Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari
2.56K subscribers
227 photos
23 videos
27 files
537 links
Фойдали маълумот ва тавсиялар - ишончли ахборот
Download Telegram
Раддия: «Research and Global» МЧЖ қўштирноқ ичидаги тадбиркорлардан эмас
Наманган вилоятида фаолият юритувчи «Research and Global» МЧЖ Kun.uz сайтида эълон қилинган «Вазирлик ота-оналарни хориждаги сохта ОТМларга алданиб қолмасликка чақирди» номли мақолага раддия билдирди.

«Жорий йилнинг 10 август куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Ҳолиқов сўзга чиқди.

У Kun.uz мухбирининг хориждаги олий таълим муассасаларига юборувчи хусусий ташкилотлар фаолиятига оид саволига «Ҳудудларда, тегишли жойларда турли шаклдаги, қўштирноқ ичидаги тадбиркорлар фаолият олиб боряпти... Ҳаттоки телевидениеда, ижтимоий тармоқларда эълон бериляпти.

Мана масалан, маълумот учун айтиш керакки, телевидениеда кўрдим (шундайлардан бири – таҳр.) Наманганда Ёшлар иттифоқи биносида жойлашган. Албатта, бу ўша ердаги масъулларнинг эътиборсизлиги деб ўйлайман. Эртага шу ердаги ёшларда муаммо келтириб чиқаради, у вақтда биз ўша қўштирноқ ичидаги тадбиркорларни тополмай қоламиз» деб жавоб берди.

Масъул ходимнинг бу сўзлари Kun.uz сайтида мазмуни аслидан фарқ қиладиган шаклда эълон қилинди.

Таъкидлаш лозимки, Намангандаги «Ёшлар маркази» биносида «Research and Global» МЧЖ фаолият олиб боради. Асосий фаолият тури консалтинг хизмати бўлиб, хорижий давлатларга ўқишга бориш истагини билдирган абитуриентларга ўзининг тавсия характеридаги кўмагини бериб келмоқда. Мазкур МЧЖ 2019 йилнинг февраль ойидан буён фаолият олиб боради. Ўтган даврда Польша, Латвия, Қозоғистон, Қирғизистон, Жанубий Корея, Америкадаги нуфузли давлат олийгоҳлари билан ўзаро шартнома тузган.

Кейинги икки йил давомида Наманган вилоятидан 300 нафар абитуриентнинг ҳужжатлари расмийлаштириб юборилди. Уларнинг аксарияти талаба бўлиб, биринчи курс битирувчилари ўз ўқишларини Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларига кўчириб ўтказишди ҳам.

Жамиятимизнинг «Ёшлар маркази» биносида фаолият юритиши асло у ердаги масъулларнинг эътиборсизлиги эмас. Бинодан фойдаланиш бўйича тегишли ижара шартномаси имзоланган ва барча ҳаракатларимиз қонун талаблари доирасида амалга оширилмоқда.

Бу йил юртимиз ва жаҳондаги пандемия шароитида ҳужжатларнинг масофавий қабули ташкил этилган. Ушбу МЧЖ фаолияти тўлақонли қонуний бўлиб, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарини норози қиладиган ҳолатлар қайд этилмаган», дейилади «Research and Global» МЧЖ раддиясида.

Манба: kun.uz
Савол:
"Assalomu alaykum. Ishlaringizga omad tilagan holda sizlardan ikkinchi mutaxssislik bo'yicha savolim bor edi. Ikkinchi mutaxassislikka online hujjat topshiraman deb barcha kerakli ma'lumotlarimni kiritdim va insititut tanlayman desam o'zim istagan insitetut (masalan tibbiyot insititut) ro'yxatda mavjud emas ekan. Menda endi savol tug'ulib qoldi men qanday ikkinchi mutaxassislikka o'zim istagan insititutga hujjat topshiraman. Shu masala bo'yicha Oliy ta'lim vazirligidan ma'lumot olib bersangizlar. Mening iltimosimni e'tiborsiz qoldirmagaligingiz uchun rahmat. Ishlaringizda zafarlar tilab qolaman" (таҳрирсиз берилмоқда).

Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш тартиби тўғрисида Низомга мувофиқ:
Иккинчи ва ундан кейинги олий (ўрта махсус, касб-ҳунар) маълумот олиш бўйича кадрлар тайёрлаш ҳуқуқига эга таълим муассасалари рўйхати ҳамда олий таълим муассасаларида уларнинг бакалавриат ва магистратурасига қабул кўрсаткичлари реал иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари учун малакали кадрларга бўлган талаб-эҳтиёжга ҳамда таълим муассасасининг илмий-педагогик салоҳияти ва моддий-техник базасини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланади.

Соддароқ тушунтирамиз.
Демак, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар 2-олий маълумот олиш учун қабул юзасидан таклифларни Давлат комиссиясига киритадилар.
Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган олий таълим муассасалари бўйича 2-олий маълумот олиш учун қабул эълон қилинади.

#БизданСўрашяпти #АбитуриентгаЁрдам

📝Ушбу маълумотдан фойдаланилганда @otm_info манзилига ҳавола кўрсатишингизни сўраймиз.
_____________________
👉 @otm_info 👈
Хориждаги ОТМга қабул ҳақида реклама берган фирманинг ҳужжатлари қалбаки бўлиб чиқди

Kun.uz сайтининг хабар беришича сайтга хориждаги олий таълим муассасасига қабул қилиш бўйича реклама берган фирманинг ҳужжатлари қалбаки экани маълум бўлган. Сайт таҳририяти текширувдан сўнг бу реклама эълонини ўчирган.
Манба: https://kun.uz/news/2020/08/12/xorijdagi-otmga-qabul-haqida-reklama-bergan-firmaning-hujjatlari-qalbaki-bolib-chiqdi

#ОгоҳБўлинг #АлданибҚолманг
________________
👉 @otm_info 👈
⚡️Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан ЭЪЛОН

❗️2020/2021 ўқув йили қабули бўйича тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар диққатига:

✔️Пандемия шароитини инобатга олиб, Республика Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарорига мувофиқ тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар аввалги йилларда олинган мос фан бўйича ТЕСТ СИНОВЛАРИ БИЛАН АЛМАШТИРИЛДИ.

✔️Мазкур муносабат билан “Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари”га тегишли қўшимчалар киритилди ⬆️

________________________________
t.iss.one/otm_info
⚡️Абитуриентлар ҳамда талабалар учун яхши хабар:

15 августдан ўқув курслари (марказлари) фаолиятига рухсат берилди

Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2020 йил 15 августдан ўқув курслари (марказлари)га фаолият юритишга рухсат берилди.

👉 Бунда, ушбу ташкилотлар фаолияти учун:

➡️ машғулотлар вақтини олдиндан келишиш (таълим марказлари ва тўгараклар учун);

➡️ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)нинг соғлиғи ҳолатини доимий назорат қилиш (тана ҳароратини мунтазам ўлчаб бориш), тана ҳарорати 37 С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)ни машғулотлар четлатиш;

➡️ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши ва ижтимоий масофани сақлаши;

➡️санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарни доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш чоралари кўрилиши лозим.
________________________________
t.iss.one/otm_info
САВОЛ:
Ayni vaqtda OTMning maktabgacha ta’lim yo‘nalishi bo‘yicha 2-kursda tahsil olayotgan talaba maktabda ishlash(6 yoshli o‘quvchilarga dars berish)ga huquqi bormi?
(таҳрирсиз берилмоқда)

ЖАВОБ:
«Олий таълим тўғрисида”ги Низомга мувофиқ кундузги таълим шакли бўйича таҳсил олаётган талабаларга ўқишдан бўш вақтларида (куннинг иккинчи ярмида) иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ ишлашга рухсат берилади.

Бунда ходимни қайси лавозимга, қандай шартларда ишга қабул қилиш иш берувчи томонидан ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади.

#БизданСўрашяпти #ТалабагаЁрдам
________________________
t.iss.one/otm_info
📌“Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори тасдиқланди.

🔰Қарорга мувофиқ:
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Фанлар академиясининг 2021 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба олий таълим муассасалари талабалари орасида кимё ва биология фанлари бўйича Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро фан олимпиадаларини ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқулланган.

Халқаро олимпиадалар ғолибларини бир марталик мукофотлаш ҳамда тегишли мутахассисликлар бўйича олий таълим муассасалари магистратурасига давлат гранти асосида имтиҳонсиз ўқишга қабул қилиш тизимини жорий этиш белгиланган.

🔰Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг:
олий таълим муассасаларининг кимё ва биология таълим йўналишлари талабалари ўртасида ўтказиладиган республика фан олимпиадаси ғолиблари ҳамда кимё ва биология фанлари бўйича нуфузли халқаро олимпиадалар совриндорларини магистратурага тегишли мутахассисликлар бўйича ўқишга ажратилган квота доирасида давлат грантлари асосида имтиҳонсиз қабул қилиш;

🔰2021/2022 ўқув йилидан бошлаб кимё ва биология йўналишларида кадрлар тайёрлаётган барча олий таълим муассасалари умумтаълим мактаблари битирувчи синфлари ўқувчилари ўртасида кўп босқичли (туман (шаҳар) – вилоят – олий таълим муассасаси) кимё ва биология фани бўйича ўзининг олимпиадасини ўтказиш ва 1-3 ўринларни эгаллаган ўқувчиларни олий таълим муассасасининг маблағлари ҳисобидан имтиҳонсиз ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилган.

🔰Шунингдек,
олий таълим муассасаларининг кимё ва биология таълим йўналишлари бўйича имтиёзли дипломга эга бўлган битирувчилари мазкур олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассислигига қўшимча имтиҳонларсиз тўлов-контракт асосида қабул қилинади;

🔰олий таълим муассасаларининг кимё ва биология мутахассислигини аъло баҳолар билан тамомлаган магистрларни таянч докторантурага олий таълим муассасаларининг кенгаши қарори асосида имтиҳонларсиз тўғридан-тўғри квота доирасида қабул қилиш тартиби жорий қилинади.
_______________________________
👉 @otm_info 👈
⚠️ Урганч давлат университетининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️
#DoubleDegree // #Қабул2020
——————————————
t.iss.one/otm_info
⚠️ Тошкент педиатрия тиббиёт институтининнг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️
#DoubleDegree // #Қабул2020
——————————————
t.iss.one/otm_info
❗️Диққат муҳим хабар:

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга
қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг
2-сон баёни тасдиқланди.

Баён қарорига мувофиқ:
республика олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонларида тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.
_________________________
@otm_info
❗️Муҳим!
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга
қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг
2-сон баёни қарорига мувофиқ:

Пандемия шароитини инобатга олиб, Республика Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарорига мувофиқ тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар аввалги йилларда олинган мос фан бўйича ТЕСТ СИНОВЛАРИ БИЛАН АЛМАШТИРИЛГАНЛИГИ тўғрисида хабар берилган эди.

⚠️Бунда
, тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари тўлиқ тест синовлари орқали амалга оширилишини инобатга олиб, фақат мазкур таълим йўналишларига кириш учун рўйхатдан ўтган абитуриентларга муайян таълим йўналишига кириш учун тест топширадиган фанлари мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган қўшимча тўрттагача бакалавриат таълим йўналишларини 2020 йил 16 августга (16 август куни ҳам) қадар танлаш ҳуқуқи берилди.

❗️Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тегишли олий таълим муассасалари ректорлари билан биргаликда тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишларини танлаган абитуриентларга мос бакалавриат таълим йўналишларини танлаш ва онлайн рўйхатдан ўтиш учун оператив тарзда хабар етказади.
__________________________
@otm_info
⚡️⚡️⚡️Магистратурага ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар диққатига!

МАҚСАДЛИ ҚАБУЛНИ
кутганлар учун яхши хабар:

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг
2-сон баёни қарорига мувофиқ:

Республика олий таълим муассасаларининг илмий-педагог ҳамда ҳудудларнинг тиббиёт соҳаси бўйича кадрларга бўлган юқори эҳтиёжини қондириш мақсадида 2020/2021 ўқув йилида магистратура бўйича давлат буюртмаси параметрларидан давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида мақсадли қабул параметрлари олий таълим муассасалари ва магистратура мутахассисликлари кесимида тасдиқланди.

Бизни кузатиб боришда давом этинг. Батафсил маълумот тез орада.

________________________
@otm_info
⚡️⚡️⚡️Магистратурага ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёни қарорига мувофиқ:

Республика олий таълим муассасаларининг илмий-педагог ҳамда ҳудудларнинг тиббиёт соҳаси бўйича кадрларга бўлган юқори эҳтиёжини қондириш мақсадида 2020/2021 ўқув йилида магистратура бўйича давлат буюртмаси параметрларидан давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида мақсадли қабул параметрлари олий таълим муассасалари ва магистратура мутахассисликлари кесимида тасдиқланди.

❗️Бунда, вужудга келган коронавирус пандемияси шароитида айрим тиббиёт соҳаларининг юқори малакали мутахассисларга бўлган ўткир эҳтиёжини қондириш мақсадида, шунингдек, тиббиёт олий таълим муассасаларининг бир қатор магистратура мутахассисликлари бўйича давлат гранти асосида белгиланган қабул кўрсаткичлари доирасида танлов паст бўлгани (ёки ушбу мутахассисликларга умуман ариза тушмаганлиги) сабабли, ушбу қабул кўрсаткичлари ҳисобидан тиббиёт олий таълим муассасаларида республика ҳудудлари учун малакали мутахассисларни тайёрлаш учун “5А510132-Тиббий радиология” магистратура мутахассислиги бўйича мақсадли қабул параметрлари белгиланди.

‼️Магистратура бўйича мақсадли қабул параметрлари тасдиқланганлиги муносабати билан, магистратурага ўқишга кириш учун www.magistr.edu.uz веб-платформаси орқали онлайн тарзда рўйхатдан ўтган абитуриентларга мақсадли қабул бўйича танловда иштирок этиш учун ҳужжатларини қайта тахрирлашга ҳамда “5А510132-Тиббий радиология” магистратура мутахассислиги бўйича абитуриентларга мақсадли қабул учун онлайн рўйхатдан ўтишга 2020 йилнинг 21 августига қадар (21 август куни ҳам) рухсат берилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мазкур жараённи сифатли амалга ошириш учун барча ташкилий чоралар амалга оширилади.
_______________________
@otm_info
[email protected]
8.5 MB
2020/2021 ўқув йилида магистратура бўйича давлат буюртмаси параметрларидан давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида илмий-педагог кадрларга эҳтиёжи мавжуд бўлган олий таълим муассасалари учун мақсадли қабул параметрлари ТАҚСИМОТИ
_________________________
t.iss.one/otm_info
⚡️ Янги олий таълим муассасасига илк қабул кўрсаткичлари тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёни қарорига мувофиқ:

2020/2021 ўқув йили учун Тошкент шаҳридаги Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтига қабул параметрлари тасдиқланди.

👉 Институтга абитуриентларни қабул қилиш талаблари, тартиби ва муддатлари бир ҳафта муддатда эълон қилинади.
____________________
@otm_info
❗️Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёни қарорига мувофиқ:

♻️ 2020/2021 ўқув йилига республика олий таълим муассасаларига иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олиш учун фуқароларни абитуриент сифатида рўйхатдан ўтказиш муддати истисно тариқасида 2020 йил 14 августдан 31 августгача (31 август куни ҳам) этиб белгиланди.

⚠️ Иккинчи олий таълим бўйича КИРИШ СИНОВЛАРИ санитария-гигиена талабларига қатъий амал қилган ҳолда белгиланган тартибга мувофиқ олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан ўтказилади.
_______________
@otm_info
⚡️МУҲИМ !

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёни қарорига мувофиқ:

⚠️ Пандемия шароитида абитуриентлар соғлиғига хавф-хатарнинг олдини олиш ҳамда уларга қулай шароит яратиш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар, олий таълим муассасаларининг мурожаатларини инобатга олиб, 2020/2021 ўқув йили қабулида истисно тариқасида:

❗️республикадаги барча давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда инглиз, немис ва француз тилларидан бошқа чет тили бўйича кўп балли тизим бўйича имтиҳонлар ўрнига ТЕСТ СИНОВЛАРИ ўтказилиши белгиланди:

Давлат тест маркази мазкур масалалар ечими юзасидан тегишли ташкилий чора-тадбирларни амалга оширади.

___________________
@otm_info
⚠️Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёни қарорига мувофиқ:

❗️ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг таклифига кўра 2020/2021 ўқув йили қабулида республика олий таълим муассасаларининг бакалавриати ва магистратурасига ўқишга киришда хорижий фуқароларни онлайн рўйхатдан ўтказиш ва ўқишга қабул қилишни онлайн суҳбат орқали амалга оширишга рухсат берилди.
______________
@otm_info