Orif Tolib
11.3K subscribers
1.13K photos
104 videos
8 files
1.94K links
Soʻz. Tahrir. Savodxonlik.

Reklama boʻyicha:
👉 https://is.gd/elonlar

Boshqa sahifalarimiz:
👉 https://taplink.cc/oriftolib

Muallif haqida:
👉 https://oriftolib.uz/?p=575

Ijodiy ishlardan oʻgʻrincha foydalanilishiga rozi emasmiz.
Download Telegram
👍18😢3🤔1
“Инсон” сўзини қўллашдаги хатолар

Инсон сўзини қўллаш хато бўлган ўринлар ҳам бор. Масалан:

1️⃣ Алп Эр Тўнга – тарихий шахс. (Бу ўринда маънодошлардан фақат шахс сўзини ишлатиш мумкин.)

2️⃣ Эр киши аёлига юмшоқ муомала қилиши керак. (Бу ўринда бошқа синонимларни қўллаб бўлмайди.)

3️⃣ Фақат жиғилдонини ўйлайдиган кимсалар дарахтларни кесиб, пуллаб юборди. (Бу ўринда кимса сўзини қўллаш энг тўғрисидир.)

ОАВ ва оғзаки тилда йўл қўйилаётган хатоларга эътибор қаратамиз:

1️⃣ Айни дамда бир инсонимиз қўнғироқ қилиб, бизга боғландилар.

Бу гапни “Ҳозир бир мухлисимиз (тингловчимиз, томошабинларимиздан бири) қўнғироқ қилиб, бизга боғландилар”, деб ишлатиш тўғри бўлади.

Шу ифоданинг бошқа кўринишлари ҳам бор. Масалан, “Бир инсонимиз келдилар”, “Тежамкорликнинг аҳамиятини тўғри англаган инсонларимиз исрофдан тийиладилар”. Биринчи мисолда бир сўзини ҳам олиб ташлаб, меҳмонимиз, биз кутган киши, иккинчи мисолда эса кишилар ёки сўзни тўла қисқартириб тўғри англаганлар дейиш мумкин.

Изоҳ: инсон ҳеч кимники бўлмайди. Шундай экан, инсоним, инсонинг, инсони, инсонимиз, инсонингиз, инсонлари дейиш хато. Қадрдли инсоним деб ёзиш ўрнига қадрдоним ёки азизам дейиш тўғри ва мантиқли.

2️⃣ Тадбирга жуда кўп инсонлар келди. Бу жумлада энг мос сўз кишидир. -лар қўшимчаси ҳам ортиқча, чунки кўп сўзида кўплик маъноси ифодалаб бўлинган. Ёки одам сўзини ҳам ишлатиш мумкин.

Энди шу жумланинг сал ўзгарган шаклига эътибор қаратамиз: Тадбирга жуда кўп таниқли инсонлар келди. Бу ўринда ҳам энг тўғри танлов киши сўзидир: Тадбирга жуда кўп таниқли кишилар келди.

Бошланиши:
Инсон ва одам

@oriftolib
👍23🔥5
Ўзбекчаси бўлатуриб, ишлатилмайди – ўзимизнинг “бегона” сўзлар

Тилимизда баъзи сўзларнинг ўзбекча муқобили ёки олдиндан қўлланиб келган варианти бор бўлса-да, ишлатмаймиз. Ҳатто талаффузи нисбатан қийинроқ бўлса ҳам, чет сўзни маъқул кўрамиз. Баъзи сўзларнинг ўзбекча муқобили эса аллақачон эсдан чиққан.

“Дарё” нашрининг “Тилимизни биламизми?” рукнида ана шундай деярли унутилган сўзларнинг баъзиларига изоҳ бердим:

👉 https://daryo.uz/2022/03/16/tilimizni-bilamizmi-ozbekchasi-bolaturib-ishlatilmaydi-ozimizning-begona-sozlar/

@oriftolib
👍17😢3🤔2🔥1
👍21🤔9🔥8😱4😢2
Почин рус тилида ҳам айни шаклга эга. У починать – бошламоқ, истеъмол қилишни ёки фойдаланишни бошламоқ феълидан ясалган. Ўзбекчада иш бошлаш, ташаббус, бирор ишнинг бошламаси каби маъноларда қўлланади. Халқ тилида почин қилмоқ бирикмаси машҳур. У савдони очиш, савдо-сотиқни бошлашни англатади. Бу бирикма ўрнида бай очмоқ бирикмаси ҳам қўлланади. Бай арабчадан кирган, у савдолашиш ва келишишни англатади.

Починга арзонроқ бераман, ҳали почин қилганим йўқ”, деди сотувчи.

#Ўзбекчалашган_ўзлашмалар

@oriftolib
👍15
👍35🔥6🤔3😱2😢1
Пудрат ва пудратчи. Оммавий ахборот воситаларида ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда тез-тез кўзга ташланадиган бу икки сўз русча подрядить – байлашиб ёлламоқ, баҳолашиб иш бермоқ феълига бориб тақалади. Ўзбек тилида маълум бир ишни тўлиғича бажариб бериш мажбуриятини олганлик ҳақидаги шартномани ва шу асосда бажариладиган ишни англатади. Пудратчи эса пудрат асосида ишлайдиган киши ёки ташкилотдир.

Қурилишдаги пудрат ишлари ҳажми 13 фоизга кўпайди.
Газетадан.

Корхонамиз аксарият қурилишларда бош пудратчи сифатида иштирок этади.
Газетадан.

#Ўзбекчалашган_ўзлашмалар

@oriftolib
👍8😱1
Иноғоч – обкаш

Обуначилардан бири русча коромысло сўзи ўзбекчада нима дейилиши ҳақида сўраб қолди. Қизиғи, бу саволни дастлаб бир болакай берибди. Эртак китобдаги коромысло расмини кўрсатиб “Бу ўзбекчада нима бўлади?” деб сўрабди.

Русча коромысло сўзи икки учидаги илмоғига челак осиб, елкада сув ва бошқа нарсалар ташиш учун мосланган ёғоч асбобни англатади. Изоҳли луғатга кўра, бу сўз ўзбекчада обкаш дейилади. Обкаш форсчадан, сув тортувчи, ташувчи маъносида. Луғатлардан обкашни ифодаловчи ўзбекча сўз топилмади. Лекин Хоразм шевасида бор экан – иноғоч. Шевалар ўз бағрида дурдоналарни сақлайди, улардан унумли фойдаланиш керак.

Иноғоч – соф туркийча сўз. Ийин ва оғоч сўзларидан ясалган. Ийин шевада елкани англатади. У эгин сўзининг ўзгарган шакли. Оғоч эса дарахт; ёғоч, хода маъносига эга. Демак, иноғоч коромыслонинг маъносини ортиғи билан бера олади. Бу сўздан бадиий адабиётлар ва таржималарда албатта фойдаланиш керак.

Бу сўз қозоқ тилида инағаш шаклида ишлатилар экан.

@oriftolib
👍42😱2
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
16%
Ишқивоз | Ishqivoz
84%
Ишқибоз | Ishqiboz
👍35😱4
👍35🔥3
Копирайтер бўламан деганлар, шошилинг!

Ҳар қандай илмни эгасидан олиш керак. @xatoliklar канали асосчиси, ҳамкоримиз Абдуазим Рустамхўжаев копирайтинг бўйича курс очяпти экан.

Матн ёзишга иқтидори бор, қўли ҳам унча-мунча келиб қолганлар учун айни муддао. Энди сиз севимли ишингиздан яхшигина даромад ҳам топишингиз мумкин.

Номзодлар манави манзилда рўйхатдан ўтишлари керак. Улар шу йил 26 март – шанба куни “Najot Taʼlim” ўқув марказининг Чилонзор филиалида ёзма имтиҳон топширади. Энг яхши натижа кўрсатганлар танлаб олинади.

Бозори чаққон касб эгаси бўлишни истасангиз, шошилинг.

Тўлиқ маълумот:
https://t.iss.one/xatoliklar/1606

@oriftolib
👍17🤔1
Самовар русчада ҳам айни шаклга эга. У сам – ўзи ва варить – қайнатмоқ сўзларидан ясалган. Чой қайнатишга мўлжалланган рўзғор анжомини англатади. Самовар тилга шу қадар сингишиб кетганидан ҳатто чойхона сўзи ўрнида ҳам ишлатилган. Лекин ҳозир бу сўзни ишлатиш камайди, чойхона яна урфга қайтди:

Самоварда қайнаган чойинг қани, ёр-ёр.
“Қўшиқлар”.

Самовар тўла одам. Ашула, аския, ҳангома, қаҳқаҳа авжида.
К. Яшин, “Ҳамза”.

#Ўзбекчалашган_ўзлашмалар

@oriftolib
👍22🔥3
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
70%
Ҳасса | Hassa
30%
Хасса | Xassa
👍28🔥5🤔1
Жийрон ва жайрон

Паронимлар бизни шакли ва талаффузи билан кўп чалкаштиради. Бу икки сўзда ҳам шунақа англашилмовчиликлар бўлиб туради. Аслида улар бошқа-бошқа маънони англатади.

Жийрон отнинг қизғиш малла рангини ва шу рангдаги отни билдиради: жийрон от, жийронни чоптирмоқ.

Аравакаш жиловни тортди, жийрон зўр куч билан қўзғалди.

Э. Раҳим, Янги қадам.

Жайрон эса оҳунинг бир тури. Унинг қорақулоқ деган номи ҳам бор. Сурия, Эрон, Афғонистон, Кавказорти ва Ўрта Осиёда тарқалган:

Чўлда кезган жайронлар гоҳ сув излаб, гоҳ дўнгликлар оша қувалашиб чопишганича Зомин буғдойзорлари, қирлари бағрига кириб бориб қолади.
Ш. Ғуломов, Бўз ерлик бўз йигитлар.

Жайрон кўз ибораси чиройли кўз; кўзи жайронникига ўхшаш деган маънони англатади.

@oriftolib
👍30🔥4
🤔40👍17🔥3😢3
"Чунончи" нима дегани?
Anonymous Quiz
47%
Аслида | Aslida
49%
Масалан | Masalan
4%
Ниначи | Ninachi
👍41🤔6🔥4
Булар бир хил маъноли сўз эмас — нозик маъно фарқига эга 12 та сўз

Баъзи сўзлар мазмун жиҳатидан бир-бирига яқин бўлса-да, маъно нозикликлари билан фарқ қилади. Ана шу фарқни билмаслик ёки ҳис қилмаслик сўзларни хато тушунишга ва қўллашга сабаб бўлиши мумкин.

“Дарё” нашрининг “Тилимизни биламизми?” рукнида ана шундай сўзларнинг айримларини таҳлил қилдим.

👉 https://daryo.uz/2022/03/23/tilimizni-bilamizmi-bular-bir-xil-manoli-soz-emas-nozik-mano-farqiga-ega-12-ta-soz/

@oriftolib
👍23🔥1
Самокат ҳам русчада айни шаклга эга. Сўз ясалиши жиҳатидан самоварга ўхшаш: сам – ўзи ва катать – ғилдиратмоқ, учирмоқ сўзларидан ҳосил бўлган. Ўзбекчада ҳам, русчада ҳам иккита ғилдираги ёки ролиги бор, тик дастали болалар ўйинчоғини билдиради.

Русчада сам + феъл кўринишида ясалган ва ўзбекчага кирган самолёт, самосвал сўзлари ҳам тилимизда тез-тез ишлатилади.

Кўчада одам сийрак. Фақат нарироқда болалар самокатда учишар, ғилдиракларнинг вағиллаши қулоқни батангга келтирар эди.
Ў. Ҳошимов, “Қалбингга қулоқ сол”.

#Ўзбекчалашган_ўзлашмалар

@oriftolib
👍17
👍18😱13🔥4🤔1
Нафсиламрини айтганда: “нафсиламр” нима?

Нафсиламр
араб тилидан кирган. Асосан бадиий асарларда учрайди. Ўзбек тилида икки хил маънода қўлланади:

1️⃣ Ҳақиқатга мос; тўғри, рост.

Уни қаранг, нафсиламрини айтганда, ота-бобомизнинг замонида ҳам бунақанги пахтани ҳеч ким кўрмаган, – деди Шермат.
Ҳ. Нуъмон, Фасллар.

2️⃣ Кириш сўз бўлиб келганда: ҳақиқатда, ҳақиқатан ҳам.

Нафсиламр, гапингиз жуда тўғри... – деди Йўлчи.
Ойбек, Танланган асарлар.

Сўзлашув услубида нафсамбир шаклида ҳам ишлатилади:

Бошдан оёқ янгидан иш бошлаган колхоз ёшларининг бу ғайрати, нафсамбирга, ҳайратда қоларли эди.
М. Жўра, Қуёшдан нур эмганлар.

@oriftolib
👍25🔥6🤔3
👍23🤔19😢4🔥1