Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.11K subscribers
21.3K photos
3.02K videos
126 files
10.2K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️Маҳалла идораси вакилларининг масъулияти оширилмоқда

📌Айни дамда туман ҳокимлигида 2022 йил "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили", деб эълон қилингани муносабати билан жойларда бажарилиши лозим бўлган ишлар ва режалар бўйича маҳалла раислари ва фаоллари иштирокидаги йиғилиш ўз ниҳоясига етди.

Унда раҳбар ва ишчи ходимлар масъулиятини ошириш, идоралараро ҳамкорликни йўлга қўйиш, жиноятчиликни олдини олиш, эҳтиёжманд оилаларни хатловдан ўтказиш орқали "Темир дафтари",
"Аёллар дафтари" ҳамда "Ёшлар дафтари"га киритиш каби масалалар кўрилди.

Kanalimizga obuna bo'ling!⤵️
👇👇👇👇
https://t.iss.one/parkent_hokimiyati

https://t.iss.one/parkent_tongi
#Тошкент_вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларига очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔸Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси:
— Олмалиқ шаҳар 4 -сонли умумий ўрта таълим мактаб директори.

🔸Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси:
— Нурафшон шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бош мутахассиси.

🔸Тошкент вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси:
— Туризм ва спорт инфратузилмасини ривожлантириш бўлими бош мутахассиси.

— Олимпия, паролимпия, ноолимпия ва миллий спорт турларини ривожлантириш ҳамда саралаш (селекция) бўлими бош мутахассиси.

— Нурафшон шаҳар туризм ва саорт бўлими бошлиғи.

— Пискент тумани туризм ва спорт бўлими спорт бўйича бош мутахассиси.

— Пискент тумани туризм ва спорт бўлими туризм бўйича бош мутахассиси.

— Оҳангарон тумани туризм ва спорт бўлими туризм бўйича бош мутахассиси.

🔸Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тошкент вилояти бошқармаси:
— Пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни молиялаштириш бўлими Бўлим етакчи мутахассиси.

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Олмалиқ шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари.

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Олмалиқ шаҳар бўлими - "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" орқали давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамини кўрсатиш шўъбаси етакчи инспектори.

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Янгийўл тумани бўлими - Пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва тўловларни ташкил қилиш шўъбаси мудири.

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Янгийўл шаҳар бўлими - Пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва тўловларни ташкил қилиш шўъбасиетакчи инспектори.

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Оҳангарон тумани бўлими - "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали давлат ижтимоий хизмат ва ёрдамларини кўрсатиш шўъбаси етакчи мутахассиси.

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Чирчиқ шаҳар бўлими - Пенсия, нафақа ва бошқа тўлўвларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва тўловларни ташкил қилиш шўъбаси катта инспектори.

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Паркент тумани бўлими - Пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва тўловларни ташкил қилиш шўьбаси катта инспектори.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 5 январдан 14 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

⭕️ Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
⚡️Бугун Паркент туманидаги Шанпан қишлоғида туман ҳокими ўринбосари Бахтиёр Соатов ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Нодир Мирқўзиев билан ёшлар учрашуви ўтказилди.

📌Даставвал ёшларни қийнаётган муоммолар ва таклифлар эшитлди ҳамда ёшлар томонидан йўлланган мурожаатларнинг аксарияти шу жойда ҳал этилди.

⚡️Учрашув давомида бугунги кунда ёшларга ҳукуматимиз томонидан қулай шарт-шароитлар яраб берилаётганлиги, уларнинг тадбиркорлик фаолтияти билан шуғулланишлари учун шароитлар борлиги, банклар томонидан имтиёзли кредитлар жорий қилингани мисоллар асосида тушутириб ўтилди.

Kanalimizga obuna bo'ling!⤵️
👇👇👇👇
https://t.iss.one/parkent_hokimiyati
#билдириш

Айни дамда туман ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедов шу йилнинг 1 январидан меҳнат таътилида бўлиб турибди.

15 январгача давом этиши кўзда тутилган таътил даврида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Зиёдбек Йўлдашовга туман ҳокими вазифаларини вақтинча бажариш топширилди.

Бу ҳақда туман ҳокимининг 2021 йил 31 декабрда тегишли қарори қабул қилинган.

Kanalimizga obuna bo'ling!⤵️
👇👇👇👇
https://t.iss.one/parkent_hokimiyati
#Дайжест

❗️5 - январь : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Зангиота тумани.
Зангиота туманида назорат кучайтирилган

*Тошкент тумани.
Тезкор штаб” эшитади...”

*Оққўрғон тумани.
Техникалар созлиги мутасаддилар назоратида

*Янгийўл тумани.
Бир нуроний-беш нафар ёшга мураббий

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Ҳоким кубоги мусобақаларига старт берилди

*Паркент тумани.
Маҳалла идораси вакилларининг масъулияти оширилмоқда

*Юқори Чирчиқ тумани.
Эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинмоқда

*Янгийўл шаҳри.
Маҳаллаларда аҳоли муаммолари жойида ўрганилмоқда

*Чирчиқ шаҳри.
Савдо расталари назоратда

*Чиноз тумани.
Хотин қизлар доимо эътиборимизда

*Бекобод тумани.
Кўп қаватли турар жойлар эътибор марказида

*Оҳангарон тумани.
Барчаси нохуш ҳолатларнинг олдини олиш учун

*Қибрай
тумани. Аҳоли мурожаати туман мутасаддилари эътиборида

*Бўстонлиқ тумани.
Ислоҳотлар инсон қадри учун хизмат қилади

*Пискент тумани.
Илғор технологиялар сув сарфини камайтиради

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#эҳтиёт_шарт

🔎Бўстонлиқ туманида ўрмон ёнғинларини бартараф этувчи отрядлар ташкил этилади

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Танлов

🤩 "Спарк" автомобилига эга бўлишни истайсизми?

У ҳолда “Ёшлар кундалиги” нинг “Интеллект ” танловида иштирок этинг.

⚡️Эндиликда шартлар янада соддалаштирилди.

🏃🏻‍♂️Шошилинг, биринчи босқич бошланди ва у 20 январга қадар давом этади, бу босқичда сиз иштирокчи сифатида “Ёшлар кундалиги” нинг қуйидаги ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига обуна бўлишингиз талаб қилинади.

🔘Yoshlar kundaligi Rasmiy - телеграм саҳифаси
🔘Nurafshon best - телеграм саҳифаси
🔘Qadrdon ohanglar - телеграм саҳифаси
🔘Nishon - YouTube
🔘Нишон 24 - Facebook
🔘Yoshlar kundaligi - Instagram

📲Барча саҳифаларимизга обуна бўлгач эса, бу ҳақда @tanlov_tashkilotchisi га фото исбот (скриншот) юборинг ва сиз танлов иштирокчиси сифатида махсус гуруҳга қабул қилинасиз.

🎞Танлов ҳақидаги батафсил маълумот видеода

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
⚡️⚡️⚡️Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлашда инсон омили борми?

Ушбу саволга Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент вилояти Паркент тумани бўлими бошлиғи Бехрузжон Тожибоев жавоб берди:

– Содда қилиб айтганда, энг аввало фуқаро болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлашни сўраб ёзган аризасини яшаш ҳудудидаги маҳалла идорасига топшириши керак.
Ариза берувчига эса маҳалла вакиллари қандай ҳужжатларни илова қилиши кераклиги ҳақида тўлиқ маълумот беради.
Ушбу ҳолатларда ариза берувчи томонидан тақдим этилиши керак бўлган барча ҳужжатлар қўшимча 5 кун ичида, бироқ ушбу нафақа ёки моддий ёрдам олишни истаган ойдан олдинги ойнинг 16-санасига қадар тақдим этилиши зарурлиги кўрсатилган.
Фуқаро томонидан аризага зарур бўлган барча ҳужжатлар илова қилинганидан кейин маҳалла идораси вакили шу мазмундаги аризаларни ойнинг 16-санасига қадар Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудлардаги бўлимига топширади.
Йиғилган ҳужжатлар эса “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига жойлаштирилади.
Мазкур тизим орқали кам таъминланган оилалар аниқланиб, уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш белгиланади.
Кўриб турганингиздек, ушбу жараёнларда инсон омили йўқ. Шу боис, бу борада инсон омили бор, таниш-билишчиликка йўл қўйилади, деган гап-сўзлар асоссиз.

Kanalimizga obuna bo'ling!⤵️
👇👇👇👇
@parkent_hokimiyati

👇👇👇👇
@parkent_tongi
⚡️⚡️Савдо ярмаркалари фаолияти ўрганилди

📌Бугун Паркент туман сектор рахбар ўринбосарлари туман деҳқон бозорида ташкил этилган савдо ярмаркалари фаолияти билан танишишди.

Мутасаддилар томонидан савдо ярмаркаларида маҳсулотлар турлари, сифати ва нарх-наволари ўрганилди ҳамда масъулларга бу борада ўз тавсия ва кўрсатмаларини беришди.

Шу билан бир қаторда Паркент деҳқон бозорида олиб борилаётган ишлар билан ҳам яқиндан
танишишди.

Kanalimizga obuna bo'ling!⤵️
👇👇👇👇
https://t.iss.one/parkent_hokimiyati
⚡️⚡️⚡️ОТМ талабалари учун қишки таътил муддати узайтирилди

Олий таълим муассасалари талабалари учун қишки таътил муддати 24 январгача узайтирилди. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Олий таълим тизими тарихида илк маротаба – ректорлар, проректорлар, деканлар ва молия масалаларига масъуллар учун ўз касбий маҳоратини ошириш, янгича тартибда ишлашни бошлаш мақсадида жорий йил 10-24 январь кунлари амалий семинар-тренинглар ташкил этилади.

Шу билан бирга, олий таълим муассасалари кредит-модуль тизимига тўлиқ ўтганлиги сабабли кафедра мудирлари ва профессор-ўқитувчилари учун асосий ишдан ажралган ҳолда ўқувлар барча олий таълим муассасаларида ташкил этилади.

Бу жараёнга олий таълим муассасалари ҳузуридаги барча профессионал таълим муассасалари ҳамда академик лицейлар раҳбарлари ҳам жалб этилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, 2021/2022 ўқув йилининг иккинчи ярмини тўлиқ ва пухта тайёргарлик кўрган ҳолда бошлаш мақсадида олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчилари учун қишқи таътил муддати 2022 йил 24 январга қадар узайтирилди.

Ўз навбатида, қишки таътил даврида олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицейлар талаба-ўқувчиларининг вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида олий таълим муассасалари ректорлари ҳамкорлигида онлайн фан олимпиадалари, интеллектуал викториналар ташкил этилади.

Талаба-ўқувчиларга ўз уйларидан таълим муассасаларига қайтишларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида авиа ҳамда темир йўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилиши муддати ҳам 2022 йилнинг 24 январига қадар узайтирилди.

2022 йилнинг 11 январигача бўлган муддатга харид қилинган авиа ва темир йўл чипталари бепул тарзда тегишли муддатга алмаштириб берилади.

🌐Kanalimizga obuna bo'ling!⤵️
👇👇👇👇
@parkent_hokimiyati
Мамлакатимизда ёш авлоднинг соғлом ўсиши, сифатли таълим олиши ва баркамол шахс бўлиб вояга етишини таъминлаш, шунингдек, ёшларнинг маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва китоб ўқишга бўлган қизиқишини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган «беш муҳим ташаббус» ижроси бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда.

⚡️Хусусан, 6-январ куни туман Халқ таълими бўлимига қарашли 39-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчи ёшларниинг қишки таътил даврида вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг иқтидорларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, мустақил фикрлайдиган, зукко ва кенг дунёқарашга эга бўлишларига имконият яратиш мақсадида «Заковат» интеллектуал ўйини ташкил этилди.

📚Қизғин ва кўтаринки руҳда ўтказилган мазкур беллашувда ғолибликни қўлга киритган жамоаларга Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан бадиий китоблар тақдим этилди.

🌐Kanalimizga obuna bo'ling!⤵️
👇👇👇👇
@parkent_hokimiyati
#Обод_маҳалла
#Жараён

⚡️Паркент туманидаги маҳаллаларда Обод маҳалла дастури доирасидаги ишлар тизимли олиб борилмоқда.

📌Бугун Паркент туманидаги Заркент қишлоғи Истиқлол МФЙ Мехнатобод ички кўчасида шағаллаштириш ишлари олиб борилди.

🌐Kanalimizga obuna bo'ling!⤵️
👇👇👇👇
@parkent_hokimiyati