Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.12K subscribers
22.8K photos
3.19K videos
127 files
10.7K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#Онлайн

⚡️⚡️⚡️ "Гап вазифани виждонан бажаришда!"
Шоҳрух Шоаҳмедов

Ҳоким аҳоли муаммоларини сифатли ҳал этиш мақсадида ўтказаётган сайёр қабулида одамларни рози қилиш учун тегишли ташкилот раҳбарларини масъулиятини оширишга алоҳида тўхталиб ўтди.

— Мен кейинги йил Паркент ҳокими сифатидаги ишимни давом эттираманми ё йўқ, буни билмайман. Лекин билганим шуки, бугун одамлар айтаётган ички йўлларни таъмирлаш, тоза сув ичимлиги, электр-энергияси таъминоти масалаларида тўпланиб қолган муаммоларни ҳал қилишни пайсалга солиб бўлмайди. Мана бугун одамлар шу ҳақда муаммоларни ҳал қилинмаётганидан норози. Биламан, бу масалалар маблағ билан боғлиқ. Сарф-ҳаражатлар учун маблағни керак бўлса республика бюджетидан тегишли тартибда сўраб олиш шарт. Тезликда ҳаракат қилиш керак. Бугун айтилаётган ҳар бир муаммони ҳал қилиш имкони бор. Гап вазифани виждонан бажаришга боғлиқ.

Обуна бўлинг 👉@parkent_hokimiyati
#Онлайн

⚡️⚡️⚡️ "Ҳокимни энди алдай олмасам керак"

Айни пайтда туман ҳокимининг "Янгиобод" маҳаласидаги сайёр қабули давом этмоқда.

Ташвишдан чарчаган, муаммоларини тезроқ ҳал бўлишини истаган одамларни қалбига йўл топиш, уларни рози қилиш аслида қийин иш эмас.

Бунинг учун уларни диққат билан тинглаш, муаммоларини ҳал қилиш ҳақида жиддий бош қотириш кифоя.

Яна бир тарафдан соҳа мутасаддиларига ҳам талабни жиддий қўйиш, масъулиятни ҳис қила олмаётганларни ақл кўзини очиб қўйиш етарли.

Бугунги қабулда ҳоким анчагина қаттиққўл бўлаяпти.

Шу сабаб, қабулдан рози бўлиб қайтаётганлар сони ортиб бормоқда.

Энди одамлар муаммоларига юзаки қарайдиган мутасаддиларга қийин бўлиши турган гап.

Айрим мутасаддиларнинг хаёлидан "ҳокимни энди алдай олмасам керак", деган фикр ўтаётган бўлса ажабмас.

Обуна бўлинг 👉@parkent_hokimiyati
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланади. Кун тартибидан иккита масала ўрин олган - озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш орқали бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳамда бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча шароитлар яратиш.

Скоро начнется видеоселекторное совещание под председательством Президента Шавката Мирзиёева. В повестку дня включены два вопроса - обеспечение стабильности цен на рынках через наращивание заготовки продовольственной продукции и дополнительные меры поддержки бизнеса.

Facebook|Instagram|Twitter
#дарвоқе

🐎От минмаган... "эркак"лар

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
⚡️⚡️⚡️Qizlar oʻrtasida futbol musobaqasi boʻlib oʻtdi.

📌Toshkent viloyati Parkent tumani 24- sonli umumiy o'rta ta'lim maktabida besh tashabbusning sport yo'nalishining futbol turi bo'yicha qizlar o'rtasida musobaqani maktab ma'muriyati va maktab direktori V.Nurimbetov jismoniy tarbiya fani o'qituvchisi M.Rahimov M.Davletov hamda N.Usarovlar tomonidan musobaqa o'tkazildi.

📌Maskur musobaqada faxrli
Birinchi o'rinni 9-d sinf
Ikkinchi o'rinni 11-a sinf
Uchinchi o'rinni 8-b sinf
qizlar jamoasi egalladi va ularga faxriy yorliq va qimmatbaho sovg'alar berildi.

Обуна бўлинг 👉@parkent_hokimiyati
#Дайжест

❗️15 - апрель : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Паркент тумани.
Ҳар бир мурожаат эътиборда

*Оҳангарон тумани.
Университет ўқитувчилари мактабларда нима қилади?

*Бўстонлиқ тумани.
Маданият ва санъат фидоийлари эл ардоғида

*Ангрен шаҳри. "
Китобхонлар мушоираси" ўтказилди

*Бўка тумани.
Узумзорлар барпо этилмоқда

*Пискент тумани.
Қулупнайнинг ўзи ҳам, даромади ҳам ширин

*Чиноз тумани.
Футбол миллионлар ўйини

*Қибрай тумани.
Туман маҳаллалари бӯйлаб тиббий кӯрик давом этмоқда

*Тошкент тумани.
Ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчисининг ҳамкорлиги

*Олмалиқ шаҳри.
Олис ҳудуд аҳолиси учун сайёр тиббий кўрик ташкил этилди

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Ҳоким қабули ўтказилди

*Бекобод шаҳри.
Шаҳар ҳокимлигида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди

*Оққўрғон тумани.
Навбатдаги фуқаролар қабули

*Янгийўл шаҳри.
Ҳоким ёрдамчиси фаолиятидан

*Чирчиқ шаҳри.
Навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

*Юқори Чирчиқ тумани.
Туман ҳокими раҳбарлигида барча муаммолар ечим топмоқда

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Халқнинг бирдамлигидан махалла обод

*Бекобод тумани.
Ислохотчи ҳоким ёрамчиси

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#диққат_эълон

⚡️⚡️⚡️Ҳурматли тадбиркорлар!!!

Тошкент вилоятининг экспорт салоҳиятини янада ошириш, экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятида юзага келаётган муаммоларни бевосита ўрганиш ва амалий кўмак бериш мақсадида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев раислигида очиқ мулоқот ўтказилади.

Мулоқотда вилоят сектор раҳбарлари, мутасаддилар, хусусан, мазкур масалага бевосита алоқадор ва дахлдор ташкилот ва идоралар раҳбарлари қатнашадилар.

Учрашув жорий йилнинг 16 апрель куни соат 15:00 да Ўрта Чирчиқ тумани, "Қумовул" ҳудудидаги вилоят Халқ қабулхонасида бўлиб ўтади. Унда соҳадаги мавжуд муаммо ва масалаларга биргаликда ечим изланади, таклиф ва ташаббуслар ўрганилади.

Мулоқотга барча тадбиркорларни таклиф этамиз.

Мурожаат учун телефон:
☎️+998977693444

Тошкент вилояти ҳокимлиги

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | «Кураш — олимпия сари! Гендер тенглик» мавзусидаги семинар-тренинглар
#15apr #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
#Мактабгача_таълим

⚡️⚡️⚡️ Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, болажон!

Мактаб ёшидаги болалар одатда у нима, бу нима, деб тинимсиз савол бераверади.

Орзу умидимиз, бахт-у иқболимиз эгалари дунёни шу тарзда англашга интилади-да.

Туманмиздаги 14-сонли “Ширин” боғчасининг ширинтойлари ҳам мудира Муфассал Саидалиҳўжаевани кўрди, дегунча кутилмаган саволларини бериб қолади.

Бу сафар 1- ва 2-тайёрлов гуруҳдан Суҳроб Анваров, Нурбек Хасанов, Жавоҳир Ағзамов, Заҳро Миробидова, Аҳлиддин Баҳодиров, Наврўза Ниғматиллаевалар бир бўлиб, "опажон энди яна қачон Наврўз байрами бўлади", деб қолишди.

Бу ширинтойлар иштирокида яна Наврўз тадбири уюштирилди.

Тарбиячилар Н. Нишонова, М. Мансурова, У. Каримбоева, Г. Ашуровалар бу сафарги тадбирга янгидан тайёргарлик кўришди.

Унда ширинтойларнинг юзида кулги, лабларида табассум билан айтган куй-қўшиқ, рақслари катталарни беғубор болалик оламига етаклади.

Тадбирда мудиранинг дилидан ҳар кунинг Наврўз бўлсин, болажон, деган тилак ўтган бўлса ажабмас.

Обуна бўлинг 👉@parkent_hokimiyati