Укол русчада ҳам айни шаклга эга. Аслиятда учли, ўткир нарса билан тегиб оғритмоқ маъносини англатувчи уколоть феълидан ясалган. Рус тилида бир неча маъноларда қўлланувчи бу сўз ўзбекчада баданга, тери остига ёки томирга шприц воситасида суюқ дори юборишни англатади:
Иситмам баланд эди. Устма-уст уколдан анча пасайди.
Р. Азизхўжаев, “Яшил чайла”.
#Ўзбекчалашган_ўзлашмалар
@oriftolib

👍12
Бефстроган
Французча Bœuf Stroganoff – Строганов усулида пиширилган мол гўшти деган маънони англатади. Рус ошхонасининг дунёга машҳур бу таоми граф Александр Строганов (1795–1891) шарафига номланган.
Бир талқинга кўра, майда гўшт бўлакларини соус билан қовуриб тайёрланадиган бу овқатни Строгановларнинг француз ошпази Андре Дюпон ўйлаб топган. Бошқа талқинга асосан эса, Александр Строгановнинг ошпазларидан бири француз ва рус ошхонасини анъаналарини омихталаштириб, шундай таом тайёрлаган.
Бу овқат тезда оммалашиб, бутун дунёда шуҳрат топди. У ўзбек ошхоналари ва ресторанлари рўйхатидан ҳам мунтазам жой олиб келади. Уни жонли тилда қисқароқ қилиб бистроган деб қўя қоламиз. Луғатга кўра, ўзбекчада бефстроган шаклида қўлланади.
#Машҳур_эпонимлар

👍30
👍21🔥5🤔3
Ўзлашма сўзлар: дефолт
Охирги пайтларда оммавий ахборот воситаларида кўп қўлланаётган сўзлардан бири дефолтдир. У инглизча default сўзидан. Ўзбек тили луғатларига кирмаган.
Дефолт қарз мажбуриятларини бажара олмаслик, яъни қарзни тўлай олмасликдир. Алоҳида шахслар, компаниялар ва ҳатто бутун бошли давлатлар ҳам молиявий ожизлик – дефолт эълон қилиши мумкин.
Асосан икки тури бор: оддий ва техник дефолт. Оддий дефолт банкротлик, синишдир. Бунда қарздор қарз тўлаш имконини йўқотган бўлади. Техник дефолтни ҳақдор қарздорга нисбатан эълон қилади. Бунда қарздор пулни ҳозир тўлолмайди, лекин келажакда тўлаши мумкин. Қарзни тўлашдан тўлиқ ёки қисман бўйин товлаш, шартнома шартларини бажармаслик ҳам техник дефолтга сабаб бўлиши мумкин.
Корхоналарнинг молиявий ожизлиги корпоратив дефолт, давлатларники суверен дефолт дейилади.
Дефолтнинг оқибатлари оғир кечади. Айниқса, суверен дефолт иқтисодиётнинг қулаши, пул қадрсизланишининг кучайиши, миллий валютани девалвация қилиш каби кенг миқёсли асоратлар беради.
Мавзуга алоқадор:
👉 Ўзлашма сўзлар: мотивация
👉 Ўзлашма сўзлар: краудфандинг
👉 Ўзлашма сўзлар: имиж
👉 Кобейджинг ва Гёте
👉 QR код
👉 Демилитаризация ва денацификация
👉 Санкция – мажбурловчи чора

👍15🤔13😱2🔥1
Чўт русча счёты сўзидан. Аслиятда счёт – ҳисоб, саноқ отидан, у эса считать – санамоқ, ҳисобламоқ феълидан ясалган. Ҳисоб-китоб мосламасини билдирадиган ушбу сўз ўзбекчага товуш ўзгаришлари билан ўтган.
Ҳозир бундай мосламалардан деярли фойдаланилмайди. Уни кўпроқ санашни ёки қўшиш-айиришни ўрганаётган болалар ишлатади. Ўзбек тилига яхши ўрнашиб кетганидан бу сўз иштирокида чўт қоқмоқ, чўтга солмоқ, чўт бермайди, чўт эмас каби иборалар ҳам пайдо бўлган:
Бухгалтерия хонасидаги чўтларнинг шақ-шуқи, одамларнинг узуқ-юлуқ гаплари энди аниқроқ эшитиларди.
Газетадан.

👍15
Блютус
Шахсий симсиз тармоқ турини англатади. У инглизча blue – кўк ва tooth – тиш сўзларидан. У аслида дан тилидаги Blåtand – кўк тишли сўзининг таржимаси.
Ҳозирги Дания ва Норвегия ҳудудларида X асрда ҳукмронлик қилган Ҳаралд I ни шундай аташган. У тарқоқ дан қабилаларини бир қиролликка бирлаштирган. Блютуснинг ишлаш тарзи ҳам шуни эслатади: у бир неча қурилмаларни битта тармоққа жамлайди.
Маълумотларга кўра, blå сўзи қадимда қора деган маънони берган. Қирол Ҳаралд биринчининг олд тиши қора рангда бўлгани учун унга шундай ном берганлар. Блютуснинг логотипи скандинав ёзувларидан олинган, у Ҳаралд I Кўктишли (Harald Blåtand – h, b – ᚼ,ᛒ) исмининг бош ҳарфларини англатади.

👍13🔥7
👍9🤔2🔥1
🤔24👍8😢5🔥2
Яшик русча ящик сўзидан олинган. Унинг илдизи қадимги славян тилидаги яск – сават сўзига бориб тақалади. Славян тилларига скандинав тилларидан ўтган. Яшик рус тилида XVII асрдан сандиқ, қути маъноларида қўлланишни бошлаган. Ўзбек тилида нарса солиш, сақлаш учун фойдаланиладиган, одатда тўртбурчак шаклидаги буюмни англатади:
Унинг қўлига боғичли ёғоч яшикчани тутқазиб, Чорсуга ташлаб ўтишини тайинлади.
А. Обиджон, “Аканг қарағай Гулмат”.
#Ўзбекчалашган_ўзлашмалар
@oriftolib
Унинг қўлига боғичли ёғоч яшикчани тутқазиб, Чорсуга ташлаб ўтишини тайинлади.
А. Обиджон, “Аканг қарағай Гулмат”.
#Ўзбекчалашган_ўзлашмалар
@oriftolib
👍15
👍31😱3💯1
👍27🔥2🤔2
Ватман – юқори сифатли оқ қоғоз. Дастлаб 1750-йиллар ўрталарида Англияда тадбиркор Жеймс Уатманга қарашли қоғоз фабрикасида ишлаб чиқарилган. У янгича услубни қўллайди ва қоғоз варақларидан тўр излари йўқолади. Уатман ўз қоғозини wove paper – мато қоғоз деб атайди.
Рус тилида бу қоғозни унинг ихтирочиси билан аташ урф бўлади. Руслар кўпроқ А1 ва баъзан А2 форматдаги қоғозни ватман деб атайдилар. Бу сўз ўзбек тилига рус тили орқали кириб келган.
#Машҳур_эпонимлар
@oriftolib
Рус тилида бу қоғозни унинг ихтирочиси билан аташ урф бўлади. Руслар кўпроқ А1 ва баъзан А2 форматдаги қоғозни ватман деб атайдилар. Бу сўз ўзбек тилига рус тили орқали кириб келган.
#Машҳур_эпонимлар
@oriftolib
👍18😢4
-ганча: вергул керакми ёки йўқ
Тилшуносликка оид китобларга кўра, -ча равиш ясовчи қўшимча саналади. Феълларга -ган шаклидан сўнг қўшилади: шошганча, истаганча, турганча, қараганча каби. Бунда иш-ҳаракатнинг қай тарзда бажарилишини, ўхшатилганлик ва қиёслашни англатади.
Кўпинча мана шу -ганча шаклидан кейин вергул ишлатилади. Лекин бу – хато. Бундай ҳолларда вергул мутлақо керак эмас:
Шу пайт дарвозадан хўппа семиз, юзлари кепчикдай, гажакдор сатанг хотин ҳарсиллаб-гурсиллаганча савлат тўкиб кириб келди.
Газетадан.
Ит умбалоқ ошиб, ангиллаганча деворга бориб урилди.
С. Нуров, Нарвон.
Альпинист деганча бор экан. Юришнинг кўп ҳаддини олган экан.
М. Мансуров, Ёмби.
Лекин -ганча шаклли равиш кириш сўзи бўлиб келса, вергул қўйиш керак. Чунки кириш сўз вергул талаб қилади:
Айтганча, бу ҳолатни ҳам кўздан қочирмаслик керак.
Мавзуга алоқадор:
👉 Вергул қачон ишлатилади: энг асосий 7️ та қоида
👉 Ислоҳталаб қоидалар: -ганда ва вергул
👉 -да юкламаси ва вергул
👉 Эсиз: вергул керакми ёки йўқ?
👉 “Деб” ва вергул

👍10🔥3
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
69%
Тўғри ёндашув | Toʻgʻri yondashuv
17%
Тўғри ёндошув | Toʻgʻri yondoshuv
14%
Иккови ҳам тўғри.
👍11🤔6
Биз тез-тез ишлатадиган, лекин асл маъносига эътибор қаратмайдиган 🔟 та сўз
Баъзи сўзларни қўллаймиз-у, лекин уларнинг туб маъносига кўпда эътибор беравермаймиз. Айниқса, иборалар таркибидаги сўзларнинг асл маъноси эътибордан четда қолади. Уларнинг луғавий маъноси аксарият ҳолларда биз ўйлагандан тамом бошқача бўлади.
“Дарё” нашрининг “Тилимизни биламизми” рукнида ана шундай сўзларнинг айримларини шарҳладим.
Энсаси қотди: энса қаер?
Ийиғи чиқди: ийиқ нима?
Асфаласофилинга кетди: асфаласофилин нима?
Сапча ҳақида гапча
Айюҳаннос – жарчининг хитоби
Оч биқин қаер?
Нафси ҳакалак отди: ҳакалак нима?
Ўтирса – ўпоқ, турса – сўпоқ: ўпоқ ва сўпоқ нима?
Бир бахя қолди: бахя нима?
Қулоғи том битган: том нима?
👉 https://daryo.uz/2022/04/06/tilimizni-bilamizmi-biz-tez-tez-ishlatadigan-lekin-asl-manosiga-etibor-qaratmaydigan-10-ta-soz/

👍19😱2
Вокзал – йўловчиларга хизмат кўрсатиладиган бино ва бинолар йиғиндиси. У инглизча Vauxhall – Вокс кошонаси, Вокс зали сўзидан олинган. Ўзбекчага рус тили орқали кирган. Лондон атрофида Vauxhall номли шаҳарча ва шу номдаги оммавий боғ бўлган. XVII аср ўрталаридан бу сўз турдош отга айланиб, омма учун мўлжалланган боғ ва сайилгоҳларни ифодалашни бошлаган.
Инглизча топоним тарихи узоқ XIII асрга бориб тақалади. Инглиз қиролига хизмат қилувчи норманд қўмондони Фолк де Бреат бой бир аёлга уйланади. Унга катта ерлар мерос қолганди. Бу жойдаги мулклар Faukes hale деб атала бошланади. Кейинчалик ушбу ҳудудда пайдо бўлган қишлоқ ҳам шу номни олади. XVII асрда бу ерларга Жейн Вокс исмли аёл эгалик қилади. Натижада ном ҳам бироз ўзгаришга учрайди: Воксҳол.
Вокзал сўзининг темирйўл станциядаги бино маъноси 1838 йили қурилган Павлов вокзали билан боғлиқ. Унга “Воксал” деб ном беришади. Вақт ўтиб бу сўз ҳар қандай транспорт станцияси биносига нисбатан ишлатила бошлайди.
Рус тилида дастлаб фоксал шаклида қўлланган бу сўз кейинчалик вокзалга айланади. Мутахассислар фикрича, бундай ўзгариш зал сўзи таъсирида юз берган.

👍11
Қай бири тўғри?
Тасвирий санъат тури – ...
Тасвирий санъат тури – ...
Anonymous Quiz
74%
Ранг-тасвир | Rang-tasvir
26%
Рангтасвир | Rangtasvir
😱29👍23🤔11
Сийқаси чиқди: “сийқа” нима?
Сийқаси чиқди, сийқаси чиққан каби ибораларни кўп ишлатамиз. Хўш, сийқа ўзи нима дегани?
Изоҳли луғатга кўра, бу сўз тилимизда уч хил маънода қўлланади:
1️⃣ Ишқаланавериб, суртилавериб сайқал топган ёки едирилиб теп-текис бўлган, сип-силлиқ: сийқа тош, сийқа чақа.
2️⃣ Кўчма маънода: ишлатилавериб кўнгилга урган, меъдага теккан. Бу маънода гап, сўз, ибора ва шу кабиларга нисбатан қўлланади: сийқа гап, сийқа жумла.
3️⃣ Кўчма маънода: ғоя, мазмун ва бадиийлик жиҳатидан юзаки, саёз: сийқа фикр, сийқа асар.
Сийқа бош ибораси сочлари тўкилиб кетган бошни ва кал одамни англатиши мумкин.
Сийқаси чиққан ибораси эса сийқаланиб кетган, кўп чайналган, ишлатилавериб кўнгилга урган, эскирган деган мазмунга эга.

👍29🔥2
👍21🤔1
Натижада: вергул керакми ёки йўқ?
Матнларда тез-тез кўзга ташланадиган ҳолатлардан бири – натижада сўзидан сўнг вергул қўллаш. Таржималар, айниқса, инглиз тилидан таржималарда бу ҳол кўп учрайди. Таржимон аслиятдаги имлога эргашади.
❗️ Натижада сўзи вергул талаб қилмайди:
Натижада японларнинг бир қисми нур касалига мубтало бўлиб қолган.
Ҳ. Ҳасанов, “Экватордан ўтганда”.
Натижада шаҳар иқтисодиёти ўнгланиб, сармоя ва валюта тушуми муттасил ортмоқда.
Газетадан.
Ушбу сўзга маънодош бўлган охир-оқибатда, пировардида сўзлари ҳам вергулсиз ишлатилади:
Охир-оқибатда японларнинг бир қисми нур касалига мубтало бўлиб қолган.
Пировардида японларнинг бир қисми нур касалига мубтало бўлиб қолган.

👍27