Расул Ҳамзатов
***
Шомил қиличига ёзилган бу байт
Болалигимдан ёд, ҳеч унутилмас:
“Майдонга от солиб жангга кирган пайт
Охирин ўйлаган қаҳрамон бўлмас!”
Шоир, шу ҳикматни унутма сен ҳам,
Қиличдай қаламда шеърлар ёз ўлмас:
“Майдонга от солиб жангга кирган дам
Охирин ўйлаган қаҳрамон бўлмас!”
Рус тилидан
Ориф Толиб
таржимаси
==============================
***
На сабле Шамиля горели
Слова, и я запомнил с детства их:
“Тот не храбрец, кто в бранном деле
Думает о последствиях!”
Поэт, пусть знаки слов чеканных
Живут, с пером твоим соседствуя:
“Тот не храбрец, кто в деле бранном
Думает о последствиях!”
Перевод
Наума Гребнева
***
Шомил қиличига ёзилган бу байт
Болалигимдан ёд, ҳеч унутилмас:
“Майдонга от солиб жангга кирган пайт
Охирин ўйлаган қаҳрамон бўлмас!”
Шоир, шу ҳикматни унутма сен ҳам,
Қиличдай қаламда шеърлар ёз ўлмас:
“Майдонга от солиб жангга кирган дам
Охирин ўйлаган қаҳрамон бўлмас!”
Рус тилидан
Ориф Толиб
таржимаси
==============================
***
На сабле Шамиля горели
Слова, и я запомнил с детства их:
“Тот не храбрец, кто в бранном деле
Думает о последствиях!”
Поэт, пусть знаки слов чеканных
Живут, с пером твоим соседствуя:
“Тот не храбрец, кто в деле бранном
Думает о последствиях!”
Перевод
Наума Гребнева
Яқинда Исажон Султоннинг “Асарлар. Ҳикоялар. I жилд” китобини ўқиб чиқдим. Менда чуқур таассурот қолдирган ҳикоялардан бири “Мансуб-1984” бўлди. Балки жуда кўп манзаралар менга танишлиги, болалагимни эслатгани учундир.
Ҳикоя “Бу манзараларни мен билан бирга униб-ўсган тенгдошлариму биздан бир неча ёш катта-кичиклар, ўқитувчилар, ота-оналар жуда яхши билишади”, деб бошланади. Дарҳақиқат, шундай. Айниқча, қишлоқда суяги қотганлар асардаги манзаралар, воқеаларни яққолроқ тасаввур қилади.
Ҳикояни мана бу ерда ўқишингиз мумкин.

Сифатловчили ўзлашма сўзлар имлоси
Тилимизга янги-янги сўзлар кириб келяпти. Аксарияти инглиз тилидан. Уларнинг ўрнига кўпинча от қўя олмаяпмиз, атамаларни шундайича қабул қиляпмиз. Бироқ шуни ҳам жуда дўндираётганимиз йўқ. Аксарият ҳолларда рус тили орқали оляпмиз. Бу имлода ҳам сезиляпти.
Бошқа тилдан сўз кириши табиий жараёнлигини олдин ҳам айтган эдик. Иложи бўлса, ўша тушунчага от қўйиш керак. Имконсиз ҳоллардагина тайёрини ўзлаштириш мумкин. Лекин...
Хуллас, бугун сифатловчили ўзлашма сўзларнинг имлоси ҳақида гаплашамиз.
Келинг, таомлардан бошлайлик: фастфуд ва ҳотдог. Фастфуд инглизча fast – тез ва food – овқат сўзларидан. Тезпишар овқат, тамадди қилиб олиш жойи каби маъноларда ишлатилади. Бу сўзни фаст-фуд шаклида ёзиш хато. Рус тилида фастфуд кўриниши қабул қилинган, лекин фаст-фуд кўринишида хато ёзиш кўп учрайди. Чунки сифатловчи билан келган ўзлашма сўзларни руслар одатда чизиқча билан ёзади.
Сифатловчи ўзи нима? Ҳоким бўлакдан англашилган нарсанинг белгисини билдириб, қандай?, қанақа?, қайси?, қанча? сўроқларига жавоб бўлган аниқловчига сифатловчи аниқловчи дейилади. Масалан, қизил олма сўзида қизил сифатловчи аниқловчи, у олманинг қандайлигини сифатлаяпти. Фастфудда ҳам шундай. Фаст сўзи фуднинг қандайлигини сифатлаяпти. Унда нега қўшиб ёзиш керак? У бизнинг тилимизда битта тушунчани – тезпишар овқатни ифодалагани учун қўшиб ёзган яхши.
Ҳотдог сўзига келсак, у инглизча hot ва dog сўзларидан. Тезпишар овқат турини, яъни битта тушунчани англатгани учун қўшиб ёзилиши керак. Рус тилида чизиқча билан ёзилади: хот-дог. Бу рус тили учун тўғри, чунки рус тили орфографиясида шундай қоидага амал қилинади. Ўзбек тили имлосида эса бундай эмас.
Бу сўзни хотдог, хот дог ёки хот-дог шаклида қаттиқ х билан ёзиш хатодир. Сўз инглизча, инглизчада h товуши билан айтилади ва биз бу товушни бемалол айта оламиз. Шу сабабли ҳ билан ёзиш керак. Бунга ўхшаш ҳолатлар жуда кўп.
Энди ажратиб ёзиладиган сўзларга келсак. Интернет провайдер, ҳостинг провайдер, интернет банкинг, онлайн мактаб, онлайн дарс, онлайн мулоқот, веб сайт (ёки вебсайт), веб портал, веб камера, офис менежер каби сўзлар ҳам ҳеч қандай чизиқчасиз ёзилади. Чунки сўз бирикмасидаги биринчи сўз кейингисини сифатлаб келяпти ва қандай сўроғига жавоб бўляпти: қандай провайдер – интернет провайдер, қандай мактаб – онлайн мактаб, қандай менежер – офис менежер. Бундай сўзлар орасига чизиқча қўйиш худди қизил-олма деб ёзишга ўхшайди.
Веб сайт ва веб портал сўзларини шунчаки веб сўзисиз ишлатган маъқул: сайт ва портал. Улар интернет тармоғига тегишли эканини шу ҳолида ҳам ифодалай олади.
Қуйида юқоридаги сўзларнинг аслияти, ўзбекча ва русчадаги имлоси акс этган жадвал билан танишасиз.
@oriftolib

🤨6😎4👍2
“Балки” ва тиниш белгиси
Балки сўзи форс тилидан кирган, аслиятда эҳтимол ва аммо маъноларини билдиради. Ўзбек тилида боғловчи ва кириш сўз сифатида ишлатилади.
Боғловчи сифатида зид маъноли гапларни, гап бўлакларини бир-бирига боғлаш, қиёслаш учун хизмат қилади. Бу ҳолатда балки сўзидан олдин вергул қўйилади:
У содиқ қул, балки ундан баттар одам эди.
Ойбек, Танланган асарлар.
Ёлғиз ўзи эмас, балки бутун косиб аҳлининг аҳволи пачава эканини очиб ташлади.
Ойбек, Танланган асарлар.
Кучлилик – курашда йиқитишда эмас, балки ғазаби келганда, ўзини босиб олишдадир.
“Фан ва турмуш”.
Кириш сўз бўлиб келганда эса гумон, тахмин маъноларини билдиради. Бу ҳолатда балки сўзидан сўнг вергул қўйилади:
Балки, маҳалласидан ҳам хотинлар келгандир.
С. Зуннунова, Олов.
Балки, кутар мени бир қиз, кўзёшлари оқизоқ.
“Шарқ юлдузи”.
Балки, бу қиз Она бўлур туғилажак ўғлимга.
Миртемир.
Қачон сўздан олдин, қачон кейин вергул қўйилишини қандай осон аниқлаш мумкин? Балки сўзи зидлов, қиёслов маъноларини билдирса ва унинг ўрнида аксинча сўзини қўллаш мумкин бўлса, ундан олдин вергул қўйинг. Масалан:
Ёлғиз ўзи эмас, балки бутун косиб аҳлининг аҳволи пачава эканини очиб ташлади. => Ёлғиз ўзи эмас, аксинча, бутун косиб аҳлининг аҳволи пачава эканини очиб ташлади.
Кучлилик – курашда йиқитишда эмас, балки ғазаби келганда, ўзини босиб олишдадир. => Кучлилик – курашда йиқитишда эмас, аксинча, ғазаби келганда, ўзини босиб олишдадир.
Яна бир белги: балки сўзи қатнашган қўшма гапларнинг олдинги қисмига нафақат сўзини қўйиш мумкин бўлса ҳам, балкидан олдин вергул қўйилади. Масалан, юқоридаги гап:
У [нафақат] содиқ қул, балки ундан баттар одам эди.
Тахмин маъносини билдирса ва унинг ўрнида эҳтимол сўзини ишлата олсангиз, вергулнинг ўрни сўздан кейин:
Балки, маҳалласидан ҳам хотинлар келгандир. => Эҳтимол, маҳалласидан ҳам хотинлар келгандир.
Балки, кутар мени бир қиз, кўзёшлари оқизоқ. => Эҳтимол, кутар мени бир қиз, кўзёшлари оқизоқ.
Балки, бу қиз Она бўлур туғилажак ўғлимга. => Эҳтимол, бу қиз Она бўлур туғилажак ўғлимга.
Ориф Толиб
Мисоллар “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”дан олинди.

👍15🔥3
Расул Ҳамзатов
***
Болалик дўстларим – қадрдон, тенгқур,
Яшаб қолганлари, афсус, жуда кам.
Балки мен улардан нишона – ёдгор,
Балки шунинг учун тирикман бу дам.
Жангларда жон берган, мангуга кетган,
Ҳаётни юракдан севган эй мардлар!
То тирик эканман сизни эслайман,
Сиз ҳақда сўйлайман ўлгунга қадар!
Рус тилидан
Ориф Толиб
таржимаси
==============================
***
Товарищи далеких дней моих,
Ровесники, прожившие так мало!..
Наверное, остался я в живых,
Чтоб память на земле не умирала.
На поле боя павшие друзья –
Вас было много, страстно жизнь любивших.
Я ведаю: в живых остался я,
Чтоб рассказать о вас, так мало живших.
Перевод
Л. Дымовой

👍2
Qay biri toʻgʻri?
Anonymous Quiz
6%
Muvofaqiyat
86%
Muvaffaqiyat
4%
Muvafaqiyat
2%
Muvvafaqiyat
3%
Muvafaqiyyat
💯8👍4
Балиқдан балчиққа, балчиқдан Балхашга
Этимология жуда қизиқарли соҳа. Сўзларнинг бошидан кечирганлари, саргузаштлари ҳақидаги фан дейиш мумкин. Бирор сўзнинг тарихини ўрганиб, қизиқ ҳикоя ўқигандай бўласиз. Бал ўзакли сўзлар ҳам ана шундайлар сирасига киради.
Шавкат Раҳматуллаев қаламига мансуб “Ўзбек тилининг этимологик луғати” китобида айтилишича, бал қадимги туркий тилда намлик, сув маъносини англатган. Балиқ сўзи бал сўзига -ы (қисқа и) қўшимчасини қўшиб феъл ясаш, сўнг унга -қ қўшимчасини қўшиш орқали ҳосил қилинган ва сувда яшайдиган жонивор маъносини англатган.
Балиқ сўзи турли фонетик ўзгаришларга учраб, бир қанча славян ва болқон тилларига ўтган. Жумладан, болгар, серб, румин, рус, украин каби тилларда балиқ ва унинг тури маъносини беради. Волга ва Дон дарёлари ҳавзаларида Балиқли номли бир нечта дарё ва ирмоқлар бор.
Балчиқ сўзи ҳам худди шу ўзакдан. “Тупроқнинг суюқ лой ҳолати” маъносини ифодаловчи бу от бал сўзига кучайтириш маъносини ифодаловчи -чы ва -қ қўшимчаларини қўшиш орқали ясалган.
Эски Москвада Балчук номли туман бор экан. Балки, бу ҳудуд бир пайтлар доим лой-балчиқ бўлиб ётгандир. Олимлар бу топоним этимологиясини туркий балчиқ сўзи билан боғлашади.
Балхаш – Қозоғистондаги кўл номи. Балхаш сўзининг илдизи ҳам бал ўзагига боради. Машҳур тилшунос Макс Фасмерга кўра бу кўлнинг номи йўсин билан қопланган ботқоқ жой, ботқоқдаги йўсин, балчиқ, лой маъноларини беради. Йўсин бу – зах ерларда, ҳатто тош ва дарахтлар устида ҳам пайдо бўлиб қоладиган, юзани қоплаб оладиган майда яшил ўсимлик.
Қардош туркий тилларда бал ўзакли бошқа сўзлар ҳам бор.
Қадимий туркий тилда шаҳар, кент маъносидаги балиқ сўзи кенг қўлланган. Лекин у шаклдош, холос, аслида умуман бошқа сўз. Хонбалиқ, Бўрбалиқ, Бешбалиқ каби топонимларда айнан ана шу балиқ ишлатилган.

👍6
Yo‘qolgan hamyon
Bir kishi hamyoni yo‘qolganini payqab qoldi. Butun uyni qidirib, topolmagach, o‘g‘irlatdim degan xulosaga keldi. So‘nggi paytlarda uyiga kelganlarni birma-bir xayolidan o‘tkazdi va o‘g‘rini “topdi” – u qo‘shnining bolasi. U aynan hamyon yo‘qolishi arafasida uyiga kirgandi. Undan boshqa hech kim bu ishga qo‘l urishi mumkin emas.
Odam ko‘chada bolani ko‘rib qolib, uning xatti-harakatlarida shubhali alomatlarni sezdi. Bola o‘zini olib qochishga urinar, ko‘zlarini yashirar, bir so‘z bilan aytganda, har bir harakati o‘g‘riniki kabi edi. Lekin odamda ochiq-oydin isbot yo‘q, shu sababli nima qilishini bilmasdi. Har gal uchrashganida bola yanada aybdorroq ko‘rinar, uning esa g‘azabi ortardi.
Nihoyat toqati toq bo‘ldi. Qo‘shninikiga kirib, bor gapni aytishga qaror qildi. Xuddi shu payt xotini suyunchilab qoldi:
– Qarang, dadasi, karavot tagidan nimani topdim, – dedi va yo‘qolgan hamyonni uzatdi.
Pullardan bir so‘m ham kamaymagan – hammasi joyida edi.
Ertasi kuni u yana qo‘shnining bolasini uchratdi: na harakati, na qilig‘i, na gap-so‘zi o‘g‘rinikiga o‘xshar edi...
“Yosh kuch”da chop etilgan.

👍8
💯3🤨1
Совқотмоқ ва маънодошлари
Совқотмоқ (совуқ қотмоқ) сўзининг синонимлари:
Совуқ емоқ
Совуқ ўтмоқ
Жунжи(к)моқ
Дилдирамоқ
Дийдирамоқ
Изилламоқ (шевада)
Жийда қоқмоқ (ибора)
Совқотиш билан боғлиқ ҳолатларни ифодаловчи феъллар:
Қалтирамоқ
Титрамоқ
Тиши такилламоқ
Қунишмоқ
Совуқ урмоқ
Ушук урмоқ
Ушук емоқ
Музламоқ
Яхламоқ
Тўнгмоқ, тўнғмоқ
Қотмоқ
Аёзламоқ
Шамдай қотмоқ
Совқотишни ифодалайдиган яна қандай сўзларни биласиз? Изоҳларда қолдиринг.

Қиш
Уятсиз жазмандай эшилар тутун,
Мўриларнинг юзи қорайиб кетар.
Охири йўқ йўллар чўзилар узун,
Қишлоқлар оппоқ ун орқалаб ўтар.
Азадор аёлдай увлар изғирин,
Ҳатто ҳиссиз музлар тўка бошлар ёш.
Тўшакка михланган чол каби ҳорғин
Кулимсираб қўяр мажолсиз қуёш.
Ҳавода булутлар айланар карахт,
Камбағалдай қақшар ялангоёқ қуш.
Буғу шохларидай япроқсиз дарахт
Ям-яшил баҳорни кўриб ётар туш…
Ориф Толиб
2008
Уятсиз жазмандай эшилар тутун,
Мўриларнинг юзи қорайиб кетар.
Охири йўқ йўллар чўзилар узун,
Қишлоқлар оппоқ ун орқалаб ўтар.
Азадор аёлдай увлар изғирин,
Ҳатто ҳиссиз музлар тўка бошлар ёш.
Тўшакка михланган чол каби ҳорғин
Кулимсираб қўяр мажолсиз қуёш.
Ҳавода булутлар айланар карахт,
Камбағалдай қақшар ялангоёқ қуш.
Буғу шохларидай япроқсиз дарахт
Ям-яшил баҳорни кўриб ётар туш…
Ориф Толиб
2008
👍8
-лар қўшимчасини қўллашдаги хатолар
Энг кўп учрайдиган хатолардан бири миқдор сондан кейинги отга кўплик қўшимчасини қўшишдир:
10 та китоблар, 4 та уйлар, 15 нафар ўқувчилар, 30 дона луғатлар ва ҳоказо. Бу мисолларнинг барчасида -лар қўшимчаси ортиқча. Чунки соннинг ўзида кўплик маъноси борлиги сабабли отга кўплик маъноси қўшилмайди.
Бундай хатолар таржима матнларда тез-тез кўзга ташланади. Чунки кўп тилларда, жумладан, рус ва инглиз тилларида миқдор сондан кейинги сўз ҳам кўпликда бўлади. Масалан, 10 книг – 10 books. Лекин ўзбек тилида ундай эмас.
Демак,
5 нафар болалар ❌
5 нафар бола ✅
Қорда қолган 20 нафардан ортиқ фуқароларга ёрдам кўрсатилди. ❌
Қорда қолган 20 нафардан ортиқ фуқарога ёрдам кўрсатилди. ✅
Кейинги хато кам бўлса-да, учраб туради. Ўзи бирликда ишлатиладиган, лекин кўпликни билдирадиган сўзлардан кейин кўпликдаги феълни қўллаш. Масалан:
Аҳоли керакли ахборотга эга бўлдилар. ❌
Аҳоли керакли ахборотга эга бўлди. ✅
Кўпчилик бу сўзнинг маъносини яхши биладилар. ❌
Кўпчилик бу сўзнинг маъносини яхши билади. ✅
Бу каби ҳолатларда феълни биргалик нисбатда (эга бўлишди, яхши билишади) қўллаш ҳам хато. Феъл фақат бирликда бўлиши керак.

👍11