Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.11K subscribers
21.2K photos
3.01K videos
126 files
10.1K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#Қишлоқ_хўжалиги

📝 Паркент тумани ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими Шохрух Шоахмедов бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди.

⚡️Йиғилишда туман ҳокими ўринбосарлари, соҳа мутасаддилари, банк раҳбарлари, агрофирмалар раислари, Паркент туманида фаолият юритаётган музлатгичли омборхоналар эгаларидан иборат тадбиркорлар иштирок этдилар.

🍇 Айни кунларда фермер хўжаликлари далаларида сархил узумлар ғарқ пишиш арафасида. Эндиги вазифа етиштирилган ҳосилни юртимиз ҳамда қўшни республикалар бозорларига сифатли, талофатсиз етказишдан иборат.

Йиғилишда туманда экспорт ҳажмини ошириш, янги маҳсулотлар экспортини йўлга қўйиш ва янги бозорларга кириб бориш сингари масалалар муҳокама қилинди.

📌 Бугунги кунда туманда 34 та музлатгичли омборхона фаолият юритиб келмоқда. Бу борада омборхоналар раҳбарларига ҳам бир қатор вазифалар топширилди.


Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Долзарб #Огоҳ_бўлинг

⚡️"Кассалик ҳозирда ёш болаларга кўп юқмоқда" – Элмира Баситханова

"Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида ўтган йили болалар бўлими очилмаган эди. Бунга сабаб коронавируснинг аввалги штаммлари болаларда жуда кам аниқлангани эди. Бугунга келиб ушбу шифохоналарда болалар бўлимини ташкил этишга тўғри келди. Бу болаларда коронавируснинг кўпроқ аниқланаётгани билан боғлиқ.

Янги туғилган чақалоқни ҳамма қўлга олиб кўришга уриниши билан боғлиқ одатлар сабаб ҳатто бир ҳафталик чақалоқлар ҳам коронавирусга чалиниш ҳолатлари учрамоқда. Бу борада янги туғилган чақалоқни 40 кун чиллада сақлаш каби урф-одатларимиз уларни коронавирусдан ҳимоя қилиш омили бўлиши мумкин".

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#Ҳудудлардаги_вакант_лавозимлар

Сизда айни пайтда танлов жараёни давом этаётган вакант лавозимлар рўйхати билан ҳудудлар кесимида тезкор танишиб бориш имконияти мавжуд!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталида эълон қилинаётган ҳудудлардаги вакант иш ўринлари ҳақида тезкор хабардор бўлиш учун яна бир қулайлик!

🔽 Қуйидаги ҳудудларнинг ҳаволаси орқали вакансиялар очиқ танлови порталида эълон қилинган ўша ҳудуддаги вакант лавозимлар рўйхати билан танишиб боришингиз мумкин:

🔷 Қорақалпоғистон Республикаси

🔷 Андижон вилояти

🔷 Бухоро вилояти

🔷 Жиззах вилояти

🔷 Қашқадарё вилояти

🔷 Навоий вилояти

🔷 Наманган вилояти

🔷 Самарқанд вилояти

🔷 Сирдарё вилояти

🔷 Сурхондарё вилояти

🔷 Тошкент вилояти

🔷 Фарғона вилояти

🔷 Хоразм вилояти

🔷 Тошкент шаҳри

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, мавжуд бўш лавозимларни танлаб сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
▫️Жорий йилнинг 20 июль куни Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Бошқарувчилар Кенгаши раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ИТБ Гуруҳининг Бош котибияти тасдиғига мувофиқ, Бошқарувчилар Кенгаши Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан таклиф этилган номзод – доктор Муҳаммад Сулаймон ал-Жассирни ИТБнинг янги президенти лавозимига беш йил муддатга сайлаш тўғрисида сиртдан қарор қабул қилганлигини эълон қилди.

Бошқарувчилар Кенгаши, шунингдек, Икки муқаддас масжид ходими, Подшоҳ Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳукуматига ИТБни ташкил этилганидан буён қўллаб-қувватлаб келаётгани учун ўзининг чуқур миннатдорлигини билдириши хусусида қарор қабул қилди.
——
▫️20 июля текущего года Председатель Совета управляющих Исламского банка развития (ИБР) заместитель Премьер-министра – министр инвестиций и внешней торговли Республики Узбекистан С.Умурзаков объявил, что в соответствии с подтверждением Генерального секретариата Группы ИБР, Совет управляющих заочно принял резолюцию об избрании доктора Мухаммада Сулеймана аль-Джассира – кандидата, выдвинутого Королевством Саудовская Аравия, в качестве нового президента ИБР сроком на 5 лет.

Совет управляющих также принял резолюцию, в которой выражает глубокую благодарность и признательность Хранителю двух священных мечетей королю Салману бен Абдель Азизу аль-Сауду и правительству Королевства Саудовская Аравия за постоянную поддержку ИБР с момента его создания.

Facebook ◽️ Instagram ◽️ Twitter
ФУТБОЛ БЕЛЛАШУВЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

⚽️ Аввал хабар берганимиздек, вилоят миқёсида «Тошкент вилояти ҳокими кубоги» футбол ўйинларига старт берилган эди.
Мазкур мусобақада иштирок этаётган туманимизнинг «Паркент ФК» жамоаси «Дўстлик» майдонида 1/8 финал учрашувида Тошкент вилояти футбол мактаби жамоаси билан куч синашди. Учрашувнинг асосий қисмида 3:3 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида рақиб жамоанинг қўли баланд келиб, ўйин 3:4 ҳисоб билан якунланди.

«Дўстлик» ўйингоҳида ўтказилган футбол мусобақасини паркентлик футбол ишқибозлари сингари туманимиз ҳокими Шохрух Шоахмедов ҳам стадиондан туриб кузатиб борди ҳамда жамоамизга мухлислик қилди.

⚡️«Тошкент вилояти ҳокими кубоги» футбол ўйинлари давом этмоқда.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Forwarded from Segment.uz
⚡️Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлов кампаниясига старт берилади

📢 Бугун, 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлов кампаниясига старт берилади.
Шу куннинг ўзида МСК матбуот марказининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтади.

📹 "Халқаро пресс-клуб" ҳам ушбу жараённи ёритиб боради.

📺 Эфир тўғридан-тўғри соат 11:00 да "O'zbekiston24", "UzReport", "Mening yurtim", "Sevimli", "Zo'r TV" да ўзбек тилида, "Toshkent", "Oilaviy" телеканалларида рус тилида, "Dunyo bo'ylab"да эса инглиз тилида берилади.

@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Диққат

⚡️⚡️⚡️Ўз жамоасини тўлиқ вирусга қарши эмлаган чойхона, кафе, ресторан ва бошқа хизмат кўрсатиш шохобчаларига 20:00 дан кейин ҳам ишлашига рухсат берилади.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Диққат

❗️Ўзбекистонда +46 даражагача жазирама бўлиши кутилмоқда.

Ўзгидромет хабарига кўра, 24-26 июлда Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига, ҳаво ҳарорати кўтарилиши кутилмоқда.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
СУЮНЧИСИ БОР

Паркент тумани, "Самаробод" маҳалласи, "Бодомзор" кўчасида яшовчи Назиров Шохрухга тегишли бўлган ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқолган. Топиб, маълум қилганга суюнчиси бор.

Мурожаат учун телефон: 99 040-27-34.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#COVID19

🦠Ўзбекистонда бир кунда 1200 кишида коронавирус ва пневмония аниқланди

▶️
Батафсил

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
⚡️Президент сайлов кампаниясига старт берилди

Бугун, 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси мажлисида мамлакатда Президент сайлови кампаниясига старт берилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг МСК Матбуот маркази расмий очилиш маросимига бағишланган тадбирида маълум қилинди.

МСК Матбуот маркази очилиш маросимида мамлакатимизда аккредитациядан ўтган хорижлик ва маҳаллий журналистлар, сиёсий партиялар вакиллари иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, МСК Матбуот маркази Тошкент шаҳри Навоий кўчаси 1-уйда (Маърифат маркази, Симпозиумлар саройи биноси) жойлашган.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Давлатимиз раҳбари Халқ қабулхоналари ва сайёр қабуллар одамларда муаммоларини ҳал қилиш мумкинлигига катта ишонч уйғотганини таъкидлади.

Масалан, 4 йил олдин валюта айрибошлаш, прописка, пенсия ва нафақаларни нақд пулда олиш масалалари бўйича ҳар ойда ўртача 100 мингта мурожаат тушган. Бу соҳаларда қулайлик яратилиб, муаммолар ҳал этилгани туфайли уларга оид мурожаатлар бутунлай тўхтаган.

Ёки Ўзбекистон фуқаролигини олиш тартибларининг енгиллаштирилгани шарофатидан 100 мингга яқин оила рўшнолик кўрган.

Йиғилишда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати вазирлик ва ҳудудлар кесимида кўриб чиқилмоқда.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев:

Вазирлик ва идоралар ўз йўналишида энг кўп келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилиб, уларга аниқ ечимлар топиши шарт.

Ҳар бир вазир бир ҳафта муддатда тизимли муаммоларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирларни белгилаши шарт.

Мисол учун, тиббиёт соҳасидаги мурожаатларнинг қарийб ярмини ташкил этаётган ордер тартибини бекор қилиб, очиқ ва шаффоф тизимни йўлга қўйсак, камида 10 мингта шикоят камаяди.

Facebook|Instagram|Twitter
#Кўмак

ЁШЛАР МАМНУН БЎЛИШДИ

Паркент тумани ҳокимлигида туманда ташкил этилган ёшлар жамғармаси ҳисобидан 75 нафар "Ёшлар дафтари"га киритилганларга яқиндан кўмак кўрсатилди.

📌 Жумладан, 46 нафарига инкубатор, 29 нафарига эса тикув машинаси топширилди.

⚡️Паркент тумани ҳокимлиги ташаббуси билан мазкур хайрли ишни амалга оширилишида Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Ёшлар иттифоқи туман Кенгашларининг саъй-ҳаракатлари алоҳида бўлди.

✍️ Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати