Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
30%
Евро-Осиё материги | Yevro-Osiyo materigi
32%
Евроосиё материги | Yevroosiyo materigi
38%
Евросиё материги | Yevrosiyo materigi
👍40😱18🤩5🤔3🔥2🎉2😁1
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
53%
Нақ йиқилай дедим | Naq yiqilay dedim
24%
Нақд йиқилай дедим | Naqd yiqilay dedim
23%
Иккови ҳам тўғри.
👍14😢5🤩5🔥2😱2
Алишер Навоий ҳикматларидан
🔹 Билки, гадодур тама этган киши.
🔹 Ёлғон айтқучи ғафлатдадур.
🔹 Ёмонларға лутфу карам – яхшиларға мужиби зарару алам.
🔹 Кулгу адаб таркига белгу дурур.
🔹 Кўп деган кўп янгилур.
🔹 Мазлумға бахшойиш кўргузки, золимдан осойиш кўргайсен.
🔹 Телба қулоғиға панд – қуюн оёғиға банд.
🔹 Улки буюруб, ўзи қилмағай – ҳеч кимга фойда ва асар анинг сўзи қилмағай.
🔹 Хўб йиртуқ тўн била ҳам хўб, гул ямоғлиқ чопони била маҳбуб.
@oriftolib

👍20🔥6🎉2🤩2😢1
Увулдириқ нима?
Баъзан ўз сўзимиз бўла туриб, чет сўзни маъқул кўрамиз. Ўз сўзимиздан камдан-кам ёки фақат ёзма тилда – адабиёт ва публицистикада фойдаланамиз. Увулдириқ ана шундай сўзлардан. Изоҳли луғатга кўра, у балиқ ва бошқа баъзи сувда яшовчи жониворларнинг тухумчалари, уруғини англатади. Амалиётда асосан балиқ уруғи маъносида қўлланади:
Босилиб, увулдириғи ситилиб чиққан балиқлар.
Қовоқ хумчадаги сутдан оқлаб, увулдириқ суркалган кулчани синдириб, меҳмоннинг олдига қўйди.
А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси.
Қадимги туркий тилда майдаламоқ, парчаламоқ маъносидаги увмоқ сўзи бўлган. Ҳозирги ўзбек тилида қўлланадиган ува, увада, уват, увоқ каби сўзлар ана шу ўзакдан ясалган. Фикримча, увилдириқ ҳам худди шу ўзакдан. Чунки у ҳам майда бўлади.
📌 Демак:
Увулдириқ ✅
Увилдириқ, увилдуруқ, увилдуриқ, увулдуруқ, увулдуриқ ❌

👍34🤔1
👍36🔥7
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
28%
Гина-кудрат | Gina-kudrat
35%
Гина-кудурат | Gina-kudurat
37%
Гина-қудрат | Gina-qudrat
👍31😢15🔥8🤩6🎉5🤔3
Исми шариф: “шариф” нима?
Исми шариф – изофали бирикма. Дарди бедаво, нуқтаи назар, таржимаи ҳол, адойи тамом, шаҳри азим кабилар изофали бирикмалардир. Форсий изофаларда олдин от, кейин сифат келади, ўзбекчада бунинг тескариси. Солиштиринг: шаҳри азим – азим шаҳар, дарди бедаво – давосиз дард.
Исми шариф бирикмаси таркибидиги исм шахсий номни билдиради. Шариф сўзи араб тилидан кирган, ўзбекчада муқаддас, азиз; табаррук маъноларида қўлланади. Исми шариф – азиз исм, табаррук исм дегани:
Менким, Марғилон ҳокими Ўтаббой қушбеги, ўз ҳукмимни хоқон ибн хоқон жаноби олий Худоёрхон исми шарифларидан эшиттираман.
А. Қодирий, Ўтган кунлар.
❗️ Бу бирикма кўпинча исм-фамилия, исми ва фамилияси ёки исми ва отаисми маъносида қўлланади. Лекин бу – хато. Чунки шариф сўзининг фамилия ёки отаисм деган маъноси йўқ. Бу хато шунчалик оммалашиб кетганидан ҳатто қонунлар тилига ҳам кўчиб ўтган. Русча отчество сўзини ўзбек тилида отаисм сўзи ифодалайди. Айни шаклдаги сўз луғатларимизга энди кирди. Олдин ота исми, отасининг исми, ота оти, отасининг оти каби бирикмалардан фойдаланилган.
Шариф сўзини отаисм ўрнида қўллаш ғалати машҳурга айланиб бўлди, шу маънода қўллайверайлик, десак, бу луғатларда ҳам акс этиши керак. Ҳозирча изоҳли луғатда сўз бундай маънода изоҳланмаган.
Юқоридагилардан келиб чиқсак, ФИО қисқартмаси ўрнида ФИШ қисқартмасини ишлатиш ҳам хато.
📌 Демак:
Исми шариф ✅
Исми-шариф, исм-шариф ❌

👍55🤩4🔥3
👍38🔥5🎉3
👍17😢13🔥12💯2
Forwarded from IT taʼlim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Muhokamalarning “sevimli” savoli: sentabrmi yoki sentyabr?
Yangi darsliklarda nimaga asoslanib "sentyabr", oktyabr" ko'rinishida yozilyapti?
Respublika ta'lim markazi mutaxassisi Orif Tolib javob beradi.
👉Matn ko'rinishida o'qish
Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube

👍8
Муҳокамаларнинг “севимли” саволи: “sentabr”ми ёки “sentyabr”?
#Сўраган_эдингиз
Савол:
1-синф “Ўқиш ва она тили саводхонлиги” китобида sentyabr, oktyabr деб ёзилган экан. 2-синфларни ўқитаётган шеригим шу қоида бўйича sentyabr деб ёзилишга ўтган деб ўқувчиларига шундай ёздирибди. Шу тўғрими? Қачон ўзгариб улгурди? Муаллифлардан аниқ жавоб кутамиз, чунки аниқлик киритилмаса, ҳамма ҳар хил талқинда ёзяпти.
Жавоб:
Бу саволга олдин ҳам тўхталганмиз, оммавий ахборот воситаларида алоҳида чиқишлар ҳам қилинган. Луғатларимизда турлича берилган сўзлар булар билангина чекланмайди. Дарсликлар таҳририда ва имлосида эса якдиллик керак. Савол ва танқидларимизга “алифбо ислоҳ қилинса, бу хатоликлар ҳам тузатилади” деган мазмунда расмий жавоб берилди. Қайси луғатдан фойдаланиш масаласи эса очиқ қолдирилди.
Дарсликларда бу сўз хилма-хил ёзилаётгани танқидларга кўп учраган. Ягона имло услубини қўллаш, чалкашликларнинг олдини олиш учун янги дарсликларни нашрга тайёрлашда 2013 йили “Академнашр” нашриётида чоп этилган имло луғатига асосланилди. Бу луғат 85 000 дан ортиқ сўзни ўз ичига олади. Унда саволда сўралган сўз sentyabr кўринишида берилган. Нега бундай ёзилаётганига муаллифлар луғатнинг кириш қисмида тўхталиб ўтган.
Нима учун сўзни sentabr шаклида берган луғатдан фойдаланилмади? 1995 йили “Ўқитувчи” нашриётида чоп этилган луғатда сўзлар анчагина кам. Ҳатто kompyuter сўзи ҳам киритилмаган. Қайта нашрларда бу сўзга жой берилган бўлса-да, дарсликларда учрайдиган жуда кўп сўз ва атамалар ушбу луғатда акс этмаган.
Яна бир хато қараш бор: кўпчилик 1995 йилги луғатни Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган деб ўйлайди. Вазирлар Маҳкамаси имло қоидаларини тасдиқлаган, луғатни эмас.
❗️ Гарчи sentabr, oktabr шакли ҳам хато бўлмаса-да, турфахиллик юзага келмаслиги учун sentyabr, oktyabr шаклида ёзиш ва ўргатиш тавсия этилади. Бундан бошқа баҳсли сўзларни беришда ҳам барча дарсликларда бир хил имло услуби қўлланяпти.
Имло ва луғатлардаги камчиликларни тузатишга масъул бўлган ташкилот ҳамда муассасалар шу ва шу каби масалаларга тезроқ нуқта қўйса, қатъий, мантиқли қарор қабул қилса, кун тартибидан тушмайдиган бундай саволларга ҳам барҳам бериларди.
Республика таълим маркази айни вазиятда энг асосли деб топилган ечимлардан фойдаланяпти.
Ориф Толиб,
Республика таълим маркази мутахассиси

👍32🔥5
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
60%
Ақлбовар қилмас иш | Aqlbovar qilmas ish
40%
Ақл бовар қилмас иш | Aql bovar qilmas ish
👍29😱16🤔8😢2🔥1
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
68%
Пискент тумани | Piskent tumani
32%
Пскент тумани | Pskent tumani
👍28😱10🤔8🔥2
👍15😢12🔥3😱2
👍14😱8😢5🔥4🤔1
Ёхуд
Ёхуд ёки, ё маъносини англатади, асосан китобий тилда қўлланади. У кўпинча ёҳуд шаклида хато ёзилади. Бу сўзда х ҳарфи бор, ҳ эмас:
Бир-икки шеър ёхуд бир драма асар ёзиб, адабиётнинг бутун масаласини тушунаман, деб даъво қилувчи кишилар ҳам йўқ эмасди.
Н. Сафаров, Оловли излар.
📌 Демак:
Ёхуд ✅
Ёҳуд ❌

👍40🤔2
Нотавон кўнгилга қўтир жомашов
#Сўраган_эдингиз
Ўз ҳол-қудратидан, имкониятидан баланд нарсаларни, ўзига номуносиб нарсаларни, ҳар бир нарсанинг энг яхшисини, энг зўрини истайдиган, орзу қиладиган (масалан, “Подшонинг қизини оламан” деган хом хаёл билан юрадиган) одамни “нотавон кўнгил” деб мазах қиладилар.
Жомашов – кир ювадиган сопол тоғора. Ичи ғадир-будур, кир ювганда қўлни ва кийим-кечакни юлиб кетадиган шундай тоғорани “қўтир жомашов” дейдилар. Бозорда қўтир жомошовни харидорлар сийпаб кўриб, олмай ташлаб кетаверар эдилар.
Мазкур мақол билан: “Ўзига номуносиб нарсаларни истовчи, орзу қилувчи нотавон кўнгилга яроқсиз, ҳеч ким олмайдиган қўтир жомашов ҳам тегмайди”, демоқчи бўладилар. Бу мақолни “Мағзава кўнгилга қўтир жомашов” деб ҳам қўллайдилар. Мағзава – кир ювилган совунли сув, кўчма маънода – эзма, шалвираган, ланж, ифлос, ярамас одам.
“Ҳикматнома. Ўзбек мақолларининг изоҳли луғати” китобидан

👍24🔥4😱3
Сўз охирида айириш (тутуқ) белгиси келмайди
Айириш (тутуқ) белгиси рус, араб ва форс тилларидан ўзлашган сўзлар таркибидагина учрайди. Ўзбекча сўзларда қўлланмайди. Товуш ифодаламайдиган бу белгининг уч хил вазифаси бор:
1️⃣ Унлиларни чўзиқроқ талаффуз этишга ишора қилади: маълум, феъл, эълон, таъсир. Аммо ўзбекчада унли аксарият ҳолларда барибир чўзиқ талаффуз қилинмайди 🙃.
2️⃣ Унлини олдинги ундошдан ажратиш ва кучлироқ талаффузга ишора қилади: қатъий, санъат, масъул, масъуд. Бу ҳолат ҳам талаффузда кўпинча акс этмайди 🤷🏻♂️.
3️⃣ Ўзлашма сўзларда ўзидан кейинги унли олдидан й қўшиб айтишга ишора қилади: подъезд, съезд, субъект, пьеса. Шуни й билан ёзса, ўқишга ҳам, имлога ҳам осон бўлади аслида. Лотин ёзувида айни шу мантиқли усул танланган: podyezd, syezd, subyekt, pyesa.
Миллий энциклопедияга кўра, айириш белгиси араб тилидан ўзлашган сўзларда араб тилининг ўзигагина хос бўлган портловчи бўғиз ундоши, яъни айн ўрнида қўлланади.
❗️ Айн ҳарфи сўз охирида келганда кирил ва лотин алифболарида акс этмайди: жоме, мавзе, мавзу, мурабба, моне, монелик, толе, толели, ружу, руку; жам, шам, саж, нав | jome, mavze, mavzu, murabba, mone, monelik, tole, toleli, ruju, ruku; jam, sham, saj, nav каби.
👉 Махсус илмий, диний ва мумтоз адабиётларда сўз охирида ҳам айириш (тутуқ) белгиси қўлланиши мумкин. Бунда талаффуз ёки мазмунни фарқлаш, ажратиб кўрсатиш эҳтиёжи ҳисобга олинади. Лекин бу турдаги адабиётларда ҳам сўзлар кўпинча амалдаги имлога кўра ёзилади.
📌 Демак:
Жоме, татаббу, толе, руку, шам, саж, нав ✅
Жомеъ, татаббуъ, толеъ, рукуъ, шамъ, сажъ, навъ ❌

👍28
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
38%
“Олтин меърос” жамғармаси | “Oltin meʼros” jamgʻarmasi
62%
“Олтин мерос” жамғармаси | “Oltin meros” jamgʻarmasi
👍28🔥4💯2
Бу сўзлар аслида русча. Ўзлашма экани билинмайдиган 15 та қадрдон сўз
Тил ўз сўзлари билангина бойиб-ривожлана олмайди. Бошқа тиллардан ҳам сўз олади. Бироқ бунда чет сўз тилда олдиндан бор бўлган сўзни сиқиб чиқармаслиги керак. Тилга яхши сингган ва ўринли кирган хорижий сўзнинг муҳим белгиларидан бири бегоналигининг билинмаслиги, киришимлилигидир.
Ўтган асрда ўзбек тилига рус тилидан жуда кўп сўзлар киритилди. Шу сабаб бугун ўзбекча матнларда, сўзлашувда жуда кўп русча сўзларнинг ортиқча ёки ўринсизлигини бўртиб-сезилиб туради. Бироқ ўзбекчага мослашиб, унинг ўз сўзи бўлиб кетган русча ўзлашмалар ҳам бор.
“Дарё” нашрининг “Тилимизни биламизми” рукнида ана шундай 15 та қадрдон сўз ҳақида тўхталдим.
👉 https://daryo.uz/2022/02/16/tilimizni-bilamizmi-bu-sozlar-aslida-ruscha-ozlashma-ekani-bilinmaydigan-15-ta-qadrdon-soz/

👍23🔥2