Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.09K subscribers
21.8K photos
3.07K videos
127 files
10.4K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори билан бир қатор чекловлар ўрнатилиб, муайян чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, 27 март соат 10:00 дан эътиборан вилоятлараро транспорт воситалари (автобус, автомобиль, шаҳарлараро такси, авиа, темир йўл транспорти)нинг ҳаракати (юк ташиш ҳоллари бундан мустасно) бутунлай тўхтатилади. Бунда муайян ҳудудга таалуқли автотранспортларнинг (транзит) ўз ҳудудларига кириб боришига руҳсат берилади.

Бундан ташқари, вилоятлар таркибидаги шаҳар ва туманлараро транспорт қатнови ҳаракати ҳам вақтинча чекланади.

Мамлакатимиз фуқароларининг соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида зарур бўлмаган ҳолларда (хизмат фаолиятини амалга ошираётган давлат органлари ва муассасалари ҳамда жамоат ташкилоти ходимларидан ташқари), уйидан ташқарига чиқиши чекланади. Ўта зарур ҳоллардагина кўчага чиққанда (дорихона, озиқ-овқат дўконлари) – шахсий ҳимоя воситаси (ниқоб)да бўлиши шарт. Бордию фуқаролар уйидан ташқарига шахсий ҳимоя воситаси (ниқоб)сиз чиқса, қонунда белгиланган тартибда жаримага тортилади. Яъни, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробари миқдорида
– 1 115000 минг сўм жарима қўлланилади.

Шунингдек, эпидемиологик ҳолатни инобатга олган ҳолда, фуқаролар ўзаро мулоқот чоғида икки метр масафо сақлаши шарт. Кўчада ва жамоат жойларида 3 кишидан ортиқ одамларнинг тўпланишига чеклов ўрнатилади. Бу таъқиқ бир вақтда ҳаракатланаётган оилага нисбатан қўлланилмайди.

Республика ҳудудидаги барча кўнгилочар объектлар, шу жумладан ресторан, кафе, ошхона, чойхона, сингари тадбиркорлик субъектлари (уйга етказиб бериш хизмати бундан мустасно) мамлакатдаги эпидемиологик ҳолат барқарорлашмагунига қадар фаолиятини тўхтатмай, давом эттираётган тадбиркорлик субъектларига нисбатан кескин жазо чоралари кўрилмоқда.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
UZ: АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазири матбуот котиби Севара Ўринбоева иштирокида онлайн брифинг ўтказилди.

Жамоат жойларида ниқобсиз бўлганда жарима қўлланилишини ҳақида айтилмоқда. Жамоат жойлари деганда қаерлар тушунилади?

❗️Қонунчиликка мувофиқ, қуйидагилар жамоат жойлари ҳисобланади:

👉 стационар савдо объектлари, умумий овқатланиш корхоналари;

👉 кинотеатрлар, театрлар, цирклар, концерт, кўрик ва кўргазма заллари ҳамда оммавий дам олиш учун ёпиқ иншоотлар;

👉 клублар, дискотекалар, компьютер заллари, Интернет хизматлари кўрсатиш учун жиҳозланган хоналар ёхуд бошқа кўнгилочар жойлар;

👉 музейлар, ахборот-кутубхона муассасалари ва маърузахоналар;

👉 маҳаллий ва узоққа қатнайдиган поездлар, шаҳар атрофига қатнайдиган поездларнинг вагонлари, дарё кемалари, шаҳар, шаҳар атрофига, шаҳарлараро ва халқаро қатнайдиган автобуслар, таксилар, йўналишли таксилар ҳамда шаҳар электр транспорти, ҳаво кемалари;

👉 ер ости ўтиш жойлари, транспорт бекатлари ва автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш жойлари;

👉 аэропортларнинг, темир йўл, автомобиль вокзалларининг ва сув транспорти бекатларининг бинолари;

👉 давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг бинолари;

👉 соғлиқни сақлаш тизими муассасалари ва ташкилотлари, таълим муассасалари, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари;

👉 иш жойлари бўлган хоналар;

👉 кўп квартирали уйларнинг йўлаклари, шунингдек уйлар олди ҳудудида жойлашган болалар ва спорт майдончалари;

👉 хиёбонлар, боғлар, кўчалар ва бошқа жойлар.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from G (Ilkhom Juraev)
Xurmatli fuqorolar!!!
Agarda sizlarni pensiya ta'yinlash bo'yicha qiziqtirgan savollar bo'lsa Byudjetdan tashaqari Pensiya jamg'armasi Toshkent viloyat boshqarmasiga +99895 340 40 17, +99895 340 40 18 telefon raqamiga murojaat etishingiz mumkin.
Fuqorolardan murojaatlarni Toshkent viloyati boshqarmasi yoki tuman (shahar) bo'limlari telefon raqamiga murojaat etishingiz mumkin:
Angren sh. +99870-662-61-01
Bekobod sh. +99870-214-08-54
Olmaliq sh. +99870-614-33-65
Chirchiq sh. +99870-716-21-56
Bekobod tum. +99870-935-14-40
Bo'ka tum. +99870-573-51-01
Bo'stonliq tum. +99870-742-79-83
Zangiota tum. +99871-270-35-10
Qibray tum. +99870-956-14-84
Quyichirchiq tum. +99870-567-22-56
Oqqo'rg'on tum. +99870-552-20-14
Piskent tum. +99870-545-13-06
Oxangaron tum. +99870-645-58-62
O'rtachirchiq tum. +99870-762-15-74
Parkent tum. +99870-722-26-48
Chinoz tum. +99870-593-11-26
Yuqorichirchiq tum. +99870-614-33-65
Yangiyo'l tum. +99870-606-20-70
Oxangaron sh. +99870-645-20-19
Toshkent tum. +99870-965-35-03
Yangiyo'l sh. +99870-606-12-61
Nurafshon sh.+99870-762-75-72.
t.iss.one/Pensiya_Toshvil
Forwarded from Times.uz
UZ: Нима учун одамлар билан оралиқ масофани сақлаш муҳим?

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 5 тага ошиб, 88 нафарни ташкил этмоқда.

Ушбу инфекцияни юқтириб олганларнинг 2 нафари Фарғона вилоятида, яна 2 нафари Хоразмда ва бир нафари Тошкент шаҳрида қайд қилингани тасдиқланди.


@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#Эътироф.

Бугун олам тўлиб кетди гуноҳларга,
Ҳеч бир киши ўзин қилмас ҳеч маломат.
Гуноҳ қилиб қалб хотиржам, бу не ҳолат,
Бу жафолар қиёматдан бир аломат.

Иймон қалбда изтиробдан куйиб битди,
Ҳукмрон нафс танамизда, у саломат.
Ўзим кўриб ўзимдан ҳам ранжиб кетдим,
Бу садолар қиёматдан бир аломат.

Она бўғиб ўлдирса-я ўз боласин,
Жоҳил ишин санаб юрса бир каромат.
Ота-Она ўз уйида ўзи ғариб,
Бу даъволар қиёматдан бир аломат.

Дунё айши инсонларни мавҳ айлади,
Кўп ишларга етмай қолди бу фаросат.
Ҳоҳламасдан кўникяпмиз бу ишларга,
Бу сафолар қиёматдан бир аломат.

Шариатдан гапирсанг гар энса қотар,
Урфимизга айландику ёмон одат.
Ёмонларни тўсмадик биз муроса деб,
Бу риёлар қиёматдан бир аломат.

Ижтимоий тармоқларда минг ҳил бало,
Ҳаммамизни касал қилди бу касофат.
Ибодатлар бугун бизга малол келди,
Бу рўёлар қиёматдан бир аломат.

Умид Сендан,Ўтинч Сенга, Эй Буюк Зот,
Икки дунё бизларга ҳам бер саодат.
Йўқса икки дунё ичра хор бўламиз,
Бу нидолар қиёматдан бир аломат.

Ўзинг сақла, Эгам бизни, соғ саломат,
Ҳар бир кунда қиёматдан бир аломат.

Паркент тумани"Беш каппа" жоме масжиди имом хатиби Тўйчиев Миршавкат
Forwarded from Times.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирус ҳақида илмий нуқтаи назар

‼️
Агар сизга коронавирус ҳақида бирор нарса тушунарсиз бўлса, ушбу видеони албатта томоша қилинг — жуда қизиқарли ва тушунарли‼️

https://t.iss.one/studio_67

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
СИЗ ДУНЁНИНГ ТАБИБИСИЗ
Коронавирус инфекциясига
қарши курашда жонфидолик кўрсатаётган
юртимиз шифокорларига
Ҳамма зўрдир, ҳамма хушхол омон кунлар,
Вале элда бўлар экан ёмон кунлар,
Бундай дамда номардлардан чиқмас унлар,
Сизлар азал одамзоднинг ҳабибисиз,
Сиз халқимнинг, сиз миллатнинг табибисиз.

Оппоқ халат — оппоқ тилак энглингизда,
Чунки сизни чашма бордир кўнглингизда,
Оғир кунда нажоткорсиз элингизда,
Сизлар асли ўзбегимнинг ҳабибисиз,
Жондан кечиб жон тутгувчи табибисиз.

Сўраб келмас бошга тушар бирон кулфат,
Хақ таоло не буюрса бўлар албат,
Ҳақ ишига шак келтирмас оқил миллат,
Сиз элу юрт, Ўзбекистон ҳабибисиз,
Озорини ором билган табибисиз.

Чора излаб бўзлаганлар кўп дунёда,
Чорасизлик қурбони ҳам эҳ... зиёда,
Кеча улар нафас олган шу ҳавода,
Кетганларни излаб қолган ҳабибисиз,
Чунки сизлар ер юзининг табибисиз.

Шифокорлар пири бўлган ибн Сино,
Сизга устоз, улуғ, комил, катта бобо,
Ким устозга содиқ — унга ёрдир Худо,
Сиз Ватаннинг бори бардош ҳабибисиз,
Кўзи кулган, дилида ёш табибисиз.

Ким айтади, яхши кетиб ёмон қолган,
Ўйламанг ҳеч, буғдой кетиб сомон қолган,
Одамизод аҳилликда омон қолган,
Сиз шундайсиз, яхши ёмон ҳабибисиз,
Чунки сизлар аҳли одам табибисиз.

Вирус дейди, инфекция, номи кўпдир,
Бу дунёда ажалнинг ҳам коми кўпдир,
Вале унга ўзни тутар оми кўпдир,
Ўзни асранг, деган дўсти ҳабибисиз,
Сиз дунёнинг оқ халатли табибисиз.

Биз ишдамиз, сизлар уйда қолинг, деган,
Оилангизда жонга ҳордиқ олинг, деган,
Энг муҳими дилга ишонч солинг, деган,
Сиз меҳрибон ҳар кўнгилнинг ҳабибисиз,
Жисму жонни, яна қалбнинг табибисиз.

Ўзбекистон, оқ рўмоллик жоним, онам,
Омон қолсин, дейди менинг ҳар бир болам,
Иншаоллоҳ, фориғ бўлар дарддан олам,
Юрт эгасин, елкадоши ҳабибисиз,
Завол кўрманг, Сиз халқимнинг табибисиз.
Маҳмуд ТОИР,
Ўзбекистон халқ шоири
Паркент тумани Бололар ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчи спортчилари томонидан ҳам “# Биз соғлиғимиз учун уйда машғулот қилдик. Сиз биз учун ўзингизни асранг “ хештег остида уй шароитида индивидуал шуғулланмоқдалар.