эл ҳам қут еткурур ҳам баракат”, дея таъриф берган бободеҳқонларимизга бағишланди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Паркент туман бўлинмаси.

Обуна бўлинг 👉
@parkent_hokimiyati
«O‘zgidromet» dam olish kunlari sel xavfi mavjud hududlar ro‘yxatini e’lon qildi

Toshkent viloyati: Ohangaron, Bo‘stonliq, Parkent, Piskent, O‘rta Chirchiq, Yuqori Chirchiq tumanlarida va Angren, Olmaliq shaharlarida sel-suv toshqin hodisalari yuzaga kelishi mumkin.

👉 https://kun.uz/uz/30182592

Обуна бўлинг 👉@parkent_hokimiyati
#диққат_эълон

⚡️⚡️⚡️Ҳурматли тадбиркорлар!

❗️Аввал хабар қилганимиздек, ҳафтанинг ҳар шанба кунлари Тошкент вилоятининг бизнес муҳитини юксалтириш, экспорт салоҳиятини янада ошириш, экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятида юзага келаётган муаммоларни бевосита ўрганиш ва амалий кўмак бериш мақсадида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаевнинг тадбиркор ва экспортёрлар билан очиқ мулоқотлари ўтказиб борилмоқда.

📌Мулоқотда вилоят сектор раҳбарлари, мутасаддилар, хусусан, мазкур масалага бевосита алоқадор ва дахлдор ташкилот ва идоралар раҳбарлари қатнашадилар.

❗️Бугун ҳам мазкур мулоқотнинг галдагиси соат 15:00 да Ўрта Чирчиқ тумани, "Қумовул" ҳудудидаги вилоят Халқ қабулхонасида бўлиб ўтади. Унда соҳадаги мавжуд муаммо ва масалаларга биргаликда ечим изланади, таклиф ва ташаббуслар ўрганилади.

📍Мулоқотга барча тадбиркорларни таклиф этамиз.

☎️Мурожаат учун телефон:
+998977693444

Тошкент вилояти ҳокимлиги

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#айнидам
#онлайн

⚡️⚡️⚡️Айни дамда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев тадбиркор ва экспортёр корхона раҳбарлари билан навбатдаги очиқ мулоқотини ўтказмоқда.

Аввало, ўтган қабул жараёнларида вилоятнинг бизнес муҳитини юксалтириш, тадбиркорлик салоҳиятини янада ошириш, экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятида юзага келаётган муаммоларни бевосита ўрганиш ва амалий кўмак бериш мақсадида бир қатор масалалар ўртага ташланиб, инвестиция, солиқ, банк соҳасида юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан муддати талаб қилинган мурожаатлар натижаси юзасидан соҳа вакилларининг ҳисоботи тингланди.

Жумладан, тадбиркорлик соҳасида 103 та мурожаат келиб тушган бўлса, шундан 44 таси шу ернинг ўзида ҳал этилган эди. Бир ҳафта давомида 4 таси бартараф этилиб, 3 таси рад этилиб, 51 та масала ўрганиш жараёнларида эканлиги қайд этилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok