Orif Tolib
11.3K subscribers
1.13K photos
104 videos
8 files
1.94K links
Soʻz. Tahrir. Savodxonlik.

Reklama boʻyicha:
👉 https://is.gd/elonlar

Boshqa sahifalarimiz:
👉 https://taplink.cc/oriftolib

Muallif haqida:
👉 https://oriftolib.uz/?p=575

Ijodiy ishlardan oʻgʻrincha foydalanilishiga rozi emasmiz.
Download Telegram
Baʼzan ismini toʻgʻri yozolmaydigan odam ham seni koʻrsavodlikda ayblashi mumkin.

#Kundalikdan

@oriftolib
🔥31👍16😢4
Мен жуда кўп буюк кишиларнинг таржимаи ҳолини ўрганиб чиқдим ва уларнинг ҳаммаси ҳалол меҳнат, синмас қатъият ва сўнмас шижоат каби умумий хусусиятларга эга эканини аниқладим.

Ҳарри Трумен,
Давлат арбоби, АҚШнинг 33-президенти

@oriftolib
👍25🔥4
Денов – “янги қишлоқ”

Сурхондарё вилоятидаги Денов шаҳри номи форсча деҳи нав – янги қишлоқ сўзларидан ҳосил бўлган.

Миллий энциклопедияга кўра, катталиги ва аҳоли сонига кўра Термиздан кейин иккинчи ўринда туради. Ёзма манбаларда XIV аср охирларидан Деҳинав шаклида тилга олинган. Маҳмуд ибн Вали (XVII аср)нинг ёзишича, Деҳинав ажойиб бозори, катта масжиди ва хонақоси бўлган мустаҳкам қалъа-шаҳар ҳисобланган.

Денов 1958 йили шаҳар мақомини олган.

Денов номли қишлоқлар Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида, жумладан, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд вилоятларида учрайди.

#Этимология #Топоним

@oriftolib
👍7🤔2🔥1
Пиён ва пиёниста. Пиён русча пьяный сўзидан. Ўзбекчада ҳам аслиятга мос маънода қўлланади: ичкиликдан кайфи ошган, маст. Пиёниста эса пьяница сўзидан, у ҳам аслиятдаги каби ичкиликбоз деган маънода ишлатилади. Ҳар икки сўз талаффузда ўзгаришларга учраб, ўзбекчага мослашган:

Пиён улфат – бепоён кулфат.
Мақол.

Эй, шўринг қурсин. Роса пиёниста экансан.
С. Аҳмад, “Уфқ”.

#Ўзбекчалашган_ўзлашмалар

@oriftolib
👍6🔥1🤔1
Санкция – мажбурловчи чора

Ҳозир оммавий ахборот воситаларида тез-тез тилга олинаётган санкция сўзи ҳуқуқ ва халқаро ҳуқуқда турлича маънода ишлатилади. Масалан, ҳуқуқбузарга нисбатан қўлланадиган ва унинг учун муайян оқибатлар келтирувчи чора санкциядир. Жиноятда гумон қилинган шахсга нисбатан мажбурий чора кўриш учун прокурор берадиган рухсат ҳам санкция дейилади.

Санкция лотинча sanctio бузилмас қонун, мустаҳкам қарор сўзидан. Бу сўзнинг илдизи қадимги ҳинд-европа тилларидаги saq – қўримоқ, ҳимояламоқ сўзига бориб тақалади. Эътибор берган бўлсангиз, бу асос туркийча сақламоқ ўзаги билан бир хил шаклда экан 🤔.

Халқаро ҳуқуқда эса санкция ўз халқаро мажбуриятларини ёки халқаро ҳуқуқ нормаларини бузган давлатга нисбатан қўлланадиган таъсир чорасини англатади. Унга қамал, бойкот, эмбарго ва бошқалар киради.

Ҳалқаро-ҳуқуқий санкцияларни алоҳида ёки бир неча давлат, халқаро ташкилотлар қўллаши мумкин. Энг кўп ишлатиладигани – иқтисодий санкциялар.

Санкцияни мажбурловчи чоралар ҳам дейиш мумкин. Санкцияга тушган давлат мажбуриятларни ихтиёрий бажарса, ҳуқуқбузарликни тўхтатса, мажбурловчи чоралар ҳам олиб ташланади. Акс ҳолда, санкцияларни қўллаш ва кенгайтириш давом эттирилади.

#Сўраган_эдингиз

@oriftolib
👍11🔥2🤔1
Демилитаризация ва денацификация

Бу икки сўз охирги пайтларда оммавий ахборот воситаларида жуда кўп қўлланяпти.

Демилитаризация сўзи имло ва изоҳи луғатга, энциклопедияга киритилган. Лекин денацификация сўзи ушбу луғатларнинг ҳеч биридан жой олмаган.

Демилитаризация инкорни билдирувчи де- олдқўшимчаси ва лотинча militaris – ҳарбий сўзидан олинган. Бирор давлат ёки ҳудудда армия сақлашни, қурол-яроғ ишлаб чиқаришни, истеҳкомлар, ҳарбий базалар қуришни ман этиш; қуролсизлантиришни англатади. Халқаро ҳуқуққа кўра, муайян ҳудуддаги ҳарбий истеҳкомлар ва иншоотларни йўқотиш ҳамда шу ҳудудда ҳарбий базалар ва қуролли кучлар сақлашни тақиқлаш халқаро шартномага биноан амалга оширилади.

Денацификация олмонча entnazifizierungнацизмни йўқотиш сўзидан. Иккинчи жаҳон урушидан кейин Германия ва Австрияда жамият, маданият, матбуот, иқтисодиёт, таълим, ҳуқуқ ва сиёсатни миллатчи (нацист)ларнинг ғояларидан тозалашга қаратилган чора-тадбирларни англатади.

#Сўраган_эдингиз

@oriftolib
👍23
Пирог русчада ҳам худди шу шаклга эга. У пир – зиёфат, базм сўзидан ясалган, сўзма-сўз зиёфат нони деган маънони англатади. Ўзбекчада қийма, мева, қиём ва шу кабилар солиб, пишириладиган егуликни билдиради:

Қовурилган кўкдан кўк сомса, кўк чучвара, кўк пирог каби таомлар тайёрланади.
К. Маҳмудов, “Ўзбек тансиқ таомлари”.

#Ўзбекчалашган_ўзлашмалар

@oriftolib
👍14🔥4
Илмни баҳс-мунозаралар, бировни қойил қолдириш, фойда, шон-шуҳрат, мансаб ёки шу каби мақсадлар учун эмас, бошқаларга фойдаси тегадиган киши бўлиш учун ўрганиш керак.

Френсис Бекон,
инглиз тарихчиси ва сиёсатчиси

@oriftolib
👍31🔥5
Naq va naqd

Bu ikki soʻz bir oʻzakdan, toʻgʻrirogʻi, naq soʻzi naqdning talaffuzda oʻzgargan shakli. Biroq ular boshqa-boshqa maʼnolarni ifodalaydi.

Naq soʻzi oʻzbek tilida 5 xil maʼnoga ega:

1️⃣ Aytilganning, koʻzda tutilganning oʻzginasi; xuddi, ayni: gapning naq onasini aytdingiz-qoʻydingiz.

2️⃣ Qoq, ayni, xuddi: naq yarim kechada, naq shu paytda.

3️⃣ Oz boʻlmasa; deyarli: naq yiqila yozdim.

4️⃣ Rosa, obdan: naq terga tushirib yubordi.

5️⃣ Boʻlmasa, aks holda: aravakash bola, otingni tort, naq tezagini doʻppingga solib beraman!

Naqd soʻzi esa uch xil maʼnoda qoʻllanadi:

1️⃣ Pulini darhol toʻlash sharti bilan boʻlgan yoki boʻladigan savdo muomalasi: naqdga olish, naqdga sotish.

2️⃣ Qoʻlda, ixtiyorda bor, foydalanish yoki muomalaga kiritish uchun tayyor: naqd pul, arava naqd, naqd mablagʻ.

3️⃣ Aniq, hal boʻlgan, tayyor: oʻqishga kirishi naqdga oʻxshaydi.

📌 Demak:

Naq yiqilay dedim, naq yarim tunda, faqat naqdga sotaman, naqd pul

Naqd yiqilay dedim, naqd yarim tunda, faqat naqqa sotaman, naq pul

@oriftolib
👍24
Read between the lines

Таржимада энг қийини – ибораларни ўгириш. Чунки бирор ҳаракат ва ҳолатни ифодаловчи ибора бошқа бир тилда умуман бўлмаслиги ҳам мумкин. Инглизчадан таржима қилинган бир матн таҳририда шундай ҳолатга учрадим. Инглизча read between the lines иборасини таржимон қаторлар орасидан ўқинг деб таржима қилибди. Сўзма-сўз шундай, лекин ўзбекчада бу сўзлар кўзланган маънони мутлақо ифодаламайди.

Кембриж луғатига кўра, бу ибора бирор кишининг айтган гапи ёки ёзганларидан унинг ҳақиқий ҳис ва ниятларини англаб олишни билдиради. Бошқа таърифга асосан, бевосита акс этмаган, лекин сўзлар орасига жо бўлган маънони тушуниб олишни ифодалайди.

Рус тилида бу иборага шаклан мос читать между строк деган ибора бор. Маъноси инглизча идиома билан бир хил. Назаримда бу ибора рус тилига анча олдин кирган, чунки Пушкин ҳам уни ишлатган экан.

Хўш, уни ўзбекчага қандай таржима қилиш керак? Ўзбекчада айнан шу маънони ифодаловчи ибора йўқ, лекин мазмунни бемалол акс эттириш мумкин. Ўрнига қараб бу иборани мағзини чақмоқ, пайқамоқ, уқмоқ, фаҳмламоқ, асли маънони ўқимоқ каби сўзлар билан ўгириш мумкин.

Мен таҳрир қилган матнда бу ибора ички сарлавҳа бўлиб келган. “Қаторлар орасидан ўқинг” деб таржима қилинган жумлани “Моҳиятни ҳис қилинг” деб таҳрирладим. Чунки бу ерда бола берган саволлар аслида нимани англатиши ва шунга кўра иш тутиш ҳақида сўз боради.

👉 Бу иборани яна қандай ўгириш мумкин деб ўйлайсиз? Таржима жараёнида шундай ҳолатларга дуч келганмисиз? Изоҳларда қолдиринг.

P. S.
Имкони бўлса, иборани ибора, мақолни мақол билан ўгириш керак. Имкони йўқ ҳолатларда эса мазмунни бериш зарур. Ўзбекчадаги жуда кўп ибора ва тушунчаларни ҳам бошқа тилларда ифодалаш қийин. Буни ўзбекчадан ўгирадиган таржимонлар яхши билади. Ўзбекчага таржима қиладиган одамга баъзан ўзбек тили ожиздек кўриниши мумкин. Аслида бундай эмас. Ҳар қандай тилга ўгираётган таржимон қийинчиликка учрайди ва бу табиий.

@oriftolib
👍30🔥1😱1😢1
Чалкаштирувчи паронимлар – бизни шакли ва талаффузи билан адаштирадиган сўзлар

Паронимлар талаффузи яқин, лекин маъноси турлича бўлган сўзлардир. Баъзан уларнинг кўриниши ва айтилиши бизни чалғитади. Ҳатто сўз билан ишловчи профессионал мутахассислар – муҳаррир, мусаҳҳиҳ, адиб, журналист ва копирайтер кабилар ҳам уларни қўллашда хатоларга йўл қўяди, чалкаштиради.

Daryo.uz нашрининг “Тилимизни биламизми?” рукнида бу гал ана шундай сўзлар ҳақида тўхталдим.

👉 https://daryo.uz/2022/03/09/tilimizni-bilamizmi-chalkashtiruvchi-paronimlar-bizni-shakli-va-talaffuzi-bilan-adashtiradigan-sozlar/

@oriftolib
👍20
“Академнашр”ни зиёрат қилиб келдим

“Академнашр” сифатли китоблари билан ҳурмат-эътиборга сазовор бўлган. Шу пайтгача нашриётнинг китобларини ўзидан сотиб олмагандим. Бугунга насиб қилган экан. Айниқса, Муҳаммад Ризобек Хоксорнинг “Мунтахабул луғот” ва “Зубдул луғот”дан иборат Алишер Навоий асарлари луғати чинакам хазина бўлди.

Қосимжон Содиқовнинг “Қутадғу билиг” бўйича тайёрлаган луғати керак эди. Афсус, йўқ экан.

Кўпроқ китоб олмоқчи бўлсангиз, бевосита нашриётдан ё унинг дўконидан олинг. Биринчи қўл. Пулингиз тежалади, ёнга қолган пулга яна бошқа китоб сотиб олаверасиз.

Айтганча, “Академнашр” китобларига онлайн буюртма берса ҳам бўлади. Балки, кейинги гал интернетдан буюртма берарман. Ўзи телеграм каналга нашриётда бор китоблар ва уларнинг нархини кўрсатиб ҳар ҳафта нархнома ташлаб туришса, яхши бўларди. Нархнома харидорда рағбат уйғотади.

Хуллас, тавсия этаман.

@oriftolib
👍25
Қай бири тўғри?

Киши диққатини тортувчи асар – ...
Anonymous Quiz
65%
Бадиа | Badia
35%
Бадия | Badiya
👍20🤔12😢2
Пол рус тилида ҳам айни шаклга эга. Қадимги рус тилида ер; замин, асос маъноларида ишлатилган бу сўз ҳозир русчада ҳам, ўзбекчада ҳам хонадаги оёқ босиб юриладиган ва ўтириладиган сатҳни англатади:

Қурбонбой, хотинларнинг ҳайҳайлашига қарамай, полни ҳам ўзи ювди, гиламни ҳам ўзи кўчага олиб чиқиб, қоқиб келди.
С. Аҳмад, “Сайланма”.

#Ўзбекчалашган_ўзлашмалар

@oriftolib
👍14
Хийла ва ҳийла

Талаффузда ҳ ва х товушларини кўп ўринда фарқламаймиз. Жумладан, шу икки сўзда ҳам. Бу эса имлога ҳам кўчиб ўтади ва сўзларни бир-бирининг ўрнида янглиш ишлатиб юборамиз. Аслида хийла ва ҳийла маъно жиҳатидан кескин фарқланади.

Хийла сўзи маълум даражада, бирмунча, анча; бирмунча фурсат, анча вақт маъноларини англатади: хийла ёш, хийла яхшиланди, хийла кутиб қолдик, хийладан кейин келди.

Ҳийла сўзи эса алдаш учун ишлатилган йўл; алдовчи, чалғитувчи иш, тадбир, хатти-ҳаракат; найранг, фириб маъноларига эга: ҳийла ишлатди, ҳийла билан қочди.

📌 Демак:

Хийла тажрибасиз экансиз, хийла вақт кутди, хийлагина катта ҳовли
Ҳийла тажрибасиз экансиз, ҳийла вақт кутди, ҳийлагина катта ҳовли

Ҳийла қилди, ҳийла ишлатди, урушда ҳийлалардан ҳам фойдаланилади
Хийла қилди, хийла ишлатди, урушда хийлалардан ҳам фойдаланилади

@oriftolib
👍18😱2
“Бойкот” ва унинг қизиқ тарихи

Сўнгги кунларда оммавий ахборот воситалари кўп қўллаган сўзлардан бири бойкот бўлди.

Бойкот алоҳида шахс, ташкилот ёки давлатни назар-эътибордан четда қолдириш, яккалаб қўйиш мақсадида у билан муносабатларни тўлиқ ёки қисман тўхтатишдан иборат сиёсий ва иқтисодий курашни англатади.

Бойкот ўзбек тилига рус тили орқали кирган. Русчага немис тили воситасида ўтган. Асли – инглизча сўз. Унинг илдизи киши номига бориб тақалади.

1880 йили Ирландияда ерларни ижарага беришда адолат ўрнатиш, ерни эркин олди-сотди қилиш учун кураш бошланади. Ирландия миллий ер кенгаши ҳукуматга таъсир кўрсатиш учун маҳаллий ишчиларни чақириб олади. Ҳосил йиғиш тўхтатилади. Британиялик ер агенти Чарльз Каннингем Бойкот (Charles Cunningham Boycott) бу ишташлаш жараёнига фаол қаршилик қилади. Кенгаш Бойкотни яккалашни бошлайди. Қўшнилар у билан муомала қилишни, дўконлар эса амалдорга нарса сотишни тўхтатади. Одамлар Бойкот билан кўришмасликка ва жамоат жойларида унга яқин ўтирмасликка ҳаракат қила бошлайди.

Бойкотга қарши бу кампания Британия матбуотида катта шов-шув кўтаради, газеталар Ғарбий Ирландияга мухбирларини жўнатади. Ҳукумат ҳосил йиғишга мунтазам армия ва полицияни жалб қилади. Ҳисоб-китобларга кўра, 500 фунт-стерлинг турадиган ҳосилни йиғиш камида 10 000 фунт-стерлингга тушади. Бойкот эса Ирландияни шу йили тарк этади.

Шундай қилиб, бойкот қилиш сиёсий норозилик ва тинч қаршиликнинг стандарт услубига айланади.

@oriftolib
👍27🤔2
Юлдуз туркумлари номи қандай ёзилади?

Савол:

Катта Айиқ, Кичик Айиқ юлдузлар туркумининг номида айиқ сўзи кичик ҳарф билан ёзиладими ёки катта?

Жавоб:

Юлдуз туркумлари номини ёзишда изоҳли луғат чалкашликларга йўл қўйган. Масалан, Катта Айиқ сўзида айиқни бош ҳарф билан берган. Лекин унинг икки синонимида кейинги сўз кичик ҳарф билан бошланган: Етти оғайни, Етти қароқчи.
Миллий энциклопедия эса Катта Айиқда ҳам, унинг маънодошларида ҳам барча сўзларни бош ҳарф билан ёзган.

Ўзбек тилининг асосий имло қоидаларига кўра, юлдуз ва сайёралар, бошқа хил осмон жисмларининг атоқли оти бош ҳарф билан ёзилиши керак. Шу бандда мисол тариқасида берилган Ойдаги рельеф номи – Тинчлик денгизи бирикмасида иккинчи сўз кичик ҳарф билан ёзилган. Бироқ қоидада осмон жисмларининг атоқли оти бош ҳарф билан ёзилиши белгиланган. Балки, релъефнинг оти Тинчликдир, денгиз сўзи атоқли от таркибига кирмас. Бу рельеф ҳақида миллий энциклопедиядан ҳам, интернетдан ҳам маълумот топа олмадим. Бошқа барча мисолларда номлар бир сўздан иборат.

Атоқли от баъзан икки ёки ундан ортиқ сўздан иборат бўлиши мумкин. Масалан, сифатловчили жой номларида сифатловчи ҳам бош ҳарф билан ёзилади: Шимолий Кавказ, Марказий Қизилқум каби. Океанлар номини ёзишда ҳам шунга ўхшаш ҳолат: Шимолий Муз океани. Бу ерда океан сўзи атоқли от таркибига кирмайди. Океаннинг номи – Шимолий Муз. Бояги Тинчлик денгизи бирикмаси шунга ўхшайди. Шуларга таянадиган бўлсак, юлдуз туркумлари номида ҳам ҳар бир сўзни бош ҳарф билан ёзиш мантиқан тўғри бўлади.

Албатта, бу – қиёсий хулоса. Янгиланадиган имло қоидаларида шу ва шу каби ҳолатларга ойдинлик киритиш керак. Имло қоидалари тилдаги вазиятларни иложи борича кенгроқ, тўлароқ қамраб олиши зарур.

📌 Демак, ҳозирча:

Катта Айиқ, Етти Оғайни, Катта Етти Оғайни юлдузлари, Катта Айиқ юлдуз туркуми

#Сўраган_эдингиз

@oriftolib
👍21