Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.12K subscribers
21.2K photos
3.01K videos
126 files
10.1K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига келиб, Избоскан туманининг олис Қўғай маҳалласидаги “And gold” тикув-трикотаж корхонаси фаолияти билан танишди.
Қиймати 2 миллион 500 минг АҚШ доллари бўлган лойиҳа доирасида янги бино қурилиб, замонавий ускуналар келтириб ўрнатилган. Корхона йилига 3 миллион 500 минг дона тайёр трикотаж ишлаб чиқариш қувватига эга.
Давлатимиз раҳбари бу ерда меҳнат қилаётган хотин-қизлар билан суҳбатлашди.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Андижанскую область и ознакомился с деятельностью швейно-трикотажного предприятия “And gold” в отдаленной махалле Кугай Избасканского района.
В рамках проекта стоимостью 2,5 миллиона долларов США было построено новое здание и установлено современное оборудование. Годовая мощность предприятия составляет 3,5 миллиона готовых трикотажных изделий в год.
Глава государства побеседовал с работницами предприятия.

#Mirziyoyev #safar #Andijon #tuqimachilik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди.
Тош-шағал карьери ўрнида инновацион технология асосида ташкил этилган иссиқхонада «Айсберг» карами, помидор, бодринг, уларнинг кўчатлари ва ҳар хил кўкатлар етиштирилади. Корхонада 100 та иш ўрни яратилган.
Президент металл конструкциялар корхонаси ташкил этиб, иссиқхона деталларини ишлаб чиқариш бўйича топшириқ берди.

Глава государства осмотрел инновационную теплицу в Пахтаабадском районе Андижанской области.
В теплице, созданной по инновационной технологии на месте песчаного карьера, выращивают капусту сорта «Айсберг», помидоры, огурцы, их рассаду и разную зелень. На предприятии создано 100 рабочих мест.
Президент поручил создать предприятие по производству металлоконструкций, локализовать комплектующие для теплиц.

#Mirziyoyev #safar #Andijon #issiqxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бойқозон қўрғонида жойлашган Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби стадионида «Ватанпарвар» ташкилоти Паркент ўқув спорт техника клубида «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган «ВС», «В» тоифали гуруҳ ўқувчилари орасида уч босқичли мусобақалардан ёзги биатлон спорт тури бўйича спорт мусобақаси ўтказилди.

🥇🥈🥉Мусобақада Хайитмат Аширматов 1-ўринни, Иброҳим Манзурбоев 2-ўринни, Шавкат Эргашев эса 3-ўринни эгалладилар. Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга Паркент ўқув спорт техника клуби томонидан диплом ва медаллар топширилди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизими жорий этилади

“Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5148-сон, 16.06.2021 й.) қабул қилинди.

🗓 Қарорга кўра, 2021 йил 1 августдан Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизими жорий этилади.

☑️ Баҳолаш тизими бўйича спорт синовлари махсус ва ихтиёрий равишда аҳолининг етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган қатлами ва ундан катталарнинг жисмоний тайёргарлигини аниқлайди.

🏃🏻‍♂️Спорт синовлари 15 турдаги машқлардан иборат бўлади.

➡️ Иштирокчиларга 11 та ёш тоифаси бўйича эгаллаган ўрни ва даражасига қараб спорт разрядлари ва унвонлари берилади.

🏅Спорт синовларини муваффақиятли топширган шахслар учун “Жисмоний тайёргарлик даражаси” кўкрак нишони таъсис этилади.

🔰 Шунингдек, улар ёш кўрсаткичларидан келиб чиқиб 1 йил мобайнида қуйидаги имтиёзлардан фойдаланади:

сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат тўловининг 50 фоизини чегирма билан тўлайди ва муддатли ҳарбий хизматга биринчилар қаторида устунлик билан юборилади;

махсус талабларни бажарган ғолибларга (I ўрин) “Темурбеклар мактаби”га тест синовларисиз танловдан ташқари ўқишга киради;

бепул тарзда давлат туман (шаҳар) кўп тармоқли тиббиёт муассасасида бир марталик чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтади;

махсус талабларни бажарган ғолибларга (I ўрин) умумий фойдаланишдаги давлат йўловчи ташиш шаҳар транспортида бепул ҳамда ҳудудлараро ҳаракатланишда 50 фоиз чегирмали тўлов билан имтиёзли юриш ҳуқуқи берилади (такси, шу жумладан йўналишли такси мустасно);

фарзандлари яшаётган жойдаги мактаб, боғча, шунингдек, ёзги соғломлаштириш оромгоҳларига навбатсиз жойлаштирилади;

барча давлат органлари ва ташкилотларининг ходимларига иш жойи ҳисобидан дам олиш масканлари ва санаторийларга бепул йўлланмалар тақдим этилади;

республика миқёсида ишга ёки ўқишга қабул қилинишида жисмоний тайёргарлик талаб этиладиган имтиҳон (ОТМ спорт йўналишларидан ташқари), синов, амалий машғулотларда устунлик (имтиҳонда максимал балл ёки амалий машғулотлардан озод қилиниши) берилади.

🖥 2021 йил 1 августгача спорт синовларининг платформаси (www.jtdss.uz) ва ягона электрон базаси фаолияти йўлга қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, транспорт ва пиёдалар, жумладан, болалар иштирокидаги ЙТҲларнинг олдини олиш мақсадида жорий йилнинг 1 июнь кунидан 30 июнь кунига қадар туман ҳудудида “Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги” ўтказилмоқда.

⚡️Шу мақсадда Паркент тумани ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Дилшод Ҳалилов томонидан «Ватанпарвар» ташкилоти Паркент ўқув спорт техника клубида билим олаётган «Ёшлар дафтари»га киритилганлар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

📌 Йиғилишда туман ИИБ ЙҲХБ нозирлари томонидан амалга оширилаётган ишлар, йўлларда ҳаракатланиш қоидалари хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Паркент туманидаги Болалар мусиқа ва санъат мактабида Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан ўқув семинар ташкил этилди. Семинар Республика Президентининг жорий йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашда туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабларида жорий этилган ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозимига тайинланган ходимлар иштирокида ўтди. Унда Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари М.Ибрагимов, «Ватанпарвар» ташкилоти Паркент ўқув спорт техника клуби бош мутахассиси М.Хомидов, туман Маданият бўлими мутахассиси П.Иноғомовалар ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиларнинг асосий вазифалари хусусида маълумотлар бердилар.

📌 Шунингдек, ижодкор ёшлар шеърларидан намуналар ўқидилар, саҳна кўринишлари намойиш этишди.

⚡️ Семинар сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати