Orif Tolib
11.3K subscribers
1.13K photos
104 videos
8 files
1.94K links
Soʻz. Tahrir. Savodxonlik.

Reklama boʻyicha:
👉 https://is.gd/elonlar

Boshqa sahifalarimiz:
👉 https://taplink.cc/oriftolib

Muallif haqida:
👉 https://oriftolib.uz/?p=575

Ijodiy ishlardan oʻgʻrincha foydalanilishiga rozi emasmiz.
Download Telegram
“Бойкот” ва унинг қизиқ тарихи

Сўнгги кунларда оммавий ахборот воситалари кўп қўллаган сўзлардан бири бойкот бўлди.

Бойкот алоҳида шахс, ташкилот ёки давлатни назар-эътибордан четда қолдириш, яккалаб қўйиш мақсадида у билан муносабатларни тўлиқ ёки қисман тўхтатишдан иборат сиёсий ва иқтисодий курашни англатади.

Бойкот ўзбек тилига рус тили орқали кирган. Русчага немис тили воситасида ўтган. Асли – инглизча сўз. Унинг илдизи киши номига бориб тақалади.

1880 йили Ирландияда ерларни ижарага беришда адолат ўрнатиш, ерни эркин олди-сотди қилиш учун кураш бошланади. Ирландия миллий ер кенгаши ҳукуматга таъсир кўрсатиш учун маҳаллий ишчиларни чақириб олади. Ҳосил йиғиш тўхтатилади. Британиялик ер агенти Чарльз Каннингем Бойкот (Charles Cunningham Boycott) бу ишташлаш жараёнига фаол қаршилик қилади. Кенгаш Бойкотни яккалашни бошлайди. Қўшнилар у билан муомала қилишни, дўконлар эса амалдорга нарса сотишни тўхтатади. Одамлар Бойкот билан кўришмасликка ва жамоат жойларида унга яқин ўтирмасликка ҳаракат қила бошлайди.

Бойкотга қарши бу кампания Британия матбуотида катта шов-шув кўтаради, газеталар Ғарбий Ирландияга мухбирларини жўнатади. Ҳукумат ҳосил йиғишга мунтазам армия ва полицияни жалб қилади. Ҳисоб-китобларга кўра, 500 фунт-стерлинг турадиган ҳосилни йиғиш камида 10 000 фунт-стерлингга тушади. Бойкот эса Ирландияни шу йили тарк этади.

Шундай қилиб, бойкот қилиш сиёсий норозилик ва тинч қаршиликнинг стандарт услубига айланади.

@oriftolib
👍27🤔2
Юлдуз туркумлари номи қандай ёзилади?

Савол:

Катта Айиқ, Кичик Айиқ юлдузлар туркумининг номида айиқ сўзи кичик ҳарф билан ёзиладими ёки катта?

Жавоб:

Юлдуз туркумлари номини ёзишда изоҳли луғат чалкашликларга йўл қўйган. Масалан, Катта Айиқ сўзида айиқни бош ҳарф билан берган. Лекин унинг икки синонимида кейинги сўз кичик ҳарф билан бошланган: Етти оғайни, Етти қароқчи.
Миллий энциклопедия эса Катта Айиқда ҳам, унинг маънодошларида ҳам барча сўзларни бош ҳарф билан ёзган.

Ўзбек тилининг асосий имло қоидаларига кўра, юлдуз ва сайёралар, бошқа хил осмон жисмларининг атоқли оти бош ҳарф билан ёзилиши керак. Шу бандда мисол тариқасида берилган Ойдаги рельеф номи – Тинчлик денгизи бирикмасида иккинчи сўз кичик ҳарф билан ёзилган. Бироқ қоидада осмон жисмларининг атоқли оти бош ҳарф билан ёзилиши белгиланган. Балки, релъефнинг оти Тинчликдир, денгиз сўзи атоқли от таркибига кирмас. Бу рельеф ҳақида миллий энциклопедиядан ҳам, интернетдан ҳам маълумот топа олмадим. Бошқа барча мисолларда номлар бир сўздан иборат.

Атоқли от баъзан икки ёки ундан ортиқ сўздан иборат бўлиши мумкин. Масалан, сифатловчили жой номларида сифатловчи ҳам бош ҳарф билан ёзилади: Шимолий Кавказ, Марказий Қизилқум каби. Океанлар номини ёзишда ҳам шунга ўхшаш ҳолат: Шимолий Муз океани. Бу ерда океан сўзи атоқли от таркибига кирмайди. Океаннинг номи – Шимолий Муз. Бояги Тинчлик денгизи бирикмаси шунга ўхшайди. Шуларга таянадиган бўлсак, юлдуз туркумлари номида ҳам ҳар бир сўзни бош ҳарф билан ёзиш мантиқан тўғри бўлади.

Албатта, бу – қиёсий хулоса. Янгиланадиган имло қоидаларида шу ва шу каби ҳолатларга ойдинлик киритиш керак. Имло қоидалари тилдаги вазиятларни иложи борича кенгроқ, тўлароқ қамраб олиши зарур.

📌 Демак, ҳозирча:

Катта Айиқ, Етти Оғайни, Катта Етти Оғайни юлдузлари, Катта Айиқ юлдуз туркуми

#Сўраган_эдингиз

@oriftolib
👍21
Бағдодми ёки Боғдод?

Бу топонимни ёзишда кўп хато қилинади. Хўш, аслида қандай ёзган тўғри?

Ироқ пойтахти Бағдод номи узоқ тарихга эга. Бу ном милоддан олдинги IX асрларга оид оссурий миххатларида учрайди. Бағдод шаҳри ўрнида қадимдан одамлар яшаб келган.

Бағдод топонимининг келиб чиқиши ҳақида ҳар хил қарашлар бор. Википедияга кўра, у ўрта форс тилидаги боғ ва дод сўзларидан олинган бўлиб, Худо берган, Худонинг инъоми маъносини англатади. Қадимги форс тилида боғ сўзи Худони англатган. Бу сўз славянчада бог, ҳиндчада бҳаг кўринишига эга бўлган.

Боғ сўзи қатнашган бошқа тонимлар ҳам бор. Афғонистондаги Боғлон ва Баграм, Эрондаги Боғшан, Грузиядаги Багдати шаҳарлари номида катта эҳтимол билан ана шу боғ сўзи қатнашган.

Бошқа бир камроқ тарқалган вариант ҳам бор: боғ – боғ, дод – берилган. Яъни совға қилинган, инъом этилган боғ маъносида.

Ҳозирги Бағдод шаҳрига VIII асрда аббосий халифа Абу Жаъфар Мансур асос солган. У шаҳарни Мадинатус Салом тинчлик шаҳри деб атайди. Бироқ оддий одамлар шаҳарни шу жойларнинг эски номи билан аташда давом этади. XI асрга келиб Бағдод шаҳарнинг асосий номига айланади.

Шаҳар номи форс тилидан араб тилига ўтган ва товуш ўзгаришларига учраган. Ўзбек тилига арабчадан кирган.

Фарғона вилоятидаги туманлардан бирининг маркази ҳам Бағдод деб аталади. Бағдод шаҳарчаси 1894–1962 йилларда Серово деб номланган. Маҳаллий халқ, асосан ёши катталар орасида шаҳарчани баъзан шундай аташ ҳозир ҳам учраб туради.

Миллий энциклопедияда ҳам, энциклопедик луғатда ҳам Ироқ пойтахти ва Фарғонадаги туман номи Бағдод шаклида берилган.

📌 Демак:

Бағдод шаҳри, Бағдод шаҳарчаси, Бағдод тумани
Боғдод шаҳри, Боғдод шаҳарчаси, Боғдод тумани

@oriftolib
👍24🤔4
Миххат нима?

Бу сўз мих ва хат сўзлари қўшилишидан ҳосил бўлган. Қадимги Олд Осиёда қўлланган, мих ёки поначаларга ўхшаш белги-ҳарфлари лой тахтачаларга ўйиб ёзилган идеографик ёзув турини билдиради.

Миллий энциклопедияга кўра, бу ёзувни милоддан олдинги 3-мингйиллик бошларида шумерлар яратган. Бунда айрим буюмлар ва умумий тушунчаларнинг номи расмлар билан ифодаланган. Масалан, оёқ тасвири юриш, туриш, олиб кетиш маъноларини англатган. Бундай белгилар миқдори 1000 тагача етган. Шумер миххати дастлаб юқоридан пастга, кейинчалик горизонтал ҳолда – чапдан ўнгга қараб ёзилган.

Вақтлар ўтиши билан ёзув такомиллашган, белгилари камайган ва бошқа халқлар орасида ҳам ёйилган.

Миххатда ёзилган жуда кўп битиклар ўрганилган, мазмуни бугунги тилга ўгирилган.

@oriftolib
👍18
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
88%
Овунчоқ | Ovunchoq
12%
Овинчоқ | Ovinchoq
👍16
Гина-кудурат

Шунақа жуфт сўз бор. Уни гина-кудрат, гина қудрат шаклида хато ишлатиш кўп учрайди.

Гина сўзи хафалик, норозилик; кек; шикоят, арзи ҳол маъноларини англатади. Кудурат эса кўнгил ғашлик, хафаликни билдиради.

Гина-кудурат ҳар хил гина ва норозиликлар маъносига эга:

Онанинг гина-кудурати саратон ёмғиридек тез ўтиб бўлган эди.
Шуҳрат, Шинелли йиллар.

Отақўзи, ўғли билан тоғаси ўртасидаги гина-кудурат кўпга чўзилмас, деб умид қиларди.
О. Ёқубов, Диёнат.

Изоҳли луғатга кўра, ушбу жуфт сўзнинг гина-гудрат, гина-гудур каби шакллари бор. Лекин гина-кудрат ёки гина-қудрат шакли йўқ.

📌 Демак:

Гина-кудурат
Гина-кудрат, гина-қудрат

@oriftolib
👍24😢1
Инсон ва одам

Баъзи маънодош сўзларнинг жуда нозик маъно фарқлари бор. Бирининг ўрнида бошқасини қўллаш тўғри эмас. Бу қоида инсон, одам, киши, шахс, кимса сўзларига ҳам тегишли. Ушбу мақолачада асосий эътиборни инсон сўзига қаратамиз.

Бу маънодошлардан кимса сўзи салбий маънода қўлланиши мумкин. “Изоҳли луғат”да берилган мисолларда ижобий-нейтрал маънода ишлатилган. Инсон сўзида бошқа маънодошларига нисбатан улуғворлик, юксаклик бор. Аммо уни ҳам салбий маънода қўллаш мумкин: “Хў, инсон, бу нима номаъқулчилик, тилсиз жониворда нима қасдингиз бор?!”

Инсон сўзи ўрнида кўп ҳолларда одам сўзини ишлатиш мумин. Лекин киши, шахс, кимса сўзларининг ўз хос ўринлари бор. Дейлик, шахс жамият билан боғлиқ ҳолларда, кишининг ўзлигини намоён этиши каби вазиятларда қўлланади. Масалан:

1️⃣ Инсон зоти (одамзот) қадам қўймаган оролча топилди.

2️⃣ Ҳар бир инсон (одам, киши) таълим-тарбияга жиддий эътибор қаратиши керак. (Бу ўринда инсон ёки одамдан кўра киши сўзини ишлатган маъқул. Аммо инсон ва одам сўзини ишлатиш ҳам хато эмас.)

3️⃣ Инсон – азиз, инсон – мукаррам. (Бу ўринда ҳатто одам сўзини ишлатиш ҳам унчалик тўғри эмас. Бошқа синонимларни эса мутлақо ишлатиб бўлмайди.)

Давоми:
👉 “Инсон” сўзини қўллашдаги хатолар

@oriftolib
👍9
👍18😢3🤔1
“Инсон” сўзини қўллашдаги хатолар

Инсон сўзини қўллаш хато бўлган ўринлар ҳам бор. Масалан:

1️⃣ Алп Эр Тўнга – тарихий шахс. (Бу ўринда маънодошлардан фақат шахс сўзини ишлатиш мумкин.)

2️⃣ Эр киши аёлига юмшоқ муомала қилиши керак. (Бу ўринда бошқа синонимларни қўллаб бўлмайди.)

3️⃣ Фақат жиғилдонини ўйлайдиган кимсалар дарахтларни кесиб, пуллаб юборди. (Бу ўринда кимса сўзини қўллаш энг тўғрисидир.)

ОАВ ва оғзаки тилда йўл қўйилаётган хатоларга эътибор қаратамиз:

1️⃣ Айни дамда бир инсонимиз қўнғироқ қилиб, бизга боғландилар.

Бу гапни “Ҳозир бир мухлисимиз (тингловчимиз, томошабинларимиздан бири) қўнғироқ қилиб, бизга боғландилар”, деб ишлатиш тўғри бўлади.

Шу ифоданинг бошқа кўринишлари ҳам бор. Масалан, “Бир инсонимиз келдилар”, “Тежамкорликнинг аҳамиятини тўғри англаган инсонларимиз исрофдан тийиладилар”. Биринчи мисолда бир сўзини ҳам олиб ташлаб, меҳмонимиз, биз кутган киши, иккинчи мисолда эса кишилар ёки сўзни тўла қисқартириб тўғри англаганлар дейиш мумкин.

Изоҳ: инсон ҳеч кимники бўлмайди. Шундай экан, инсоним, инсонинг, инсони, инсонимиз, инсонингиз, инсонлари дейиш хато. Қадрдли инсоним деб ёзиш ўрнига қадрдоним ёки азизам дейиш тўғри ва мантиқли.

2️⃣ Тадбирга жуда кўп инсонлар келди. Бу жумлада энг мос сўз кишидир. -лар қўшимчаси ҳам ортиқча, чунки кўп сўзида кўплик маъноси ифодалаб бўлинган. Ёки одам сўзини ҳам ишлатиш мумкин.

Энди шу жумланинг сал ўзгарган шаклига эътибор қаратамиз: Тадбирга жуда кўп таниқли инсонлар келди. Бу ўринда ҳам энг тўғри танлов киши сўзидир: Тадбирга жуда кўп таниқли кишилар келди.

Бошланиши:
Инсон ва одам

@oriftolib
👍23🔥5
Ўзбекчаси бўлатуриб, ишлатилмайди – ўзимизнинг “бегона” сўзлар

Тилимизда баъзи сўзларнинг ўзбекча муқобили ёки олдиндан қўлланиб келган варианти бор бўлса-да, ишлатмаймиз. Ҳатто талаффузи нисбатан қийинроқ бўлса ҳам, чет сўзни маъқул кўрамиз. Баъзи сўзларнинг ўзбекча муқобили эса аллақачон эсдан чиққан.

“Дарё” нашрининг “Тилимизни биламизми?” рукнида ана шундай деярли унутилган сўзларнинг баъзиларига изоҳ бердим:

👉 https://daryo.uz/2022/03/16/tilimizni-bilamizmi-ozbekchasi-bolaturib-ishlatilmaydi-ozimizning-begona-sozlar/

@oriftolib
👍17😢3🤔2🔥1
👍21🤔9🔥8😱4😢2
Почин рус тилида ҳам айни шаклга эга. У починать – бошламоқ, истеъмол қилишни ёки фойдаланишни бошламоқ феълидан ясалган. Ўзбекчада иш бошлаш, ташаббус, бирор ишнинг бошламаси каби маъноларда қўлланади. Халқ тилида почин қилмоқ бирикмаси машҳур. У савдони очиш, савдо-сотиқни бошлашни англатади. Бу бирикма ўрнида бай очмоқ бирикмаси ҳам қўлланади. Бай арабчадан кирган, у савдолашиш ва келишишни англатади.

Починга арзонроқ бераман, ҳали почин қилганим йўқ”, деди сотувчи.

#Ўзбекчалашган_ўзлашмалар

@oriftolib
👍15
👍35🔥6🤔3😱2😢1
Пудрат ва пудратчи. Оммавий ахборот воситаларида ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда тез-тез кўзга ташланадиган бу икки сўз русча подрядить – байлашиб ёлламоқ, баҳолашиб иш бермоқ феълига бориб тақалади. Ўзбек тилида маълум бир ишни тўлиғича бажариб бериш мажбуриятини олганлик ҳақидаги шартномани ва шу асосда бажариладиган ишни англатади. Пудратчи эса пудрат асосида ишлайдиган киши ёки ташкилотдир.

Қурилишдаги пудрат ишлари ҳажми 13 фоизга кўпайди.
Газетадан.

Корхонамиз аксарият қурилишларда бош пудратчи сифатида иштирок этади.
Газетадан.

#Ўзбекчалашган_ўзлашмалар

@oriftolib
👍8😱1
Иноғоч – обкаш

Обуначилардан бири русча коромысло сўзи ўзбекчада нима дейилиши ҳақида сўраб қолди. Қизиғи, бу саволни дастлаб бир болакай берибди. Эртак китобдаги коромысло расмини кўрсатиб “Бу ўзбекчада нима бўлади?” деб сўрабди.

Русча коромысло сўзи икки учидаги илмоғига челак осиб, елкада сув ва бошқа нарсалар ташиш учун мосланган ёғоч асбобни англатади. Изоҳли луғатга кўра, бу сўз ўзбекчада обкаш дейилади. Обкаш форсчадан, сув тортувчи, ташувчи маъносида. Луғатлардан обкашни ифодаловчи ўзбекча сўз топилмади. Лекин Хоразм шевасида бор экан – иноғоч. Шевалар ўз бағрида дурдоналарни сақлайди, улардан унумли фойдаланиш керак.

Иноғоч – соф туркийча сўз. Ийин ва оғоч сўзларидан ясалган. Ийин шевада елкани англатади. У эгин сўзининг ўзгарган шакли. Оғоч эса дарахт; ёғоч, хода маъносига эга. Демак, иноғоч коромыслонинг маъносини ортиғи билан бера олади. Бу сўздан бадиий адабиётлар ва таржималарда албатта фойдаланиш керак.

Бу сўз қозоқ тилида инағаш шаклида ишлатилар экан.

@oriftolib
👍42😱2
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
16%
Ишқивоз | Ishqivoz
84%
Ишқибоз | Ishqiboz
👍35😱4
👍35🔥3
Копирайтер бўламан деганлар, шошилинг!

Ҳар қандай илмни эгасидан олиш керак. @xatoliklar канали асосчиси, ҳамкоримиз Абдуазим Рустамхўжаев копирайтинг бўйича курс очяпти экан.

Матн ёзишга иқтидори бор, қўли ҳам унча-мунча келиб қолганлар учун айни муддао. Энди сиз севимли ишингиздан яхшигина даромад ҳам топишингиз мумкин.

Номзодлар манави манзилда рўйхатдан ўтишлари керак. Улар шу йил 26 март – шанба куни “Najot Taʼlim” ўқув марказининг Чилонзор филиалида ёзма имтиҳон топширади. Энг яхши натижа кўрсатганлар танлаб олинади.

Бозори чаққон касб эгаси бўлишни истасангиз, шошилинг.

Тўлиқ маълумот:
https://t.iss.one/xatoliklar/1606

@oriftolib
👍17🤔1
Самовар русчада ҳам айни шаклга эга. У сам – ўзи ва варить – қайнатмоқ сўзларидан ясалган. Чой қайнатишга мўлжалланган рўзғор анжомини англатади. Самовар тилга шу қадар сингишиб кетганидан ҳатто чойхона сўзи ўрнида ҳам ишлатилган. Лекин ҳозир бу сўзни ишлатиш камайди, чойхона яна урфга қайтди:

Самоварда қайнаган чойинг қани, ёр-ёр.
“Қўшиқлар”.

Самовар тўла одам. Ашула, аския, ҳангома, қаҳқаҳа авжида.
К. Яшин, “Ҳамза”.

#Ўзбекчалашган_ўзлашмалар

@oriftolib
👍22🔥3