Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.12K subscribers
21.3K photos
3.01K videos
126 files
10.2K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#Онлайн

⚡️⚡️⚡️"Бу сўз бизга ёқмайди!"

Йиғилишда ҳоким қуйидаги фикрларни айтмоқда:

— Бугун деярли ҳамма бу иллатга дуч келган. Ўзимиздан ботқоқ қолдиришни истамасак, коррупцияга қарши ҳаммамиз биргаликда курашишимиз керак. Чунки, бу сўз бизга ёқмайди.

Бундан анча йиллар аввал, меҳнат фаолиятимни банк соҳасида бошлаганимда ойлигим 30 доллар эди.

Лекин ҳозир, банкда ойлик анча баланд, нега энди банк ходими коррупцияга аралашиш керак?

Яна бир тарафдан нафсни тийишни ҳам билиш лозим.

Эҳтиёжларга ҳаддан ташқари эрк бериш ортидан билиб-билмай коррупцияга аралашиб қолаётганлар ҳам бор.

Очиқ айтиш керак, фуқаролар қабули давомида одамлар давлат идораси ходимларига ишончи йўқолганини айтмоқда.

Хўш нега? Бунга сабаб, яна шу бало — коррупция!

Дунёда ҳалол ва харом деган тушунчалар бор. Коррупция билан топилган пул, қаерга кетганини билмай қолишади.

Бугун Паркент тумани жиддий ўрганилмоқда. Коррупцияга аралашганлар ўта жиддий жазоланади.

Кўзни очиб ишлаш вақти келди.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Онлайн

⚡️⚡️⚡️ Ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедов коррупциянинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида қўйидагича фикрда:


— Очиқ ошкоралик йўқ жойда, коррупция урчиб бораверади.

Айрим ташкилот раҳбарлари очиқ-ошкораликни ёқтирмайди, чунки коррупцияга аралашиб, ўралашиб юриши очилиб қолади-да.

Билиб қўйинглар, ҳокимлигимиз халқ билан яқинлашмоқда.

Буни мутасаддилар тушуниши, талабга қараб ўзгариши шарт!

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Онлайн

⚡️⚡️⚡️ Йиғилиш якунида


Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда туманимиз ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедов бир қанча раҳбарларга қатъий ва охирги бор огоҳлантириш берди.

Жумладан, иш фаолиятида назоратни сусайтириб юборгани, бепарволиги учун туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлими бошлиғи Абдусамат Қурбоновнинг хизмат вазифасига лойиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича ҳоким томонидан топшириқ берилди.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Эълон

⚡️Ҳурматли тадбиркорлар! Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ҳудудлардаги тадбиркорлар фаолияти билан боғлиқ муаммо ва таклифларни ўрганиш мақсадида "
Тошкент вилояти Экспортёрлари ҳамда тадбиркорларининг муаммо ва таклифлари" номли гуруҳ фаолияти йўлга қўйилди.

Сиз мазкур гуруҳда соҳада юзага келаётган муаммо ва таклифлар бўйича мурожаат қилиш имконига эга бўласиз. Муаммолар белгиланган тратибда ўрганилиб, натижаси бўйича ахборот бериб борилади.

➡️
Гуруҳга қўшилиш

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️19 - апрель : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Пискент тумани.
Маҳаллий кенгашлар депутатлари учун семинар ташкил этилди

*Чиноз тумани.
14-сон Мусиқа ва санъат мактабида "Бўзатов Фест_2022" Ёшлар овози танловининг туман босқичи бўлди

*Қибрай тумани.
Маҳалла раислигига номзодлар билан суҳбатлар давом этмоқда

*Нурафшон шаҳри.
Шаҳар ҳокими ижтимоий соҳа объектларидаги таъмирлаш ишларини ўрганди

*Тошкент тумани. “
Қадриятларимиз – бебаҳо бойлигимиз

*Олмалиқ шаҳри.
Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова бугун Олмалиқ шаҳрида бўлди

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Коррупция - жамият кушандаси!

*Оққўрғон тумани.
Фаол аёллар ташаббуси

*Янгийўл тумани.
30 минг дона булғор қалампири ва бақлажон кўчатлари тарқатилмоқда

*Янгийўл шаҳри.
Таълимда ҳамкорлик

*Чирчиқ шаҳри.
Доимий комиссияда “Аёллар дафтари” кўриб чиқилди

*Юқори Чирчиқ тумани.
Мутасадди раҳбарлар томонидан долзарб масалалар кўрилди

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Коррупция – жамият тараққиёти кушандаси

*Бекобод туман.
Беш ташаббус Пахтакор ва Деҳқонободда бўлиб ўтди

*Паркент тумани. "
Коррупцияга қарши курашиш, унинг келиб чиқиш сабаблари ва барвақт олдини олиш" мавзусида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди

*Бўстонлиқ тумани.
Ёшлар ўз маҳоратини кўрсатмоқда

*Ангрен шаҳри.
Муаммолар бартараф этилиши учун тезкор чоралар кўрилди

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#экспорт
#инфографика

📊Жорий йил вилоятда саноат корхоналари ва тадбиркорлик билан боғлиқ кўплаб лойиҳаларни амалиётга татбиқ қилиш, натижада инвестициялар ўзлаштирилиш бўйича кўплаб амалий ишлар режалаштирилган.

Хўш, 2022 йилнинг I-чораги бўйича экспортдаги натижалар салмоғи қандай? Аслида, режа қанча эди, амалда нима ишлар қилинди? Янги номдаги маҳсулотлар саноғи маълумми?

Шу каби саволларга юқоридаги видеолавҳа орқали жавоб олишингиз мумкин.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Шу билан бирга, тизимдаги оқсоқликлар қатъий танқид қилинди.

“Ҳали 40 фоиз маҳаллада ҳоким ёрдамчиларининг ишида натижа кўрингани йўқ.

Мисол учун, 450 та маҳаллада ишсизлик даражаси 20 фоиздан юқори.

Бундай маҳаллалар сони Тошкент вилоятида – 59 та, Фарғонада – 52 та, Андижонда – 45 тани ташкил этиб, қолган ҳудудлардан кўп”, деди Президент.

Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ҳокими, биринчи ўринбосари ва солиқ бошлиғи қатъий огоҳлантирилди. Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимлари 1-ўринбосарлари лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.

Шунингдек:

- Олтинкўл тумани, Зарафшон шаҳри ҳокимлари;

- Бекобод, Оққўрғон, Косонсой, Нишон, Избоскан, Қўрғонтепа, Шовот, Тўрткўл, Томди, Тўрақўрғон, Қумқўрғон, Фарғона туманлари, Навоий, Каттақўрғон шаҳарлари ҳокимларининг 1-ўринбосарлари;

- Кармана, Фориш туманлари прокурорлари;

- Янгиер, Шаҳрисабз шаҳарлари, Фориш тумани ИИБ бошлиқлари;

- Нурота, Музработ, Шаҳрисабз, Мирзачўл туманлари солиқ бошлиқлари;

- республикадан 11 нафар вакил лавозимидан озод этилди.
“Шу билан бирга, жойлардаги айрим ҳоким ёрдамчилари “кредит, субсидия, ер олиб бераман”, деб таъмагирлик қилаётгани ҳам жуда ачинарли ҳолатдир”, деди Президент.

Мисол учун, Тўрақўрғон тумани “Шарқ” маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси имтиёзли кредитга тавсия бериш учун, “пора” олаётганда ушланиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Бу каби ҳолатлар Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Бўка, Бахмал туманлари, Марғилон, Ширин шаҳарларида ҳам мавжуд.

“Барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, уларнинг биринчи ўринбосарлари, республика вакиллари, Убайдуллаев ва унинг қуйи тизими раҳбарларини қатъий огоҳлантираман. Одамларни рози қилиш ва инсон қадрини тушунмаган раҳбарларга орамизда ўрин бўлмайди”, деди давлат раҳбари.
Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари олдига “қониқарсиз” деб баҳоланган 3 минг 636 нафар маҳаллага шахсан бориш ва муаммоларни ҳал қилиш вазифаси қўйилди.

Иқтисодий тараққиёт вазирлигига вилоят ҳокимлари билан биргаликда ушбу маҳаллалар кесимида муаммоларни ҳал қилиш бўйича “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш топширилди. Бунда, йил якунига қадар:

- 434 та маҳаллада суғориш тизими ва сув таъминотини яхшилаш;

- 715 та маҳаллада сув, йўл, электр, табиий газдан муаммосини ҳал қилиш;

- иқтисодий аҳволи оғир 545 та маҳалладан ҳар 5 тасига банк вакилини бириктириб, “лидер” тадбиркорларни топиш шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Молия вазирлиги ушбу маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш ва тадбиркорлик кредитлари учун 800 миллиард сўм ажратади.

Қанчалик қийин бўлмасин, ушбу маҳаллаларда ишларнинг юриши учун шунча қўшимча маблағларни ажратаяпмиз.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, бириктирилган вакиллар ва ҳоким ёрдамчилари ушбу маблағларнинг ҳар бир сўмидан самарали фойдаланиб, аниқ натижа кўрсатиши керак”, деди Президент.
Барча инфратузилмаси ва молиявий имкониятлари мавжуд бўла туриб, республика бўйича 12 та шаҳар ҳамда Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри ва Самарқанднинг 2 тадан туманидаги аксарият ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти “қониқарсиз” деб топилгани кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан:

- Нукус, Андижон, Бухоро, Самарқанд, Термиз, Гулистон, Фарғона, Марғилон, Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Бекобод шаҳарлари;
- Учтепа, Мирзо Улуғбек, Тошкент, Қибрай, Бўстонлиқ ва Ургут туманлари ҳокимларининг биринчи ўринбосарларини ҳам ишдан олишга кўрсатма берилди.

Тажрибали мутахассисларни жалб қилиб, ушбу шаҳар ва туманлар ҳоким ёрдамчиларини тўхтовсиз ўқитиш, йўналишлар бериб бориш, яхши-яхши тажрибаларни ўргатиб бориш кераклиги таъкидланди.

Ўтган 3 ой ичида ҳар бир маҳалланинг ихтисослашуви аниқлаб олингани, энди ушбу маҳаллаларни ихтисослашуви бўйича қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилиши қайд этилди.
Деҳқончилик ва боғдорчиликка ихтисослашган 2,5 мингта маҳалла “лидер” тадбиркорлар орқали ривожлантирилади.

Деҳқонларимиз мавсумга ўз вақтида тайёргарлик кўриши учун Қишлоқ хўжалиги жамғармасига ажратилган 2 триллион сўм ресурс ҳисобидан иккинчи чоракда қўшимча 350 миллиард сўм йўналтирилади.

Ушбу маблағлар “лидер” тадбиркорлар орқали уруғ, кўчат, ўғит сотиб олиш ва бошқа харажатлар учун берилади.

Ушбу маблағлар ҳисобига 250 та оғир маҳалладаги 165 минг нафар аҳоли бандлигини таъминлаш вазифаси қўйилди.

Яна 2,5 мингта маҳалла чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичиликка ихтисослашган. Уларни ривожлантириш учун:

- камида 1,5 мингта маҳаллага инкубатор;

- ҳар бир вилоятда камида 20 мингта хонадонга 20-100 тадан хонаки товуқ;

- 1000 тагача маҳаллада 5-10 та хонадонга асалари уялари тарқатилади.

Бу чора-тадбирлар орқали биринчи ярим йилликда аҳоли хонадонларида чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик йўналишларда камида 140 минг нафар аҳоли бандлигини таъминлаш вазифаси қўйилди.