Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari
2.56K subscribers
227 photos
23 videos
27 files
537 links
Фойдали маълумот ва тавсиялар - ишончли ахборот
Download Telegram
⚡️⚡️⚡️ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИДАН ЭЪЛОН:

2020/2021 ўқув йилига хорижий олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш учун рўйхатдан ўтган, аммо айрим сабабларга кўра онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган фуқаролар ДИҚҚАТИГА!

⚠️2020/2021 ўқув йилига хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш бўйича жорий йилнинг 5-6 сентябрь кунлари ўтказилган онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган фуқаролар учун 2020 йил 14-15 октябрь кунлари онлайн тест синовлари ўтказилади.

Онлайн тест синовлари ўтказиладиган МАНЗИЛ ВА АНИҚ ВАҚТИ онлайн тест синовларида иштирок этиш учун бериладиган “рухсатнома”да қайд этилади.

Жорий йилнинг 5-6 сентябрь кунлари ўтказилган онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган фуқаролар “рухсатнома”ларни жорий йилнинг 11 октябрь куни соат 12:00 дан бошлаб https://transfer.edu.uz платформасида ўзларининг ШАХСИЙ КАБИНЕТИ орқали олишлари мумкин.

❗️Тест синовларида иштирок этувчи фуқаролардан онлайн тест синовларида иштирок этиш учун белгиланган жойларга ўз вақтида фуқаролик ПАСПОРТИ (асли) ҳамда шахсий кабинетига юборилган “РУХСАТНОМА” билан келишлари талаб этилади.
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
🌐 Ўзбекистонда Европалик ҳамкорлар билан биоиқтисодиёт бўйича магистратура дастури жорий этилади

Европа Иттифоқининг ERASMUS+ CBHE “Олий таълимда салоҳиятни ошириш” лойиҳасининг 2020 йил бўйича танлови натижаларига кўра “BioEconomy – Ўзбекистонда барқарор биоиқтисоидёт бўйича янги магистратура дастурини жорий этиш” лойиҳасига старт берилди.

Лойиҳа мақсади Ўзбекистондаги университетларда ҳамкор Европа ОТМлари тажрибаси асосида Биоиқтисодиёт бўйича янги магистратура мутахассислигини ташкил этиш ҳисобланади.

🔰 Биоқтисодиёт - Марказий Осиё мамлакатлари учун янги тармоқ бўлиб, Европа ва АҚШда яқиндан бошлаб қўлланилиб келиняпти. Биоиқтисодиёт - қайта тикланадиган биологик ресурсларни ишлаб чиқариш ва ушбу ресурсларни ҳамда чиқиндиларни озиқ-овқат, озуқа, биологик маҳсулотлар ва биоенергетика каби қўшимча қийматга айлантириш соҳасидир.

Жорий йилнинг 10 октябрь куни лойиҳа иштирокчилари ҳисобланган Латвиянинг ҳаётий фанлар ва технологиялар университети, Финляндиянинг Ювискалье амалий фанлар университети, Литванинг Витаутас Магнус университети, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Тошкент давлат аграр университети, Бухоро давлат университети ҳамда Ўзбекистон Агро-ахборот ва инновациялар маркази мутахассислари билан дастлабки муҳокама онлайн шаклда бўлиб ўтди.

Муҳокамада лойиҳа доирасида амалга ошириладиган ишлар режаси келишиб олинди.

Европа Иттифоқининг ERASMUS+ CBHE “Олий таълимда салоҳиятни ошириш” лойиҳасининг 2020 йил бўйича танлов ғолиблари рўйхати билан мана бу ерда танишинг: https://t.iss.one/otm_info/220

#ERASMUSPLUS
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
✳️ Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 октябрь куни интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Илм-фан ва инновацияни ривожлантириш, бу соҳадаги ютуқларни юқори қўшилган қийматли маҳсулотга айлантиришда интеллектуал мулкнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш жуда муҳим. Йиғилишда соҳага оид қонунчиликни такомиллаштириб, интеллектуал мулк ҳимоясини кучайтириш, ҳар бир идора ва тармоққа илмий ютуқларни олиб кириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек,

👉юридик университет ҳамда жойлардаги ҳуқуқшунослик факультетларида тадбиркорлар учун интеллектуал мулкни яратиш ва ҳимоя қилиш бўйича ўқувлар ташкил этилиши белгиланди;

👉келгуси йил биринчи чоракда саноат мулки патентлари платформасини яратиб, унга саноат тармоқларидаги интеллектуал мулк объектларини жойлаштириб бориш, вилоятлардаги корхоналар ва олий ўқув юртларининг интеллектуал мулк объектлари базасини яратиш бўйича топшириқлар берилди.
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
1 кун қолди, бу сафар ҳам қолиб кетманг, охирги имкониятдан фойдаланинг 👇
⚡️⚡️⚡️ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИДАН ЭЪЛОН:

2020/2021 ўқув йилига хорижий олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш учун рўйхатдан ўтган, аммо айрим сабабларга кўра онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган фуқаролар ДИҚҚАТИГА!

⚠️2020/2021 ўқув йилига хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш бўйича жорий йилнинг 5-6 сентябрь кунлари ўтказилган онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган фуқаролар учун 2020 йил 14-15 октябрь кунлари онлайн тест синовлари ўтказилади.

Онлайн тест синовлари ўтказиладиган МАНЗИЛ ВА АНИҚ ВАҚТИ онлайн тест синовларида иштирок этиш учун бериладиган “рухсатнома”да қайд этилади.

Жорий йилнинг 5-6 сентябрь кунлари ўтказилган онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган фуқаролар “рухсатнома”ларни жорий йилнинг 11 октябрь куни соат 12:00 дан бошлаб https://transfer.edu.uz платформасида ўзларининг ШАХСИЙ КАБИНЕТИ орқали олишлари мумкин.

❗️Тест синовларида иштирок этувчи фуқаролардан онлайн тест синовларида иштирок этиш учун белгиланган жойларга ўз вақтида фуқаролик ПАСПОРТИ (асли) ҳамда шахсий кабинетига юборилган “РУХСАТНОМА” билан келишлари талаб этилади.
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
Магистратурани хорижда ўқимоқчи бўлганлар диққатига ⬇️

@otm_info тавсия этади
Forwarded from Erasmus+ in Uzbekistan
❗️Erasmus+ Xalqaro kredit mobilligi va Yoshlar uchun loyihalar ishtirokchilari qisqa xikoyalari bilan bo'lishishadi.
▶️Facebook va Instagram sahifalarimiz oqali ovoz berishingiz mumkin bo'ladi.

‼️Erasmus Mundus dasturiga qanday hujjatlar tayyorlanishiga oid sessiya soat 15:00 16:30 ga qadar ZOOM orqali tashkil etiladi va quyidagi manba orqali ulanishingiz mumkin
Join Zoom Meeting
https://us02web.zoom.us/j/82853156375
Meeting ID: 828 5315 6375
⬆️Республика олий таълим муассасаларининг ТЎЛИҚ РЎЙХАТИ (диний ва ҳарбий ОТМлардан ташқари):

⚠️ @otm_info телеграм каналидан маълумот олганингизда ахборот манбаини кўрсатиб ўтишингизни сўраймиз.
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
❗️Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан ЭЪЛОН:

Ўзбекистон давлат олий таълим муассасаларининг турдош бўлмаган таълим йўналишларига ўқишини кўчириш ёки тиклаш бўйича мурожаат қилган фуқаролар диққатига!

2020-2021 ўқув йилида турдош бўлмаган таълим йўналишларига ўқишини кўчириш ёки тиклаш бўйича 10 мингга яқин аризалар онлайн қабул қилинди. Ҳар бир ариза кўриб чиқилишида тегишли олий таълим муассасасининг талабаларни қабул қилиш имконияти, талаба ҳозиргача ўқиган таълим йўналиши бўйича истиқболда кадрларга бўлган эҳтиёж, ўқишни кўчириш ёки тиклаш учун асосларнинг мавжудлиги ва бошқа маълумотлар чуқур таҳлил қилинади. Бу эса маълум вақтни талаб этади, аризалар сони ҳар йилдагидан анча кўп.

Шу сабабдан фуқароларимиздан оғир-вазмин бўлишни, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ҳар хил норасмий ахборотларга ишонмасликни сўраймиз.

‼️ Турдош бўлмаган таълим йўналишларига ўқишини кўчириш ёки тиклаш бўйича кўриб чиқилган аризалар бўйича 14 октябрь соат 12:00дан бошлаб тегишли олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари мумкин.

Аризаларни кўриб чиқиш давом этмоқда.

——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
❗️ ВНИМАНИЮ АБИТУРИЕНТОВ!

Совместный Белорусско-Узбекский межотраслевой институт прикладных технических квалификаций проводит дополнительный набор абитуриентов на вакантные места на платно-контрактной основе.

Абитуриенты могут сдать документы с 12 по 17 октября 2020 года до 20-00 ч. через онлайн систему https://bumiptk.edu.uz по следующим направлениям образованиям:
👉 Технологическое оборудование машиностроительного производства;
👉 Тракторостроение;
👉 Оборудование и технология сварки;
👉 Метрология, стандартизация и сертификация;
👉 Управление инновационными проектами промышленных предприятий;
👉 Теплогазоснабжение и вентиляция зданий и сооружений.

❗️Стоимость контракта - 15 624 590 сум.

⚠️ ОБУЧЕНИЕ НА РУССКОМ ЯЗЫКЕ!!!

☎️ Call center: +998951448801 // +998951448802 // +998951448803

❗️Напоминаем! Информацию о статусе ваших документов, можно получить в системе https://bumiptk.edu.uz предоставленным Вам логином и паролем при регистрации.

❗️Внимание! При неполной или неправильной регистрации документов в онлайн системы документы приниматься не будут.

👉 @otm_info
Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari pinned «❗️Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан ЭЪЛОН: Ўзбекистон давлат олий таълим муассасаларининг турдош бўлмаган таълим йўналишларига ўқишини кўчириш ёки тиклаш бўйича мурожаат қилган фуқаролар диққатига! 2020-2021 ўқув йилида турдош бўлмаган таълим йўналишларига…»
Умумтаълим фанлари бўйича сертификатлаш жорий этилади

“Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (646-сон, 12.10.2020 й.) қабул қилинди.

🔰Қарорга кўра, қуйидагилар жорий этилади:

📌 2020 йил 1 декабрдан босқичма-босқич бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлар мажмуасидаги умумтаълим фанларидан билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими;

📌 2021/2022 ўқув йили қабулидан бошлаб тегишли умумтаълим фанини (чет тили бундан мустасно) билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги сертификатга эга бўлган абитуриентга сертификатдаги ўзлаштириш фоизига мос равишда ОТМ бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) балл бериш тартиби.

Умумтаълим фанлари бўйича сертификатлаш қуйидаги муддатларда жорий этилади:

▪️ 2020 йил 1 декабрда она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти) ҳамда математика фанлари бўйича;
▪️ 2021 йил 1 февралда кимё ва биология фанлари бўйича;
▪️ 2022-2024 йилларда физика, география ва тарих фанлари бўйича.

👉 Сертификат бериш учун тест саволлари Халқ таълими вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан тузилади.

🔰 Қарор билан Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш ва сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

👉 Унга мувофиқ, сертификат бериш Давлат тест маркази томонидан тўлов асосида амалга оширилади.

💴 Сертификат бериш учун талабгордан ариза берилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари (334 500 сўм) миқдорида тўлов ундирилади.

Сертификат тест синови натижаси бўйича энг юқори баллнинг камида 60 фоизини тўплаган шахсларга 3 йил муддатга берилади.

👉 Сертификат тест синовидан ижобий натижага эришган талабгорга тест синови натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир ҳафта мобайнида Давлат тест маркази директорининг буйруғи асосида электрон шаклда берилади. Талабгор сертификатни шахсий кабинети орқали юклаб олиши мумкин.

👉@otm_info
⚡️⚡️⚡️ Диққат:

❗️2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларидан турдош бўлмаган таълим йўналишларига ўқиши кўчирилиши рухсат этилган талабалар РЎЙХАТИ олий таълим муассасаларининг веб-сайтларида эълон қилинмоқда.

▶️ Нукус давлат педагогика институти

▶️ Гулистон давлат университети

▶️
Қорақалпоқ давлат университети

▶️ Денов тадбиркорлик ва педагогика институти

▶️
Жиззах политехника институти

▶️ Навоий давлат педагогика институти

▶️
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти

▶️
Қўқон давлат педагогика институти

▶️ Наманган муҳандислик-технология институти

▶️
Қарши давлат университети

▶️
Самарқанд ветеринария медицинаси институти

▶️ Жиззах давлат педагогика институти

▶️ Самарқанд давлат университети

▶️ ТАТУ Фарғона филиали

▶️ Наманган муҳандислик-қурилиш институти

▶️
Бухоро муҳандислик-технология институти

▶️
Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти

▶️ Андижон машинасозлик институти

▶️ ТАТУ Урганч филиали

▶️
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти

▶️
Тошкент давлат техника университети

▶️ ТАТУ Самарқанд филиали

▶️ Бухоро давлат университети

▶️ Тошкент ахборот технологиялари университети

▶️ Самарқанд давлат чет тиллар институти

▶️ Тошкент давлат иқтисодиёт институти

▶️ Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти

▶️ Тошкент давлат педагогика университети

▶️ ТДТУ Олмалиқ филиали

▶️ ТДПУ Шаҳрисабз филиали

▶️ Тошкент давлат транспорт университети

▶️ Урганч давлат университети

▶️ Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти

▶️ Фарғона политехника институти

▶️ ТАТУ Қарши филиали

▶️ Фарғона давлат университети

▶️ ТДАУ Нукус филиали

▶️ ТДПУ Термиз филиали

▶️ Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти

▶️ ЎзМУ Жиззах филиали

▶️ Тошкент архитектура-қурилиш институти

▶️ ТИҚХММИ Бухоро филиали

▶️ ТАТУ Нукус филиали

▶️ Термиз давлат университети

▶️ ТИҚХМИ Қарши филиали

▶️ Ўзбекистон миллий университети

▶️ ТТА Урганч филиали

▶️ Тошкент молия институти

▶️ ТДАУ Термиз филиали

▶️ Андижон давлат университети
https://adu.uz/newspage?new=1226

▶️ Тошкент-кимё технология институти
https://tkti.uz/uz/adverts/view/5792

▶️ Тошкент давлат аграр университети
https://tdau.uz/site/post?s=2020-2021-oquv-yilida-toshkent-davlat-agrar-universitetiga-oqishini-tiklash-kochirishga-ruxsat-berilgan-talabalar-royxati

▶️ Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети
https://uzdjtsu.uz/news/276

▶️ Наманган давлат университети
https://namdu.uz/frontend/web/uploads/qabul-2020/noturdosh.pdf

▶️ ТДТУ Термиз филиали
https://tdtutf.uz/oqishini-kochirishga-ruxsat-berilgan-talabalar-royxati/

▶️ Навоий давлат кончилик институти
https://ndki.uz/static/files/Abituriyent/noturdoshlar.pdf

▶️ Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти
https://dsmi.uz/yangiliklar/o-qishi-ko-chirilishi-ruxsat-etilgan-talabalar-ro-yxati

▶️ Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти
https://tdauaf.uz/wp-content/uploads/2020/10/%D0%90%D0%BD%D0%B4%D0%9A%D0%A5%D0%90%D0%98.pdf

▶️ Бухоро давлат тиббиёт институти
https://www.bsmi.uz/index.php/uz/yangiliklar/oliy-ta-lim-muassasi-yangiliklari/1114-2020-2021-o-quv-yili-uchun-respublika-oliy-ta-lim-muassasalaridan-buxoro-davlat-tibbiyot-institutining-turdosh-bo-lmagan-ta-lim-yo-nalishlariga-o-qishi-ko-chirilishi-ruxsat-etilgan-talabalar-ro-yxati

▶️ ТДТУ Қўқон филиали
https://tdtukokand.uz/index.php/en-us/talabalar/bakalavriat/120-ishini-k-chirishga-rukhsat-berilgan-talabalar-r-jkhati

▶️ Андижон давлат тиббиёт институти
https://adti.uz/%D1%9E%D2%9B%D0%B8%D1%88%D0%B8%D0%BD%D0%B8-%D0%BA%D1%9E%D1%87%D0%B8%D1%80%D0%B8%D1%88%D0%B3%D0%B0-%D1%80%D1%83%D1%85%D1%81%D0%B0%D1%82-%D0%B1%D0%B5%D1%80%D0%B8%D0%BB%D0%B3%D0%B0%D0%BD-%D1%82%D0%B0/
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari pinned «⚡️⚡️⚡️ Диққат: ❗️2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларидан турдош бўлмаган таълим йўналишларига ўқиши кўчирилиши рухсат этилган талабалар РЎЙХАТИ олий таълим муассасаларининг веб-сайтларида эълон қилинмоқда. ▶️ Нукус давлат педагогика…»
Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari
⚡️⚡️⚡️ Диққат: ❗️2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларидан турдош бўлмаган таълим йўналишларига ўқиши кўчирилиши рухсат этилган талабалар РЎЙХАТИ олий таълим муассасаларининг веб-сайтларида эълон қилинмоқда. ▶️ Нукус давлат педагогика…
❗️Давлат тест марказининг хабар беришича 2020 йил октябрь ойида чет тилини билиш ва эгаллаш даражасини аниқлаш бўйича бўлиб ўтадиган тест синови санаси белгиланган.

Тест синовининг ёзма қисми 22 октябрь куни, гапириш кўникмаси бўйича имтиҳон 23 октябрь куни Давлат тест марказида ўтказилади.

⚠️Талабгорлар тест жойи, куни ва вақтини Давлат тест марказининг расмий веб-сайтидан (https://dtm.uz/page/cefr) “Шахсий кабинет” орқали билиб олишлари мумкин.
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори тасдиқланди (ПҚ-4860-сон, 2020 йил 13 октябрь). Қарорга мувофиқ:

🔸инклюзив таълим тизими жорий қилинган умумтаълим муассасаларига тьютор (ёрдамчи педагог ходим) сифатида тегишли малакага эга волонтёрлар ва олий таълим муассасаларининг педагогика йўналишидаги юқори курс талабалари педагогик амалиёт даврида ихтиёрийлик асосида жалб қилинади;

🔸ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда профессионал таълим муассасалари (коллеж, техникум) учун умумий давлат гранти асосида қабул кўрсаткичларининг икки фоизгача бўлган қисми ушбу шахсларга ажратилади;

🔸педагогик таълим соҳасидаги таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг тегишли ўқув дастурларига инклюзив таълим методикаси бўйича мавзулар киритилади;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар (шахслар) тўсиқсиз ҳаракатланиши учун умумий ўрта, профессионал ва олий таълим муассасаларининг ўқув бинолари ҳамда талабалар турар жойларида зарур шароитлар (биноларнинг кириш қисмига пандуслар, тутқичлар ва бошқалар) яратилади;

🔸 Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига махсус педагог лавозими киритилади;

🔸 "Дефектология" таълим йўналиши ўрнига "Махсус педагогика" таълим йўналиши киритилади.

#ҚонунчиликЯнгиликлари
#ИнклюзивТаълим
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори тасдиқланди (13.02.2020 й. ПҚ-4861-сон). Қарорга мувофиқ:

👉 Тошкент давлат аграр университетининг Термиз, Нукус ва Самарқанд филиалида ҳамда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида Ўсимликлар карантини илмий- тадқиқот марказининг замонавий лабораторияларга эга бўлган минтақавий филиаллари ташкил қилинади (Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси тизимидаги Ўсимликлар карантини илмий маркази негизида Ўсимликлар карантини илмий- тадқиқот маркази ташкил этилди).

👉 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиалида Ўсимликлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари карантини таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади;

👉 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб барча қишлоқ хўжалигига ихтисослашган профессионал таълим муассасаларида "Ўсимликлар ҳимояси лаборанти" ва "Ўсимликлар ҳимояси ва карантини агрономи" каби мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйилади.

#ҚонунчиликЯнгиликлари
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari pinned «⚡️⚡️⚡️ Диққат: ❗️2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларидан турдош бўлмаган таълим йўналишларига ўқиши кўчирилиши рухсат этилган талабалар РЎЙХАТИ олий таълим муассасаларининг веб-сайтларида эълон қилинмоқда. ▶️ Нукус давлат педагогика…»