Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.12K subscribers
21.3K photos
3.02K videos
126 files
10.2K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#Сайёр_қабул

⚡️⚡️⚡️ Прокурор маҳаллага одамлар муаммоларини ҳал қилиш учун борди

"Бугун маҳалла аҳолиси билан учрашиб, улар билан дилдан суҳбатлашишга келганмиз. Одамларнинг турмуш даражасини янада яхшилашга, улар ҳаётида дуч келаётган муаммоларини жойида ҳал қилишга йиғилганмиз. Мана, тумандаги тегишли ташкилот ва корхона раҳбарлари сизларнинг муаммоларингизни жойида ҳал қилиб, кўмакдош бўлиш учун тайёр турибди."

Айни шу гаплар бугун "Қайилма" маҳалласида туман прокурори Шарифжон Акбаров томонидан айтилди.

Прокурор бошчилигида бўлиб ўтган сайёр қабулда туманимиздаги ўнга яқин тегишли ташкилот раҳбарлари одамлар муаммоларини ҳал қилиш чораларини кўрди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда одамлар ҳаётида дуч келаётган муаммоларини айтишди.

Қабулга келганлардан 4 нафарининг муаммоси жойида ҳал бўлди. 10 кишига ҳуқуқий тушунтириш берилиб. 9 та мурожаат ижрога қаратилди.

Муаммоларини ҳал қилиш жараёни прокурор Шарифжон Акбаров назоратида туриши алоҳида таъкидланди.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
⚡️Тарихда илк бор ўзбек ўғлони қиличбозлик бўйича жаҳон чемпиони бўлди

БААда ўтаётган қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида Зуҳриддин Қодиров ғалаба қозониб, Ўзбекистон тарихида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган илк қиличбоз бўлди.

Обуна бўлинг 👉@parkent_hokimiyati
“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси ғолиблари эълон қилинди.

Сайтдаги маълумотларга кўра, 2215 та ташаббус ғолиб деб топилган ва энди улар давлат бюджетидан молиялаштирилади.

Обуна бўлинг 👉@parkent_hokimiyati
Диққат! Диққат! Диққат!

Лидерлик ва ташаббускорлик қобилиятини амалиётда янада ривожлантириш истагида бўлган йигит-қизлар учун ажойиб имконият!

Республикамизда гендер тенгликни таъминлаш борасидаги ишларда фаоллик кўрсатиб, етакчилик қилмоқчи бўлган 18 дан 30 гача бўлган ёшларни "Гендер тенглик етакчиси" лойиҳасида иштирок этишга таклиф этамиз.

Лойиҳага ёшлар кастинг орқали саралаб олинади.
Кастинг ҳар бир вилоят ёшлари учун босқичма-босқич ташкил этилади.
Кастингда иштирокчиларнинг ташаббускорлиги, гендер тенглик сиёсати борасидаги билимлари, лидерлик қобилияти, креатив фикрлаш ва яна бир қатор сифатларга эътибор қаратилади.

👉Батафсил ахборотни 📞 78 - 238 - 29 - 37 рақами орқали олишингиз мумкин.

Обуна бўлинг 👉@parkent_hokimiyati
#таҳлил
#эътироф

⚡️Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг дастлабки таҳлили: ташаббус ва ибрат кўрсатаётганларнинг 44 нафари вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиғи ва эсдалик соғалар билан тақдирланди

➡️Тақдирланганларнинг тўлиқ рўйхати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган чет эл фуқаролари учун ЭСЛАТМА

Қадрли дўстлар!
Ҳурматли меҳмонлар!

Ўзбекистон Республикаси миграция қонунчилигининг бузилишини олдини ва бўлиш қоидаларига риоя қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йилдаги 28 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 593-сонли қарори талабларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида вақтинча турган жойингиз бўйича рўйхатдан ўтишни илтимос қиламиз.
Вақтинча рўйхатдан ўтиш учун Сиз турган жойингиздаги ҳудудий ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига ёки жойлаштириш воситалари (меҳмонхоналар)га мурожаат қилиш орқали амалга оширилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 225-моддасига мувофиқ, чет эл фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини ўн суткагача риоя этмаганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади, бу 1 350 000 сўмга тенг.

Бўлиш қоидаларини ўн суткадан ортиқ, аммо ўттиз суткадан кўп бўлмаган муддатга бузиши, — БХМнинг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади, бу 2 700 000 сўмга тенг.
Бўлиш қоидаларини ўттиз суткадан ортиқ муддатга бузиши, — БҲМнинг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади, бу 5 400 000 сўмга тенг.

МУҲИМ!
Вақтинча рўйхатдан ўтиш Ўзбекистон Республикасига кириб келгандан сўнг икки кун ичида жойлаштириш воситалари (меҳмонхоналар)га мурожаат қилиш ёки уч кун ичида ҳудудий миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига мурожаат қилиш орқали амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси.

Саволлар учун: ☎️
(71)231-37-98, (71)231-61-32.

t.iss.one/MIGRASIYA

Обуна бўлинг 👉
@parkent_hokimiyati
Паркент тонги 9-сон.pdf
4.2 MB
👆📰👆📰👆📰👆
Газетани электрон тарзда ўқиш учун ушбу ҳаволани босинг!

"Паркент тонги" газетасининг 2022 йил 24 март 9-сонида ўқинг:

👉 Оиланинг қирқ гули

👉 Телеграм каналимизга ёзилган шикоят тезда ҳал бўлди

👉 Мутасаддилар бозор айланишди

👉 Туманимизда нега шифокорлар етишмайди?

👉 Мактабгача таълим соҳасида нима гаплар?

👉 Мензбир суғури атрофидаги муаммолар

👉 Дуогўйлар хизматидаги ходимлар

👉 Қўзиқориндан заҳарланиб қолманг!

Шунингдек, газетамиз саҳифаларида туманимиз ижтимоий ҳаётидаги янгиликлар, шифокорларнинг маслаҳатлари ҳамда Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Абдулла Ориповнинг шеърларини ўқийсиз. Шунингдек, туманимизда камолга етган шоир Зоҳиджон Оловнинг ҳам шеърларини ўқисиз.

Мароқли мутолаа тилаймиз!

Бизни телеграм каналимизда кузатиб боринг!
👇👇👇👇👇
@PARKENT_TONGI
#Тезкор

❗️Ўзгидрометга кўра бугун кечагидан кўра иссиқ бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистонинг баъзи вилоятларида +28 дан +37 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Обуна бўлинг 👉@parkent_hokimiyati
#назорат

⚖️Паркент туманида сохта ҳужжатлар тайёрлаган фирибгар аниқланди

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Паркент_тумани
#Халқаро_пресс_клуб

Халқаро пресс-клубнинг “Портрет” лойиҳаси Паркент туманида.

🟢 Кўрсатувнинг бу сони қахрамони Паркент туманининг ватанпарвар, матонатли, меҳнатсевар боғбон-тадбиркор, 18 йилдан бери боғбончилик билан шуғулланиб келаётган “Фидокорона хизматлари учун” ордени соҳиби, ёши улуғ бўлса-да, лекин қалби ёш бўлган Муҳаммадамин Муҳаммаджонов.

👉БАТАФСИЛ

Обуна бўлинг 👉@parkent_hokimiyati
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️Ички ишлар органи, ёнғинга қарши хизмат, тиббий тез ёрдам ва бошқа махсус хизматларни қасддан алдаб чақирганлик 270 000 сўмдан 810 000 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Turizm

⚡️⚡️⚡️Parkentning mashxur koʻk somsasi!

Обуна бўлинг 👉
@parkent_hokimiyati
#билдириш

⚡️Тиббиётдаги ислоҳотлар — инсон қадри учун: туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбарлари аҳоли олдида ҳисобот бермоқда

🔹
Давлатимиз раҳбарининг соғлиқни сақлаш соҳасида амалга ошириш лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан ўтказилган навбатдаги видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, вилоят ҳокимининг таклифи билан бундан буён ҳар бир туман-шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари аҳоли олдида ҳисобот бериб бориши ҳақида маълум қилган эдик.

🔹Шундан келиб чиқиб, жорий йилнинг 4 апрелидан бошлаб 15 апрелига қадар вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев тасдиқлаган календар-режага асосан, жойларда туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари аҳоли олдида ҳисобот бермоқда.

🔹Ҳисобот бериш жойи ва куни ҳақида тегишли ҳудуд ахборот хизматларининг ижтимоий тармоқлардаги платформаларида аввалдан эълон берилмоқда.

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#спорт

⚡️⚡️⚡️Туманда ДХХ раиси кубоги учун мусобақаларга старт берилди

Маълумки юртимиздаги барча маҳалла ёшлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси кубоги учун футбол мусобақалари ўтказилмоқда.

⚽️Жумладан Паркент туманда ёшларини ҳам ушбу мусобақа бош соврини учун муваффаққиятли иштирокини таъминлаш мақсадида секторлар ҳудудида жойлашган 62 та маҳалла ёшлари ўртасида футбол мусобасининг туман саралаш босқичига старт берилди.

🔹Паркент тумани Гулбоғ ўйингоҳида бўлиб ўтган очилиш маросимида туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва тегишли ташкилот мутасаддилари иштирок этиб, ёш спортчиларга ушбу баҳсларда муваффақият тиладилар.

✍️ Паркент туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Обуна бўлинг 👉
@parkent_hokimiyati