#Онлайн
⚡️⚡️⚡️ Вилоят прокурори мурожаатларни қаноатлантирмоқда
Айни пайтда "Паркент-фарм" ЭИЗда "ZUMA-PHARMA" корхонасида Тошкент вилоят прокурори Салом Самадов туманимиз тадбиркорларини бирин-кетин ҳал қилмоқда.
Вилоят прокурори билан бўлаётган мулоқот чоғида ҳозиргача 11 та мурожаат қаноатлантирилди.
Мазкур мурожаатлар банкдан кредит олиш, тадбиркорлик ҳудудини электр-энергияси таъминотини янада яхшилаш, субсидия адратилиши, тадбиркорлик фаолиятини давом эттириш учун аукцион орқали ажратилган ерини тезроқ олишига ёрдамлашиш каби масалалар юзасидан мурожаатлар бўлди.
Мазкур мурожаатларни ҳал бўлишини вилоят прокурори шахсан ўзи вилоят прокурори назорат қилишини айтди.
Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI

⚡️⚡️⚡️ Италиялик билан ҳамкорлик
Туманимиз ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедов айни пайтда вилоят прокурори билан бўлиб ўтаётган мулоқотдан қисқа муддатга вақт ажратиб Италия қишлоқ хўжалиги уюшмаси ходимлари билан учрашди.
Ҳоким италиялик меҳмонлар билан "Паркент-фарм" ЭИЗда "ZUMA-PHARMA" корхонасида мулоқот ўтказди.
Мулоқот чоғида туманимиз ҳокими ҳорижлик меҳмонлар билан Паркентда қишлоқ хўжалиги экспорт ва аграр туризм соҳаларини ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш юзасидан келушувга эришмоқда.

⚡️⚡️⚡️ Вилоят прокурори туманимизда италияликлар билан ҳамкорлик масаларида ўз ёрдамини аямаслигини айтди
Туманимиз ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедов Италия қишлоқ хўжалиги уюшмаси ходимлари билан ҳамкорлик музокараларини ўтказаётган бир вақтда вилоят прокурори Салом Самадовнинг туманимиз тадбиркорлари билан учрашуви ниҳоясига етди.
Шундан сўнг вилоят прокурори ҳамкорлик музокаралар даврасига келиб қўшилди.
Вилоят прокурори ҳорижлик меҳмонлар билан Паркентда қишлоқ хўжалиги экспорт ва аграр туризм соҳаларини ривожлантиришдаги ҳамкорлигига муваффақият тилаб, бу борада ҳар қандай ёрдам кўрсатишга доимо тайёрлигини билдирди.

Forwarded from "Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
Паркент тонги №-7.pdf
7.2 MB
👆📰👆📰👆📰👆
Газетани электрон тарзда ўқиш учун ушбу ҳаволани босинг!
"Паркент тонги" газетасининг 2022 йил 10 март 7-сонида ўқинг:
👉 Аёлларга эҳтиром
👉 Туманимиз таълим сифати нега пасайди?
👉 Бозоримиздаги муаммолар очиқ айтилди
👉 Ҳоким ёрдамчиларининг ёрдами
👉 Туманимизда нечта уй ва бино "снос"га тушди?
👉 Ўзбек курашининг донғи
Паркентдан таралмоқда
👉 Томорқадан унумли фойдаланяпмизми?
👉 Ижобий муносабат ўрнатиш сири
👉 Онажонларини улуғлаган ширинтойлар
✅ Шунингдек, газетамиз саҳифаларида туманимиз ижтимоий ҳаётидаги янгиликлар, шифокорларнинг маслаҳатлари ҳамда Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ ёзувчиси Саид Аҳмаднинг "Қоплон" ва Ғайрат Шералиевнинг "Ҳамиша... пул хизматидамиз" номлардаги ҳажвий ҳикоялари билан танишасиз.
Мароқли мутолаа тилаймиз!
Бизни телеграм каналимизда кузатиб боринг!
👇👇👇👇👇

#Дайжест
❗️17 - март : БУГУН ВИЛОЯТДА
*Оҳангарон шаҳри. Мўйноқликлар эҳтиром билан кузатилди
*Янгийўл тумани. Наврўз сайли режалари
*Янгийўл шаҳри. Шаҳримиз тозалиги ва саранжомлигига барчамиз биргаликда ҳисса қўшайлик!
*Чирчиқ шаҳри "Маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчилари фаолиятини намунали ташкил этишнинг замонавий механизмлари" мавзусида семинари бўлиб ўтди
*Паркент тумани. Туман ҳокими Шохрух Шоаҳмедов Италия қишлоқ хўжалиги уюшмаси ходимлари билан учрашди
*Юқори Чирчиқ тумани.
Оилавий тадбиркорликни ривожлантиришдаги саъй-ҳаракатлар қўллаб-қувватланмоқда
*Бекобод тумани. Кадастр агентлиги Тошкент вилоят бошқармаси туман аҳолиси билан мулоқотда
*Оҳангарон тумани. Хотин-қизлар фаоли лавозимига номзодлар билан суҳбатлар ўтказилди
*Бўстонлиқ тумани. "Ўзбекистон—умумий уйимиз" шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
*Пискент тумани. Дарё қирғоқлари мустаҳкамланмоқда
*Чиноз тумани. Ҳушёрлик ва еҳтиёткорлик зарур
*Ангрен шаҳри. Ангренлик ёш боксчи юртимиз шарафини ҳимоя қилди
*Қибрай тумани. Туманда замонавий оилавий поликлиника фойдаланишга топширилди
*Ўрта Чирчиқ тумани. Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар вакиллари билан учрашув
*Бўка тумани. Ҳоким ёрдамчилари учун семинар ташкил этилди
*Нурафшон шаҳри. Кооперация фаолияти ривожланмоқда
*Тошкент тумани. Уч авлод учрашуви
*Оққўрғон тумани. Наврўз байрам арафасидаги хайрли амал
*Олмалиқ шаҳри. Футбол бўйича ёш қизлар терма жамоаси Осиё чемпионати совриндори
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok

#жараён
Паркентда Италия тажрибалари оммалашади
Бугун Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Жамшид Бабажанов, вилоят прокурори Салом Самадов ҳамда Паркент тумани ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедов Италия қишлоқ хўжалиги уюшмаси раҳбарияти ва вакиллари билан учрашув ўтказишди.
Мулоқотда томонлар Паркент туманида Италия тажрибасини жалб этган ҳолда вилоятнинг қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва туризм салоҳиятини янада ривожлантириш борасида ўзаро фикр алмашишди.
Италия қишлоқ хўжалиги уюшмасининг Паркентда аграр соҳа бўйича амалдаги режалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, меҳмонлар тумандаги узумчилик ва вино ишлаб чиқариш масаласида янги лойиҳалар устида иш олиб бориш муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлашди.

Forwarded from LIDERLAR
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qadrimiz pul orqali emas, kitoblar orqali yuksaladi !
Buxoro viloyati "Кelajak liderlari" klubi
@liderlar1

Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизими вакиллари билан очиқ мулоқоти бошланди.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида шифокорлар, ҳамширалар, соҳа олимлари, кенг жамоатчилик томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида йиллар давомида тўпланиб қолган муаммо ва камчиликларни ҳал этиш орқали соҳани тубдан ривожлантириш, жаҳон стандартларига мос тиббиёт тизимини шакллантириш, аҳолига тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича муҳим ташаббусларни илгари суриб, кенг кўламли вазифаларни белгилаб беради.
Очиқ мулоқотни оммавий ахборот воситаларининг 100 дан ортиқ вакили ёритмоқда.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида шифокорлар, ҳамширалар, соҳа олимлари, кенг жамоатчилик томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида йиллар давомида тўпланиб қолган муаммо ва камчиликларни ҳал этиш орқали соҳани тубдан ривожлантириш, жаҳон стандартларига мос тиббиёт тизимини шакллантириш, аҳолига тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича муҳим ташаббусларни илгари суриб, кенг кўламли вазифаларни белгилаб беради.
Очиқ мулоқотни оммавий ахборот воситаларининг 100 дан ортиқ вакили ёритмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев:
“Юртимизда гўзал баҳор нафаси кезиб юрган мана шу ёруғ кунларда – Наврўзи олам арафасида тиббиёт соҳасининг жонкуяр вакиллари бўлган сиз, муҳтарам юртдошларимиз билан дийдор кўришиб турганимдан беҳад мамнунман.
Ҳаёт ҳақиқати шуни кўрсатадики, фақатгина соғлом халқ, баркамол миллат буюк ишларга қодир бўлади.
Эл-юртимиз азалдан шифокорларни, инсон саломатлигини асрашдек эзгу ва савобли ишга бутун борлиғини бағишлаган фидойи зотлар, деб билади ва ҳамиша қадрлайди.
Чунки одамлар сизларга ўзларининг энг бебаҳо бойликларини – ҳаётларини ишониб топширади.
Буюк бобомиз Абу Али ибн Синонинг: “Инсон дардига дармон бўлмоқ – олижанобликнинг энг юксак намунасидир”, деган сўзлари ҳам бу фикрни тасдиқлайди.
Туб ислоҳотларимизнинг дастлабки кунларидан бошлаб биз халқимиз соғлиғини мустаҳкамлашга энг устувор вазифа, деб қараб келмоқдамиз.
Ўтган беш йилда бу борада катта ишларни амалга оширдик, илғор хорижий ютуқларни ўрганиб, етарли тажриба тўпладик.

Келгуси беш йилда ҳам аҳолимизни сифатли ва малакали тиббий хизмат билан таъминлаш, соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтиришни Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг энг муҳим йўналиши сифатида белгилаб олдик.
Бугун сизлар билан соғлиқни сақлаш соҳасининг умумий аҳволи, уни ривожлантириш масалалари, тизимдаги долзарб муаммоларни очиқ-ойдин муҳокама қилиб, навбатдаги вазифаларни аниқлаб оламиз.
Мен ҳар сафар ҳудудларга борганимда албатта тиббиёт масканларига киришга, шифокорлар билан учрашишга ҳаракат қиламан. Лекин, сизлар билан мана шундай кенг даврада, очиқ мулоқот шаклида биринчи марта кўришиб турибмиз.
Бугун соҳадаги ютуқни – ютуқ, камчиликни – камчилик деб айтиб, тизимдаги “касалликлар”га тўғри диагноз қўйиб, уларнинг давосини топишга ҳаракат қилишимиз зарур.
Тиббиёт шундай соҳаки, унга дахлдор бўлмаган инсоннинг ўзи йўқ. Ҳаммамиз ҳам иссиқ жонмиз, тиббиёт муассасаларига кунда-кунора мурожаат қилмаган кишини топиш қийин".

“Аҳолимиз сони ҳозирги вақтда 35 миллиондан ошди.
Бу халқимизга муносиб турмуш шароити яратишни, аввало, тиббиёт соҳасида олиб бораётган ишларимизни мутлақо янги босқичга кўтаришни тақозо этади.
Бу борада ўтган даврда кўп ишларни амалга ошириб, салмоқли натижаларга эришдик. Лекин ҳали қатор муаммолар, камчилик ва нуқсонлар ўз ечимини кутиб турибди.
Шу сабабли, соҳадаги вазиятни танқидий таҳлил қилиб, мавжуд муаммоларни тизимли ҳал қилиш вақти-соати келди, деб ўйлайман”, деди Президент.
Давлатимиз раҳбари охирги йилларда тиббиёт соҳасида эришилган натижаларга тўхталиб ўтди. Жумладан:
- ажратилаётган маблағлар ҳажми кескин оширилди. 2022 йилнинг ўзида соҳага бюджетдан 24 триллион сўм ёки 2016 йилга нисбатан 4 баробар кўп маблағ йўналтирилмоқда;
- шифохоналар ва тез тиббий ёрдам пунктларини дори-дармон, тиббиёт буюмлари билан таъминлашга ажратилаётган маблағлар 12 баробар кўпайтирилди;
- соғлиқни сақлаш тизимини яхшилаш учун халқаро молия ташкилотларидан 700 миллион доллардан зиёд маблағ жалб қилинди.

Буларнинг ҳисобидан:
- бирламчи тиббиёт бўғинини мутлақо янги ёндашувлар асосида тубдан ўзгартиришга киришилди;
- ўтган йилдан бошлаб, ҳар бир маҳаллада “хонадонбай” ишлайдиган тиббий бригадалар ташкил этилди;
- 2021 йилдан бирламчи бўғинда аҳолини 66 турдаги дори воситалари билан бепул таъминлаш йўлга қўйилди.
- аҳолига сифатли тиббий ёрдамни кенгайтириш мақсадида, бирламчи тизимга 20 мингта ўрта тиббиёт ходимлари қўшилди.
- қишлоқларда жойлашган 801 та оилавий поликлиника янги замонавий УЗИ ва ЭКГ аппаратлари билан таъминланди;
- қишлоқ ва маҳаллаларда 8 турдаги янги тиббий хизматлар йўлга қўйилди.
Жумладан, саломатлик кўрсаткичлари бўйича хавф гуруҳига кирган 12 миллион аҳолини мақсадли скринингдан ўтказиш бошланди.
Буларнинг барчаси, ўз навбатида, сифатли тиббий хизматларни “маҳаллагача тушириш” бўйича муҳим қадамлар бўлди.

Бундан ташқари, юқори малака ва технологиялар талаб қиладиган тиббий хизматлар кўлами ҳам кенгаймоқда.
Авваламбор, ҳудудларда 23 та ихтисослашган тиббиёт марказларининг юздан ортиқ филиаллари ўз фаолиятини бошлади.
Натижада, илгари пойтахтда амалга оширилган 210 турдаги операциялар ва диагностика жараёнларини маҳаллий шифохоналард́а ўтказиш имконияти яратилди.
Шу билан бирга, 130 турдаги жарроҳлик амалиётлари вилоят шифохоналарида, 60 тури эса туманларда биринчи марта йўлга қўйилди.
Сўнгги беш йилда янги 200 турдаги жарроҳлик амалиёти жорий этилгани, жумладан, буйрак ва жигар трансплантацияси республикамиз шифохоналарида йўлга қўйилгани, айниқса эътиборлидир.
Мисол учун, пойтахтимиз ва ҳудудларда ўтказилган буйрак трансплантацияси орқали, шу кунгача 700 га яқин фуқароларимизнинг ҳаёти сақлаб қолинди.

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Шунингдек, 2 мингдан зиёд олис ва чекка маҳаллаларда тиббиёт пунктлари ташкил этилади.
Улар орқали олис ва чекка ҳудудлардаги 4 миллион нафар аҳолига бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади.
“Қишлоқ шифокори” дастури янада такомиллаштирилади ва 2022 йил 1 майдан бошлаб:
- олис ва чекка ҳудудларда фаолият олиб бораётган шифокорларнинг ойлик иш ҳақига 2 миллион сўмдан қўшимча устама тўланади;
- ушбу шифокорларга ипотека асосида уй-жой сотиб олиш харажатининг 50 фоизгача қисми маҳаллий бюджетлардан қоплаб берилади;
- бундан буён, олис ва чекка ҳудудда узлуксиз уч йил ишлаган шифокор, клиник ординатурага имтиҳонсиз қабул қилинади.
2022 йилда туман марказий шифохоналаридаги ўринларнинг 10 фоизи неврология, эндокринология, кардиология касалликлари учун ажратилиб, бюджетдан молиялаштирилади.
Бу кўрсаткич 2023 йилда 20 фоизга етказилади.