Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.13K subscribers
21.5K photos
3.05K videos
126 files
10.3K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
7 июль: Вилоятда об-ҳаво

Бугун
кечаси +28...+31° даража илиқ бўлиб, Шарқдан, 1-4 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 44-60% ни ташкил этади.

Эртага кундузи +42...+44° даража иссиқ бўлади. Ғарбдан, секундига 4-6 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 12-20 % ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Тошкент вилояти Паркент туманида фаолият кўрсатаётган Бош вазир қабулхонаси фаолияти
#6july #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари ва талабалар диққатига!

Эндиликда республикамизнинг барча ҳудудларида “Келажак лидерлари” клуби фаолияти йўлга қўйилади!

🔰Салоҳиятли ёшларни давлат фуқаролик хизматига тайёрлаш, уларда лидерлик кўникмаларини шакллантириш, ёш кадрларни селекция қилиш мақсадида Самарқандда тажриба тариқасида фаолияти йўлга қўйилган “Келажак лидерлари” клуби эндиликда республикамизнинг барча ҳудудларида иш бошлайди.

Клубга аъзолик 4 босқичда, очиқ танлов орқали амалга оширилади.

📌 20 ёшга кирган ва 35 ёшдан ошмаган давлат фуқаролик хизматчилари, талабалар ушбу танловда иштирок этишлари мумкин.

Ҳозироқ ўзингиз истиқомат қилаётган ёки таҳсил олаётган ҳудудни танлаб, мобил телефонингизга QR кодни сақлаб олинг ва рўйхатдан ўтинг.

🖇 Анкеталар жорий йилнинг 15 июль санасига қадар қабул қилинади.

⚡️“Келажак лидерлари” — Ўзбекистонда Янги авлод захира кадрларини шакллантиришнинг замонавий модули

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Заркентлик боғбонларнинг узумчиликдаги тажрибаси
#7july #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Forwarded from KUN-XABARI
#Диққат #Тезкор
Кеча юртимизда 471 нафар кишида коронавирус, 195 нафар кишида пневмония аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди

2021 йил 6 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 114039 (+471) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
🔹26 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
🔹10 нафари Андижон вилоятида,
🔹12 нафари Бухоро вилоятида,
🔹51 нафари Жиззах вилоятида,
🔹15 нафари Қашқадарё вилоятида,
🔹10 нафари Навоий вилоятида,
🔹15 нафари Наманган вилоятида,
🔹37 нафари Самарқанд вилоятида,
🔹20 нафари Сирдарё вилоятида,
🔹19 нафари Сурхондарё вилоятида,
🔹20 нафари Фарғона вилоятида,
🔹10 нафари Хоразм вилоятида,
🔹52 нафари Тошкент вилоятида,
🔹174 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган

Энг муҳим хабарлар👇🏻
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFaczicxgPYOv3dkZg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Узумчиликда Паркент тажрибаси
#7july #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️МТРК тизимида «Ҳидоят сари» илмий-маърифий онлайн телеканали ташкил этилди

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси томонидан ташкил этилган ОТТ платформаси (Over the Top) бугунги кунда самарали фаолият олиб бормоқда.

📺 МТРК архив фондида диний илмий экспертизадан ўтган, турли талқинга ўрин бермайдиган даражада ишончли маълумотларга асосланган диний-тасаввуфий, илмий-маърифий, исломшунослик ва тарих, аждодлар мероси каби туркум теледастурлар, алломалар ҳақида ҳужжатли фильмлар, уламо ва имом-хатибларимизнинг маърифий суҳбатлари, шунингдек, ҳадису ривоятлар асосида тайёрланган махсус фильмлар, теленовелла ва ижтимоий телероликларнинг сон жиҳатдан салмоқли базаси мавжуд.

🌐 Шулардан келиб чиққан ҳолда, МТРК ОТТ платформасида ёшларнинг маданий-маърифий, диний билимларини ошириш мақсадида "Ҳидоят сари" Илмий-маърифий виртуал (онлайн) телеканали ташкил этилди.

🔎 Туну кун ишлайдиган "Ҳидоят сари" илмий-маърифий виртуал (онлайн) телеканалида Ўзбекистон МТРК тизимида ишлаб чиқилган ва ўрнатилган тартибда тегишли илмий, диний экспертизалардан ўтказилган, эфирга узатилган ва бугунги кунда МТРК Архив Фондида сақланиётган қуйидаги телемаҳсулотлар ўрин олади:

✔️ мамлакатимизда ислом маданияти, илм-фани ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк алломаларимиз меросини, муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларни обод этиш, муқаддас динимиз мусаффолигини асраш, аҳоли, айниқса, ёшларни Ватанга садоқат, миллий-диний қадриятларимизга ҳурмат ҳамда турли миллат ва эътиқод вакилларига нисбатан бағрикенглик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишлар кенг тарғиб этилган теледастурлар;

✔️ халқимизнинг диний саводхонлигини ошириш, мамлакатимизда амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишлари билан аҳолини яқиндан таништириб бориш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган чуқур фалсафий ва ибратга йўғрилган илмий-оммабоп ва бадиий кўрсатувлар;

✔️бугунги глобаллашув даврида инсоният ҳаётига хавф солаётган муаммолар ҳамда оилавий, одоб-ахлоқ ва ёш авлод тарбиясининг долзарб масалалар юзасидан дин соҳаси вакиллари, мутахассис ва олимлари билан баҳс-мунозара ва мулоқотлар, давра суҳбатлари;

✔️аҳоли, хусусан ёшларни ғаразли кучлар ва оқимларнинг таъсиридан асраш, терроризм ва экстремизм ғояларининг асл мақсадларини фош этиш, ҳар хил оқимлардан, шу жумладан, «оммавий маданият»нинг зарарли иллатларидан ҳимоя этишга йўналтирилган махсус кўрсатув ва роликлар.

🔗 Манзилhttps://www.uztv.tv/channels/hidoyat-sari

Манба

https://t.iss.one/aoka_uz
#ҳамкорлик

⚡️Тошкент вилояти Туркиянинг Хатай провинцияси билан яқин иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўяди


👉Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий этилди

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шаклига кириш имтиҳонларида (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти гранти жорий қилинди.

Қарорга кўра:

👥 муайян таълим соҳаси учун ажратилган квота бўйича сўнгги ўриндаги абитуриент ва у билан бир хил балл тўплаган барча фуқаролар Президент грантига даъвогар бўлади;

📚 Президент грантига даъвогар бўлган абитуриентлар давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади;

👉 Президент гранти совриндорлари биринчи курсда барча фанларни “аъло” баҳоларга ўқиган, маънавий-маърифий ва илмий-тадқиқот йўналишларида ютуқларга эришган мазкур грантга даъвогар талабалар орасидан танлов асосида аниқланади;

ўтказилган танлов натижаларига кўра ғолиб бўлган талабаларга Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси тайинланади ва тўланади;

🎓 ўқиш якунига қадар Президент грантини узлуксиз олган талабалар бакалавриат таълим йўналишига мос ва турдош мутахассислик бўйича магистратурага кириш имтиҳонларисиз қўшимча давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинади.

Батафсил:
https://uza.uz/posts/282632


Каналга уланиш:
@uzauz
Узумчиликни ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Давлатимиз раҳбари юртимизда азалдан узумчилик анъанаси бўлгани, уни ривожлантириш учун катта имкониятлар борлигини таъкидлади.
Қорақалпоғистон ва вилоятлардаги 44 та туманда янги экспортбоп узум плантациялари ташкил этиш вазифаси қўйилди.
Юртимиз узум навларининг миллий брендини яратиб, хорижда тарғиб этиш ва экспортни кенгайтириш бўйича топшириқлар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития виноградарства.
Глава государства отметил, что в нашей стране традиции виноградарства имеют давнюю историю и сегодня существуют большие возможности для развития сферы.
Поставлена задача организовать новые экспортоориентированные виноградники в 44 районах Каракалпакстана и областей.
Даны поручения по созданию и продвижению за рубежом национального бренда сортов винограда, расширению экспорта.

#Mirziyoyev #videoselektor #uzumchilik #turizm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter