Orif Tolib
11.3K subscribers
1.13K photos
104 videos
8 files
1.94K links
Soʻz. Tahrir. Savodxonlik.

Reklama boʻyicha:
👉 https://is.gd/elonlar

Boshqa sahifalarimiz:
👉 https://taplink.cc/oriftolib

Muallif haqida:
👉 https://oriftolib.uz/?p=575

Ijodiy ishlardan oʻgʻrincha foydalanilishiga rozi emasmiz.
Download Telegram
👍12😱8😢7😁2💯1
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
29%
Рахмат | Raxmat
71%
Раҳмат | Rahmat
👍27😁11🔥8🤩2😱1💯1
Етти хазинага нималар киради?

Халқимизда етти хазина деган ибора бор. Бунда сигир, товуқ, асалари, ипак қурти, обжувоз-мойжувоз, тегирмон ва ўрмон назарда тутилади.

Нега айнан ана шу нарсалар етти хазина таркибига киритилган. Етти хазина тарихий атама. У аждодларимизнинг турмуш тарзи, касб-кори билан бевосита боғлиқ. Етти хазина дейилганда етти соҳа ифодаланган. Сигир – чорвачилик, товуқ – паррандачилик, асалари – асаларичилик, ипак қурти – ипакчилик, обжувоз – ёғ-мой ишлаб чиқариш, тегирмон – новвойчилик, ўрмон – дурадгорлик соҳасини англатган. Мана шу соҳаларни бир-бири билан ҳамоҳанг тарзда бошқара олган доно, ишбилармон кишиларнигина бой, бек саналган.

@oriftolib
👍24🔥4
👍26🔥9🎉3💯1
👍13😱3🔥2💯1
Албатта: вергул керакми ёки йўқ?

#Сўраган_эдингиз

Вергул ишлатиш қоидаларида модал сўзлар кўпинча кириш сўз бўлиб келиши ва шу сабаб вергул талаб қилиши ҳақида айтилган эди. Албатта сўзи ҳам модал сўзлардан. У баъзида вергулга эҳтиёж сезади, баъзида эса йўқ.

Қачон вергул керак?

Албатта кириш сўз бўлиб келса. Бунда у сўзловчининг муносабатини билдиради ва шубҳасиз, турган гап, табиий, бўлмаса-чи сўзларига маънодош бўлиб келади:

Мен, албатта, кўзингизнинг оқу қораси бўлган ёлғиз қизингизни ярамас, бўлмағур кишига тутиб берарсиз, деб билмайман.
А. Қодирий, Ўтган кунлар.

Қачон вергул керак эмас? Сўз фикрнинг ёки иш-ҳаракатнинг қатъийлигини, муқаррарлигини, шубҳасиз эканини билдирса. Кўпчилик ана шу ҳолатда ҳам вергул ишлатади. Ҳатто китобларда, қўлланмаларда, изоҳли луғатдаги мисолларда ҳам бунга гувоҳ бўлиш мумкин. Нега вергул керак эмас? Вергул қўйиш сўзда қатъийлик, муқаррарлик маъносини йўққа чиқаради.

Солиштирамиз:

Мен бу ишни албатта бажараман.
👉 Бунда иш-ҳаракатни бажариш қарори қатъий, аниқ.

Мен бу ишни, албатта, бажараман.
👉 Бунда сўзловчи ўз фикрига муносабат билдиряпти. Биринчи жумладаги каби қатъият йўқ. Вергул билан бериш ҳам хато эмас. Лекин бу ўринда албатта кириш сўзга айланяпти ва муқаррарлик маъносини йўқотяпти.

Бошқа мисол:

Тўйга албатта бор!
👉 Тўйга бормасанг бўлмайди, боришинг шарт.

Тўйга, албатта, бор.
👉 Тўйга борсанг ҳам бўлади. Жуда шарт эмас. Тавсия характерида.

Хуллас, қайси маънони ифодалаш мақсад қилинган бўлса, вергулни шунга кўра ишлатиш керак.

@oriftolib
👍43
“Қирол”нинг кечмиши

Подшоҳ ва подшоҳлик сўзлари ўрнида қирол ва қироллик сўзларини янглиш қўллаш ҳолатлари ҳақида олдинроқ ёзган эдим. Тарихан Ўрта Осиё ва Шарқ мамлакатларида қироллар бўлмаган. Ҳукмдорлар хоқон, подшоҳ, шоҳ, хон, амир, султон, малик, ван, тенно деб аталган. Буни қирол сўзининг этимологияси ҳам тасдиқлайди.

Қирол сўзи франклар қироли Буюк Карл (лотинча Carolus Magnus, 742-814) номига бориб тақалади. Қадимги герман тилида kerl сўзи эркак, йигит маъносини берган. У кейинчалик исмга айланган. Европада Карл исмли жуда кўп қироллар ўтган.

Рус тили орқали кириб келган король ўзбек тилида табиий ўзгаришларга учраган ва қиролга айланган. Бегоналик хусусиятини йўқотиб, тилга сингиб кетган.

Қирол сўзининг этимологияси бўйича бошқа фикрлар ҳам бор, лекин улар у қадар ишончли эмас.

@oriftolib
👍36🔥5😱1
👍35😱14🤩5🔥4
Сўз ва қўшимчалар рақамлардан ажратиб ёзилади

Имло қоидалари ислоҳи бўйича навбатдаги таклиф билан бўлишмоқчиман.

Қоида:

👉 Рақамлардан кейин келувчи қўшимча ва сўзлар ажратиб ёзилади: 10 ta, 10 dona, 2 lik sanoq sistemasi, 1 dan 10 gacha, I dan X gacha каби.

Бу масалада олдинроқ ҳам ёзган эдим. Бу тартибга китобларда, жуда кўп нашрларда ҳозир ҳам амал қилинади. Шуни қоида сифатида белгилаб қўйиш керак деб ҳисоблайман. Шунда чалкашлик, хилмахиллик камаяди.

❗️ Ажратиб ёзилганда тушуниш осон бўлади. Солиштиринг:

10ta, 10dona, 2lik sanoq sistemasi, 1dan 10gacha, Idan Xgacha boʻlgan rim raqamlari, Lyudovik IXning hukmronlik yillari 🤔 🤨

10 ta, 10 dona, 2 lik sanoq sistemasi, 1 dan 10 gacha, I dan X gacha boʻlgan rim raqamlari, Lyudovik IX ning hukmronlik yillari

Агар рақам сўз билан ёзилса, қўшимчалар сўзга қўшиб ёзилади: oʻnta, ikkilik sanoq sistemasi, birdan oʻngacha каби.

Мавзуга оид:

👉 Ё қўшиб, ё чизиқча билан ёзилсин

@oriftolib
👍29
👍10🎉8🔥3😢3
Сноска қўйиш қоидалари

Матнларда сноска қўйиш билан боғлиқ хатолар учраб туради. Рус тили пунктуация қоидаларида бу масала ҳал қилинган. Жуда кўп жиҳатдан рус тили пунктуациясига асосланган ўзбек тили пунтуациясида ҳам амалда шу қоидалар қўлланади. Унга кўра:

1️⃣ Агар сноска матн ичидаги сўз, сўз бирикмаси ёки иборага оид бўлса, вергул, нуқтали вергул, икки нуқта каби тиниш белгилари сноска белгисидан кейин қўйилади: изоҳталаб сўз¹, изоҳталаб сўз бирикмаси¹; изоҳталаб ибора¹: каби.

2️⃣ Агар сноска бутун жумлага тегишли бўлса ва гап сўроқ, ундов ёки кўп нуқта билан якунланса, сноска белгиси улардан сўнг қўйилади: Изоҳталаб жумла?¹ Изоҳталаб жумла!¹ Изоҳталаб жумла...¹ каби.

3️⃣ Агар сноска бутун жумлага тегишли бўлса ва гап нуқта билан якунланса, сноска белгиси ундан олдин қўйилади: Изоҳталаб жумла¹. каби.

4️⃣ Сноска белгиси қўштирноқдан сўнг қўйилади: “изоҳталаб сўз”¹, “Изоҳталаб жумла?”¹, “Изоҳталаб жумла”¹. каби.

5️⃣ Агар қавс ичидаги сўз, сўз бирикмаси ёки ибора изоҳланадиган бўлса, сноска қавс ичидан жой олади: (изоҳталаб сўз¹), (изоҳталаб сўз бирикмаси¹), (изоҳталаб ибора¹) каби.

Айтганча, сноскани ўзбекчада нима деб аташ мумкин деб ўйлайсиз? Инглизчада footnote дейилар экан. Сўзма-сўз таржимаси остки қайд бўлади. Бизда олдин китобларнинг ҳошиясига қайдлар битилган. Балки, ҳошия сўзини сноскага нисбатан ишлатиш керакдир? Ёки шунчаки қайд дейиш ҳам мумкин.

Ўз вариантингизни изоҳларда қолдиринг.

@oriftolib
👍25
👍23😁5🔥3
Истакка осонлик билан эришиш учун унга қийинчилик билан эришишни ўрганиш керак.

Самуэл Жонсон,
инглиз адиби

@oriftolib
👍5
Имло ислоҳи: халқаро ташкилот ва брендлар номи

Ҳозир бу борада аниқ тартиб-қоида йўқ. Масалан, гарчи алифбода бўлмаса-да, Windows сўзини ёзиш учун W ҳарфидан фойдаланамиз. Қозоқлар янги алифбосининг ўзидаёқ изоҳ бериб қўйяпти: алифбода мавжуд бўлмаган баъзи ҳарфлар иқтибос принципида берилиши мумкин. Бу қоидага ўзбек тили имлоси ҳам муҳтож. Биз глобаллашган дунёда яшаяпмиз. Дунё тилларига таъсир кўрсата олмаслигимиз аниқ, ҳеч қурса, ўз тилимизга бўлаётган таъсирларни мантиқли ўзанга солишимиз керак.

Имло қоидаларига мана бундай банд қўшилиши керак деб ҳисоблайман:

👉 Халқаро ташкилот, корхона, фирмалар ва савдо белгиларининг лотин алифбосидаги номлари аслидагидай ёзилади: Windows, Xerox, Canon, SpaceX, Alibaba каби. Бундай сўзларга қўшимча қўшилганда қўшимчадан олдин тутуқ белгиси қўйилади: Windowsʼdan, Xeroxʼga, Canonʼning, SpaceXʼni, Alibabaʼda каби.

Тилда талаффуз шакли қўлланиб келган номлар аслият бўйича ҳам, талаффуз бўйича ҳам ёзилиши мумкин: UNICEF – YUNISEF, UNESCO – YUNESKO каби. Талаффуз варианти қўлланганда тутуқ белгисидан фойдаланилмайди: UNICEFʼning – YUNISEFning каби.

❗️ Тутуқ белгиси хорижий номни ажратиб кўрсатиш ва баъзи ўринларда маънони фарқлаш учун хизмат қилади.

Сизда бу борада қандай таклифлар бор? Изоҳларда қолдиринг.

Мавзуга оид:

👉 Ё қўшиб, ё чизиқча билан ёзилсин
👉 Сўз ва қўшимчалар рақамлардан ажратиб ёзилади

@oriftolib
👍28
👍17😱11🎉5🤩4🔥2
Ўтирса – ўпоқ, турса – сўпоқ: “ўпоқ” ва “сўпоқ” нима?

#Сўраган_эдингиз

Халқ тилида тез-тез ишлатилиб турадиган бу иборанинг умумий маъноси маълум: ҳар бир ҳаракатидан айб топиш, айб топиб камситавериш.

Қўчқор бечорани ўтирса – ўпоқ, турса – сўпоқ деб ораларига совуқлик солди.
С. Анорбоев, Оқсой.

Иборада қатнашган ўпоқ сўзи мустақил ишлатилмайди. Изоҳли луғатга кўра, ўпоқ-сўпоқ жуфт сўзи нотўғри шаклдаги, қинғир-қийшиқ, кўримсиз, хунук деган маъноларни англатади: ўпоқ-сўпоқ пиёлалар, ўпоқ-сўпоқ нонлар.

Сўпоқ сўзи эса ясси ва чўзиқ маъносида келади ва асосан бош ва юз тузилиши, бичимини ифодалаш учун ишлатилади: сўпоқ бош.

Ўпоқ сўзининг этимологияси бўйича тахминим бор. Бу сўз ўпқон, ўпқин, ўпирмоқ каби сўзларнинг ўзаги – ўп сўзидан ясалиб, кемтик, бир томони йўқ деган маънони англатган бўлиши мумкин.

@oriftolib
👍35🤩2
#Ҳикмат

Ҳар қандай илмни ўз-ўзингни тарбиялаш орқали эгаллайсан.

Николай Рубакин

@oriftolib
👍17🔥3
Рақобатбардош ва рақобатбардошлик

Рақобатбардош
сўзи рақобат ва бардош сўзларидан ясалган, рақобатлаша оладиган, рақобатга чидайдиган деган маънони англатади:

Бу ерда йилига 4,5 минг тонна рақобатбардош калава ишлаб чиқарилади.
Газетадан.

Рақобатбардошлик эса рақобат қила олиш, рақобатга чидаш; рақобатга кириша олиш қобилиятини англатади:

Ўзбекистондаги кичик қишлоқ корхоналари маҳсулотларнинг юқори даражада рақобатбардошлигини таъминлай олади.
Газетадан.

Рақобатбардош ўзи сифат, унга яна сифат ясовчи -ли қўшимчасини қўшиш ортиқча. Бу сўздан -лик қўшимчаси ёрдамида ясалган рақобатбардошлик сўзи ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин.

📌 Демак:

Рақобатбардош, рақобатбардошлик
Рақобатбардошли, рақобатбардошлилик

@oriftolib
👍23
Араб мамлакати номи – ...
Anonymous Quiz
33%
Кувайт | Kuvayt
67%
Қувайт | Қувайт
😱47👍16😁9🎉4🤩4