“Бардавомий бўлсин!”
Кимдир бирор муваффақиятга эришса, ҳар хил табрик сўзлари айтилади. Шулардан бири – ана шу ютуқлар давомли бўлишини тилаш. Лекин бу мазмун баъзида хато ифодаланади: бардавомий бўлсин.
Бу жумла нега хато?
1️⃣ Ўзбек тилида бардавомий деган сўз йўқ.
2️⃣ Бир хил маънодаги қўшимча бир сўзга икки марта қўшилмайди. бар- ва -ий моҳиятан бир хил мазмунни ҳосил қилади. Худди шу каби бардавомли сўзи ҳам янглишдир.
Ўзбекчада бардавом ва давомли сўзлари ишлатилади.
Бардавом сўзи доимий, пайдарпай, бир-бирига уланиб кетган деган маънони англатади.
Давомли сўзи эса узоқ давом этган ёки этадиган; давоми бор мазмунини беради.
Демак, юқоридаги табрик сўзини икки хил шаклда ифодалаш тўғри бўлади:
Давомли бўлсин! ✅
Бардавом бўлсин! ✅
Жумла бошига ютуқлар ёки муваффақиятлар сўзини ҳам қўшиб қўйиш мумкин.
Бу жумлада давомий сўзини ишлатиш ҳам таҳрир нуқтаи назаридан хато. Ғализлик пайдо қиладиган сўздан қочиш керак. Энг яхши вариант давомли сўзини қўллашдир.
@oriftolib

👍4
Шубҳасиз: вергул керакми ёки йўқ?
Шубҳасиз сўзи билан вергул ишлатишда кўп хато қилинади. Хўш, ўзи вергул керакми ёки йўқ?
Агар шубҳасиз модал сўз бўлиб келса ва кириш сўз вазифасини бажарса, вергул керак. Бунда у муқаррар равишда, албатта, сўзсиз каби маъноларни англатади:
Шубҳасиз, у ҳақ.
Мен биринчи навбатда тарбияни улардан [ота-онамдан] олганман ва уларнинг хислат ва хусусиятлари, шубҳасиз, менга таъсир қилган.
С. Айний, Эсдаликлар.
Шубҳасиз ҳеч қандай шубҳа туғдирмайдиган; аниқ деган маънони англатса, вергул керак эмас:
Дангасалик қилган одам ютқазиши шубҳасиз. ➡️ Дангасалик қилган одам ютқазиши аниқ.

👍2
Афкори омма ва афкор омма
#Сўраган_эдингиз
Шу кунгача бу иборанинг фақат афкор омма шаклини билардим, холос. Лекин изоҳли луғат форсий изофа билан афкори омма кўринишида берибди, маъносини бутун омма деб изоҳлабди:
Жаҳон афкори оммасини даҳшатга солган зилзила 1988 йил 7 декабрда Арманистонда юз берди.
“Фан ва турмуш”.
Афкор сўзи арабчадан олинган, фикрлар дегани. Омма сўзи эса умум, кўпчилик, халқ маъноларига эга. Шу маъноларга таянадиган бўлсак, афкори омма – кўпчиликнинг фикри деган маънони англатади.
Ўзбекча-русча луғат сўзнинг афкор омма, афкори омма ва афкори умумия шаклларини келтирган ва жамоатчилик фикри деган маънода изоҳлаган. Шу луғатга таянадиган бўлсак, иборанинг афкор омма шакли ҳам тўғри.
Бугун бу иборанинг маъноси ўзгариб кетган. Оммавий ахборот воситаларида у фикр билдирувчи қатлам, жамоатчилик маъносида ва изофасиз шаклда ишлатиляпти:
Бу воқеа жаҳон афкор оммаси эътиборини тортди.
Дунё афкор оммаси бунга кескин норозилик билдирди.

👍1
“Чироқ” деса, маъно чиқмайдими?
Бугун ҳамма жойда, ҳатто нуфузли оммавий ахборот воситаларида ҳам свет сўзини қўллаш урф бўлди. Баъзида гўё хижолат бўлгандай сўзни қўштирноққа олиб қўйишади, бошқа пайт эса шу ҳам хаёлга келмайди. Нима, шу сўз ўрнига чироқ дейилса, маъно чиқмай қоладими? Чиқади. Кўп ўринларда шундай қўлланган, ҳозир ҳам қўлланади. Эсдан чиқаряпмиз, эътибордан қолдиряпмиз, холос.
Шу кетишда давом этилса, кўз ҳам, қулоқ ҳам ўрганиб қолади. Бу эса ташвишланарли ҳолат.
Мисоллар:
Тошкент метросининг бир нечта бекатларида свет ўчди. ❌
Тошкент метросининг бир нечта бекатларида чироқ ўчди. ✅
Свет ёнса, сизга хабар бераман. ❌
Чироқ ёнса, сизга хабар бераман. ✅
Свет, газ, сув муаммоси аҳолини қийнаб келяпти. ❌
Чироқ, газ, сув муаммоси аҳолини қийнаб келяпти. ✅
Баъзилар чироқ сўзи лампа маъносида, свет маъносини бермайди, деб эътироз билдириши мумкин. Нима бўпти? Бу нуқтаи назардан қаралса, свет сўзи ҳам хато, у русчада ёруғлик, нур деган маънони англатади. Бу ўринда аслида электр токи ибораси ишлатилиши керак. Свет ҳам, чироқ ҳам кўчма маънода электр токини англатяпти. Ҳар бир тилнинг ўз табиати бор. Бир тилдаги сўз ёки ибора бошқа бир тилда айнан ифодаланиши шарт эмас. Баъзан истиснолар бўлиб туради ва бу – табиий. Бирхиллаштиришга уринган киши хато қилиши аниқ.
Барибир русчага мослаш керак, деган фикр тарафдорлари битта жумлани русчага таржима қилиб кўрсин, кейин гаплашамиз:
Бу – мен учун армон.
Эслатма: рус тилида армон маъносини ифодаловчи сўз йўқ.

Ўзбек тили от қўйишдан ожизми: тилимизнинг тўрини эгаллаётган чет сўзлар
Тилнинг куч-қудрати, салоҳияти янги тушунча ва атамаларга от қўя олишида ҳам кўринади. “Дарё”даги мақолада ўзлашма сўзларни қабул қилишдаги муаммолар ҳақида сўз юритдим.
Мақола “Ўзбек тили от қўйишдан “ожиз” қолганда тўнни бошқага кийдирамизми?” сарлавҳаси билан эълон қилинибди:
👉 https://dy.uz/5zBcI

👍4😢1
Ўзлашма сўзлар: краудфандинг
Краудфандинг инглизча сrowd funding сўзидан, сrowd – “омма”, funding – “молиялаштириш”. Бир нечта киши ўз маблағи ёки бошқа воситаларини бошқа кишилар, лойиҳалар ёки ташкилотларни қўллаб-қувватлаш учун ихтиёрий жамлашини англатади. Маблағ кўпинча интернет орқали йиғилади.
Маблағ ва воситалар турли мақсадларда тўпланиши мумкин. Табиий офатлардан жабр чекканларга ёрдам бериш, мухлислар қўллаб-қувватлови, сиёсий партияларни қўллаб-қувватлаш, ишни янги бошлаган фирмалар ва кичик корхоналарни молиялаштириш, бепул дастурларни яратиш, биргаликда сармоя киритишдан фойда олиш кабилар шулар жумласидан.
Жамовий молиялаштиришни олган лойиҳа одатда стартап, бу лойиҳага молиявий кўмак изловчи киши эса фаундер дейилади. Сармоя киритувчи кишилар инглизчада бекер деб аталади.
Ўзбек тилида краудфандингни жамоавий молиялаштириш ёки ҳашар қўллов дейиш мумкин. Фаундерни ташкилотчи ё тарғиботчи, бекерни сармоячи ёки қўлловчи деса бўлади.
Стартап-чи? Ё уни фақат ўзлашма шаклида қабул қилган яхшими?
Фикрингизни изоҳларда қолдиринг.

Самовий китоблар номи қандай ёзилади?
Дунё динларининг китоблари, жумладан, самовий китоблар номи бош ҳарфларда ва қўштирноқсиз ёзилади: Қуръони карим, Инжил, Таврот, Забур.
Одатда китоблар номи қўштирноққа олинади. Лекин бу ерда қўштирноқ керак эмас. Нега? Бу бир мантиққа асосланади: самовий китоблар ягона, айни шу номдаги бошқа китоблар йўқлиги учун уларнинг номини қўштирноққа олиш керак эмас.
Қуръони карим жуз (пора)лари ва суралари номи ҳам одатда бош ҳарфда, қўштирноқларсиз берилади: Амма пораси, Фотиҳа сураси, Ихлос сураси.

👍3
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
22%
Сену мен | Senu men
31%
Сену мен | Sen-u men
46%
Сен-у мен | Sen-u men
Жалюза ва жалюзи
Жалюза французча jalousie сўзидан. Аслиятда рашк деган маънони билдиради. Очилиб-ёпиладиган параллел пластиналардан тузилган пардани англатади. Ўзбекчада ёғоч дарпарда, чийпарда дейиш мумкин.
Бу сўз имло луғатлари, изоҳли луғат ва русча-ўзбекча луғатга жалюза шаклида киритилган. Миллий энциклопедияда эса жалюзи деб берилган. Шу вариант аслиятга мос. Унда нега бошқа луғатларда жалюза шакли танланган?
Иккита тахминим бор. Бу сўз ўзбек тилига кириб келганда одамлар шундай талаффуз қилган ва ўзгаришга учраган оғзаки вариант олинган. Ёки бунга жалюзи сўзи рус тили орқали кириб келгани сабаб. Сўз кўплик шаклида турибди, бирлиги жалюза бўлади деган янглиш қараш туфайли шу шакл танланган бўлиши мумкин. Лекин бу эҳтимолдан анча йироқроқ.
Хуллас, ҳозир ҳар икки шаклни ҳам тўғри деб қабул қиламиз.
Бу сўз ўрнида ўзимизнинг чийпарда оммалашиб кетса-ку, зўр бўларди. Бироқ оммалашмаса керак. Майли, орзуга айб йўқ.
📌 Демак:
Жалюза, жалюзи ✅

“Парол” сўзининг ўзбекчаси
Бу сўзни бугун ҳам ишлатамиз. Лекин парол маъносида қўлламаймиз.
Гап имо, имо-ишора, имламоқ, им қилмоқ, им қоқмоқ сўзлари таркибидаги им ҳақида кетяпти.
Маҳмуд Кошғарий “Девону луғатит турк”да им сўзини шундай шарҳлайди: шоҳ аскарларига қўйилган, тайинланган яширин белги, парол. Бу белги қуш ёки қурол номи, ёки бирор сўздан иборат бўлиши мумкин. Тўқнашганда уни айтиб ўзларини танитадилар. Мақолда шундай келган: “Им билса, эр ўлмас”. Яъни киши яширин белгини билса, ноҳақ ўлмайди.
Бу изоҳдан им сўзи парол маъносини тўла-тўкис ифодалашини англаш мумкин.
Им сўзи ишора маъносида қадимда ҳам қўлланган. Жумладан, “Девон”да имламоқ имлаш, кўз ёки қўл билан ишора қилиш деб шарҳланган.
Бугун парол сўзи кўп ишлатилади. Айниқса, интернет ва технологиялар билан боғлиқ матнларда, дастур ва иловаларда унга албатта йўлиқасиз. Мана шу жойларда им сўзини парол сўзи ўрнида бемалол қўллаш мумкин.
Лекин уни асл эгалари, яъни биз қабул қила оламизми-йўқми – шудир масала.

😱1
“Жума” сўзининг маъноси
Этимологик луғатга кўра, бу сўз тўплаш, жамлаш маъносидаги арабча жумъатун сўзидан. Жумъат сўзи ўзбек тилига жума шаклида кирган. Араб тилида ҳафта, ҳафтанинг охирги куни маъносини билдиради.
Жума сўзи ўзбек тилида тўрт хил маънода қўлланади:
1️⃣ Ҳафтанинг, душанбадан ҳисоблаганда, бешинчи куни.
2️⃣ Бир қатор мусулмон мамлакатларида ҳафтанинг олтинчи, дам олиш куни.
3️⃣ Шу куни ўқиладиган намоз.
4️⃣ Жума (эркаклар исми).
Жума намози, жума масжиди каби бирикмалар таркибида келганда ҳам шу кун билан боғлиқ маънони ташийди.
Тожик тили таъсирида баъзи жойларда жума куни маъносида одина сўзи ҳам ишлатилади. “Бобурнома”да ҳам одина сўзи шу маънода ишлатилган ўринлар бор:
“Ҳумоюннинг бу фатҳининг хабарини одина куни туш вақтида ойнинг ўн секкизида Бек Мирак мўғул ўшал юртта-ўқ келтурди”.
Лекин “Бобурнома”да ҳам намоз билан боғлиқ ўринларда жума сўзи ишлатилган.

“Парол” учун яна бир вариант: ўрон
Кеча им сўзи паролнинг ўзбекчаси экани ҳақида ёзган эдим. Бир обуначимиз имдан кўра ўрон яхши экани, бу сўз “Бобурнома”да қўлланганини айтиб қолди. Асардан шу сўз қатнашган парчани топдим:
“Бизнинг черикнинг ғавғосин эшитиб, инчалик била илгаррак келиб ўрондашурлар. Бу ўрон икки нав бўлур: бир улким, ҳар қавмнинг ўрони бор, нечукким, баъзи қавмнинг ўрони “дурдона”дур ва баъзининг “туққай”, баъзининг “лулу”; яна бир тамом черикка иш маҳалида икки лафзни ўрон қўярларким, иш вақтида учрашқонда бири бир лафзни айтқонда яна бири ул маъҳуд лафзни айтқай, то бу тариқ била эл ёғидин айрилгай ва ўз кишини ётдин фарқ қилғай. Ул юрушта маъҳуд ўрон алфази “Тошканд” била “Сайрам” эди. Тошканд деса, Сайрам дейилгай, Сайрам деса – Тошканд”.
Юқоридаги парчадан ўрон айнан парол, махфий сўз маъносини англатишини билиб олдик. Икки хил ўрон бор, деяпти Бобур мирзо: бири биттагина сўз бўлади, баъзи қишлоқ ёки жамоа вакиллари ўзлари учун танлаб олишади. Ўша сўзни айтсангиз, душман эмас, қавмнинг ўз одами эканингиз юзага чиқади. Иккинчи хил ўрон икки сўздан ташкил топади: икки сўздан бири айтилганда сиз жуфтини айтишингиз керак. Масалан, Тошкент-Сайрам ўронидан Тошкент дейилса – Сайрам, Сайрам дейилса – Тошкент дейишингиз зарур. Шунда ўронни – паролни тўғри топган бўласиз. Йўқса, душман ё бегона саналасиз ва муомала ҳам шунга яраша бўлади.
Демак, парол ўрнида ишлатиш учун яна бир яхши вариант топилди. Фойдалансак бўлади.

👍5🔥1😱1
Forwarded from Alisher Sadullaev
Bolalar adabiyotida yozuvchilar va ijod mahsullari orasida kichik jarlik paydo bo'layotgani, uning sabablariga yechim izlash tarafdori ekanim haqida yozgandim. Ayni shu mavzu yuzasidan ko'plab ziyolilar, o'z sohasining mutaxassislari va ekspertlar ishtirokida ertaga, 17-iyul kuni soat 20:00 da kanalim orqali ovozli suhbat tashkil etamiz.
Unda sohadagi og'riqli nuqtalar va atroflicha yechimlar haqida suhbatlashamiz. O'z taklif va fikrlaringizni izohlarda yozib qoldiring, eng yaxshi izoh egalariga ertangi suhbatimizda so'z berishga harakat qilamiz.
Suhbatda ishtirok etuvchi spikerlar:
1. Sherzod Shermatov — Xalq ta'limi vaziri
2. Sanjar Nazar — «Akademnashr» rahbari
3. Aziza Umarova — «SmartGov Consulting» rahbari
4. Firuz Allayev — «Asaxiy books» asoschisi
5. Shahnoza Soatova — bloger
6. Axtam Ro'zimurodov — noshir
7. Saida Rashidova — yozuvchi adiba
8. Abdukarim Mirzayev — jurnalist
9. Sa'dullo Quronov — yozuvchi
10. Jahongir Po'latov — «Cambridge» o'quv markazi rahbari
11. Temurbek Adhamov — «Osmondagi bolalar» loyihasi muallifi
12. Muhammadali Eshonqulov — biznes murabbiy
13. Abdusattor Abdurahimov — IT tadbirkor
Suhbatni huquqshunos, bloger Xushnudbek Xudoyberdiyev bilan birgalikda olib boramiz. Suhbat linki: 👉🏻 https://t.iss.one/alisher_sadullaev?voicechat
@alisher_sadullaev

😢1
Амалиётчи талаба учун тавсифнома
#Сўраган_эдингиз
❓ Амалиёт ўтаган талабага ижобий тавсифнома қандай ёзилади?
✅ Жавоб:
Тафсифнома матни учинчи шахс тилидан ёзилади. Дастлаб ҳужжат ким ҳақидалиги саҳифанинг ўнг томонида кўрсатилади. Сўнг ўртага Тавсифнома сўзи ёзилади ва алоҳида хатбошидан тавсифланаётган шахснинг сифатлари, эътиборга молик фазилатлари ва малака-ютуқлари кўрсатилади. Энг охирида тавсифнома ёзган шахс номи ва сана берилади. Ҳужжат муҳр ва имзо билан тасдиқланади.
Тавсифномани ташкилот бошлиғи ва амалиёт раҳбари имзолагани яхши. Ёки улардан бири имзоласа ҳам бўлади. Деканатнинг кайфиятини билиб қўйган ёмон эмас. Гулини гулига қўйиб ишлашни ёқтирадиганлар ҳам бошлиқ, ҳам амалиёт раҳбари имзо қўйсин деб туриб олиши мумкин. Аслида бунинг ҳожати йўқ.
Амалиёт ўтаган талаба ҳақида ижобий тавсифномага мисол (номлар тўқима 😏):
ЎЗЖОКУ интернет журналистика
ва ижтимоий тармоқлар факултети
3-курс талабаси
Тошов Ёшвой Эшвой ўғлига
Тавсифнома
Тошов Ёшвой Эшвой ўғли 2021 йилнинг 1–20 июл кунлари “Уммон” интернет нашри таҳририятида амалиёт ўтади. У меҳнатсеварлиги, ишга масъулият билан ёндашиши, ўз билим-кўникмаларини оширишга интилиши билан таҳририят жамоасининг эътиборини қозонди.
Амалиёт давомида “Қайси олий ўқув юртларида бир йиллик магистратура йўналишлари очилди?”, “Олий маълумотли ёшлар ўз соҳасида иш топа оляптими?”, “Қабулдаги янгиликлар: аёллар учун имтиёзлар” каби мавзуларда мақолалар тайёрлади. Бошқа муаллифларнинг мақолаларини таҳрир қилди. Ўқувчиларга қизиқ мавзулар бўйича ўз таклиф-мулоҳазаларини билдирди.
Ёшвой Тошов журналистика соҳасида ўз ўрнига эга мутахассис бўлади деб ишонамиз.
Тавсифнома ЎЗЖОКУ интернет журналистика ва ижтимоий тармоқлар факултетига топшириш учун берилди.
Бош муҳаррир (имзо, муҳр) Ҳ. Каттабеков
2021 йил 21 июл
👉 Тўлиқ ўқиш