“На” боғловчисини қўллашдаги хатолар
На боғловчиси инкор, бўлишсизлик маъносига эга ва у қатнашган жумладаги кесим бўлишли шаклда қўлланади. Чунки на сўзидаги инкор маъноси бевосита кесимга таъсир қилади ва яна қайта бўлишсиз маъноли сўз ёки қўшимча талаб этилмайди:
Ундан на хат бор, на хабар.
Қўлим ишга бормади, на ўқидим, на ёздим.
❗️ Юқоридаги каби жумлаларда кесим кўпинча бўлишсиз шакл ёки маънода ишлатилади. Бу эса – хато!
📌 Демак:
На салом, на алик бор, индамай кириб келаверди. ✅
На салом, на алик йўқ, индамай кириб келаверди. ❌
Муаммога на ҳокимлик, на масъуллар эътибор қаратган. ✅
Муаммога на ҳокимлик, на масъуллар эътибор қаратмаган. ❌
@oriftolib

👍4
🔹 Аёл ва денгиз ғазабланганда бир хил бўлади.
🔹 Бахил ўзи учун йиғмайди.
🔹 Бир дақиқа ўзингни тутишинг ўн йил тинчлик келтириши мумкин.
🔹 Бошидагиларнинг хатоси кейингилар учун кўприк.
🔹 Имконингдаги ишни қилган пайт керакли ишни қилган бўласан.
Юнон халқ мақолларидан

👍1
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
78%
Тушундим | Tushundim
12%
Тушиндим | Tushindim
10%
Иккаласи ҳам тўғри.
👍3
Устоз
Бир зиёфатда бир киши ўзининг бошланғич устозини кўриб қолди. У устозига мутлақ ҳурмат ва эҳтиром билан боқиб:
– Устоз! Мени танидингизми? Мени эсладингизми? – деди.
Устоз:
– Афсус, эслай олмадим, – деди.
У киши деди:
– Қандай эслай олмайсиз?! Ахир мен синфдошларимдан бирининг соатини ўғирлаган эдим. Соатини ўғирлатган синфдошим йиғлай бошлади. Сиз бизнинг барчамизни ўрнимиздан турғизиб чўнтакларимизни текширмоқчи бўлдингиз. Мен энди синфдошларим ва устозлар олдида шарманда бўлишимга ишондим. Энди улар мени доимо масхара қилишади, шахсиятим бутунлай барбод бўлади деб ўйладим.
Сиз ўшанда биздан деворга қараб кўзимизни юмиб туришимизни сўраган эдингиз. Сиз чўнтакларни текшира бошладингиз. Менинг навбатим келганида чўнтагимдан соатни олдингиз ва текширишни давом эттирдингиз. Охирги болани ҳам текшириб сўнгра бизни ўтиришимизни айтдингиз.
Мен ҳамон шарманда бўлишдан қўрқиб дағ-дағ титрар эдим. Сиз соатни эгасига қайтардингиз. У бола шодликдан йиғлаб юборди, соатини ким ўғирлаганини билмай қолди. Бутун ўқишим мобайнида ўғирлик ҳақида менга гапирмадингиз. Бошқа устозлар ҳам ўғирликни эслашмади. Эсладингизми устоз? Қандай эсламаслигингиз мумкин?! Буни унутишингиз мумкин эмас!
Устоз бутунлай хотиржамлик билан деди:
– Йўқ, эслай олмадим. Ўшанда мен сизларни кўзларимни юмган ҳолатда текширганман!
Бу ҳикоя қанчалар саҳиҳ ёки тўқималигини билмайман. Аммо устозлар ва муаллимлар бу каби ишларга муҳтожлиги аниқ!
Манба

Мутасаддими ёки масъул?
Бугун ҳуқуқий ҳужжатлар тилида мутасадди идора, мутасадди ташкилот, мутасадди идора ва ташкилотлар, мутасадди вазирликлар каби сўзлар кўп ишлатилади. Бу иборалар қонунларга тез-тез мурожаат қиладиган соҳалар, жумладан, оммавий ахборот воситалари тилига ҳам кўчиб ўтган. Мутасадди бундай ўринларда масъул, жавобгарлиги зиммасида бўлган, жавобгар каби маъноларни ташийди.
Аслида, мутасадди сўзи шахсга нисбатан ишлатилади. Изоҳли луғатга кўра, қадимда мутасадди кичик амалдор маъносини билдирган. Эски тилимизда бирор ишни ўз устига олган киши маъносида қўлланган. Сўзнинг асли арабча, аслиятда бошқарувчи; бирор ишни бошловчи, ташаббускор тушунчаларини ифода этади.
❗️ Ҳозирги ўзбек тилида эса бирор ишни бошқариш учун тайинланган киши; ишбоши, бошлиқни англатади:
Вақтида кўрак етказиб берилмаса, машина, одамлар ишсиз қолгудек бўлса, мутасаддиларнинг жиғига тегарди.
Н. Сафаров, Узоқни кўзлаган қиз.
Спорт қўмитасининг мутасадди кишилари мусобақаларни ўтказиш, ҳакамлик қилиш ишларига бевосита жамоатчи судьяларни... жалб этишмоқда.
Газетадан.
🔍 Бутун бошли изоҳли луғатнинг бирор-бир шарҳи ёки мисолида мутасадди сўзи ташкилот ва идораларга нисбатан ишлатилмаган, барчасида шахсни билдиради.
Тил мунтазам ўзгаришда, ривожланишда. Балки бу сўзнинг тузилмаларга нисбатан ишлатилиши ҳам вақт ўтиши билан луғатларга киритилар. Ҳозирча эса бу шаклда қўллаш хато дейишга асос бор. Ташкилотларга нисбатан мутасадди ўрнига масъул сўзидан фойдаланган маъқул. Яна бир томони, сўзнинг бу тарзда қўлланишига кўз ҳам, қулоқ ҳам ўрганиб улгурди, унинг янглиш эканини қабул қилиш осон бўлмайди.
Айтганча, луғатга кирмаган дегани ҳар доим етарли асос эмас. Ўзи тилда ишлатиладиган, лекин луғатларда учрамайдиган сўзлар ҳам бор. Юқорида фақат шахсга нисбатан ишлатиладиган сўзнинг идоралар учун қўлланаётгани ҳақида гап кетди.

#Кечки_мутолаа
Иван Бунин. Ойдин кечада
Аёлимга қарашдан қочдим, ёнига бордим-да, дераза токчасига ўрнашдим… Ҳа, вақт алламаҳал бўлган – қаршимиздаги беш қаватли уйнинг бутун девори зим-зиё. Деразалари худди сўқир кўзга ўхшайди. Пастга қарадим – кўчанинг тор ва чуқур йўлаги ҳам қоронғи ва кимсасиз. Бутун шаҳар шундай. Хира нур сочаётган ойгина бир томонга бироз қийшайиб, ғилдираб боряпти, аммо тутундай ёйилган булутлар орасида ҳаракатсиздай кўринади. Шаҳар бўйлаб биргина у уйғоқ кезяпти. У тўппа-тўғри менга тикилиб турибди, бироз кемтилган ва шу сабабдан ғамгин кўринади. Булутлар унинг олдидан тутундай сузиб ўтяпти. Ой ёнида улар анча ёруғ эди, эриётганга ўхшарди, нарироққа бориб анча қуюқлашди, томларнинг четига етганда эса буткул қора кийиб, зулмат бағрига сингиб кетди…
Баъзан насрий асарларда ҳам шеърият нафаси сезилиб туради. Бундай лиризмни ўзбек адабиётида Тоғай Муроднинг дастлабки уч қиссасида ҳис этганман. Ўзига хос ички мусиқага эга бу услуб бошқа адиблар ижодида ҳам учрайди. Рус адабиётининг атоқли вакилларидан бири Иван Буниннинг ҳикояларида ана шундай шоирона оҳанглар, чизгиларни туйиш мумкин.
Бундан беш йиллар олдин адибнинг “Ойдин кечада” номли ҳикоясини таржима қилгандим. Ёзувчининг тасвир салоҳияти, кечинмаларни нозик ифодалай олиши, “гапирмай гапириши” ҳайратлантирган.
Сиз ҳам ўқиб кўринг. Аслиятда ўқишни истайдиганлар учун мана бу ерда русча варианти бор.
👉 Ўзбекчада ўқиш
👉 Русчада ўқиш

👍2
Оҳанрабо форсча оҳан – темир ва рабо – тортувчи, ўғирловчи сўзларидан. Магнит маъносини англатади, лекин уни бу маънода қўллаш эскирган:
Кишилик тарихи давомида оҳанрабо ва кейинчалик электрон кварц соатлар яратилди.
Газетадан.
Ҳозирги ўзбек адабий тилида асосан кўчма маъноси ишлатилади. Бу ҳолатда оҳанрабо ўзига тортувчи, ўзига жалб этувчи, мафтун этувчи; фусункор маъноларини англатади:
Оҳанрабо куй.
Узоқ кетдим, бахт келтирай деб сенга,
Оҳанрабо муҳаббатинг бор учун.
Т. Тўла.
Яқин-атрофдан эшитилаётган оҳанрабо куйлар кишини мафтун этади.
“Саодат”.
❗️ Бу сўз кўпинча оҳанграбо тарзида хато ёзилади. Оҳанграбо – оҳангни тортувчи дегани, мантиқли мазмунга эга эмас.
Демак,
Оҳанрабо ✅
Оҳанграбо ❌
Изоҳли луғат асосида тайёрланди.

👍7
#Имлоси_қийин_сўзлар
Хаёл
Ҳалқа
Шиллиққурт
Иштаҳа
Хонаки
Нуқтаи назар
Қатъи назар
Масштаб
Жаҳлдор
Маҳси
#Imlosi_qiyin_soʻzlar
Xayol
Halqa
Shilliqqurt
Ishtaha
Xonaki
Nuqtayi nazar
Qatʼi nazar
Masshtab
Jahldor
Mahsi
@oriftolib
Хаёл
Ҳалқа
Шиллиққурт
Иштаҳа
Хонаки
Нуқтаи назар
Қатъи назар
Масштаб
Жаҳлдор
Маҳси
#Imlosi_qiyin_soʻzlar
Xayol
Halqa
Shilliqqurt
Ishtaha
Xonaki
Nuqtayi nazar
Qatʼi nazar
Masshtab
Jahldor
Mahsi
@oriftolib
👍3💯1
Nur ustiga nur
Bu iborani ko‘pchilik to‘g‘ri qo‘llaydi. Lekin yanglish ishlatadiganlar ham talaygina. Balki, sizning ham qulog‘ingizga chalingandir: “Nur ustiga a’lo nur”.
U asli arabcha “nur ala nur” iborasining tarjimasidir. O‘zbekchasi – nur ustiga nur, yanada yaxshi, ko‘ngildagidan ham a’lo kabi ma’nolarni anglatadi.
Izohli lug‘atga ko‘ra, nur alo nur shaklida ham qo‘llash mumkin:
Ixtiyor o‘zingizda, qutlayman desangiz aytib ko‘ring, xo‘p desa – nur alo nur.
M. Ismoiliy, “Farg‘ona tong otguncha”.
❗️ Lekin bu tarzda qo‘llash eskirgan, bugungi tilda uchramaydi. Mabodo shu shaklni ishlatish kerak bo‘lib qolsa, a’lo emas, alo deb yozing. Alo arabchada ustiga demakdir, a’lo esa – eng yuqori; buyuk ma’nolarini beradi. Eng yaxshisi, o‘zbekcha ifodaga mosi nur ustiga nurdir:
Buni bilib olganim nur ustiga nur bo‘ldi.
Agar yuz foiz natija ko‘rsata olsangiz, nur ustiga nur.
📌 Demak:
Nur ustiga nur ✅
Nur ustiga a’lo nur, nur a’lo nur ❌

👍17💯3🔥1
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
28%
Бекинмачоқ | Bekinmachoq
33%
Беркинмачоқ | Berkinmachoq
39%
Иккаласи ҳам тўғри.
👍5🤨3
“Афв” сўзини тўғри ёзишнинг осон усули
Гарчи сўзнинг афв шакли тўғри эканини билсак-да, кўпинча авф деб ёзворамиз (Шу мақолачани тайёрлаётиб ўзим ҳам бир неча ўринда афв ўрнига авф деб ёзвордим 😄). Чунки талаффуздаги варианти беихтиёр хаёлга келади-да. Қай бири тўғри эди деб иккиланиб қолганингизда луғатга қараб олишнинг ҳожати йўқ. Тўғрисини аниқлашнинг бир осон усули бор.
Китобий услубда, бадиий тилда кечирмоқ маъносидаги афу этмоқ сўзи учрайди. У асосан мурожаатда қўлланади:
Афу этгайсиз, бу жиҳатга вақтида эътибор қаратмабмиз.
Афу этинг, бир қошиқ қонимдан кечинг, айб мендан ўтди.
Подшоҳимиз айбдорни афу этдилар.
Афв сўзининг бу варианти араб ёзувидаги вов ҳарфини у деб ўқиш натижасида ҳосил бўлган, менимча. Чунки бу ҳарф в товушини ҳам, у товушини ҳам ифода эта олади. Албатта, қаерда қандай ўқилишининг қонун-қоидалари бор. Афу янглиш ўқилганга ўхшайди. Чунки Навоий асарлари луғатларида ҳам унинг шу шаклини топиб бўлмади. Бироқ бу кўринишда қўллаш бугунги тилда бор. Ёзувчи баландпарвоз услубни кўрсатиш зарурати туғилганда афвдан эмас, афудан фойдаланади.
❗️ Гарчи тилимизда ишлатилса-да, афу варианти изоҳли луғатга ҳам, имло луғатларига ҳам киритилмаган. Луғатга киритилмаган дегани хато дегани эмаслиги ҳақида олдинроқ ҳам айтгандим.
👉 Афв сўзини ёзаётганда ана шу афу сўзини хаёлга келтиринг. А товушидан кейин ф келяпти, афв вариантида ҳам а дан кейин қўрқмай ф ни ишлатинг.

👍14
#Сўраган_эдингиз
“Кўзим усти миннатинг бошимга дурра”
Обуначилардан бири академик шоир Ғафур Ғуломнинг шу мисраси маъносини шарҳлашни сўрабди. Тўғрисини айтиб қўя қолай, мисра мазмуни мураккаброқ, тушуна олганимча тушунтираман.
Ғафур Ғуломнинг 1983 йили нашр этилган “Мукаммал асарлар тўплами” I жилдида “Кўзим усти” иборасидан сўнг бир ўринда вергул қўйилган, кейингисида эса йўқ.
Дастлаб вергул бор ҳолатни шарҳлашга уринамиз.
Кўзим усти ибораси ўта қадрли, кўз устига қўйиб юришга, асрашга арзийдиган маъносини ифода этяпти.
Миннат сўзи ўрнига қараб бир-бирига зид маъноларни ифода эта оладиган сўзлардан. Бу ўринда эса таъна, ёзғириш, инжиш каби маъноларни билдиряпти, менимча. Бошимга дурра эса бошим устига, уни ҳеч бир эътирозсиз қабул қиламан, бошга дурра каби ўраб юраман дегани. Дурра ўраш фақат аёлларга хос эмас, деҳқонлар, қурувчи-усталар иш пайти кўпинча бошга дурра ўрайди.
Энди кўзим усти иборасидан сўнг вергул қўйилмаган ҳолатни тушунишга уриниб кўрамиз. Вергул бўлмаса, кўзим усти миннатга алоқадор бўлиб қолади. Яъни таънангни кўз устимга қўяман деган маънода.
Алал-оқибат жумланинг мазмуни биринчи вариантдаги каби бўлиб чиқяпти.
👉 Тўлиқ ўқиш

Ҳабиб Абдуллаев ҳикоя қилади
Қадим замонда куни-туни ҳаммага амр-фармон бериб ўтган бир дилозор мансабдор мансабидан бекор бўлди, бекор бўлганидан кейин унинг амр-фармонига ҳеч ким қулоқ солмайдиган, ҳатто ити ҳам “ёт!” ёки “қўлингни бер” деса ириллайдиган бўлиб қолди. Мансабдор ҳар ёнга бош уриб иш чиқаролмаганидан кейин, ниҳоят, хуморини ёзадиган бир машғулот топди: маҳалладаги ҳовуз бўйига қалин кўрпача солиб ўтириб олди-да, пақир кўтариб сувга келган ҳар бир кишига ўшқириб:
– Пақирингни тушир! Пақирингни торт! – деб амр-фармон бера бошлади.
Бу машғулот унинг хуморини анча ёзди.
Бизнинг замонимизда ҳовуз йўқ...
Абдулла Қаҳҳор,
“Ҳақ сўзнинг кучи” китобидан
1962 йил

🔹 Baxil vasiyat qilmaydi.
🔹 Birlik bor joyda tinchlik bor.
🔹 Boltaga kuchi yetmagan nasihatga kuch beradi.
🔹 Yomon fikrlardan yomon ish paydo bo‘ladi.
🔹 Iztirob odamni tarbiyalaydi.
🔹 Ko‘p gapirgan kishining yaxshi so‘zi oz bo‘lar.
Yoqut xalq maqollari va matallaridan

👍3😢1
Darranda nima?
Kitoblarda, gazeta-jurnallarda parranda-darrandalar degan so‘zga duch kelgan bo‘lsangiz kerak. Parranda nimaligini ko‘pchiligimiz yaxshi bilamiz: har qanday qush zoti. Uyda boqiladiganlari uy parrandasi deyiladi. Masalan, tovuq – uy parrandasi. U ham aslida qush.
Xo‘p, bu gaplar tushunarli. Lekin darranda nima?
Darranda – asli forscha so‘z, pora qilmoq, parchalamoq ma’nosidagi fe’lning hozirgi zamon shakli. Izohli lug‘atga ko‘ra, o‘zbek tilida ikki xil ma’noda ishlatiladi.
1️⃣ Sutemizuvchi yirtqich, vahshiy hayvon:
Darrandalarning ayrimlari, sariq yumronqoziq va sug‘urlar qish va yozda uzoq uyquga ketadi.
“Fan va turmush”
2️⃣ Ko‘chma ma’noda: yovuz, yirtqich:
Darranda dushmanlar serjahl, asabiy,
Kuchanar devorni sindiray deya.
M. Shayxzoda, “Chorak asr devoni”.
📌 Demak, darranda yirtqich hayvon, ko‘chma ma’noda esa yovuz, yirtqich deganidir.

👍6