Oyina.uz | Tafakkur
16.4K subscribers
1.49K photos
74 videos
1 file
1.52K links
Sizga ko‘zgu tutamiz!
Download Telegram
Инсондаги интеллектуал фаоллик қайси ёшга тўғри келади?

Шифокор ва психологлар гуруҳи томонидан NEW ENGLAND JOURNAL OF MEDICINE (Янги Англиянинг тиббиёт журнали)да Жорж Вашингтон университети Медицина коллежи директорининг илмий изланишларининг хулосалари эълон қилинди.

Oʻz: https://oyina.uz/uz/teahause/2840

Ўз: https://oyina.uz/kiril/teahause/2841

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | YouTube |X
Гилам тўқишни, ўтин ёришни яхши кўрадиган 106 ёшлик Ойгул момо

“15 ёшимда турмушга узатишган. Биринчи оиламдан фарзандим туғилибоқ ўлганди. Шундан кейин бошқа бола кўрмадик ва ажрашдик. Иккинчи рўзғоримга 6 та фарзандга она бўлиб турмушга чиқдим. Ўшанда болаларнинг тўнғичи 15 ёш, кичиги эса 3 ойлик эди. Уларни катта қилиш, оқ ювиб, оқ тарашнинг ўзи бўлмади, кичиклари-ку эсини билмагани учун тез кўникишди, аммо катталарнинг мени она сифатида тан олишлари осон кечмаган".

Oʻz: https://oyina.uz/uz/article/2705

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/2706

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | YouTube |X
Дунё ҳадиксираётган "Хитой орзуси" – унда келгуси 100 йилликка нималар режаланган? (Учинчи мақола)

Хитой олимларининг таъкидлашича, “Бир белбоғ, бир йўл” ташаббусининг асл мазмуни нафақат ХХР учун очиқ бўлган, умумий бир қоида жорий этилган, қуруқлик ва денгизлар орқали ўтадиган турли замонавий транспорт йўллари, алоқа воситалари билан таъминланган глобал иқтисодий ҳудуд шакллантиришдан ёки янги дунё яратишдан иборат.

Oʻz: https://oyina.uz/uz/article/2694

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/2695

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | YouTube |X
14 ёшида зиндонга ташланган, илк ўзбек математиги ва Файзулла Хўжаевнинг шахсий котиби бўлган сулола қисмати

“Ёш бухороликлар” партияси ҳақида сўз кетганда Бурҳоновлар сулоласини четлаб ўтишнинг иложи йўқ. Бу хонадон вакиллари орасидан йирик давлат арбоблари, маориф, маданият ходимларидан тортиб, педагог, журналист, машҳур композиторларгача етишиб чиқди.

Oʻz: https://oyina.uz/uz/article/1353

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/1354

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | YouTube |X
“Амударё”нинг маъноси нима? “Жайхун”нинг-чи?

Ўрта Осиёдаги энг йирик дарё – Амударё қадимги юнон тарихчиси Ҳеродот (милоддан аввалги V аср) асарларида Аракс деб, кейинроқ (милоддан аввалги I аср – милоднинг I асрида) ўтган юнон тарихчилари асарларида Окс (ёки Оксос) деб аталган.

Oʻz: https://oyina.uz/uz/teahause/2842

Ўз: https://oyina.uz/kiril/teahause/2843

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | YouTube |X
Санъат сотиладиган буюм ё мусобақа майдони эмас

Бугунги ярадор дунё буюк тоқатга, кенглигу биродарликка, ўзлигидан кечмаган космополит тафаккурга ниҳоятда муҳтож. Сара куй-қўшиқ руҳий тўсиқларни енгадиган, ички ҳурриятга олиб борувчи, “мен” деган майда қобиқчани ёрувчи осон йўллардан бири.

Oʻz: https://oyina.uz/uz/article/2707

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/2708

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | YouTube |X
Ўқувчининг формаси, ўқитувчининг ҳужжати муҳим – бизнинг педагогикамиз шулар устига қурилган. Таълимдаги муаммолар таҳлили

Болалар 11 йил мактабда ўқиётганида мен нега ўқияпман, эртага ким бўламан деган саволни ўзига камдан-кам беради. Тасодифан тўғри келса, кимдир қаергадир жойлаб қўйса, шунда давом эттираман деган ёндашув бор. Журналистикани битириб боради-ю, таҳририятда ишлашга тайёр эмас. Чунки ёшларнинг катта қисми билим эмас, диплом олиш учунгина ўқийди. Кун ўтарга юриш, ўзининг олдига аниқ мақсад қўя олмаслик эпидемияси ёйилиб кетган. Шунинг учун ҳам бир томонда ишсизлар, бошқа ёқда кадр етишмаслиги...

Oʻz: https://oyina.uz/uz/article/2709

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/2710

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | YouTube |X
"Автоҳалокат"дан кейинги ўйлар

Агар эвини қилганида, ўша Достоевскийнинг Росколникови халос бўларди ундан. Бу – виждон ҳузуридаги суд; ҳаёти давомида ўз-ўзини тергов қилмаган, ўтган умрини тафтиш этмаган, шу қаттол судда бир бора бўлсада, қатнашмаган кимса бормикан?!

Oʻz: https://oyina.uz/uz/article/2684

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/2682

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | YouTube |X
Жадидчилар ва қадимчилар низосини ким уюштирган? Сабаблар ва оқибатлар

1908 йили Бухоро шаҳрида Абдувоҳид Мунзим ва Садриддин Айний томонидан очилган мактабни мулла Абдураззоқ бошчилигидаги уламолар “кофирларнинг ихтироси” деб, жамият ва ҳукуматни унга қарши курашишга чорлади. Янги усул мактабларига қарши икки асосни кўтариб чиқдилар...

Oʻz: https://oyina.uz/uz/article/2718

Ўз: https://oyina.uz/uz/article/2717

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | YouTube |X
Одамларнинг ҳаммаси яхши бўлишини хоҳлайман – Тоҳир Маликнинг сўнгги интервьюси

Бу асар бўйича кўп савол-жавоб қилишган. Мени анув идора кўп чақирарди. Идорага кираётиб, қайтиб чиқаманми, йўқми, билмасдим. “Менинг ҳам пешанамда тоғамнинг қисмати бор экан-да…” дердим.

Oʻz: https://oyina.uz/uz/article/2719

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/2720

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | YouTube |X
Бугун Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева таваллуд топган кун (1947–2018)

Билмаслар

Кўрдим қишлоқ, гўзал шаҳарлар кўрдим,
Оҳорлари кетиб борар, билмаслар.
Жамалаксоч парипайкарлар кўрдим,
Баҳорлари кетиб борар, билмаслар.

Тугмак бўлса етмас белбоғ учлари,
Дунё молин маҳкам тишлар тишлари.
Боғларининг ширин забон қушлари –
Олқорлари кетиб борар, билмаслар.

Отлари-я, қорабайир отлари,
Гижинглади деб ўйласам, додлади.
Ёли бўрон бўлганлигин ёдлади –
Шунқорлари кетиб борар, билмаслар.

Кузатиб бу дунёнинг ўр, қирини,
Билмай қолдим келмак, кетмак сирини.
Ёлғон ёрлар ялашиб бир-бирини,
Чин ёрлари кетиб борар, билмаслар.

Чарсиллаган бир ўт ёнар ичимда,
Мен шеър айтсам, айтмадим тил учинда.
Бу талатўп, қув-қув, чоп-чоп ичинда,
Ҳалима ҳам ўтиб борар, билмаслар.

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | YouTube |X
Жаҳонга машҳур, аммо Ўзбекистонда ҳали премьераси ўтказилмаган ўзбек фильмининг режиссёри билан суҳбат

Кўпчилик Ўзбекистон ҳақида кўп нарса билмаймиз, дейишади. Шу боис фильмларимизда ўзбекларнинг характери, яшаш тарзига энг кўп аҳамият беришади. Бу улар учун ҳам қизиқ, ҳам янги дунё. Хитойда бўлиб ўтган фестивалда “Бориб шу икки қаҳрамон билан бирга яшагимиз келди”, дейишганди. Ўзбек киноси ҳақида сўрашганда, Шуҳрат Аббосов, Аюб Шахобиддинов, Ёлқин Тўйчиевнинг фильмлари жуда яхши эканини айтаман.

Oʻz: https://oyina.uz/uz/article/2722

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/2721

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | YouTube |X
“Хон тепалиги”, “занжирбанд шер”. Унутилаётган тарих: Бухоронинг ўн бир дарвозаси

Шаҳарлар ривожланиши, одамлар кўпайиши ортидан қалъаларни муносиб ҳимоя қилиш долзарб вазифага айланиб борган. Натижада кўпчилик учун яхши таниш бўлган катта, баҳайбат деворлар билан ўралган шаҳарлар барпо этилган. Марказий Осиё, жумладан Ўзбекистон қўрғонлари ҳам мустаҳкам девор ва дарвозаларга эга бўлган. Жумладан, бир неча аср давомида пойтахт вазифасини бажарган Бухоро шаҳри ўзининг мустаҳкам деворлари ва дарвозалари билан машҳур бўлган.

Oʻz: https://oyina.uz/uz/article/2723

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/2724

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | YouTube |X
Умрини Туркистон учун курашга сарфлаган муҳожир жадид – Мустафо Чўқай ҳаёти

У: “Тарих ёзишнинг икки йўли бор. Биринчи йўл: муаррих ҳақиқатда бўлиб ўтган воқеаларни диққат билан тўплайдир, уларни жараён этдиклари замоннинг шароит ва вазиятига қараб текширадир, маълумот ва истиҳборот манбаларини синчковлик билан текширадир, тўплағон маълумотини ўзининг илмий виждони тарозисида тортадир ва маълумотға бетараф бир қиймат бериб уларни таҳлил этадир. Иккинчи йўл...

Oʻz: https://oyina.uz/uz/article/2715

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/2716

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | YouTube |X
Инсон саёзлашгани сайин ўзини янада буюк санай бошлайди – Эрих Мария Ремаркдан иқтибослар

Бир инсоннинг ўлими фожиа, икки миллион инсоннинг ўлими эса статистикадир.

Oʻz: https://oyina.uz/uz/teahause/2845

Ўз: https://oyina.uz/kiril/teahause/2844

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | YouTube |X
Президент қароргоҳининг эшиклари барча учун очиқ” – кўп қаватли уйда яшаб, ҳамюртлари қатори маош оладиган президент билан суҳбат

Айтишича, юқори қаватдаги қўшниси хонадонига сув тошириб юборган вақтлар ҳам бўлган. “Лекин бу ҳар ким билан содир бўлиши мумкин, ваҳимали жойи йўқ” – дейди у. Уйда нонуштани ўзи тайёрлайди, тушликни эса онаси тайёрлаб, ишхонасига келтириб беради.

Oʻz: https://oyina.uz/uz/article/2726

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/2727

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | YouTube |X
Ёввойи бозор рақобатига қурилган давлатда ижтимоий тенглик қуруқ гап ёки хаёлий истакдир. Бизга ижтимоий давлат нега керак?

Ижтимоий-сиёсий адабиётларда, ҳатто кратологияга (ҳокимият ҳақидаги фан) оид манбаларда ҳам “ижтимоий давлат” категорияси учрамайди. Махсус дарсликларда давлатнинг шарқона, қулдорлик, феодал, буржуа ва социалистик турлари, тоталитар, авторитар, либерал ва демократик кўринишлари борлиги таъкидлангани ҳолда, ижтимоий давлат зикр этилмайди. Бироқ бу ҳол давлатнинг ижтимоий сифатини рад этишга асос бўлолмайди.

Oʻz: https://oyina.uz/uz/article/2728

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/2729

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | YouTube |X
Filning otilishi
<unknown>
#Audiohikoya

Jorj Oruellning "Filning otilishi" hikoyasi.

Quyi Birmaning Molamyayn qishlog‘idagi ko‘pchilik mendan nafratlanardi va bundan ba’zan g‘ururlanib qo‘yardim, chunki o‘sha paytlari hayotimda bir marta bo‘lsayam e’tibor markazida bo‘lgandim...

Tarjimon: Sojida Samandarova
Oʻqidi: Olamgir Abdiyev

Rasmiy sahifalarimiz👇

Telegram | Facebook | YouTube |X
Лайк гадолари ёхуд хатарли инкубатор

Vine инглизча сўз бўлиб, “йиғламоқ” маъносини билдиради. Одатда оғзаки нутқда кўп учрайди. Интернетдаги онлайн ўйинларда йиғлаш, айблаш, ҳамма нарсадан норози бўлиш каби маъноларга эга. Замонавий дунёда вайнер деган отга эга чиқиш ўта жўн.

Oʻz: https://oyina.uz/uz/article/2730

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/2731

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | YouTube |X
Буюк сулолалар даврида туркий ўзлик тушунчасига қандай қаралган?

Юрт мустақиллигини сақлаб, озод бир эл бўлиб яшаб қолишни шу йўсинда таърифлаган Турк хоқонлиги чоғида қуйидаги тушунчалар ўзликнинг улгисига, ўрнагига айланади:
1) эл-улуснинг ялпи оти – «турк»;
2) барча туркийларнинг тарихий ери – «Турон – Туркистон»;
3) туркийларнинг енгилмас ўз давлати – «Мангу Эл».

Oʻz: https://oyina.uz/uz/article/2733

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/2732

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | YouTube |X
Аёлларини қутқаришнинг ягона йўли – уларга замонавий таълим бериш. Жадидларни қийнаган бугуннинг оғриқлари

“Тарбияни кимлар қилур? Қайда қилинур?” деган савол келадур. Бу саволга “Биринчи уй тарбияси. Бу она вазифасидур.

Oʻz: https://oyina.uz/uz/article/2734

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/2735

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | YouTube |X