Нонсиз уйда ҳамма жаврайди, лекин ҳеч ким ҳақ бўлмайди.
Одамлар яшагани учун эмас, яшамагани учун тез қарийдилар.
Оқиб кетган сувлар тегирмонни айлантирмайди.
Пул бор уйда фақат битта ғазначи бўлиши керак.
Португал халқ мақолларидан
@oriftolib

Toʻrt muchaga nimalar kiradi?
Toʻrt muchasi sogʻ degan gapni koʻp eshitamiz. Badiiy adabiyotlarda ham bu ibora bot-bot koʻzga tashlanadi. Mucha soʻzining lugʻaviy maʼnosi kishi aʼzosidir. Toʻrt muchasi sogʻlik esa jismonan sogʻlomlikni anglatishi maʼlum.
Lekin toʻrt mucha deganda aynan qaysi tana aʼzolari nazarda tutiladi? Izohli lugʻatga koʻra, toʻrt mucha oyoq, qoʻl, koʻz va quloqdir.
🟢 Misol:
Toʻrt muchasi sogʻ odamga bekorchilikdan yomon dard yoʻq ekan.
S. Siyoyev, “Avaz”.

👍9
Ўқитиш – умид уруғларини экиш демакдир
Ўқитувчилар ҳақида ҳикматлар
Агар ўқитувчида ишига муҳаббатгина бўлса, у яхши ўқитувчига айланади. Ўқувчисигагина муҳаббати бор муаллим ҳамма китобларни ўқиган, лекин ишини ҳам, ўқувчисини ҳам севмайдиган ўқитувчидан яхшироқдир. Ҳар икки муҳаббатни ўзидан жам қила олган ўқитувчи эса комил устоздир.
Лев Толстой,
рус ёзувчиси
Врачлар ва ўқитувчилардан мўъжиза талаб қилинади, лекин ана шу мўъжиза амалга ошса, ҳеч ким ажабланмайди.
Мария-Эбнер Эшенбах,
австрия адибаси
Шогирд устозида рақобатчи эмас, ўрнак тимсолини кўрса, ундан ҳеч қачон ўзиб кета олмайди.
Виссарион Белинский,
рус адабиётшуноси
Ўқитувчи максимал обрўга, минимал ҳокимиятга эга бўлиши керак.
Томас Сас,
америкалик руҳшунос
Устозидан ўзиб кетмайдиган ўқувчининг ҳолига вой.
Леонардо да Винчи
Ўқитувчилар уйга вазифа бериб ўқувчиларини нишонга оладилар, лекин “ўқ”лари ота-оналарга тегади.
Жорж Сименон,
француз ёзувчиси
Яхши устоз бошқаларга ҳатто ўзининг қўлидан келмайдиган нарсаларни ҳам ўргатиши мумкин.
Тадеуш Котарбиньский,
поляк файласуфи
Устознинг сўзларини такрорлаш унинг давомчиси бўлиш дегани эмас.
Дмитрий Писарев,
рус адабиётшуноси
Юзта ўқитувчи ёлла, лекин ўзинг ўзингни мажбурлай олмасанг, ўзингдан ўзинг талаб қила билмасанг, уларнинг ҳеч бири сенга ёрдам бера олмайди.
Василий Сухомлинский,
украин педагоги
Мен ўқитувчидан яхши ахлоқни талаб қиламан, буни бошқа ҳар қандай фуқародан ҳам талаб қилган бўлардим.
Дени Дидро,
француз ёзувчиси
Бировга ўргатиш учун ўзинг ўрганишингга керак бўладигандан кўра кўпроқ ақл зарур.
Мишель Монтень,
француз ёзувчиси
Ўқитувчи учун ўзидан ўтиб кетган ўқувчини кўришдан ортиқ бахт йўқ.
Лев Толстой,
рус ёзувчиси
Яхши ўқитувчи билан буюк ўқитувчининг фарқи нимада? Яхши ўқитувчи ўқувчисининг қобилиятларини сўнгги чегарасигача ривожлантиради. Буюк ўқитувчи эса бу чегарани бир қарашдаёқ кўра олади.
Иоганн Гёте,
олмон ёзувчиси
Ўқитувчи оғир ишларни енгил бажара оладиган кишидир.
Ральф Эмерсон,
америкалик ёзувчи
Ўқитиш икки карра ўрганиш демакдир.
Жозеф Жубер,
француз ёзувчиси
Болаларни ўқитиш – зарурий юмуш. Бироқ ўзимиз ҳам улардан ўрганишимиз ғоят фойдали эканини англашимиз керак.
Максим Горький,
рус ёзувчиси
Муаллим учун ўқитиш қанча осон бўлса, ўқувчилар учун тушуниш шунча қийин бўлади.
Лев Толстой,
рус ёзувчиси
Муаллимлик санъати ўқувчилар қалбида қизиқиш уйғотиш, сўнг бу талабни қондиришдир.
Анатоль Франс,
француз ёзувчиси
“Мен қилган нарсани қайтар”, деган одамдан ҳеч нарса ўргана олмаймиз. Бизнинг ягона чинакам ўқитувчиларимиз “Мен билан бирга бажар”, дейдиган кишилардир.
Жиль Делез,
француз файласуфи
Ўқитиш – умид уруғларини экиш демакдир.
Луи Арагон,
француз ёзувчиси
Ўқитувчи учун энг катта шодлик – шогирдини мақташгани.
Шарлотта Бронте,
инглиз адибаси
Ўқувчи ҳамиша фақат меҳр қўйган кишисидангина таълим олади.
Иоганн Гёте,
олмон ёзувчиси
Халққа таълим бериш – уни яхшилашдир; тарбиялаш – ахлоқини юксалтиришдир, зиёли қилиш эса тараққий эттириш демакдир.
Виктор Гюго,
француз ёзувчиси
Агар сизнинг режангиз бир йиллик бўлса, шоли экинг. Ўн йиллик бўлса, дарахт ўтқазинг. Агар бир умрлик режа тузган бўлсангиз, болаларингизни тарбияланг.
Конфуций,
Қадимги Хитой мутафаккири
Ҳамма нарсани тарбиялаш керак: одамларни, буюмларни, ҳодисаларни. Лекин энг олдин одамларни. Одамлар ичидан эса энг олдин ота-оналар ва педагогларни тарбиялаш зарур.
Антон Макаренко,
рус педагоги ва ёзувчиси
Чинакам устоз сенга ҳамиша тарбия берадиган киши эмас, мустақил бўлишингга ёрдам берадиган кишидир.
Михаил Светлов,
рус шоири
Ўқитувчи ўзининг болаларидан кўра бировларникини тарбиялашни яхши биладиган кишидир.
Жюльен де Фалкенаре,
фламанд ёзувчиси
Рус тилидан
Ориф Толиб
таржимаси
“Китоб дунёси” газетасининг 2019 йил сентябр сонида эълон қилинган.

👍1
Кўнгил кўзлари
Касалхона бўлмасида иккита оғир бемор ётарди. Касалларнинг бири дераза ёнига, иккинчиси эшик яқинига жойлашганди.
– Ташқарида нима гаплар? Ойнадан у-бу кўриняптими? Жуда сиқилиб кетди-ю одам... – деди эшик олдидаги киши.
– Ў-ў! – деди жонланиб иккинчи хаста. – Осмонни, булутларни, кўлни ва олисдаги ўрмонни кўряпман.
Дераза ёнидаги киши ҳар куни хонадошига дераза ортида нималар бўлаётганини сўзлаб берарди. У кўлдаги балиқчилар, уларнинг катта илмоқлари, тутган балиқлари, соҳилда ўйнаб юрган болалар, уфққа бош қўйган қуёш, сувнинг мавжланиб туриши ва ҳоказолар ҳақида гапирарди.
У ажойиб-ғаройиб манзараларни ҳикоя қиларкан, шеригининг ичини ит тирнарди. “Бу адолатдан эмас, – деб ўйларди. – Нимага уни дераза ёнига қўйишган-у, мени пойгакка, оёқостига итқитишган? У ҳар куни дунёни томоша қилиб, роҳатланиб ётади. Мен бўлсам, бўёғи кўчган эшикдан бошқа нарсани кўрмайман”.
Бир куни ойна ёнидаги беморни қаттиқ йўтал тутди, хириллаб нафас ола бошлади. У ҳамширани чақириш учун бош томонидаги қўнғироқ тугмасига интилди, бироқ ета олмади. Чунки бунга мажоли қолмаганди, йўтал кучайган, аъзойи бадани дир-дир титрарди. Хонадоши бўлаётган воқеаларни жимгина кузатиб турди. Хоҳласа, ўзининг тугмачасини шундоққина босар, ҳамшира зумда етиб келарди. Лекин у хоҳламади.
Бироз вақт ўтгач бемор тинчиб қолди. У бу ғалвали ва диққинафас дунёни мангуга тарк этди.
Уни олиб чиқиб кетишаётганда хонадоши ҳамширадан: “Энди мени ойна ёнига олиб ўтиб қўйсангиз”, деб илтимос қилди. Ҳамшира унинг ўтинчини ерда қолдирмади. Кўрпа-тўшакларни тўғрилади, устидаги жилдини янгилагач, яхшилаб сирди. Сўнг беморни кўчириб ўтказди. Ҳаммаси жойида эканига ишончи комил бўлгач, эшик томонга йўналди. Бироқ уни касалнинг товуши тўхтатди. Унинг овозида ажабланиш бор эди:
– Ахир қанақасига?! Бу ойнадан қуп-қуруқ деворларгина кўзга ташланяпти-ку! Анави ўлган хонадошим менга ўрмонни, кўлни, булутларни, одамларни кўргани ҳақида гапирганди. Қандай қилиб? Ахир бу ойнадан одамни завқлантирадиган ҳеч нарса кўринмаяпти!
Ҳамшира маъюс жилмайди:
– У умуман кўра олмасди. Бечора шеригингизнинг кўзлари ожиз эди.
Ориф Толиб
(эркин таржима)

Оғриқли ҳислар ҳикояси
...Ҳатто анча йиллар олдин, ёшлик пайтида – институтда ўқиб юрган кезларида ҳам уни ҳеч ким севмади. Ҳеч ким уни бирор марта уйига кузатиб қўймади, бирор марта ўпмади. Қиз институтни битириб, қишлоққа ишга келди. Унга мактабдан хона ажратиб беришди. Соня кечалари дафтар текширар, ўқир, севги ҳақидаги шеърларни ёдлар, кинога борар, дугоналарига узундан-узоқ мактублар ёзар, соғинчли хаёлларга чўмар эди. Икки йил ичида деярли ҳамма дугоналари турмушга чиқиб кетди. Бу вақт давомида эса унинг юзи янаям хиралашди, баттар озиб елкалари туртиб чиқди, холос...
***
...Ишдан сўнг Соня дугонасига хат ёзишга киришди. Хатда кеча бир йигит уни кузатиб қўйгани ва учрашувга таклиф қилгани ҳақида ёзди. Мактуб каттагина, қувончга тўла чиқди. Хатни тугатгач, Соня нимагадир Николайни севиб қолдим деган тўхтамга келди. Хатни почтага ташлаб қайтгач, деворга ўгирилиб ётди...
Юрий Казаковнинг “Хунук” ҳикоясидан
Юрий Казаков – ажойиб ёзувчи. Ҳаётни борича, нозик-нозик қирраларигача кўрсатиб бера олади. Унинг “Хунук” ҳикоясини 2009 йили таржима қилган эдим. Ўқиб кўринг.
Ушбу ҳикоя сизда ҳам туйғу уйғотишига, бешафқат ҳаёт ва қалбсиз одамлар қиёфаси билан юзлаштиришига ишонаман.
Ҳикояни тўлиқ ўқиш

Василий Сухомлинский
Етти қиз
Бир онанинг етти қизи бор эди. Бир куни онаизор узоқда яшайдиган ўғлиникига кетди ва у ерда бир ҳафта туриб қайтди. Уйга кириб келган заҳоти қизлари бир олиб-бири қўйиб уни қанчалар соғинганларини изҳор қила бошлашди:
– Мен сизни ўт-ўланлар қуёшли майсазорни соғингандай соғиндим, – деди катта қизи.
– Мен сизни қақшаган ер бир томчи сувни кутгандай кутдим, – деди иккинчиси.
– Мен сизга полапон онасига ичиккандай ичикдим, – деб эркаланди учинчиси.
– Асалари гулсиз қандай қийналса, мен сизсиз шундай қийналдим, – деб шивирлади тўртинчиси.
– Атиргул шабнамларни туш кўрганидай мен сизни ҳамиша тушимда кўрдим, – деб дил изҳори қилди бешинчиси.
– Олчазор боғ булбулга интизор бўлгандай сизга интизор бўлдим, – деди ҳаяжонга тўлиб олтинчиси.
Еттинчи қиз эса бир оғиз ҳам сўз айтмади. У онасининг этигини ечиб, оёқларини ювиши учун тоғорада сув келтириб қўйди.
Ориф Толиб
таржимаси
“Тонг юлдузи” газетасида чоп этилган.

Таниқли ижодкор Жавлон Жовлиев халқаро фестивалда қатнашади
Халқаро ҳикоялар фестивалида илк бор ўзбек ёзувчиси иштирок этади, деб хабар беряпти ЎзА сайти. У янги давр ўзбек насрининг энг умидли вакилларидан бири Жавлон Жовлиевдир.
Фестиваль 2-7 март кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтади.
Жавлон Жовлиев “Зомин” семинари, “Изҳор”, “Марварид ўлкам” танловлари ғолиби, Ёзувчилар уюшмаси томонидан “Биринчи китобим” лойиҳасида “Икки қалб учрашуви” деб номланган ҳикоялар тўплами чоп этилган. Асарлари инглиз, рус ва турк тилларига таржима қилинган.
Жавлонга ушбу фестивалда муваффақият тилайман.
Жавлон Жовлиевнинг ижодий ишлари билан мана бу саҳифада танишишингиз мумкин.

Яхши ювилмаган кийимлар
Бир ёш оила янги уйга кўчиб ўтди. Эрталаб уйқудан зўрға уйғонган хотин деразага қаради ва қўшни аёл кир ёяётганини кўрди.
– Қаранг, кийимлардаги доғлар кетмапти, шундай билиниб турибди, – деди у эрига. Бироқ эри бу гапга эътибор бермади, газета ўқишда давом этди.
– Менимча, совуни ёмон бўлса керак ё у кир ювишни билмайди. Тавба, бир хилгиларга кир ювишниям ўргатиш керак...
Эри индамаётганидан ҳафсаласи пир бўлган аёл гапдан тўхтади. Лекин ҳар сафар қўшни аёл кир ёяётганда ажабланишини билдириб қўяр, кийимларни қандай қилиб тоза ювиш ҳақида ўз қарашларини айтарди.
Ажойиб кунларнинг бирида у яна ойнага қаради ва бирдан таажжубга тушди:
– Ие, қўшнининг кирларини қаранг! Топ-тоза-ку! У кир ювишни ўрганиб олибди, шекилли.
– Йўқ, ундай эмас, – деди бу гапга жавобан эри. – Мен эрта саҳар туриб, ойналарни артиб-тозалаб қўйдим. Ҳамма гап шунда.

Kitob oʻqi – ozod boʻl!
Braziliya qamoqxonalarida mahbuslar kitob oʻqib, muddatlarini qisqartirishlari mumkin ekan. Mutolaasi tugagan har bir kitob jazo muddatini 4 kunga kamaytiradi. Mahbus bir yilda 12 ta kitob uchun imtiyoz olishi mumkin. Yaʼni u belgilangan davrdan jami 48 kunni ozaytirish imkoniga ega. Lekin bu baribir juda oqilona yoʻl – oʻqilgan kitoblar tutqunni tarbiyalashi, jinoyatchidan kitob koʻrgan savodli kishiga aylantirishi hech gap emas.
Mahbus turma kutubxonasidagi badiiy, falsafiy yoki ilmiy asarlarni oʻqishi mumkin. Bitta kitobni oʻqish uchun 21 kundan 30 kungacha muhlat beriladi. Mutolaadan soʻng mahbuslar oʻqigan kitoblari haqida kichik esse (mulohaza) yozadi, uni mutaxassislar koʻrib chiqadi. Mabodo koʻchirmachilik aniqlangudek boʻlsa, mahbus bu dasturdan chetlashtiriladi.
Aslida mutolaa har qanday kishiga, jumladan, ozodlikdagi kishilarga ham chinakam erkinlikni tortiq etadi. U bizni fikriy mahdudlikdan, tafakkur torliklaridan xalos etadi. Ochiq va bepoyon kengliklarga olib chiqadi, aqlimiz va koʻnglimizning koʻzlariga nur beradi.

Абулҳасан Мовардий. “Дунё ва дин одоби”
Тошкент, “Hilol-nashr” нашриёти, 2017 йил. 456 бет. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита хулосаси билан чоп этилган. Таржимон ва сўзбоши муаллифи Абдуллоҳ Исмоил Махдум. Сўнгсўз муаллифи Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Китобни 2018 йил 3 март куни сотиб олган эканман. 2019 йил декабрида ўқишни бошлаб, орада танаффуслар билан 2020 йил 3 март куни тугатдим.
Абулҳасан Мовардий (ҳижрий 364-450, милодий 974-1058 йиллар) ўз даврининг йирик қомусий олимларидан бўлган. У дин, адабиёт, шеърият, тилшунослик, фалсафа ва ижтимоий фанларга оид асарлар ёзиб қолдирган. Олимнинг “Адаб уд-дунё ваддин” (Дунё ва дин одоби) асари мусулмон оламида машҳур. Таржимон берган маълумотга кўра, бу асар XX аср бошига қарадар Самарқанд, Тошкент ва Бухоро мадрасаларида дарслик сифатида ўқитиб келинган. “Дунё ва дин одоби” Европада бир неча марта нашр этилган, Берлин, Лондон, Искандария, Фас (Марокаш), Мосул (Ироқ) ва Рампур (Ҳиндистон) кутубхоналарида қўлёзма нусхалари сақланади.
Тарихдан маълум, IX–XI асрларда яшаб ижод қилган аксар олимлар фаннинг барча соҳаларида фундаментал билимга эга бўлган, турли соҳаларда изланиш ва тадқиқотлар олиб борган, кашфиётлар қилган. Абулҳасан Мовардий ҳам худди шундай олимлардан бўлган.
“Дунё ва дин одоби”да тилга олинган мавзулар баъзи ўринларда ўқувчига мураккаброқ туюлиши мумкин. Ушбу асарни ўзбек тилига таржима қилиш осон бўлмаганини таржимоннинг ўзи ҳам эътироф этади. Бироқ асар турли соҳа вакилларига фойда бера олишига бир китобхон сифатида амин бўлдим. Мен учун айниқса дастлабки боблар айнан сўз аҳли учун, ижодкорлар учун ёзилгандек туюлди. Фикрни равон ифодалаш, сўзни ўрнида ишлатиш, ортиқча такаллуфларсиз, аниқ ва лўнда ёзиш ёки гапириш иши сўз билан боғланган ҳар қандай одамга фойдали. Киши ҳатто кундалик турмушда, ўзаро муомалада ҳам сўз ва уни ифодалаш одобига риоя қилиши керак.
Қуйида китобда ўзим учун белгилаб қўйган баъзи ҳикматларни, диққат қаратиш зарур деб билганим фикрлардан айримларини эътиборингизга ҳавола этаман:
Телеграфда ўқиш
Сайтда ўқиш

Атоқли шоир Азим Суюн вафот этди
Хабар беришларича, бугун – 2020 йил 9 март санасида таниқли шоир, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Азим Суюн 72 ёшида оламдан ўтди. Бугунги кун адабиётининг катта авлод вакилларидан яна бири бизни тарк этди.
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун.
Азим Суюннинг халқона, ўтли мисралари бор. Мактаб даврларида ўқиганим “Баҳодирнинг қиличи“ шеъри менда жуда катта таассурот қолдирган.
Шоир “Ёшлик” журнали таҳририятига келганида озгина гурунг берган эди. Бошқа ҳамсуҳбат бўлмаганман. Адабиёт аҳли орасида гулдурос овоз билан шеър ўқиши алоҳида эътироф этиларди.
Аллоҳ раҳматига олган бўлсин.
Оиласи ва яқинларига таъзия изҳор этаман.

👍2
Баҳодирнинг қиличи
Баҳодирнинг қиличи синди…
Сўнгги нуқта.
Тугади эртак.
Пастак ҳовли четида дилхун
Бир бола йиғлайди —
қўлида китоб.
Баҳодирнинг қиличи синди,
Баҳодирнинг қиличи синди.
Ёвники бутун!
Қайга кетди япроқдек бола,
Бўта каби қайда бўзлайди?
Учиб юрган варақлар, ана,
Шамолларга эртак сўзлайди.
Бола қани?.. Билмайман, аммо,
Ишонаман, қайлардадир у
Баҳодирга қилич излайди...
Азим Суюн
1978
Баҳодирнинг қиличи синди…
Сўнгги нуқта.
Тугади эртак.
Пастак ҳовли четида дилхун
Бир бола йиғлайди —
қўлида китоб.
Баҳодирнинг қиличи синди,
Баҳодирнинг қиличи синди.
Ёвники бутун!
Қайга кетди япроқдек бола,
Бўта каби қайда бўзлайди?
Учиб юрган варақлар, ана,
Шамолларга эртак сўзлайди.
Бола қани?.. Билмайман, аммо,
Ишонаман, қайлардадир у
Баҳодирга қилич излайди...
Азим Суюн
1978