Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari
2.48K subscribers
227 photos
23 videos
27 files
537 links
Фойдали маълумот ва тавсиялар - ишончли ахборот
Download Telegram
📺 Тавсия этамиз: Финляндияда университетда ўқийдиган юртдошимиз билан суҳбат

▶️ https://www.youtube.com/watch?v=4jYTM1Fnn5w

📚Университет танлаш / Ўқишга ариза бериш / Виза олиш/ Контракт ва грантлар / Дарслар/ Ётоқхона / Шароитлар / Талабалар учун ишлар
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari pinned «Талабалар, яхшилаб ўйлаб жавоб беринг, илтимос. Ўқиш онлайн давом этаверсинми?»
❗️Ўқишга кира олмаган андижонлик ва самарқандлик абитуриентлар учун яна бир зўр имконият борлигини биласизми? (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистонга эмас аммо лекин)

Ёдингизда бўлса, яқинда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари билан:
🔹Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти (516-сон, 26.08.2020 й.);
🔸Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиали (556-сон, 16.09.2020 й.) ташкил этилган эди.
Қарорга мувофиқ мазкур олий таълим муассасалари ўз фаолиятини 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб амалга ошириши белгиланган. Лекин, бу ОТМларга абитуриентлар қабули ва кириш тест синовлари бўлгани йўқ-ку? Тўғрими?
Ўтган йиллар амалиётига асосланиб айтишимиз мумкин-ки, катта эҳтимоллик билан:

👉 Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтига қурилиш ва иқтисод соҳаси йўналишлари бўйича бу йил тестда қатнашиб, ўқишга кира олмаган, лекин яхши балл тўплаган андижонлик абитуриентлар;

👉 Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиалига бу йил тестда қатнашиб, ўқишга кира олмаган, лекин яхши балл тўплаган самарқандлик абитуриентлар ўқишга қабул қилинса керак.

🔺Юқорида айтилган талабларга мос келадиган, ўқишга кира олмасдан исм-шарифи қайдномадаги қабул чизиғининг энг юқорисида турган абитуриентларга оширилган контракт тўлашга шошмай туришни тавсия қиламиз.

▶️ Анжанликлар ва самарқандликларга жўнатинг

⚠️
@otm_info телеграм каналидан маълумот олганингизда ахборот манбаини кўрсатишингизни сўраймиз.
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari pinned «❗️Ўқишга кира олмаган андижонлик ва самарқандлик абитуриентлар учун яна бир зўр имконият борлигини биласизми? (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистонга эмас аммо лекин) Ёдингизда бўлса, яқинда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари…»
❗️Айтишларича, ўқитувчи ва муаллимларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг "Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида"ги қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Лойиҳа айни вақтда манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан кўриб чиқилаётган экан.

⚠️ @otm_info телеграм каналидан маълумот олганингизда ахборот манбаини кўрсатишингизни сўраймиз.
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
📌 "Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида"ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

⚠️ Лойиҳага кўра “Давлат таълим ташкилоти педагог ходимининг базавий лавозим маоши Ўзбекистон Республикасидаги ўртача иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмас”лиги белгиланмоқда.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра 2020 йилнинг январь-июнь ойларида мамлакатда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 2,5 млн сўмни ташкил этган ва 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 21,6 фоизга ошган.

Шунингдек, лойиҳада педагог ходимнинг таълим соҳасидаги кўп йиллик хизматлари учун ҳар ойлик базавий лавозим маошига устамалар иш стажига мутаносиб равишда қуйидаги миқдорларда тўланиши кўзда тутилган:
🔻5 йилдан 10 йилгача - базавий лавозим маошининг 15 фоизи;
🔻10 йилдан 20 йилгача - базавий лавозим маошининг 30 фоизи;
🔻20 йил ва ундан ортиғига - базавий лавозим маошининг 40 фоизи.

⚠️ @otm_info телеграм каналидан маълумот олганингизда ахборот манбаини кўрсатишингизни сўраймиз.
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
⬆️Республика олий таълим муассасаларининг ТЎЛИҚ РЎЙХАТИ (диний ва ҳарбий ОТМлардан ташқари):

⚠️ @otm_info телеграм каналидан маълумот олганингизда ахборот манбаини кўрсатиб ўтишингизни сўраймиз.
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
Forwarded from Yusuf ABSOATOV
So'rovnoma yanada ko'proq talabalarning ishtirokini qamrab olish uchun 21-oktabr 15:00 gacha uzaytirildi.

Sizdan mazkur so‘rovnomada faol ishtirok etishingizni so‘rab qolamiz.

So‘rovnomaga o‘tish uchun quyidagi havolani bosing.

https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSchsUMH_qyoTZVaJlFKbgU6txA6arEXVFvWWGxjmyioqSmWEg/viewform
Forwarded from Erasmus+ in Uzbekistan
🇪🇺 So you're interested in studying in Europe?
ℹ️ Need more information about each country?
🌍 There are over 34 countries connected to the #ErasmusPlus programme.

🎓 Read all about higher education in these countries ➡️ https://europa.eu/!Rq66wh
Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari pinned «Ҳурматли ўқувчи, илтимос, бир дақиқа вақтингизни ажратиб, қуйидаги сўровномага жавоб берсангиз, бу канал фаолиятиин ривожлантиришда муҳим.
Сиз -
»
🎧 Инглиз тилини ўрганиш учун 5 та сараланган подкастлар:

Подкастлар - бу классик радио дастурларига ўхшаш аудио эшиттиришлар. Кўпинча, бу турли мавзулардаги суҳбатлар ёки монологлардир: технология, кино, мода, спорт, фан, машиналар ва бошқалар.
❗️Подкастларнинг асосий афзаллиги шундаки, уларни иш қилаётган пайтингизда орқа фонда тинглашингиз мумкин. Бу айниқса, кўп концентрацияни талаб қилмайдиган ишлар вақтида тўғри келади. Агар бу чет тилидаги подкаст бўлса, уни яхшироқ ўрганишингиз, янги ибораларни ёки таниш сўзларнинг ғайриоддий қўллашни эслаб қолишингиз мумкин.

Сизга инглиз тилини ўрганиш учун ёрдам берадиган жуда кўп подкастлар мавжуд, лекин Speechling нотижорат платформаси инглиз тилини мукаммал тушунишга ёрдам берадиган 5 та подкастларни саралаб олди:

▶️ All Ears English;
▶️ Voice of America Learning English;
▶️ British Council LearnEnglish;
▶️ English Class 101;
▶️ BBC World Service Podcasts.

Манба
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
Қўқон университети вапше маладес!

©️ " Kokand University brendi ostida – sifatli mahsulotlar.
Qo‘qon universiteti magazinida endi Kokand University brendi ostida ishlab chiqarilgan 20 turdan ziyod sifatli mahsulotlar savdosi amalga oshirilmoqda.
Endilikda universitet magazinidan sifatli o‘quv qurollari, turli mavsumga mos maxsus formalar, suvenirlar va boshqa mahsulotlar xarid qilish imkoniyati ham mavjud".

Реклама эмас Манба

⚠️ @otm_info телеграм каналидан маълумот олганингизда ахборот манбаини кўрсатишингизни сўраймиз.
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қуролли кучлар Ҳарбий тиббиёт академияси ташкил этилди

“Ҳарбий тиббиёт соҳасида кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

🔰Қарорга мувофиқ, Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Ҳарбий-тиббиёт факультети негизида Мудофаа вазирлигининг юридик шахс мақомига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси (Академия) ташкил этилди.

Қуролли кучлар таркибига кирувчи вазирликлар ва идоралар учун ҳарбий тиббиёт соҳасида замонавий талабларга жавоб берадиган кадрларни тайёрлаш Академиянинг асосий вазифаларидан биридир.

🛡 Академия давлат олий ҳарбий таълим муассасаси ҳисобланади.

Академияда таҳсил олиш учун 2021/2022 ўқув йилидан номзодлар Ўзбекистон олий тиббий таълим муассасалари даволаш факультетларининг бешинчи босқичини ва тиббий-профилактика факультетларининг тўртинчи босқичини энг юқори натижалар билан тамомлаган талабалар орасидан Мудофаа вазирлиги томонидан танлаб олинади.

Академияда курсантларнинг мажбурий икки йиллик ўқиши қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
биринчи йил – бакалавриатда;
иккинчи йил – Қуролли кучлар учун зарур бўлган мутахассисликлар бўйича ҳарбий интернатурада.

Академиянинг бакалавриат босқичини тамомлаган курсантларга дастлабки “тиббий хизмат лейтенанти” ҳарбий унвони ва “ҳарбий врач” мутахассислигини берадиган диплом ҳамда ҳарбий интернатурани тамомлагач, “тиббий хизмат катта лейтенанти” ҳарбий унвони ва тегишли мутахассислик берилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилади.

Академияга 2021/2022 ўқув йилидан Ўзбекистоннинг бошқа тиббий таълим муассасаларини битирган тиббиёт ходимларини тўлов-контракт асосида қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга рухсат этилади.

🔰 Қарорга кўра, Академияда юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ҳарбий тиббиёт илмий-тадқиқот институти ташкил этилади.

Академиянинг 2021 йил битирувчилари орасидан ўқиш якуни бўйича энг юқори кўрсаткичларга эга бўлганларга ҳарбий интернатурада ўқишни давом эттиришга рухсат берилади.

Академиянинг педагогик фаолият билан шуғулланувчи раҳбари, раҳбар ўринбосарлари ва профессор-ўқитувчилар таркибига ҳамда Ҳарбий тиббиёт илмий-тадқиқот институтининг раҳбари ва илмий ходимларига қуйидаги миқдорда ойлик устама тўланади:

▪️базавий лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида – фуқаро таркибидаги ишчиларга;
▪️асосий лавозим маошининг 100 фоизи миқдорида – контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга.

Шунингдек, Академияда ўқув ва ўқув-амалий машғулотларни ўтказишга бевосита жалб қилинадиган республиканинг бошқа тиббиёт муассасалари мутахассисларига педагогик фаолиятнинг ҳар бир академик соати учун БҲМнинг 10 фоизи миқдорида қўшимча ҳақ тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️Тожикистон ОТМларида ўқиётган юртдошларимиз диққатига:

🟢 Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, Тожикистоннинг коронавирусга қарши курашиш Республика штаби томонидан ўқишини давом эттириш мақсадида чет эл фуқароларига мазкур давлатга киришга рухсат берилган.

Шу билан бирга, хорижий фуқаролар санитар-эпидемиологик қоидаларга амал қилишлари ва уларда коронавирус мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома (Тожикистонга кириб келишдан олдин 96 соат олдин (4 сутка) ПЦР методи билан олинган тест натижалари) бўлиши талаб этилмоқда.

Манба: Ташқи ишлар вазирлиги

⚠️ @otm_info телеграм каналидан маълумот олганингизда ахборот манбаини кўрсатишингизни сўраймиз.
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw