Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari
2.72K subscribers
227 photos
23 videos
27 files
537 links
Фойдали маълумот ва тавсиялар - ишончли ахборот
Download Telegram
⚠️ Биласизми?

Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низомга мувофиқ магистратурага мутахассислик бўйича махсус фандан кириш синови учун белгиланган максимал баллнинг 55 фоизи ва ундан кам балл тўплаганлар магистратурага қабул қилинмайди.

2020/2021 ўқув йили қабули бўйича илмий-педагогик лаёқат бўйича тест натижалари ҳам мутахассислик фани баллига қўшиб ҳисобланади.

#ҚонунчиликданИқтибос
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
⚡️ Коллеж ва техникумларга ҳужжатларни қабул қилиш муддати узайтирилди

❗️Кўп сонли ота-оналар, ёшлар, хусусан жорий йилда ОТМларга ўқишга кириш учун етарли балл тўплай олмаган абитуриентларнинг коллеж ва техникумларда таълим олиш имкониятини яратиш мақсадида абитуриентлар ҳужжатларини онлайн қабул қилиш муддати 2020 йил 20 октябрга (20 октябрь куни ҳам) қадар узайтирилди.

👉 Электрон платформалар (www.kollej.edu.uz, www.texnikum.edu.uz) да ҳужжатларни онлайн рўйхатдан ўтказиш бугун, 7 октябрь куни соат 16:00дан бошланади.

Изоҳ: Юридик техникумлар бундан мустасно.

——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
#Қабул2020 #Магистратура #АбитуриентгаТавсия #Иқтибос
Биласизми?

🔹Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПҚ-4359-сон қарорига мувофиқ "2019/2020 ўқув йилидан бошлаб: олий таълим муассасалари магистратурасига ҚЎШИМЧА ҚАБУЛ олий таълим муассасаларининг мавжуд қувватлари, моддий-техник базаси ҳамда профессор-ўқитувчилари таркибидан келиб чиқиб, бўйсунувига кўра вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда олий таълим муассасалари томонидан мустақил равишда белгиланадиган магистратура мутахассисликларига базавий тўлов-контракт бўйича ҚЎШИМЧА ҚАБУЛ параметрлари асосида амалга оширилади.".

⚠️Юқоридаги иқтибосни соддароқ тушунтирамиз.

Бакалавриатга қўшимча қабул борми?
Бор. Фақат, тўлов-контракт миқдори тўпланган баллга кўра табақалаштирилган даражада («допконтракт», «суперконтракт») ҳисобланади. Масалан: базавий контрактга нисбатан 1,5 баробар, 2 баробар, ...., 10 баробар ва ҳоказо.

Магистратурага қўшимча қабул борми?
Бор. Тўлови - оддий, базавий контракт миқдорида. Ҳеч қандай оширилган миқдор йўқ. 👍

--------------------------------------------------------------
🧐“Магистратурага ўқишга ҳужжат топширсам-у, мабодо, контрактга ҳам кира олмасам-чи.. Ундан кўра, бу йил топширмай қўя қолсаммикан”, - деб ўйланиб турган танишларингизга хабар беринг. 👉
Олий таълим бўйича фойдали маълумотлар ва тавсияларни биздан олинг.
t.iss.one/otm_info
Tabaqalashtirilgan.pdf
106.1 KB
⚠️2020/2021 ўқув йили учун табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йилдаги 5-сон баёни билан бакалавриат таълим йўналишлари бўйича табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорлари тасдиқланди.

Бошқача айтганда, "суперконтракт"
.

❗️Эътиборлиси, оширилган контракт миқдори анча камайтирилган.

Олқишлаймиз ва дуо қиламиз 👏
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
🌟 2020/2021 ўқув йилида республика олий таълим муассасалари магистратурасига қабул натижасига кўра мукофотлар совриндорлари бўлган 198 нафар иқтидорли бакалавриат битирувчилари танловдан ташқари АЛОҲИДА ДАВЛАТ ГРАНТЛАРИ асосида қабул қилинди* (2019/2020 йилгача квота доирасида эди).
Жумладан:

11 нафар - Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендияси совриндори;

55 нафар - Беруний номидаги давлат стипендияси совриндори;

8 нафар - Ибн Сино номидаги давлат стипендияси совриндори;

50 нафар - Навоий номидаги давлат стипендияси совриндори;

7 нафар - Мирзо Улуғбек номидаги давлат стипендияси совриндори;

1 нафар - Имом ал-Бухорий номидаги давлат стипендияси совриндори;

46 нафар – И.Каримов номидаги номидаги давлат стипендияси совриндори;

3 нафар – “Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиби;

17 нафар – “Зулфия” номидаги давлат мукофоти соҳибаси.

*Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълумоти

#Қабул2020
#Магистратура
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
⚡️⚡️⚡️ Магистратура абитуриентлари диққатига:

❗️Абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида 2020/2021 ўқув йилида республика олий таълим муассасалари магистратурасига кириш имтиҳонлари натижалари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги веб-сайтида ҳам эълон қилинди (натижалар ОТМлар сайтларида эълон қилинган).
➡️ https://edu.uz/uz/news/view/2283

——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони билан тасдиқланган “Рақамли Ўзбекистон – 2030” cтратегиясининг мақсадли кўрсаткичларига кўра:

💽 Ахборот технологиялари соҳасида кадрларни тайёрлаш бўйича олий таълим ва ўрта махсус таълим муассасаларига қабул квоталари сони 2022 йилда 12 минг нафарга, 2025 йилда 15 минг нафарга ҳамда 2030 йилга қадар 20 минг нафарга етказилади (мазкур кўрсаткич жорий йилда 7 минг нафарга тенг бўлган).

#РақамлиЎзбекистон
#ҚонунчиликданИқтибос
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
Каналимиз ўқувчилари электрон почта орқали сўрашяпти.

САВОЛ:
Магистратурага мен топширган мутахассисликда грант бўйича 10 та квота бор эди. Мен тест синови натижасига кўра қайдномада баллар кетма-кетлиги бўйича 10-ўринда турибман. Лекин, 8 киши грантга тавсия этилган. Нима учун мен ўқишга киролмаяпман?

ЖАВОБ:
Аввал хабар берган эдик: Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёни қарорига мувофиқ:
Республика олий таълим муассасаларининг илмий-педагог ҳамда ҳудудларнинг тиббиёт соҳаси бўйича кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида 2020/2021 ўқув йилида магистратура бўйича давлат буюртмаси параметрларидан ДАВЛАТ ГРАНТИ АСОСИДАГИ ҚАБУЛ КЎРСАТКИЧЛАРИ ДОИРАСИДА мақсадли қабул параметрлари олий таълим муассасалари ва магистратура мутахассисликлари кесимида тасдиқланган эди.

❗️Эътибор беринг - ДАВЛАТ ГРАНТИ АСОСИДАГИ ҚАБУЛ КЎРСАТКИЧЛАРИ ДОИРАСИДА!
Демак, юқоридаги ҳолат бўйича 10 грант квотасининг 2 таси мақсадли қабул учун тегишли олий таълим муассасаларига ажратилган.

🔸2020/2021 ўқув йилида магистратура бўйича давлат буюртмаси параметрларидан давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида илмий-педагог кадрларга эҳтиёжи мавжуд бўлган олий таълим муассасалари учун мақсадли қабул параметрлари ТАҚСИМОТИ бу ерда:
https://t.iss.one/otm_info/302
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
❗️Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг баёни қарорига мувофиқ:

⚠️ Республика олий таълим муассасаларига бакалавриатига қабул бўйича давлат грантининг минимал ўтиш бали – 68,0 балл (максимал 189 баллнинг 36%), тўлов-контрактнинг минимал ўтиш бали 56,7 балл (максимал 189 баллнинг 30%) этиб белгиланган.

#Қабул2020
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
⚡️⚡️⚡️ Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг баёни қарорига мувофиқ:

2020/2021 ўқув йили учун оширилган (ўтиш чизиғига 4 баллгача етмаган) ҳамда табақалаштирилган (56, 7 баллдан кам “суперконтракт”) тўлов-контракт микдорлари:

👉 ўқув йилининг биринчи ярми учун камида 50 фоизи 2020 йилнинг 1 декабридан;

👉иккинчи ярми учун 2021 йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тўланиши белгиланган.

Илгари бир мартада тўланиши керак эди.

#Қабул2020
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг баёни қарорига мувофиқ:

2020/2021 ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриатига тўлов- контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2020 йилнинг 1 ноябри этиб белгиланган.

❗️2020/2021 ўқув йилидан бошлаб республика олий таълим муассасаларига иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган ва тегишли тавсиянома билан суҳбат асосида қабул қилинганлар учун тўлов- контракт миқдорлари мос равишда ҳар йили амалда белгиланадиган бакалавриат таълим йўналишлари ва шакли бўйича базавий тўлов-контракт қиймати микдорларига нисбатан 2 бараварида (ҳар ўқув йили учун) белгиланган.

#Қабул2020
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
⚡️⚡️⚡️ Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг баёни қарорига мувофиқ,

Ёшлар ўқиши учун қулай имконият яратиш мақсадида, истисно тариқасида:

❗️ТАЛАБАЛИККА ТАВСИЯ ЭТИЛМАГАН БАКАЛАВРИАТ АБИТУРИЕНТЛАРИГА
рўйхатдан ўтиш мобайнида танлаган иккинчи, учинчи, тўртинчи ёки бешинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича табақалаштирилган ("СУПЕРКОНТРАКТ") тўлов-контракт асосида ўқишга рухсат берилди.

‼️Бунда, олий таълим муассасалари томонидан талабаликка қабул қилиш танлов бўйича биринчи бакалавриат таълим йўналишида эълон қилинган тест синовлари натижаларига кўра, абитуриентларнинг тўплаган балини асос сифатида қабул қилиб, мурожаат этган абитуриентларнинг аризаларига мувофиқ, тўплаган баллари қатъий кетма-кетлигига риоя этган ҳолда амалга оширилади.

#Қабул2020
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг баёни қарорига мувофиқ

Ёшлар ўқиши учун қулай имконият яратиш мақсадида, истисно тариқасида:

❗️Бакалавриатда иккинчи-бешинчи бакалавриат таълим йўналишларидан бири бўйича давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида ТАЛАБАЛИККА ТАВСИЯ ЭТИЛГАН АБИТУРИЕНТЛАРГА ўз хохишларига кўра устуворлиги бўйича танланган биринчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича табақалаштирилган ("СУПЕРКОНТРАКТ") тўлов-контракт асосида ўқишга рухсат берилди.

‼️Бунда, олий таълим муассасалари томонидан талабаликка қабул қилиш танлов бўйича иккинчи-бешинчи бакалавриат таълим йўналишларининг бирида эълон қилинган тест синовлари натижаларига кўра, абитуриентларнинг тўплаган балини асос сифатида қабул қилиб, мурожаат этган абитуриентларнинг аризаларига мувофиқ, тўплаган баллари қатъий кетма-кетлигига риоя этган ҳолда амалга оширилади.

#Қабул2020
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
❗️Диққат, яна бир муҳим янгилик:

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПҚ-4359-сон қарорига мувофиқ 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб табақалаштирилган тўлов-контракт миқдори олий таълим муассасасининг салоҳияти ва ҳудудий жойлашуви, шунингдек абитуриентларнинг олий таълимга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда табақалаштирилган (“суперконтракт”) тўлов-контракт қийматининг Давлат комиссияси томонидан белгиланган минимал бараваридан кам бўлмаган миқдорда ОТМ ТОМОНИДАН МУСТАҚИЛ белгиланиши кўрсатилган.

👉 Масалан, “Молия” йўналиши бўйича оширилган контракт базавий миқдорнинг 15 баробари этиб белгиланган бўлса, Тошкент молия институти мазкур кўрсаткични 17 баробар этиб белгилаши, Термиз давлат университети эса ўзгартирмаслиги мумкин эди.

Мазкур тартиб ўтган йилги қабулда амалиётга жорий этилган.

Пандемия шароитидан келиб чиқиб, Давлат комиссияси томонидан 2020/2021 ўқув йили қабули учун истисно тариқасида олий таълим муассасалари томонидан табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари Давлат комиссияси томонидан ТАСДИҚЛАНГАН табақалаштирилган ("суперконтракт") тўлов-контрактнинг минимал микдорларидан ОШИРИЛМАЙДИ!

👉Қуйидаги ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган ОТМлар бундан мустасно, мазкур ОТМлар суперконтракт миқдорини ошириш ҳуқуқига эга: УрДУ, СамДЧТИ, СамИСИ, ТДЮУ, ТДИУ, ТМИ, ТДШУ, ТошФармИ, ЎзДЖТУ, ТТЙМИ - ҳозирги Транспорт университети.

#Қабул2020
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
⬆️ 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб коллежлар ва техникумларда тайёрлов йўналишлари кесимида ТЎЛОВ-КОНТРАКТ АСОСИДА бир ўқувчини ўқитиш қиймати микдорлари тасдиқланди.

#Қабул2020
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
⚡️⚡️⚡️ Яна бир хорижий ОТМ филиали ташкил этилди

Президент қарори билан (ПҚ–4857, 08.10.2020) “А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси (Университет)нинг Тошкент шаҳридаги филиали ташкил этилди.

Қарорга кўра, Филиал:

👉 барча даражадаги мутахассислар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширади;

👉таълим жараёнини рус тилида, кейинчалик бошқа тилларда ҳам олиб боради;

👉кадрлар тайёрлашни кундузги, кейинчалик сиртқи таълим шаклида олиб боради;

👉битирувчиларга Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университетнинг белгиланган намунадаги дипломини беради.

❗️Республикадаги жами олий таълим муассасалари сони 126 тага, жумладан, хорижий ОТМлар филиаллари 24 тага етди.
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
📌Тайинловлар:

✔️ ТАТУ ректори лавозимида фаолият юритиб келаётган Тешабаев Тўлқин Закирович Тошкент молия институти ректори этиб тайинланди.

✔️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори лавозимида фаолият юритган Бабаходжаев Сарвар Наджимович ТАТУ ректори лавозимига тайинланди.
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг баёни қарорига мувофиқ:

2020/2021 ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриатига тўлов- контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2020 йилнинг 1 ноябри этиб белгиланган.

#Қабул2020
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
Ҳурматли ўқувчи, илтимос, бир дақиқа вақтингизни ажратиб, қуйидаги сўровномага жавоб берсангиз, бу канал фаолиятиин ривожлантиришда муҳим.
Сиз -
Anonymous Poll
42%
талабаман
27%
абитуриентман
6%
абитуриент ота-онасиман
15%
таълим тизими ходимиман
10%
бошқа фаолиятдаман