Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari
2.48K subscribers
227 photos
23 videos
27 files
537 links
Фойдали маълумот ва тавсиялар - ишончли ахборот
Download Telegram
Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari pinned «#Қабул2020 #Магистратура #АбитуриентгаЭслатма #АбитуриентгаТавсия ДИҚҚАТ, ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИДАН ЭЪЛОН! МАГИСТРАТУРАГА ЎҚИШГА КИРИШ УЧУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗУВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА! Давлат олий таълим муассасаларининг магистратура м…»
#Қабул2020 #АбитуриентгаТавсия
ЭЪЛОН ! Ҳурматли абитуриентлар!

❗️Сизга шуни маълум қиламизки, Тошкент шаҳридаги ““МЭИ” Миллий тадқиқот университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали 2020 йил 1 июлдан 31 июлгача абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилишни бошлайди.

Абитуриентлар қуйидаги электрон манзил бўйича рўйхатдан ўтишлари мумкин:

➡️ https://qabul.mpei.uz/

💻 2020/2021 ўқув йилида абитуриентларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, улар рўйхатдан ўтиш учун электрон портал орқали қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:

📝 1. Фуқаролик паспорти фото нусхаси (сурати, шахсий маълумотлари
ва амал қилиш муддати акс эттирилган);
2. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тўғрисидаги дипломи ёки аттестат (11-синфни тугатганлиги ҳақида);
3. Абитуриент фотосурати (3×4 шаклда, 300 dpi).

Яна шуни маълум қиламизки, кириш имтиҳонларидан сўнг, талабаликка тавсия этилган абитуриентлар Филиал қабул комиссиясига юқорида қайд этилган ҳужжатларнинг рус тилига таржима қилинган ва нотариал тасдиқланган нусхасини тақдим этишлари лозим бўлади. Ушбу тартиб ҳақида кейинчалик батафсил маълумот берилади.

Коронавирус пандемиясини ҳисобга олиб, абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида, 2020/2021 ўқув йилида Бош олий таълим муассасаси кириш имтиҳонлари миқдорини мақбуллаштирди.

❗️Бакалавриатнинг барча таълим йўналишларида кириш имтиҳонлари қуйидаги иккита фан бўйича ўтказилади:
1. Математика;
2. Рус тили.

Кириш имтиҳонлари 2020 йил 15 августдан 25 августгача бўлган муддатда ўтказилади.

@otm_info каналимизни яқинларингизга улашинг, олий таълим тизимидаги энг сўнгги янгилик ва хабарлар, фойдали маълумотлар - ишончли ахборотни биздан олинг.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳридаги ““МЭИ” Миллий тадқиқот университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали 2020 йил 1 июлдан 31 июлгача абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилишни бошлайди

@otm_info
Channel name was changed to «Oliy ta'ilm yangiliklari // Олий таълим янгиликлари // @otm_info»
Channel name was changed to «Олий таълим янгиликлари // @otm_info»
#Қабул2020 #DoubleDegree #АбитуриентгаТавсия

⬆️ Жиззах давлат педагогика институтининг
2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари

@otm_info
#Қабул2020 #DoubleDegree #АбитуриентгаТавсия

⬆️ Навоий давлат педагогика институтининг
2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари

@otm_info
Ҳурматли ўқувчи, илтимос, бир дақиқа вақтингизни ажратиб, қуйидаги сўровномага жавоб берсангиз, бу канал фаолиятиин ривожлантиришда муҳим.
Сиз -
Anonymous Poll
42%
талабаман
27%
абитуриентман
6%
абитуриент ота-онасиман
15%
таълим тизими ходимиман
10%
бошқа фаолиятдаман
Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari pinned «Ҳурматли ўқувчи, илтимос, бир дақиқа вақтингизни ажратиб, қуйидаги сўровномага жавоб берсангиз, бу канал фаолиятиин ривожлантиришда муҳим.
Сиз -
»
#Қабул2020 #Магистратура #АбитуриентгаЭслатма #АбитуриентгаТавсия
ДИҚҚАТ, ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИДАН ЭЪЛОН!

МАГИСТРАТУРАГА ЎҚИШГА КИРИШ УЧУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗУВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!

Давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул қилиш учун ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш жараёни 2020 йил 1 июлдан бошлаб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилмоқда.

Мазкур ҳужжат топшириш жараёнида ТЕСТ СИНОВЛАРИ топшириладиган ҲУДУД белгиланиши лозим.

‼️ Ҳозирги коронавирус пандемияси шароитида республика ҳудудларини “сариқ” ва “қизил” ҳудудларга ўзгариш эҳтимоллиги сақланиб қолмоқда. Шу боис, талабгорлар ТЕСТ СИНОВЛАРИ топшириладиган ҳудуд сифатида ЎЗИ бугунги кунда ЯШАБ ТУРГАН ҳудудни белгилаши ТАВСИЯ ЭТИЛАДИ.

Шундагина вақтни ортиқча сарфлаш чекланади ва масофани босиб ўтишга эҳтиёж юзага келмайди.

➡️ Веб-сайтга бу ердан ўтиш мумкин: magistr.edu.uz

@otm_info каналимизни яқинларингизга улашинг, олий таълим тизимидаги энг сўнгги янгилик ва хабарлар, фойдали маълумотлар - ишончли ахборотни биздан олинг.
Ҳурматли ўқувчи, илтимос, бир дақиқа вақтингизни ажратиб, қуйидаги сўровномага жавоб берсангиз, бу канал фаолиятиин ривожлантиришда муҳим.
Сиз -
Anonymous Poll
42%
талабаман
27%
абитуриентман
6%
абитуриент ота-онасиман
15%
таълим тизими ходимиман
10%
бошқа фаолиятдаман
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўқувчиларимиз сони 2000 нафардан ошди.
👏 Ишончингиз учун ташаккур!

@otm_info
Forwarded from davletovuz
Гайрат Муратов Тошкент шаҳридаги Аджу университетига ректор;

Камал Ризаев Тошкент фармацевтика институтига ректор;

Жамшид Иноятходжаев Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ректор в.б. этиб тайинланди.
#Қабул2020 #АбитуриентгаЭслатма #Иқтибос

📜Тошкент шаҳридаги Аджу университети Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 ноябрдаги ПҚ-4041-сон қарори билан ташкил этилган.

❗️Ўқув жараёни фаолиятини 2020/2021 ўқув йилидан йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг истиқболларига мувофиқ қурилиш, архитектура, электротехника, иқтисодиёт соҳаларида ва бошқа талаб юқори бўлган таълим йўналишлари бўйича юқори малакали кадрларни тайёрлаш Университет фаолиятининг асосий йўналишларидан ҳисобланади.

@otm_info
#Қабул2020 #АбитуриентгаЭслатма

Республикада амалдаги қонунчилик бўйича ўрнатилган тартибда ташкил этилган нодавлат олий таълим муассасалари рўйхати*:

🔰 2018 йилда фаолиятини бошлаган:
1. Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти;

🔰 2019 йилда фаолиятини бошлаган:
2.Акфа университети;
3.Қўқон университети;
4.Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университети;

🔰 2020/2021 ўқув йилида илк бор фаолиятини бошлаши режалаштирилмоқда:

5. «Tashkent International University» халқаро университети;
6. TEAM университети;
7. Тошкент шаҳридаги Британия менежмент университети;
8. «Tashkent International University of Education» халқаро университети.

Эслатма: мазкур рўйхатда хорижий олий таълим муассасаларининг республикамиздаги ўрнатилган тартибда ташкил этилган филиаллари келтирилмаган.

❗️Юқоридаги рўйхатда келтирилмаган, бироқ "биз нодавлат олий таълим муассасасасимиз" деб ўзининг олий таълим бўйича дастурларини тақдим этаётган ташкилотлар таклифларига алданиб қолманг, ОГОҲ бўлинг!

@otm_info
1
Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari pinned «#Қабул2020 #АбитуриентгаЭслатма Республикада амалдаги қонунчилик бўйича ўрнатилган тартибда ташкил этилган нодавлат олий таълим муассасалари рўйхати*: 🔰 2018 йилда фаолиятини бошлаган: 1. Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти; 🔰 2019 йилда фаолиятини…»
Ҳурматли ўқувчи, илтимос, бир дақиқа вақтингизни ажратиб, қуйидаги сўровномага жавоб берсангиз, бу канал фаолиятиин ривожлантиришда муҳим.
Сиз -
Anonymous Poll
42%
талабаман
27%
абитуриентман
6%
абитуриент ота-онасиман
15%
таълим тизими ходимиман
10%
бошқа фаолиятдаман
#Қабул2020 #ЯкшанбаТавсияси

❗️Абитуриентлар учун 12 маслаҳат

Имтиҳонларга тайёргарлик даврида зарур ҳисобланмиш хотира, диққат ва, ҳатто, кайфиятни сезиларли кўтарувчи усуллар мавжуд.
BBC нейробиологлар, руҳшунослар, парҳезшунослар ва ўқитувчилар ҳамда талабаларнинг фикрларига таяниб, абитуриентларга омадга эришишда ёрдам бериши мумкин маслаҳатлар рўйхатини тузиб чиқди.

1. Нонушта ва “мия учун озуқа”
Тананинг тўғри фаолият юритиши учун қувват талаб этилади. Миянинг диққатни жамлай олиш қобилияти эса айнан глюкоза кўринишидаги барқарор қувват манбасига боғлиқдир.
Тадқиқотлар нонуштани канда қилмайдиган ўқувчилар, имтиҳон вақти диққатини бир нуқтага қарата олгани ва маълумотларни яхши эслаганидан, аъло натижаларга эришишини кўрсатади.
Демак, кунни эрталабки соатлар давомида ўзидан аста-секинлик билан қувват ажратадиган нонуштадан бошланг: сули бўтқаси, бошоқли донлардан тайёрланган нон ёки таркибида шакар миқдори кам бўлган мюсли.
Шунингдек, нонуштада маълум даражада оқсил ҳам бўлиши лозим: кам миқдордаги сут, йогурт ёки тухум.
Ушбу маҳсулотларнинг мия фаолиятига ижобий таъсир этиши исботланган: тухум, балиқ, бошоқли донлар, карам, исмалоқ ва брокколи каби тўқ-яшил баргли сабзавотлар, помидор ва авокадо.
Таркибида антиоксидантлар ва антосиянинлар мавжуд ичимликлар хотира ва кайфиятни қисқа вақтга кўтариши мумкин. Мазкур моддалар черника, қулупнай, ёнғоқ, зайтун, ошқовоқ уруғи ва қора шоколад таркибида ҳам учрайди.

2. Ҳаммасини барвақт бошланг
Тайёргарликни имтиҳонларга оз қолганда эмас, балки бир неча ой аввал бошлашга ҳаракат қилинг. Шунда ўзингизга бўлган ишонч ҳам ортади.
Дарсларни эрта тонгдан тайёрланг. Бу пайтда мия етарлича дам олган бўлади. Дарсларнинг катта қисмини куннинг иккинчи ярмига қолдирманг.
Энг яхшиси - ўзингиз учун дарслар жадвалини тузиб олинг, ўқишни ҳар куни бир вақтда бошлаш ва тугатишга урининг. Бу фанларни ўзлаштиришингизга катта ёрдам беради.

3. Айнан нимага диққат қаратишни аниқлаб олинг
Сиз айнан қандай турдаги имтиҳонга тайёргарлик кўряпсиз? Ёзма, оғзаки ёки тест кўринишида?
Имтиҳон турларининг ҳар бири турлича тайёргарлик усулларини талаб этади.
Ёзма-ижодий имтиҳон учун барча фанларни диққат билан ўқиш шарт эмас. Шунчаки, имтиҳон марказида турган мавзуни чуқур ўрганишнинг ўзи кифоя.
Бир неча вариантлардан иборат тест шаклидаги имтиҳон учун, қайтанга, ўқув дастурини жиддий англаш зарур бўлади.

4. Режа тузиб олинг
Аксарият ўқувчилар учун режага қатъий амал қилиш қийин кечиши мумкин, аммо бу вақтни сезиларли тежашга ёрдам беради.
Режа тузиб олсангиз, бир дарсдан кейин қайсинисини бошлашга бош қотириб, бир дақиқа ҳам вақтни беҳуда сарфламайсиз.
Бироқ режа аниқ ва пухта бўлиши керак. Унга фақат қайси фанларни кетма-кетликда ўқишни эмас, балки мавзулар ва қайдларни ҳам киритинг.
Ва танаффус қилиш, спорт билан шуғулланиш ва одамлар билан мулоқотда бўлишни ҳам ёддан чиқарманг.

5. Танаффус - энг яхши ёрдамчингиз
Дарслар орасида, албатта, танаффус бўлишига эътибор беринг. Фанни бир кунда узлуксиз 10 соат ўргангандан 10 кун давомида бир соатдан ўқиган кўпроқ самара беради.
Такрорлаш - билимларнинг онаси, деган гап бор. Бироқ ўрганилган дарсни шу заҳоти қайта такрорлашга уринманг. Тадқиқотлар дарс ва такрорлаш ўртасида маълум танаффус олиниши лозимлигини кўрсатади.
Вақт олинган маълумотни маълум даражада эсдан чиқаришга имкон яратади ва танаффусдан сўнг қилинган такрорлаш давомида маълумот мияга яхшироқ ўрнашади.
Бу усул “хотирани тадқиқ қилиш соҳаси тарихидаги энг ишончли”ларидан бири, дея тан олинган.
Лекин имтиҳонни аъло топширишда фақат бир усулга таяниб қолиш ярамайди.
Муҳим маълумотларни ёзма қайд этиб бориш, гуруҳ бўлиб савол-жавоб ўтказиш ва бу суҳбатларни ёзиб олиб, қайта тинглаш ҳам ёдлаб қолиш қобилиятини ажойиб тарзда оширади.
Бундан ташқари, такрорлаш ва ёдлаб қолишнинг оммабоп, аммо тадқиқотлар томонидан фойдаси кам экани исботланган усулларига ортиқча куч ва вақт сарфламанг.
Масалан, китобдаги жумлаларни рангли маркерлар билан ажратиб бўяшнинг самараси деярли йўқлиги исботланган. ⬇️