Обдан ва обдон
Обдан сўзи уч хил маънода ишлатилади:
1️⃣ Роса; хўп.
Овқатни хўп чайнаган яхши, гапни обдан ўйлаган яхши.
Мақол.
2️⃣ Жуда, жуда ҳам.
Шаҳарда бир маҳаллада бўлганимиз учун обдан яхши биламан.
Ойбек, Танланган асарлар.
3️⃣ Батамом, бутунлай; мукаммал суратда.
Кенжа бригадаси янги ерга обдан ўрнашиб олгунча, колхоздан кўпчилик ҳашарга бориб турди.
Бу сўз кўпинча обдон шаклида хато ишлатилади. Обдон сўзи изоҳли луғатга киритилмаган. Имло луғатида эса бор – ирригацияга оид атама экани кўрсатилган. У форча об сўзи ва -дон қўшимчасидан ясалган. Сувидиш маъносини англатади. Лекин жонли тилда сув сақланадиган идишларга нисбатан обдон сўзи қўлланмайди. Бу сўз маълум соҳа доирасидагина ишлатиладиган атамадир.
📌 Демак:
Обдан ўйлади, обдан тайёрланди, обдан безатди ✅
Обдон ўйлади, обдон тайёрланди, обдон безатди ❌
@oriftolib

👍2
#Дарё
Имлога мустақиллик керак: тил табиатидан йироқ қоидалар
Инсон ҳар қандай ҳолатда эркин бўлиши керак, шундагина у тўлақонли яшайди. Албатта, эркинлик дегани тартиб-қоидаларга бўйсунмаслик керак дегани эмас. Ҳаёт тартибсиз издан чиқади. Лекин табиийликка зид тартиб-қоидалар ҳам ҳаётни оғирлаштиради, ўринсиз қийинчиликлар яратади. Бу нарса тилда, жумладан, имлода ҳам кўзга ташланади.
“Дарё” нашрида имломиздаги ислоҳталаб ўринлар ҳақида сўз юритдим:
Ислоҳталаб қоидалар
Рус тили имло қоидаларига қарамлик
Сифатловчили ўзлашма сўзлар имлоси
Хорижий жой номлари — энг кўп хато ёзиладиган сўзлар
“Ҳ” товушли ўзлашма сўзлар имлоси
Ёнма-ён ундошлар: ўқилмайдиган ҳарф нега керак?
Мақолада кўтарилган масалаларнинг кўпи ҳақида каналда ҳам тўхталиб ўтганман. Имломизда бундан бошқа таҳрирталаб ўринлар, қоида ва одатланишлар ҳам бор. Янги имло қоидаларини ишлаб чиқишда улар ҳам тўғриланиши керак.
👉 daryo.uz/2021/08/18/imloga-mustaqillik-kerak-til-tabiatidan-yiroq-qoidalar/

👍1
“Сансалор” ва унинг маънолари
Сансалор сўзи ўзбекчада мустақил ишлатилмайди. Феъллар билан бирга қўлланади.
Сансалор бўлмоқ ибораси бирор иш, юмуш бажарилмай арасотда қолишни англатади:
Ясли-боғча учун етарли миқдорда мебель келтирилиши керак эди. Аммо бу иш сансалор бўлиб қолган.
Газетадан.
Сансалор қилмоқ эса бирор ишни, юмушни бажаришдан ўзини четга олмоқ, бир-бирига солиб ишни чўзмоқ, мен қилмайман, сен қил, деб орқага судраш маъносига эга.
Сансалорлик сўзи бирор иш, юмушни бажаришдан ўзини тортиш; бир-бирига солиб, муаммони ўз вақтида ҳал қилмаслик; пайсалга солиб чўзишдир:
Расулжон буларнинг ҳаммасини кўрди, ўрганди, айниқса, ободончилик соҳасидаги ўрнашиб олган сансалорликдек ярамас иллатни фаҳмлади.
Ж. Абдуллахонов, Хонадон.
Сансалорчи эса бирор ишни, юмушни бажаришдан ўзини тортувчи, бошқаларга ташлаб қўювчи; ишёқмас, лоқайд кишидир:
Сансалорчи пешонасини қашлаб, ўйланиброқ тураркан...
Газетадан.
Сансалорчилик сансалорликка йўл қўйиш; ишни пайсалга солиб, бошқаларга ташлаб кечиктиришдир:
Сансалорчилик бор ерда ривожланиш бўлмайди.
📌 Демак:
Сансалорлик, сансалор қилмоқ, сансалор бўлмоқ, сансалорчилик ✅
Сансолорлик, сансолор қилмоқ, сансолор бўлмоқ, сансолорчилик, сансоларлик, сансолар қилмоқ, сансолар бўлмоқ, сансоларчилик ❌

Камёб сўз – “тақим”
Ўн йилларча олдин турли сайтларда ва босма нашрларда қизиқарли фактларни бериш урф бўлган эди. Тил ва сўзларга оид шундай маълумотлар ичида бир жумла эътиборимни тортганди: “Дунёнинг ҳеч бир тилида тиззанинг орқа томонини ифодаловчи сўз йўқ”. Лекин бу ҳақиқатга зид. Чунки бундай маълумотларни тўплаган одам дунёнинг барча тилларини билмаслиги аниқ. Энг камида ўзбекчада бор сўз.
Тақим оёқнинг тизза ости букиладиган жойини англатади:
Унинг ўзи ҳам сочини иккита қилиб ўриб, тақимига тушириб юришни яхши кўрарди.
П. Қодиров, Эрк.
Тақимга босмоқ ибораси от-улов билан боғлиқ ўринларда ишлатилади. Чавандоз бирор буюмни тақими остига қўйиб ҳаракатланишини билдиради:
– Ия, Обиджон, – тиржайиб гапирди Қамбар, – мен ўйловдимки, улоқни тақимга босиб келасиз, бу ерда қозон осамиз деб, қуруқ томоша денг.
Ойбек, Танланган асарлар.
Тақимламоқ сўзи ҳам юқоридаги иборага маънодош. У от устида ўтирган ҳолда бирор нарсани, масалан, улоқни тақим остига босиб олишни ифодалайди:
Орият зўр нарса. Сен ҳам майдондасан. Улоқ отингнинг елкасида турибди, тақимла.
И. Раҳим, Ихлос.

“Қонунинггаям, давлат тилинггаям!” деди
Кеча ғалати бир хабарга кўзим тушди.
Kun.uz мухбири Илёс Сафаров катта бир матбуот анжуманида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Елена Бабенкога давлат тилида савол берди ва нима учун ўзбекча гапирмагани ёки таржимон билан келмаганини сўради. Депутат эса унга саволни рус тилида беришини айтди. Ҳеч бир уялиш, ҳеч бир истиҳола йўқ.
“Давлат тилинггаям, деди, йиғилишинггаям деди, йиғилишингни директоригаям деди. Қонунларинггаям, деди. Қўрқмади! Депутат-да у!”
Депутат бу савол жавобини каналига жойлашини, канал аъзоси бўлган Америкадаги ўзбек диаспораси вакиллари бажонидил русча гапиришини таъкидлади. Уммон ортидаги русчани маъқул кўрадиган уч-тўртта обуначи манфаати олдида бир неча миллионли аудитория манфаати аҳамиятсиз. Журналист сенинг каналинг учун материал тайёрламайди-ку, дейдиган одам йўқ. Хуллас, ушбу жавобдан кейин Илёс Сафаров Елена Бабенконинг қайси ҳудуддан депутатликка сайлангани, неча фоиз овоз олгани ва у ўз сайловчиларига қайси тилда тарғибот олиб боргани билан қизиқди. “Андижон, эски шаҳар, 85 фоиз овоз олганман”, деди Бабенко саволга жавобан.
Шу ерида менда бошқа бир савол ҳам пайдо бўлди. Андижон шаҳрининг асосий аҳолиси ўзбеклардан иборат. Айниқса, эски шаҳарда. Қандай қилиб у 85 фоиз овоз ола билган? Ё сайловчилар билан учрашувга таржимон билан келиб, халқ кўнглидаги нозик-нозик масалаларда ваъз ирод қилганмикан? Ҳозир-чи? Сайловчилар билан учрашиб гаплашармикан? Ё 85 фоиз сайловчи (аслида у қолган 15 фоиз учун ҳам депутат) русчани типпа-тиниқ тушунидаган бўлиб кетдимикан? Ўзи бирор марта учрашганмикан сайловчилар билан?
Мен рус тилини ҳам, адабиётини ҳам яхши кўраман. Русларнинг ўзи ҳам бугун деярли ўқимай қўйган рус адибларини ўқийман. Рус тили орқали билимимни ошираман. У кучли, имконияти кенг тил эканини эътироф этаман. Менимча, бундай фикрдагилар анча кўп. Аммо ҳеч бир тил, жумладан, рус тили ўзбек тилининг хорланиши, четга сурилишига сабаб бўла олмайди. Бунга уринганлар кўп сонли ўзбеклар қатори менинг наздимда ҳам қадрсиздир.
Депутатнинг ёнини олишга уринган “Ўзгидромет” бош директори ҳам, йиғилишни бошқарган ўртакаш-модератор ҳам шунчаки моҳиятдан четга чиққан. Журналист аниқ-тиниқ савол беряпти: “Эй ҳурматли давлат хизматчиси, нега давлат тилида гапирмаяпсиз?” “Адвокатлар” эса соҳада асосан русийзабонлар ишлаши, кадр йўқлиги, бу мавзунинг ҳозир мавриди эмаслиги каби ёпишмаган гажакларни тиқиштириш билан овора. Афандининг “Ўзинг нега хотинингга кавуш олиб бермадинг?” деган жавоби эсга тушади беихтиёр.
Агар соҳада давлат тилини биладиган малакали кадрлар ростдан ҳам етишмаса, ҳамма ишни қўйиб, фақат шу билан шуғулланиш керак. “Ўзгидромет” берадиган об-ҳаво маълумотисиз ҳам шахсан менинг куним ўтаверади.
Бу масалага давлат тилига масъул Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш департаменти, ўзбекча (билишни) истамайдиган депутат фаолият олиб борадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси албатта муносабат билдириши керак. Кўзимиз ҳам, қулоғимиз ҳам сизда, ҳурматли мутасаддилар.

YouTube
Deputat jurnalistga savolni rus tilida berishni so‘radi
17 avgust kuni AOKA majlislar zalida Gidrometeorologiya xizmati markazi vakillari ishtirokida matbuot anjumani o‘tkazildi. Unda davlat organlari va boshqa tashkilotlar tomonidan o‘tkaziladigan tadbirlarda davlat tilining qo‘llanishi bilan bog‘liq bahsli vaziyat…
“Мунчоқ” сўзининг кечмиши
Мунчоқ асосан зийнат учун ипга тизиб, бўйинга ёки билакка тақиладиган буюм. У думалоқ ёки бошқа шаклдаги доналардан ташкил топади.
Ўзбек тилининг этимологик луғатига кўра, бу сўз асли қадимги туркий тилда бойун отининг мойун шаклидан -чуқ қўшимчаси билан ҳосил қилинган. Кейинроқ сўз товуш ўзгаришларига учраган: бойун > мойун + чуқ = мойунчуқ > мончуқ > мунчуқ > мунчақ > мунчоқ.
“Девону луғатит турк”да бўйун сўзи ҳам, мунчақ сўзи ҳам учрайди. Демак, товуш ўзгаришлари Маҳмуд Кошғарий яшаган даврдан олдин юз берган. Луғатда мунчақланди сўзи шундай изоҳланган: қиз мунчақланди – қиз мунчоқ тақадиган, дур ва бошқа зийнатли бўлди, мунчоқ тақди.

Шеърий лаҳза
Ўзинг ўзгармасанг, олам ўзгармас!
Чархи дунё айланар ўша-ўша,
Манзил томон шайланар ўша-ўша,
Дилга мос дил сайланар ўша-ўша,
Аҳволим ўнгланмас, деб нолима, бас,
Ўзинг ўзгармасанг, олам ўзгармас!
Янгиланар ҳар кун бу эски ўлан,
Бир чалпак ёғилмас кўкдан, минг тилан!
“Алмийсоқ”да аҳдлашганмиз Ҳақ билан,
Сиёҳ қуриб бўлган, қалам ўзгармас,
Ўзинг ўзгармасанг, олам ўзгармас!
Ҳаёт гўзал, кезай десанг, кезгулик,
Бахтлар талай, сезай десанг, сезгулик,
Борар еринг ёвузликми, эзгулик,
Йўллар кўпдир, аммо, қадам ўзгармас,
Ўзинг ўзгармасанг, олам ўзгармас!
Гоҳо ростинг, гоҳ ҳазил-ҳузулинг бор,
Дунё шундай, гоҳ дард, гоҳ ҳузуринг бор,
Бир ўзингни минг нуқсон, қусуринг бор,
Касаллик турфа хил, малҳам ўзгармас,
Ўзинг ўзгармасанг, олам ўзгармас!
Кўзингни оч, майли, ҳечдан кўра кеч,
Ўз дилингнинг тугунларин ўзинг еч!
Ўзгартирмоқ истама оламни ҳеч,
Дейсан куйиб: “Нега нолам ўзгармас?!”
Ўзинг ўзгармасанг, олам ўзгармас!
Меҳрли бўл, бўлсин ишқдан дилинг чўғ,
Меҳр текин, муҳаббатнинг нархи йўқ,
Ботирмисан, ким бўлсанг ҳам фарқи йўқ,
У-бу дема, у ҳам, бу ҳам ўзгармас,
Ўзинг ўзгармасанг, олам ўзгармас!
Ботиржон Эргашев

Қош қўяман деб кўз чиқармаслик ҳақида
Адабий нашрларда ишлаган пайтларим ёш қаламкашларнинг ёзганларида, айниқса шеърларида шунга ўхшаш ҳолатларга кўп дуч келардим. Муаллиф ўзи билмаган ё маъносини чала билган сўзни ўзи истаган мазмунда қўллайверади. Натижада кулгили ёки қўпол маънолар чиқиб қолади. Бунга ўхшаш ҳолатлар оддий ёзишмаларда ҳам кузатилади.
Яқинда бир мақтов гапга кўзим тушиб қолди. Умумий мазмуни бундай:
“Сиз каби раҳбар билан юксак натижаларга эришиш мумкин. Ходимларни доим қўллаб-қувватлаб, руҳлантириб турасиз. Балиқ бошидан, дейишади... Сизга ҳурматим чексиз. Омад сизни тарк этмасин”.
Аввало мақтовни оммавий айтмаган яхши. Ҳатто одамнинг ўзига ҳам. Жуда зарур бўлса, уни ҳаволантирмайдиган, хижолатга солмайдиган маънода эътироф қилиб қўйиш мумкин. Лекин кўпинча шу ҳам ортиқча.
Хуллас, юқоридаги гапда “Балиқ бошидан, дейишади” жумласи кўзланган мақсадга зид. Чунки мақолнинг тўлиғи “Балиқ бошидан сасийди” кўринишига эга ва салбий мазмун ташийди. Мақтов гапда бу иборанинг туриши мутлақо ортиқча. “Сиз бошчилигингизда ҳамма ёқнинг расвоси чиқди. Лекин сизни ҳурмат қиламан” деганга ўхшаш гап бу 🙃.
Бу ҳолатнинг оти қош қўяман деб кўз чиқариш дейилади.

Атамоқ, номламоқ ва исм қўймоқ
Бир китоб таҳририда шу сўзларнинг маъно фарқлари сезиладиган ўринга дуч келдим. Бу сўзлар синоним бўлса-да, баъзи ўринларда бир-бирининг ўрнида қўллана олмайди.
Атамоқ сўзи ном бермоқ, от қўймоқ, номламоқ маъносида келганда жонли ва жонсиз предметларга нисбатан ишлатилаверади.
Номламоқ сўзи ном қўймоқ, ном бермоқ, атамоқ каби маъноларга эга. Лекин у асосан жонсиз предметларга нисбатан қўлланади.
Ном қўймоқ ибораси эса жонсиз предметларга ва ҳайвонларга нисбатан татбиқ этилади.
Исм қўймоқ ибораси фақат инсонга от қўйишни англатади.
Энди китобда дуч келган жумлага қайтамиз:
Расмдаги бола ва кучукка исм қўйинг.
Бу жумла таҳрир нуқтаи назаридан хато. Вариантлар:
Расмдаги бола ва кучукка от қўйинг.
👉 Бола ва кучук ёнма-ён келиши, бу ўринда инсон ва ҳайвонга бир даражада муносабат бўлиши унчалик тўғри эмас.
Расмдаги бола ва кучукни номланг.
👉 Инсонга нисбатан номланг сўзини ишлатмаслик керак.
Расмдаги болага исм, кучукка ном қўйинг (ёки беринг).
✅ Вариантлар ичида энг мақбули шу.

“Хаос” нима дегани?
#Сўраган_эдингиз
Савол:
Афғонистондаги тартибсизликлар, айниқса аэропортдаги тўполонларни хаос сўзи билан ифодалашяпти. Ушбу сўзнинг маъноси ҳақида маълумот берсангиз.
Жавоб:
Хаос сўзи изоҳли луғатга киритилмабди. Лекин миллий энциклопедияда шарҳланган:
Хаос юнонча chaos – тартибсизлик сўзидан. Юнон мифологиясида азалий чексиз фазони билдиради. Кўчма маънода эса бошдан-оёқ тартибсизлик, чигалликни англатади.
Ҳозир асосан кўчма маъносида қўлланади.

Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
48%
Куюниб гапирди | Kuyunib gapirdi
35%
Куйиниб гапирди | Kuyinib gapirdi
16%
Иккови ҳам тўғри.
Дўҳа – Қатар пойтахти
Қатар пойтахти номини кўп жойда Доха деб ёзишади. Русчадан таржима қилганлар шу шаклни олиб қўя қолса керак. Сўзнинг аслияти қанақалиги, ўзбекча манбаларда қандай ёзилганига кўпда эътибор берилмайди.
Қатар пойтахти номи аслиятда الدوحة – ад-Дўвҳа кўринишига эга. Бир тахминга кўра, шаҳар номи арабча ад-дўвҳа – катта дарахт сўзидан келиб чиққан. Маҳаллий ҳокимият берган маълумотга кўра эса шаҳар номи дўҳат – кўрфаз, айлана сўзидан. Чунки шаҳар атрофи ёй шаклидаги кўрфаздан иборат.
Кўп топонимларни русча вариантда берган миллий энциклопедия Қатар пойтахтини аслиятга мос шаклда ёзган – Дўҳа. Ҳатто Доҳа шаклида ҳам эмас. Бу мен учун кутилмаган янгилик бўлди.
Ўзбекчада дўҳа сўзини бемалол айтиш мумкин, бу тилга қийинчилик туғдирмайди. Шаҳар номини айни шу шаклда ифодалаш тўғри.
📌 Демак:
Дўҳа ✅
Доҳа, Доха ❌

Ишком нима?
Ишком сўзини изоҳли луғат шундай шарҳлаган: токларни кўтариб қўйиш, тараш, ёйиш учун поя ва бағазлардан баланд қилиб қурилган ёйсимон сўри; валиш.
Изоҳда ишлатилган бағаз сўзи сўри ёки ишкомнинг поясига кўндаланг боғланадиган ёғочлар, сим ёки темирни англатади.
Баланд ишкомда узумлар ғарқ пишиб ётибди.
Ҳ. Ғулом, Замин юлдузлари.
Ишком сўзи ўрнида шевада валиш, вайиш сўзлари ҳам ишлатилади. Водий вилоятларида асосан валиш, Ўзбекистон жанубида, масалан, Сурхондарёда вайиш қўлланади.
Ҳовли унчалик катта эмас, лекин атрофи қатор уй, уйлар устигача валиш. То қиров тушгунча турли хил узумлар сарғайиб, қуёшда товланиб ётади.
Газетадан.
Ингичка ходачаларга омонатгина кўтарилган вайишларнинг шохларини япроқлар кўмиб юборган, токлар шўраток, ғўраток ҳам қилинмаган эди.
С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди.
👉 Сиз яшайдиган ҳудудда ишком нима деб аталади? Изоҳларда қолдиринг.

60%
Суюниб кетди | Suyunib ketdi
16%
Суйиниб кетди | Suyinib ketdi
24%
Иккови ҳам тўғри.
“Қарз-қавола қилди”: қавола нима?
Қавола сўзи ўзбек тилида мустақил ишлатилмайди. Фақат қарз сўзи билан бирга қўлланади. У асли арабча, аслиятда кафолат, жавобгарлик; шартнома маъноларини билдиради.
Қарз-қавола ибораси ёрдам тариқасида олинган қарз, қарз-қурзни англатади:
Боёқиш Дўсанов қарз-қавола қилиб, инспекторга минг сўм тўғрилаб берди.
“Муштум”.
Шу сўз кўпинча қарз-ҳавола, қарз ҳавола қилди каби хато шаклларда ишлатилади. Бу иборалар мазмунан хато. Ҳавола ихтиёрига топшириш, манба кўрсатиш каби маъноларга эга. Қарз олинади ёки берилади, бировнинг ихтиёрига топшириб ёки манба кўрсатиб юборилмайди. Қарзини бермай, бировга ҳавола қилиб юбориш эса бошқа нарса 🙃.
📌 Демак:
Қарз-қавола, қарз-қавола қилди ✅
Қарз-ҳавола, қарз-ҳавола қилди, қарз ҳавола қилди ❌

“Салиб” нима дегани?
Тарих фанида Салиб юришлари ҳақида ўқиган бўлсангиз керак. Изоҳли луғатда бу ибора шундай шарҳланган: 1096–1270 йилларда Ғарбий Европа зодагонлари ва католик черкови томонидан “муқаддас ерларни мусулмонлар асоратидан қутқариш” шиори остида Сурия, Фаластин, Шимолий Африкага қилинган босқинчилик урушлари.
Салиб сўзи арабчадан олинган, аслиятда бут, хоч маъносини англатади. Ўзбекчада ҳам худди шу мазмунга эга ва асосан китобий тилда қўлланади. Бу ибора кўпроқ шу тарихий воқеани ифодалашда ишлатилади. Бут, хоч мазмунида эса бу сўздан кўп фойдаланилмайди: салиб шаклидаги нақш.
📌 Демак:
Салиб, Салиб юришлари ✅
Салб, Салб юришлари ❌

👍4