Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
25%
Тўғри қўлланилган | Toʻgʻri qoʻllanilgan
23%
Тўғри қўлланган | Toʻgʻri qoʻllangan
52%
Иккови ҳам тўғри.
👍18😱13🤔7
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
35%
Касрнинг маҳражи | Kasrning mahraji
65%
Касрнинг махражи | Kasrning maxraji
👍16🔥3🤔3
Хатодай кўринадиган, аслида тўғри сўзлар
Олдинроқ тўғридай кўринадиган, лекин аслида хато бўлган баъзи сўзлар ҳақида ёзган эдим. Тилда бу ҳодисанинг тескариси ҳам учрайди – баъзи сўзлар хатога ўхшайди, лекин аслида биз ўрганмаган-кўникмаган шакли тўғри. “Дарё” нашрининг “Тилимизни биламизми?” рукнида ана шундай сўзларнинг айримлари ҳақида тўхталдим.
👉 https://daryo.uz/2022/02/23/tilimizni-bilamizmi-xatoday-korinadigan-aslida-togri-sozlar/
@oriftolib

👍14🤔2
👍16
“Ўқув юрти” деган маъқул
Сунъий сўз ва бирикмаларни ясамаслик, фойдаланмаслик керак. Айниқса, катта аудиторияга эга ОАВларда бундай сўзлар берилмагани яхши. Урфга кириб кетиши эҳтимоли бор-да.
Ўзбекчада таълимгоҳ деган форсча сўзнинг муқобиллари кўп. Масалан, ўқув юрти дейиш мумкин. Таълимгоҳ битта сўз шаклида бўлгани билан товушлар таркиби бўйича устунлиги йўқ, аслан ўзбекча эмас ва тилда ишлатилмайди. Интернетдан излаб кўрдим, тожикчада қўлланар экан.
Гоҳ (манзил, жой маъносида) сўзи билан форсчада от ясалади. Ўзбекчада эмас. Ҳар қандай сўзга гоҳ қўшавермаслик керак.
Таълимгоҳ бермоқчи бўлган маънони ўзбекчада шу пайтгача ишлатиб келинган сўз ва бирикмалар ундан яхшироқ акс эттиради. Баъзилари аслан ўзбекча бўлмаслиги мумкин, лекин тилга сингиб кетган, амалда қўлланади:
ўқув юрти,
ўқув маскани,
ўқув даргоҳи,
илм маскани,
илм даргоҳи,
таълим маскани,
таълим даргоҳи каби.
👉 Олий, ўрта, ўрта-махсус таълим масканларини қамраб олувчи яна қандай сўзлар ёки бирикмалар бор? Изоҳларда ёзинг.

👍20😎2🤔1
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
24%
Гул баргидаги хонқиз | Gul bargidagi xonqiz
76%
Гул баргидаги хонқизи | Gul bargidagi xonqizi
👍24🤔3😢3😱1
Қай бири тўғри?
Қўғирмоч бу – ...дан тайёрланадиган овқат.
Қўғирмоч бу – ...дан тайёрланадиган овқат.
Anonymous Quiz
21%
Қўй гўшти | Қўй гўшти
20%
Исмалоқ | Ismaloq
59%
Буғдой | Bugʻdoy
👍15😱6🤔1
“Ўғрилик” бор, “ўғирлик”-чи?
Бу сўзни ўғирлик тарзида ёзиш жуда кўп учрайди. Ҳатто изоҳли луғатдаги ўндан ортиқ мисолда бу сўз ўғирлик тарзида берилган. Лекин бу хато. Нега? Чунки у луғатлардан ўғрилик шаклида жой олган. Ўғирлиқ деган сўз бор, лекин ўғирлик йўқ:
Ўғирлиқ ош баданга юқмас.
Мақол.
Сўзни ўғирлик шаклида ёзишга унинг феъл варианти сабаб бўлса керак: ўғирламоқ. Чунки ўғриламоқ деган феъл йўқ-да. Мабодо ўғриламоқ деб ёзсангиз, яна хатога йўл қўясиз. Лабиринтга ўхшайди-а?
Ўғирлик феъл шаклига ва талаффузга мослиги сабабли луғатларга киритилиши керак.
Ўғрилик ўғрининг ишини ва шу иш билан шуғулланишни англатади:
Бирон буюмни сифатсиз ишлаб, аъло навга ҳақ олиш ноинсофлик, виждонсизлик, тўғрироғи, ўғриликнинг бошқа бир тури-ку!
Н. Сафаров, “Оловли излар”.
Ўғриликка ўрганган бўлманг тағин, яйловда юриб.
А. Мухтор, “Чинор”.
📌 Демак:
Ўғрилик, ўғирлиқ, ўғирламоқ, ўғринча ✅
Ўғирлик, ўғрилиқ, ўғриламоқ, ўғиринча ❌

👍27🔥6🤨1
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
36%
Эчкиэмар | Echkiemar
44%
Эчкемар | Echkemar
19%
Иккови ҳам тўғри.
😱11👍6🤔4
Mening biograflarim muvaffaqiyat yoʻlini hech vaqosiz boshlaganim haqida yozishadi. Bu aslida xato. Hammamiz ishni biror narsaga ega holda boshlaymiz. Kelajagimiz hozir oʻzimizda bor narsaga qanday munosabatda boʻlishimizga bogʻliq.
Henri Ford
@oriftolib
Henri Ford
@oriftolib
👍25
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
62%
Баҳри дили очилди | Bahri dili ochildi
19%
Баҳридили очилди | Bahridili ochildi
19%
Бағри дили очилди | Bagʻri dili ochildi
🤔22😱7👍2😢2
Қулупнай русча клубника сўзидан. Клубниканинг ўзи парча, бўлак маъносидаги клубок сўзидан ясалган.
Қулупнай ўзбекчада резавор экин ва унинг пушти-қизил рангли ширин, хушбўй мевасини англатади:
Қулупнай еб, кетидан хом сут ичиб касал бўлганларида кунларига сен ярадингми, мен ярадимми!
С. Аҳмад, “Юлдуз”.
#Ўзбекчалашган_ўзлашмалар

IT ва АТ
Савол:
Мадрасадан IT таълимигача.
Мадрасадан IT таълимгача бўлган йўл.
Юқоридаги гапларда -и қўшимчаси ўринлими?
Жавоб:
Эгалик қўшимчаси ўринли.
Лекин қисқартма инглизча берилаётгани учун эгалик қўшимчаси қўшмаса ҳам бўлаверадигандек кўриняпти. Чунки у сифат ўрнида келаётгандек таассурот қолдиряпти. Аслида қисқартма сўзлар сифат бўлмайди, от бўлади.
Маслаҳат
1️⃣ Иложи бўлса, сўзни ўзбекча ишлатинг. Бу савдо белгиси ёки фирма номи эмас. АТ – ахборот технологиялари денг.
2️⃣ Эгалик қўшимчасини қўлланг. АТ билан ҳам, IT билан ҳам.
❗️ Жонли тилда айти сўзи кўп ишлатиляпти, бу инглизча IT қисқартмасининг талаффуз вариантидир. Тил янги тушунчаларга от қўя олмай қолганда ўзлашма сўзни ҳеч қурса имлога мослаш керак. Имлога ҳам мослай олмасак, илож қанча, аслидагидай оламиз-да.
📌 Демак:
Мадрасадан АТ таълимигача, мадрасадан IT таълимигача, мадрасадан айти таълимигача ✅
Мадрасадан АТ таълимгача, мадрасадан IT таълимгача, мадрасадан айти таълимгача ❌

👍19
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
25%
Қизил китобга кирган | Qizil kitobga kirgan
75%
“Қизил китоб”га кирган | “Qizil kitob”ga kirgan
🤔19😢8👍5🔥3
Гувраниш бу – ...
Anonymous Quiz
26%
Кучли шамол эсиши | Kuchli shamol esishi
64%
Тушунарсиз овоз чиқариш | Tushunarsiz ovoz chiqarish
10%
Сукут сақлаш | Sukut saqlash
👍25🤔4🔥3😢3
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
8%
Қайната, қайнана | Qaynata, qaynana
64%
Қайнота, қайнона | Qaynota, qaynona
27%
Барчаси тўғри.
👍19🔥1🤔1
👍16😱6😢5🔥2
👍14😢6🔥5😱2🤔1
👍24😱2🔥1
Маёқ русча маяк сўзидан. Маяк сўзи аслиятда маять – силкинмоқ, тебранмоқ сўзидан ясалган. Сўзма-сўз олисда тебраниб турувчи деган маъно беради. Ўзбекчада кемаларга йўл кўрсатиш учун денгиз қирғоғи ёки оролларга қурилган, минора кўринишидаги қурилмани англатади. Кўчма маънода ўрнак, машъал сўзлари ўрнида ҳам ишлатилади:
Кема учун маёқ, сайёҳ учун компас, Ер учун Қуёш азиз бўлгани каби...
Газетадан.
#Ўзбекчалашган_ўзлашмалар
@oriftolib
Кема учун маёқ, сайёҳ учун компас, Ер учун Қуёш азиз бўлгани каби...
Газетадан.
#Ўзбекчалашган_ўзлашмалар
@oriftolib
👍11🔥7
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
19%
Қулп уриб яшнади | Qulp urib yashnadi
63%
Қулф уриб яшнади | Qulf urib yashnadi
18%
Иккови ҳам тўғри.
🤔9😱2👍1