Orif Tolib
11.3K subscribers
1.13K photos
104 videos
8 files
1.94K links
Soʻz. Tahrir. Savodxonlik.

Reklama boʻyicha:
👉 https://is.gd/elonlar

Boshqa sahifalarimiz:
👉 https://taplink.cc/oriftolib

Muallif haqida:
👉 https://oriftolib.uz/?p=575

Ijodiy ishlardan oʻgʻrincha foydalanilishiga rozi emasmiz.
Download Telegram
Ҳеч қачон сабрни йўқотма, у эшикларни очадиган сўнгги калитдир.

Антуан де Сент-Экзюпери
👍1
Arzimas mishmish katta musibatlarga sabab boʻlishi mumkin.

Publiy Sir

@oriftolib
Мантиққа қизиқувчилар учун

Карантинда айниқса болалар зерикаётган бўлса керак. Айниқса, кўп қаватли уйда яшайдиган ота-оналарга сабр тилайман. Бироқ ҳозир касалликдан энг яхши ҳимоя – уйда ўтириш, сабр қилишдир.

Бир муддат олдин болалар учун мантиқий масалалар, жумбоқлар, қизиқарли саволларни тўплаб, “Ким билади-ё шугинани-ё” деган китоб тайёрлаган эдим. Шу китобга кирган баъзи саволларни олдинроқ эълон ҳам қилганман (қаранг: 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7).

Бугундан бошлаб китобдан парчаларни яна эълон қилиб бораман. Жумбоқлар орасида ўта соддалари ҳам, бироз мураккаблари ҳам, сезиларли қийинлари ҳам бор. Баъзида жуда осон кўринганлари аслида анчагина чалғитувчи бўлади. Масалан, “Лев Толстой жумбоғи” кўпчиликни қийнаброқ қўйди.

Хуллас, ушбу мантиқий саволлар болажонларни зерикишдан оз-моз қайтарар, деган умиддаман.

Ота-оналар ҳам болалар билан шуғулланиш, уларни фойдали иш билан банд қилиш учун турли усулларни қўллаётган бўлса керак. Уларга: “Чарчаманг, бўшашманг, ўқитувчиларнинг қадрига етинг”, деб қоламан.

@oriftolib
Учта қурбақа

Ҳовуз четида учта қурбақа ўтирар эди. Улардан бири сувга сакрашга қарор қилди.

Хўш, қирғоқда нечта қурбақа қолди?


Жавобларни изоҳларда қолдиришингиз мумкин.

@oriftolib
Амир Темурнинг ҳаётий принциплари


Мен ҳаётим мобайнида беш нарсага қатъий эътиқод қўйдим ва ҳамишалиғ уларга амал қилдим. Улар ушбулардир:

ОЛЛОҲ – ул ҳар нарсага қодир куч, сидқидилдан сиғинсанг истаган муроду мақсудингга етказади.

ТАФАККУР – фикрлаш ва мушоҳада қобилияти, қувваи ҳофизаси кучли инсон ҳар қандай мушкулу мушкулотни осон қилиш йўлини топа олади.

ҚИЛИЧ – ул йигитнинг йўлдоши, эл-юрт осойишталигининг посбони, ҳар қандай душманни маҳв этиш қуроли, анинг қудрати ила динсизларни динга солмоқ мумкин.

ИМОН – ул инсонни барча жонлилардан фарқлантириб тургувчи хусусиятдир. Имонли одам хиёнат қилмайди, қариндош-уруғлари, элу халқнинг ор-номусини ҳимоя қилади, ҳалоллик ва покликни фазилат билади.

КИТОБ (битик) – барча бунёдкорлик, яратувчилик ва ақл-идрокнинг, илму донишнинг асосидир, ҳаётни ўргатувчи мураббийдир.

Манба
Пиру комил шайх Баҳовуддин Нақшбандийнинг: “Кам егин, кам ухла, кам гапир” деган панду насиҳатларига амал қилдим. Аркону давлатга, барча мулозимларга ҳам айтар сўзим шу бўлди: “Кам енглар – очарчилик кўрмасдан бой-бадавлат яшайсизлар, кам ухланглар – мукаммалликка эришасизлар, кам гапиринглар – доно бўласизлар”.

Амир Темур
“Учта қурбақа” жумбоғининг жавоби

Ушбу мантиқий савол соддароқ эди. Жавобини кўпчилик тўғри топди. Мана, жавоби:

Кўпчилик бу саволга иккита деб жавоб беради. Тўғри жавоб эса – учта. Қарор қилиш – бажариш дегани эмас. Учинчи қурбақа сакрамоқчи бўлди, сакради эмас.
Қанча бола ўқийди?

Анваржон мактабда энг чопағон болалар ўртасида 50-ўринни эгаллайди. Энг секин югурадиганлар орасида ҳам 50-ўринда. Ҳар бир бола турли тезликда югуради.

Хўш, Анваржон ўқийдиган мактабда нечта ўқувчи бор?

✍️ Жавобларни изоҳларда қолдиришингиз мумкин.

@oriftolib
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. “Ҳадис ва Ҳаёт” туркуми 21-жузи

Тошкент, “Hilol-nashr” нашриёти, 2016 йил. 432 бет. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита хулосаси асосида чоп этилган. Китобни 2017 йил 28 декабр куни сотиб олган эканман. 2020 йил 10-17 апрел кунлари ўқиб чиқдим.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари қаламига мансуб “Ҳадис ва Ҳаёт” туркумининг 21-жузи “Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумо” деб номланган.

“Ҳадис ва Ҳаёт” туркуми турли мавзулардаги ҳадислар шарҳидан иборат. Ушбу жилдда мусулмон оламининг икки буюк шахси тўғрисида сўз юритилади. Улар ҳақидаги ҳадислар шарҳланади, тарихий факт ва маълумотлар берилади. Китоб ишончли манбалар, ривоятларга асосланган.

Одатда бирор бадиий асарни ўқисангиз, муаллифнинг тасвир маҳорати, ифодага усталиги, туйғуларни ёрқин рангларда акс эттира олиши сизда ҳис-ҳаяжон уйғотади, қалбингизни жунбушга келтиради. “Ҳадис ва ҳаёт” туркуми эса илмий тилда ёзилган. Аммо ушбу жузда баён қилинган нодир воқеалар, ривоятлар, маълумотларни ўқиб, кўнглингиз ўз-ўзидан ҳароратга тўлади, кўзларингизга ёш қуйилади.

Абу Бакр Сиддиқ ва Умари Одил розияллоҳу анҳумонинг ҳаёт йўли ибратларга, ўрнакларга тўла. Бевосита Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сабоқ олган, Ислом таълимотларини ҳаётига тўкис татбиқ этган улуғларимиз ясама қаҳрамонлар, хаёлий идеаллар эмас, реал шахслардир.

Китобни ўқир экансиз, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг Пайғамбаримизга муҳаббатлари, фидойиликлари, тадбиркорлиги, қўли очиқлиги, юксак ақлига гувоҳ бўлиб борасиз. Шубҳали луқма еганини билгач, уни қайт қилиб ташлаган улуғ саҳобийнинг парҳезкорлигини кўриб, ҳайрат ва ҳавасга бериласиз.

Ҳазрати Умарнинг ҳаёт йўли эса адолат, тенглик, мардликнинг беқиёс намунасидир. Душманларга, аҳдини бузган, ўзига нисбатан номардлик қилган кишиларга ҳам адолат ва бағрикенглик кўрсатиш, уларни кечириш ва тўғри йўлга солиш учун Умар розияллоҳу анҳу бўлиш керак. Мутолаа жараёнида воқеалар шундоқ кўз ўнгингизда содир бўлади гўё. Бир оиланинг муҳтожлигини билгач, елкасида ун орқалаб ўша манзилга кетаётган, ҳақдорга ҳаққини етказиш учун кечалари ухлолмай чиқаётган, шиддат-салобатли, лекин қалби ўта таъсирчанлигидан кўп кўзёш тўкаётган бу улуғ сиймо билан бир ҳаводан нафас олгандай бўласиз.

Яхши асар шунчаки завқ ва ҳаяжон бериш билан чекланмайди, у сизни таъсирлантиради, ибратлантиради, тарбиялайди. Ушбу жузни ўқиб тугатган кишида ҳам улуғларнинг юксак фазилатларига эргашиш, адолат, тўғрисўзлик, камтарлик ва хокисорликка интилиш ҳисси жонланади, иншааллоҳ.


Ориф Толиб
Мени йиғлатган ҳикоя

Константин Паустовский асарларини севиб мутолаа қиламан. Олдинроқ унинг “Тилла атиргул” китобидан парча таржима қилган эдим.

“Телеграмма” ҳикоясини ўтган йили ўқидим. Қаттиқ таъсир қилди, кўзимга ёш келди. Орадан бироз вақт ўтиб, ўзбекчага ўгирдим. Таржима жараёнида ҳам худди шундай оғриқли ҳисларни, мунгни туйдим.

Ушбу ҳикоя она ҳақида. Меҳри, қадри, қалби кўпинча қадрланмайдиган онаизор ҳақида. Турмуш ташвишларига кўмилган, ўзи ҳам, юраги ҳам йироқларга кетган қиз ва унинг йўлига илҳақ-интизор она қиссаси ўқувчини уйғоқликка чақиради. Ғанимат дунёда эътибор ва меҳрга кимлар кўпроқ муносиб эканини эслатиб ўтади.

Ҳикояни сайтда ёки телеграфда ўқишингиз мумкин.
Русчасини ўқиш


@oriftolib
Анвар Обиджон оламдан ўтди

Халқимизнинг бетакрор адибларидан бири, болаларнинг севимли ёзувчиси, устоз Анвар Обиджон оламдан ўтибдилар. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун.

Ўзбек адабиёти яна бир улуғ вакилидан айрилди.

Юртпарвар, элпарвар, одампарвар инсон эдилар. Аллоҳ раҳмат қилсин.

Анвар акани таниганимдан бери ҳалол-пок, самимий, тўғрисўз инсон сифатида биламан. Ҳақларига дуо қиламан, сиз ҳам дуо қилинг. Аллоҳ таоло гуноҳларини кечирсин, эзгу амалларини ўзларига ҳамроҳ қилсин. Омин.

Охират сафарингиз бехатар бўлсин, устоз!
– Сиз катталарга ҳам, болаларга ҳам ёзиб келяпсиз. Лекин ўзингизни болалар шоири деб атайсиз. Кўпроқ болаларга ёзасиз. Сабаби нимада?

– Ирмоқларнинг бошданоқ топ-тоза бўлишини истайман. Тоза ирмоқлардан тоза дарё ҳосил бўлади.

***

– Болаларни аввало нимадан асраш керак?

– Ёмон муҳитдан, хулқи ёмон кимсалардан.

– Катталарни-чи?

– Катталар манфаатни деб ётларга кўр-кўрона эргашишдан, ўзлигига хиёнат қилиб қўйишдан асраниши керак.


Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон билан суҳбатдан,
2010 йил

@oriftolib
“Қанча бола ўқийди?” жумбоғининг жавоби

99 та.

Агар Анваржон энг тез югурадиганлар орасида 50-ўринда бўлса, у 1,2, 3... тартибида 50-ўқувчи бўлади.

Энг секин югуррадиганлар орасида 50-ўринни эгаллаши учун 50,51,52,..., 99 тартибида дастлабки ўқувчи бўлади.

50 билан 99 орасида 50 та рақам бор. Демак, мактабда 99 нафар ўқувчи таҳсил олади.

@oriftolib
Ғалати тенглик

Қайси ҳолатда 23+2 = 1 тенгламаси тўғри бўлади?

✍️ Жавобларингизни изоҳларда қолдиришингиз мумкин.

@oriftolib