Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari
2.48K subscribers
227 photos
23 videos
27 files
537 links
Фойдали маълумот ва тавсиялар - ишончли ахборот
Download Telegram
⚡️Европа Иттифоқининг ERASMUS+ CBHE “Олий таълимда салоҳиятни ошириш” лойиҳасининг 2020 йил бўйича танлов ғолиблари рўйхати эълон қилинди.

🌐 Мазкур лойиҳалардан 6 тасида республикамиз олий таълим муассасалари ҳамкор сифатида иштирок этадилар. Танишинг:

Лойиҳа номи: FOstering the doctoR of the 21st century: education for patient-centered communication
Грант олувчи: ARISTOTELIO PANEPISTIMIO THESSALONIKIS (Греция)
Грант иштирокчилари // ОТМлар: 🇺🇿UZ (2-ТТА, СамДТИ), RU (2), KZ (2)
Грант миқдори: 951.234,00 евро

Лойиҳа номи: Triggering innovative approaches, entrepreneurial skills and attitudes in HEI learners through creating the favourable conditions for graduate’s employability in Central Asia
Грант олувчи: TECHNICKA UNIVERZITA V KOSICIACH (Словакия)
Грант иштирокчилари // ОТМлар: 🇺🇿UZ (4-ТДТрансУ, ТерДУ, ЖизПИ, НамМТИ), TJ (4), KZ (3)
Грант миқдори: 999.485,00 евро

Лойиҳа номи: Harmonization and mutual recognition of MSc programmes in Occupational and Environmental Health
Грант олувчи: UNIVERSITA DEGLI STUDI DI MILANO (Италия)
Грант иштирокчилари // ОТМлар: 🇺🇿UZ (2-СамДТИ, БухДТИ), TJ (2), KZ (3), KG (2)
Грант миқдори: 914.603,00 евро

Лойиҳа номи: Reinforcing capacities of HEIs for leather and leather products in Uzbekistan-Kazakhstan
Грант олувчи: POLYTECHNEIO KRITIS (Греция)
Грант иштирокчилари // ОТМлар: 🇺🇿UZ (3-ТТЕСИ, ЖизПИ), KZ (2)
Грант миқдори: 914.603,00 евро

Лойиҳа номи: Development of Higher Education Content Aimed to Support Industries for Sustainable Production of Qualitative Agri-food
Грант олувчи: LATVIJAS LAUKSAIMNIECIBAS UNIVERSITATE (Латвия)
Грант иштирокчилари // ОТМлар: 🇺🇿UZ (2-ТДИУ Сам.филиали, ТДАУ), KG (2)
Грант миқдори: 899.012,00 евро

Лойиҳа номи: New Master's Degree Curricula for Sustainable Bioeconomy in Uzbekistan
Грант олувчи: LATVIJAS LAUKSAIMNIECIBAS UNIVERSITATE (Латвия)
Грант иштирокчилари // ОТМлар: 🇺🇿UZ (4-ТИҚХММИ, ТДАУ, БухДУ)
Грант миқдори:
897.167,00 евро

👋 Танловда ғолиб бўлган лойиҳалар иштирокчилари ҳисобланган олий таълим муассасаларини табриклаймиз!

🔺p.s. Европа иттифоқининг Erasmus+ CBHE дастурлари доирасида республика олий таълим муассасаларида ташкил этилган магистратура мутахассисликлари тўғрисида мана бу ерда ўқинг - ⬆️

#ERASMUSPLUS #CBHE #ХалқароҲамкорлик
__________________________________
👉 @otm_info 👈
#ЯкшанбаТавсияси

Кунига бир китобни ўқиш мумкинми?
Мутолаа – мия озуқаси.
Одам касб-корда униб-ўсмоқчими, ҳаёт моҳиятини теранроқ англамоқчими, атрофдагиларни, ўзини яхшироқ тушунмоқчими – жавоб китоблардан топилади кўпинча. Тадқиқотчиларнинг ҳисобича, дунёда энг кўп китоб ўқийдиган халқ бу ҳиндлар экан. Бир кунда ўртача 10 соату 42 дақиқани китоб, газета, журнал, турфа маълумотнома ўқиш учун сарфлашаркан. Ўттиздан ошиқ номзодлар орасида хитой, араб, поляк, япон, чехларни ортда қолдириб, ҳиндлар мутолаа бобида бошқаларга намуна бўлгани ҳамон эътироф этилади.

Хўш, биз-чи? Бир кунда неча соатимиз (ана боринг-ки, дақиқамиз)ни китоб ўқишга сарфлаймиз?
Қай даражада китобхонмиз?
Менингча, камдан кам ҳоллардагина бир кунимизнинг 2–3 соатини мутолаага сарфлаймиз. Лекин бу жуда паст кўрсаткич...

Мабодо, китобхонлик рейтингига бизни ҳам (адашиб-нетиб) қўшишса, энг охирги ўринларга тиркалсак керак. Ўқиш эҳтиёжга, ҳаётий маслакка, кундалик одатга айланмас экан, турфа танлову, викторина, совғали ўйинлар ўтказавергандан фойда бўлмайди.

Одам қачонки ўқишнинг фойдасини сезса, кўп муаммоларига (қурсоқ ғамига ҳам) китоб жавоб беришини тушуниб етса, китобсеварлик лаззатини тота билсагина қўлига бирор асарни олиб, ўқишга тутинса керак. Унгача уни зўрлаб, мажбурлаб, турфа ялтир-юлтирларга анграйтириб ҳам ҳақиқий китобхонга айлантириш муаммо.

🔴 Киши бир кунда бир китобни ўқиб тугатиши мумкинми?

Албатта! Агар:

Хоҳиш ва истак кучли, мақсад аниқ бўлса;
Диққатни чалғитадиган буюмлар (телефон, интернет, телевизор...) четроққа олиб қўйилса;
Китобдан фойда оламан, ақлимни пешлайман деб ўқилса;
Ўқиётган чоғ маълум вақтни белгилаб (соат қулоғини бураб ёки ўқиш бошланган вақт, санани ёзиб қўйиб) сўнг мутолаага тутинса, бир кунда бир китобни ўқиб тугатиш мумкин.

🔵 lifehacker. com сайти асосчиси Патрик Аллен бир неча соат ичида бутун бошли китобни ўқиш қийин туюлиши мумкин, аммо бари оддий математикадек гап, дейди. "Катталар дақиқасига ўртача 200–400 сўзни ўқийди. Аксар романлар 60–100.000 сўз орасида бўлади. Агар ўқиш тезлигингиз бир дақиқада 300 сўзни ташкил этса ва сиз 80.000 сўздан иборат романни ўқиётган бўлсангиз, уни тахминан беш соат ёки ундан ҳам камроқ вақт оралиғида ўқиб тугатасиз".

❗️ Лекин бу тартиб барча китобга бирдек тааллуқли эмас. Айрим асарларни аста, шошмай, маъно-мазмунини теранроқ тушуниб, мия ҳужайраларини ишлатиб ўқиш талаб этилади.

Бунга қўшимча:

📖
Ҳамма китобни тез ўқишим керак, деб пала-партиш танлаш нотўғри. Тез ўқиш учун шунга мос китобни танлаган маъқул.
📖 Периферик кўриш қобилиятини ривожлантириш ўринли. Ўқиш пайти периферик кўришдан фойдалансангиз, аниқ сўзни излаш ўрнига, иккита сўз орасидаги бўшлиқни кўрасиз, иккала сўзни ўқишга ҳаракат қиласиз ва кўзларингизни кейинги сўзлар жуфтлигига қаратасиз.
📖 Ўқиш учун қулай муҳитни яратинг. Сизни чалғитадиган жамики нарсалардан 3-4 соатга бўлса ҳам воз кечинг.
📖 Ҳар дақиқани ғанимат билинг. Навбатда турибсизми – ўқинг. Автобус ёки метродамисиз – ўқинг. Шахсий уловдамисиз ёки пиёда – ҳеч бўлмаса, аудиокитобларни тинглаб кетинг.
📖 Қатъий тартибга риоя этинг. Интизомли бўлинг. Ўқишни кундалик одатга айлантиринг. Худди овқат ейиш эсдан чиқмаганидек ўқиш ҳам ёдда туриши керак.

Манба
__________________________________
👉 @otm_info 👈
📊Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълумотларига кўра 2020/2021 ўқув йили қабули бўйича давлат олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун жами 78 мингдан ошиқ абитуриентлар онлайн ариза топширишган.

Жумладан,

📶Олий таълим муассасалари кесимида энг кўп аризалар сони:
Ўзбекистон миллий университети - 6077 та;
Самарқанд давлат университети – 3651 та;
Термиз давлат университети – 3403 та;
Қорақалпоқ давлат университети – 2844 та.

🔺Мутахассислик ва олий таълим муассасаси кесимида бир ўринга тўғри келадиган энг кўп аризалар сони:
Лингвистика: инглиз тили (Фарғона давлат университети) – 1 ўринга ўртача 105,5 та;
Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили (Андижон давлат университети) – 1 ўринга ўртача 68,3 та;
Лингвистика: инглиз тили (Урганч давлат университети) – 1 ўринга ўртача 48,4 та;
Компьютер инжиниринги: компьютер тизимларини лойиҳалаш (ТАТУ Фарғона филиали) – 1 ўринга ўртача 45,5 та.

🔻Аризалар сони бўйича энг кам кўрсаткичлар тиббиёт олий таълим муассасаларига тўғри келмоқда. Бунга бир нечта сабабларни келтириш мумкин:

🔹магистратурага муқобил вариант – ординатуранинг мавжудлиги;
🔹тиббий олий таълим олиш муддатининг узоқлиги (врач бўлиш осон эмас);
🔹ва шунингдек, бизнингча, ҳозирги пандемия шароитининг таъсири (кўпчилик битирувчилар магистратурага ўқишга киришни кейинроққа қўйиб, халққа хизмат қилишни афзал билишаётган бўлишлари мумкин).

#Қабул2020 #Магистратура
_____________________________
👉 @otm_info 👈
Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari pinned «Ҳурматли ўқувчи, илтимос, бир дақиқа вақтингизни ажратиб, қуйидаги сўровномага жавоб берсангиз, бу канал фаолиятиин ривожлантиришда муҳим.
Сиз -
»
⚠️ Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️
#DoubleDegree // #Қабул2020
——————————————
👉 t.iss.one/otm_info 👈
2020/2021 ўқув йили қабули бўйича давлат олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ариза топширган абитуриентлар сони тўғрисида маълумот
#Магистратура // #Қабул2020
——————————————
👉 t.iss.one/otm_info 👈
⚠️ Тошкент тиббиёт академиясининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️
#DoubleDegree // #Қабул2020
——————————————
👉 t.iss.one/otm_info 👈
Forwarded from Edu.uz
Олий таълим муассасаларида ўқитиш харажатлари тўғрисида

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда тўлов-контракт асосида ўқитиш миқдорларини қайта кўриб чиқиш масаласи муҳокамалар марказига чиқмоқда. Ҳамюртларимиз учун янада тушунарли бўлиши мақсадида олий таълим муассасаларида ўқитишнинг минимал харажатлари тўғрисида аниқ мисоллар келтириб ўтилади.

Демак, бугунги кунда республика олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кундузги таълим шаклида бир талабани бир йиллик ўқитиш харажатининг энг кам миқдори (стипендиясиз) 9,3 млн. сўмни ташкил этмоқда.

Жумладан, профессор-ўқитувчи, ходимлар иш ҳақлари ва иш берувчининг ижтимоий тўлови учун 7,9 млн. сўм (умумий харажатга нисбатан 85,4%), бошқа жорий сақлаш харажатлари учун 1,4 млн. сўм (умумий харажатга нисбатан 14,6%) шундан, коммунал харажатлар учун 0,3 млн. сўм (умумий харажатга нисбатан 2,8%).

❗️Амалда эса базавий тўлов-контракт миқдори (стипендиясиз) 6,4 млн. сўм этиб белгиланган бўлиб, жорий сақлаш харажатларининг 69% ни қопламоқда. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ҳар бир базавий тўлов-контракт асосида ўқиётган талабалар ўқитишнинг минимал харажатлари учун тўловларни 2,9 млн.сўмга кам тўламоқда.

‼️Мазкур харажатлар олий таълим муассасалари томонидан оширилган (“супер”) контракт ва давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланиб келинмоқда.

Маълумот учун: ҳисоб-китоблар бугунги кунда республика олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиётган талабаларнинг 80% дан ортиғи ўқиётган таълим йўналишларига тегишли.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2217

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
📌Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ташкил этилди

Қарорга мувофиқ, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:

▪️ Тошкент давлат аграр университетининг Андижон филиали негизида Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти;

▪️Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тасарруфига ўтказилган қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежлари негизида олий мактаблар ўрнига агротехнологиялар техникумлари ташкил этилди.

➡️ Қарорга кўра, техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар якка тартибдаги суҳбат асосида кириш имтиҳонларисиз қишлоқ хўжалиги ОТМларининг мос бакалавриат йўналишларида 2-босқичдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.

🔰 Шунингдек:

👉 2020/2021 йил ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат аграр университети қошида республика ОТМларининг иқтидорли талабалари таркибидан танлаб олинган ёшлар учун “Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини инновацион ривожлантириш ва уни рақамли трансформациялаш” лойиҳасини амалга ошириш доирасида махсус факультет ташкил этилади;

👉 Тошкент давлат аграр университети ва Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш ва ахборот-коммуникация технологиялари масалалари ҳамда профессионал таълим муассасалари билан ишлаш бўйича проректор лавозими жорий этилади;

💰 Хорижий тилларни яхши ўзлаштирган профессор-ўқитувчиларнинг ойлик маошларига 10 фоиз устама белгиланади (хорижий тиллар бўйича профессор-ўқитувчилар бундан мустасно).

——————————————
👉 t.iss.one/otm_info 👈
⚠️ Тошкент давлат шарқшунослик университетининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️
#DoubleDegree // #Қабул2020
——————————————
👉 t.iss.one/otm_info 👈
⚡️ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИДАН ЭЪЛОН !

❗️2020/2020 ўқув йили қабули учун магистратурага ҳужжат топширган абитуриентлар диққатига!

Давлат олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун magistr.edu.uz - онлайн ариза топшириш тизимидан рўйхатдан ўтган, бироқ, олий таълим муассасалари томонидан текширув натижаси бўйича турли сабабларга кўра АРИЗАЛАРИ РАД ЭТИЛГАН абитуриентларга ҳужжатларидаги мавжуд камчиликларни жорий йилнинг 4 август куни соат 11.00 дан 6 август куни соат 11.00 га қадар қайта таҳрирлашлари учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан имконият яратилади.

⚠️Ушбу вақт давомида камчиликларни тўлиқ бартараф этмаган абитуриентларнинг аризалари қайта кўриб чиқилмайди ҳамда улар кириш имтиҳонларига киритилмайди.

——————————————
👉 t.iss.one/otm_info 👈
🔰Келгусида қишлоқ хўжалиги олий таълим муассасасида соҳага ихтисослашган юрист-ҳуқуқшунослар тайёрланади.

👉 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги “Аграр таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4795-сон қарорига мувофиқ Тошкент давлат аграр университетининг Андижон филиали негизида Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ташкил этилди.

👉Қарорга мувофиқ институтда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги таълим йўналишлари бўйича бакалаврлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

🔹Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш;
🔸Қишлоқ хўжалиги ҳуқуқи;
🔹Узумчилик ва виночилик.

——————————————
👉 t.iss.one/otm_info 👈
Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari pinned «⚡️ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИДАН ЭЪЛОН ! ❗️2020/2020 ўқув йили қабули учун магистратурага ҳужжат топширган абитуриентлар диққатига! Давлат олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун magistr.edu.uz - онлайн…»
#Қабул2020 #АбитуриентгаЭслатма

Республикада амалдаги қонунчилик бўйича ўрнатилган тартибда ташкил этилган нодавлат олий таълим муассасалари рўйхати*:

🔰 2018 йилда фаолиятини бошлаган:
1. Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти;

🔰 2019 йилда фаолиятини бошлаган:
2.Акфа университети;
3.Қўқон университети;
4.Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университети;

🔰 2020/2021 ўқув йилида илк бор фаолиятини бошлаши режалаштирилмоқда:

5. «Tashkent International University» халқаро университети;
6. TEAM университети;
7. Тошкент шаҳридаги Британия менежмент университети;
8. «Tashkent International University of Education» халқаро университети.

Эслатма: мазкур рўйхатда хорижий олий таълим муассасаларининг республикамиздаги ўрнатилган тартибда ташкил этилган филиаллари келтирилмаган.

❗️Юқоридаги рўйхатда келтирилмаган, бироқ "биз нодавлат олий таълим муассасасасимиз" деб ўзининг олий таълим бўйича дастурларини тақдим этаётган ташкилотлар таклифларига алданиб қолманг, ОГОҲ бўлинг!

@otm_info
⚠️ Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️
#DoubleDegree // #Қабул2020
——————————————
👉 t.iss.one/otm_info 👈
⚡️ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИДАН ЭЪЛОН !

❗️2020/2020 ўқув йили қабули учун магистратурага ҳужжат топширган абитуриентлар диққатига!

Давлат олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун magistr.edu.uz - онлайн ариза топшириш тизимидан рўйхатдан ўтган, бироқ, олий таълим муассасалари томонидан текширув натижаси бўйича турли сабабларга кўра АРИЗАЛАРИ РАД ЭТИЛГАН абитуриентларга ҳужжатларидаги мавжуд камчиликларни жорий йилнинг 4 август куни соат 11.00 дан 6 август куни соат 11.00 га қадар қайта таҳрирлашлари учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан имконият яратилади.

⚠️Ушбу вақт давомида камчиликларни тўлиқ бартараф этмаган абитуриентларнинг аризалари қайта кўриб чиқилмайди ҳамда улар кириш имтиҳонларига киритилмайди.

——————————————
👉 t.iss.one/otm_info 👈
БИЛАСИЗМИ?

📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПҚ-4359-сон қарорига мувофиқ 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига қабул қилишда:

👉олий таълим муассасалари ректорларига (филиаллар директорлари) бўйсунуви бўйича вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда чет эл фуқароларини тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини тегишли бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассислиги бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган базавий тўлов-контракт миқдоридан кам бўлмаган миқдорда белгилаш ҳуқуқи берилган.

📌“Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартиби тўғрисида” Низомга мувофиқ (ВМҚ-169-сон, 04.08.20008 й.):

👉 хорижий фуқаролар олий таълим муассасалари бакалавриатига олий таълим муассасаси томонидан белгиланадиган тартибда ўтказиладиган СУҲБАТ натижасига кўра қабул қилинади.

#Қабул2020 #ҚонунчиликданИқтибос
#УйдаҚолинг. Маълумотни хорижлик дўстларга улашинг.
_______________________________
👉 @otm_info 👈
❗️Давлат тест марказининг ҲАҚИҚИЙ телеграм канали орқали ахбороти ⬇️