Ozodbek Nazarbekov
3.55K subscribers
6.37K photos
1.16K videos
11 files
1.43K links
O’zbekiston Respublikasi Madaniyat vaziri Ozodbek Nazarbekovning rasmiy kanali

Instagram:
https://instagram.com/ozodbek_axmadovich
Download Telegram
Ozodbek Nazarbekov
Photo
ТАДБИР АЖИБ ТААССУРОТЛАРГА БОЙ БЎЛДИ

Ўзбекистон давлат сатира театрининг 35-мавсум очилиш муносабати билан театр жамоаси санъат ихлосмандлари учун тайёрланган дастурда иштирок этдик. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов сўзга чиқиб, театр ижодкорларининг эришган ютуқлари, бугунги кунда давлатимиз томонидан ушбу соҳага қаратилаётган эътибор ҳамда ижобий ўзгаришлар хусусида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг, Абдужаббор Абдувоҳидов давлатимиз раҳбарининг Фармонига мувофиқ, 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан тақдирланганлар — Ўзбекистон Киноарбоблар ижодий уюшмаси аъзоси, кинорежиссёр Шуҳрат Маҳмудовга “Меҳнат шуҳрати” ордени, Ўзбекистон давлат сатира театрининг олий тоифали драма артисти Амина Ибатулинага “Дўстлик” орденини топширди.
Шунингдек, мазкур театрнинг бир қатор жонкуяр аъзоларига самарали меҳнатлари учун Фахриқ ёрлиқлари берилди. Аниқки, ушбу тадбирда иштирок этган ОАВ вакиллари театр бош режиссёри Мансур Холиқовнинг Ўзбекистон давлат сатира театрининг ривожланиш йўлидаги бутун фаолияти ҳақидаги маърузасидан ўзлари учун муҳим бўлган маълумотларни ён дафтарларига қайд этиб қўйишди.
Кечанинг бадиий қисмида намойиш этилган «Жулқунбой» (Абдулла Қодирий) номли драматик композиция спектакли эса барчани ўтмишга оид тузум ҳақида мулоҳаза юритишга, хулоса қилишга ундади. Дарҳақиқат, сергак томошабин бугун театрлар фаолиятида тубдан ўзгаришлар содир бўлганини, нафақат репертуар борасида, балки театр ижодкорлари тажрибалари, ишга ёндошув услуби, саҳнага, томошабинга бўлган муносабатнинг янги босқичга чиққанини дарров пайқайди.
Хулоса ўрнида айта оламизки, бугунги тадбир барчада унутилмас ажиб таассуротлар қолдирди.
Озодбек Назарбеков,
Маданият вазири
МАДАНИЙ ТАШРИФ
Бугун хизмат сафари билан юртимизга ташриф буюрган Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазири Актоти Раимкуловани Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков кутиб олди.
Музокаралар якунлангач, ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари Қўшма баёнот қабул қилдилар. Унда олий даражадаги учрашувнинг асосий якунлари акс этган, стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашнинг истиқболли йўналишлари белгиланган.
Давлат раҳбарлари ҳузурида икки мамлакат вазирликлари, идоралари ва ҳудудлари раҳбарлари имзоланган ҳужжатлар билан алмашди. Ташриф доирасида жами 23 та ҳужжат имзоланди.

По завершении переговоров состоялась церемония подписания документов.
Президенты Узбекистана и Туркменистана приняли Совместное заявление, в котором отражены основные итоги встречи на высшем уровне, определены перспективные направления дальнейшего укрепления стратегического партнерства.
В присутствии глав государств состоялся обмен подписанными документами между главами министерств, ведомств и регионов двух стран. Всего в рамках визита было подписано 23 документа.

#Mirziyoyev #Turkmaniston #tashrif #hujjatlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон - Туркманистон: Стратегик шериклик янги, янада салмоқли амалий мазмун билан бойиди

Узбекистан - Туркменистан: Стратегическое партнерство наполнилось новым, еще более весомым практическим содержанием

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter