Ozodbek Nazarbekov
Photo
Навбатдаги мулоқотимиз Ҳиндистонда бўлиб ўтади
Хабарингиз бор, Тошкент шаҳри Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар маданият вазирларининг йиғилишига мезбонлик қилмоқда.
Самимий ва дўстона руҳда ўтган бугунги мулоқотимиз чоғида маданият ва санъат соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик тарихи, унинг ҳозирги ҳолати ва эртанги кунини атрофлича муҳокама қилдик. Халқларимиз ўртасидаги маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, маданиятлар хилма-хиллигини сақлаб қолиш, урф-одатлар ва анъаналаримиз ҳақидаги маълумот алмашинувини кенгайтириш мақсадида кино, театр, кутубхона ва музей иши соҳасида қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишдан барча бирдек манфаатдор экани таъкидланди.
Бундан ташқари, томонлар халқларимиз маданий-тарихий меросини асраб-авайлаш бўйича муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида санъат фестиваллари, танловлар, форумлар, илмий анжуманлар ва бошқа турдаги маданий тадбирларни ўтказиш, таълим, маданият ва санъат соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича алоқаларни йўлга қўйишга тайёр эканликларини қайд этдилар.
Барчамиз бу борадаги саъй-ҳаракатлар ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида дўстлик, яхши қўшничилик ришталарини мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилишига ишонч билдирдик.
Яна бир муҳим масала хусусида айтиб ўтиш керак. Бугунги учрашувда ШҲТга аъзо давлатлар маданият вазирларининг йигирманчи йиғилишини 2023 йилда Ҳиндистон Республикасида ўтказиш бўйича келишувга эришдик.
Озодбек Назарбеков,
маданият вазири

Forwarded from Madaniyat.uz I Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Hilton” mehmonxonasining anjumanlar zalida SHHTga a’zo davlatlar madaniyat vazirlarining XIX yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi
Madaniyat.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Учрашувимиз самимий ва дўстона руҳда кечди
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар маданият вазирларининг XIX мажлисида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Россия Федерацияси маданият вазири Ольга Любимованинг пойтахтимиздаги собиқ княз Романов қароргоҳига ташрифи чоғида ҳамроҳлик қилдик.
Россиялик меҳмонлар қароргоҳнинг бугунги фаолияти, амалга оширилиши кутилаётган таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди. Ташриф доирасида Олгьа Любимова билан биргаликда қароргоҳ ҳудудидаги боғга Санкт-Петербург шаҳридаги Пётр I нинг ёзги саройи боғидан келтирилган эман (дуб) дарахти кўчатини ўтқаздик.
Учрашув давомида қароргоҳ ва унинг тарихий аҳамияти ҳақида қизиқарли маълумотлар тақдим этилди. Ўз навбатида, иншоотнинг асл кўринишини сақлаган ҳолда уни таъмирлаш бўйича фикр-мулоҳаза юритдик.
Умуман айтганда, учрашув самимий ва дўстона руҳда кечди.
Озодбек Назарбеков,
маданият вазири
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар маданият вазирларининг XIX мажлисида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Россия Федерацияси маданият вазири Ольга Любимованинг пойтахтимиздаги собиқ княз Романов қароргоҳига ташрифи чоғида ҳамроҳлик қилдик.
Россиялик меҳмонлар қароргоҳнинг бугунги фаолияти, амалга оширилиши кутилаётган таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди. Ташриф доирасида Олгьа Любимова билан биргаликда қароргоҳ ҳудудидаги боғга Санкт-Петербург шаҳридаги Пётр I нинг ёзги саройи боғидан келтирилган эман (дуб) дарахти кўчатини ўтқаздик.
Учрашув давомида қароргоҳ ва унинг тарихий аҳамияти ҳақида қизиқарли маълумотлар тақдим этилди. Ўз навбатида, иншоотнинг асл кўринишини сақлаган ҳолда уни таъмирлаш бўйича фикр-мулоҳаза юритдик.
Умуман айтганда, учрашув самимий ва дўстона руҳда кечди.
Озодбек Назарбеков,
маданият вазири
Forwarded from Madaniyat.uz I Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#buxoro_2022
Madaniyat vazirligi Buxoroda bo‘lib o‘tayotgan Xalqaro zardo‘zlik va zargarlik hamda Kashtachilik san’ati festivalini yuqori saviyada o‘tkazishga ahd qilgan va bugun bor kuch va e’tibor ana shu maqsadga qaratilgan.
Bu borada bosh axborot hamkorimiz "Madaniyat va ma’rifat" telekanali bizga yaqindan yordam bermoqda.
Madaniyat.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Madaniyat vazirligi Buxoroda bo‘lib o‘tayotgan Xalqaro zardo‘zlik va zargarlik hamda Kashtachilik san’ati festivalini yuqori saviyada o‘tkazishga ahd qilgan va bugun bor kuch va e’tibor ana shu maqsadga qaratilgan.
Bu borada bosh axborot hamkorimiz "Madaniyat va ma’rifat" telekanali bizga yaqindan yordam bermoqda.
Madaniyat.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Мазмунли ҳордиқ учун яна бир маскан
Маълумки, жорий йилда аҳолининг мазмунли маданий ҳордиқ чиқариши учун кўплаб қулайликлар яратилди. Хусусан, бир нечта янги маданият марказлари қурилиб, мавжудлари қайта таъмирланди. Айни пайтда яна бир маданият маркази аҳолига хизмат қилиш учун тайёр ҳолатда.
Қуйи Чирчиқ туманининг чекка худудларидан бири бўлган Беруний МФЙда мавжуд бинонинг асл кўриниши сақланган ҳолда қайта таъмирланиб, замонавий маданият марказига айлантирилди ва жиҳозланди.
Фаолиятини бошлашга тайёр мазкур марказ қошида ташкил этилган тўгараклар, ижодий жамоаларнинг халқимизга сифатли маданий хизмат кўрсатишларини таъминлашга тайёрлигини бир-бир кўздан кечириб, зарур тавсия ва топшириқлар бердик.
Ишонамизки, эндиликда Беруний маҳалласи аҳолиси мазмунли ҳордиқ чиқариб, мамнун бўлишади.
Зотан, Янги Ўзбекистонда барча ислоҳотлар инсон қадрини юксалтиришга қаратилгани деярли барча соҳада ўз аксини топмоқда.
Озодбек Назарбеков
Маданият вазири