Orif Tolib
11.3K subscribers
1.13K photos
104 videos
8 files
1.94K links
Soʻz. Tahrir. Savodxonlik.

Reklama boʻyicha:
👉 https://is.gd/elonlar

Boshqa sahifalarimiz:
👉 https://taplink.cc/oriftolib

Muallif haqida:
👉 https://oriftolib.uz/?p=575

Ijodiy ishlardan oʻgʻrincha foydalanilishiga rozi emasmiz.
Download Telegram
“Қамишдан бел боғлаб”

Гоҳо ғалати сўзларга дуч келамиз. Маъносига унча эътибор қилмаймиз. Ана шуларинг бири – “қамишдан бел боғлаб” деган иборадир.

“Сиз тўйни бошлайверинг, қамишдан бел боғлаб хизмат қиламиз”, дея лоф уради валломат оғайнилар. Ажаб, қамишдан ҳам белбоғ чиқадими?..

...Бизнингча, бу иборанинг илк шакли “қайишдан…” ҳам, “қамишдек…” ҳам эмас, “қумошдан бел боғлаб хизмат қилиш” шаклида бўлган.

Хўш, қумош нима?

“Ўзбек тилининг изоҳли луғати” (V жилд, 377 – б.)да айтилишича: “Қумош (арабча: газлама, мато; бўз; эски латта-путта) эск. Мато, газлама. Ҳеч қандай уста ҳам тўқий олмайди оламнинг мунчалик атлас-қумошин (Ғ. Ғулом). Жандамга кўҳан шоҳи қумошини алишмам (Муқимий)”.

Демак, қумош – мато, газлама экан. Бироқ изоҳли луғатда уқтирилганидек, латта-путта эмас... Қумош – ипакдан тўқилган пишиқ, чидамли мато, у билан бел боғланганида ечилиб, шалвираб кетмайди.

Савол беришлари мумкин: ипакдан тўқилган мато бўлса, шоҳи деб қўяқолиш мумкин эди-ку? Йўқ. Чунки шоҳи – қумошдан кейин чиққан янада сифатли, қимматбаҳо ипак мато. У дастлаб фақат подшоҳларга насиб бўлган, шунинг учун ҳам у шоҳи (шоҳларбоп) деб аталган. Қумош эса жўн ипак мато. Ундан ҳукмдор ҳузуридаги одамлар ҳам кийим кийган. Чидамли қилиб тўқиладиган қумошдан белбоғ ҳам тайёрланган ва қумош белбоғ боғлаш хизматга шайлик белгиси бўлган...

Арабларнинг “қумош” сўзи форсий ва туркий тилларгагина эмас, яна бошқа кўпгина тилларга ҳам ўзлашган. Русча “кумач” сўзи ҳам ана шу қумошнинг бир шакли...

Бу каби қадим сўзлар халқ қўшиқларида, мақол-матал ва ибораларида анчагина сақланиб қолади. Ибора ҳам қуйма шакли, бадиий маъноси туфайли узоқ яшайди. Баъзан ҳатто таркибидаги айрим сўз тилдан чиққан бўлса, фонетик жиҳатдан унга монандроқ бирон сўз билан алмашиб ишлатила беради. Жумладан, қумош унга яқин, ҳаммага таниш бўлган қамиш билан алмашди: қумошдан бел боғлаб → қамишдан бел боғлаб.

Қумошнинг маъноси, қумош сўзи қўлланган иборанинг келиб чиқиши борасидаги бир талқин бу.

Аммо иборани аввалгидай “қамишдан бел боғлаб хизмат қилиш” деб қўллай берамизми, ё “қайишдан” шаклига ўтамизми, ёхуд “қамишдек” деб янгилаймизми, ё бўлмаса “қумошдай” тарзида энг қадим шаклига қайтамизми, деган саволга жавобан уларнинг бирини кўрсатиш нотўғри бўлар эди.

Одамлар қандай қўлласа, шуниси маъқул. Эл сўзи элакка солинмайди.

Зуҳриддин Исомиддинов мақоласидан қисқартириб олинди.
“Фан ва турмуш” журнали, 2019 йил

@oriftolib
👍41🔥3
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
87%
Жами | Jami
13%
Жаъми | Jaʼmi
👍15🔥4🎉2🤩1
Валломат ким?

Ҳозир блогерлар ва интернет фойдаланувчилари орасида урфга кирган сўзлардан бири – валломатдир. Хўш, у нима маънони англатади?

Бу сўз аслида валламат сўзининг талаффуз вариантидир. Валламат эса валинеъмат сўзининг ўзгарган шакли. У ўзбек тилида 5 хил маънога эга:

1️⃣ Ўзига қарам кишиларни моддий жиҳатдан таъминлаб турувчи, уларга неъмат берувчи шахс.

2️⃣ Элнинг каттаси; бошлиқ, амалдор.

3️⃣ Эл хизматида бўлган; сахий (шахс ҳақида).

4️⃣ Кўчма маънода: мард киши; мард.

5️⃣ (3-шахс қўшимчаси биланвалламати) Ман-ман дегани, ҳар қандайи.

Ҳозир тилда сўзнинг бешинчи маъноси урф бўлган:

Валламати ҳам дунёга икки марта келмайди-ку, ҳаммага ҳам жон ширин.
Х. Султонов, Онамнинг юрти.

Бугун-эрта менга сув тегадиган. Ма, мендан бошқа валламати айтсаям, берма!
С. Сиёев, Ёруғлик.

Лекин бугун айни маънода сўзга баъзан эгалик қўшимчаси қўшилмаяпти:

Оёғи ердан узилган валломатлар яхши билиб олсин, узун ташланган арқон охири тортилади!

Ана, яна битта валломат, ўзича қонун-қоида ясаб олган.


Эътибор берган бўлсангиз, ҳозир жонли тилда валламат шакли деярли қўлланмаяпти. Бироқ уни бу шаклда ёзиш ҳам хато эмас.

📌 Демак:

Валламат, валломат

@oriftolib
👍47😁4🎉2
Forwarded from Shahnoza Soatova blogi
Савод – индикатор, инсон билими, дунёқараши, фикрлари қайси илдиздан сув ичяпти, қаердан келиб чиқяпти, қандай манбаларга таянади, нимадан таъсирланади, ниманинг ичида кўпроқ юради – шуларнинг барини одам ёзган матнда ўқиб олиш мумкин.

Масалан, кўпчилик Х ва Ҳ ҳарфларини фарқлашга қийналади. Талаффузда йўқ, бизга хос эмас деб алифбодан чиқариб юборишга ҳам уринишлар бўляпти. Чунки бу ҳарфларни қўллашнинг тизимли қоидаси йўқ, айтиб ё эшитиб кўриб ҳам фарқлаш қийин, фақат кўп-кўп матн ўқиган (сифатли матн ўқиган) кўз эслаб қолади. Демак, бу ҳарфларда хато қилувчилар ё сифатли ўзбекча китоб кам ўқиган, ё умуман саводсиз (иккинчи ҳолатда бошқа сўзларда ҳам кўплаб хато қилишади).

Шунингдек, бошқа тилда матнларни кўп ўқийдиганлар, айниқса, техник матнларни кўп ўқийдиганлар ўзбек тилида матн ёзганда арабий, форсий сўзлар имлосида адашади. Бу умуман саводсизликни эмас, ўзбек тилида саводга урғу бериши кераклигини, ўзбек тилидаги китобларни кўпроқ ўқиш лозимлигини англатади.

Яна шошганда ё эътиборсизликдан қилинадиган хатолар (опечаткалар) ҳам бор. Уларнинг ўзига хослиги шундаки, одам билмасдан эмас, билиб туриб, қандайдир сабабларга кўра хато қилади. Масалан, қилган – қилгна, юриш – бриш, вазирлиги – вазирлиг ва ҳ.к. Бундай хатоларни кўп қиладиган одамлар шошадиган, тез қарор қабул қиладиган ва қарорларини кўпинча қайта кўриб чиқмайдиган инсонлар бўлишади (матнни эълон қилишдан аввал қайта бир марта ўқиб чиқишни истамагани ё ўқиб чиқса ҳам шу хатоларни кўрмаганидан маълум хулосалар чиқариш мумкин). Ўзим кўпинча шундай хатоларни ўтказиб юбораман, кузатувчиларим тузатишади. Каналимни бир қараб чиқинг, эълон қилингач таҳрирланган постлар кўп). Ушбу постда ҳам имло хатолар бўлса керак, қаранглар-чи😄

Ноёб, кам ишлатиладиган сўзларда ҳам хато қилмайдиган, тиниш белгиларини ўрнида бехато қўллайдиган қатлам бор – улар жуда озчилик. Масалан, ҳашарот, талафот, тўғриламоқ каби сўзларни кўпчилик ҳашорат, талофат, тўғирламоқ тарзида ёзади. Бундай одамларни китоб ўқимаган деб бўлмайди, шунчаки, имло луғатига иши тушмаган дейиш мумкин. Кўпинча профессионал муҳаррирлар, мусаҳҳиҳлар, матн билан кунда ишлаб, икир-чикирларигача биладиган одамларгина бу сўзларни тўғри ёзишади. Энг зўр олим, тилшунос ҳам баъзан тире билан дефиснинг фарқига бормайди, бу билимсизлик эмас, ушбу белгилар жуда хос белгилар эканидан (пунктуациямизнинг мураккаблигини тан олиш керак).

Шунақанги сўзлар борки, имлоси икки хил (тилшунослигимиз муаммолари), масалан таТбиқ – таДбиқ, ЗулайХо – ЗулайҲо. Бундай сўзларда хатоларни мен доим кечираман, чунки луғатларимизда ўзи якдиллик йўқ.

Матнда нафақат имло, балки услуб ҳам инсон салоҳияти ва дунёқарашини намоён бўлади. Жумлалар аниқ, лўнда, силлиқ кетадиган, фикр чиройли тасвирланган, турли ифодалар, ўхшатишлар, қаршилантиришлар ва бошқа усуллардан моҳирона фойдаланилган, қисқа матнда кўп нарса айтиб, чуқур мулоҳазаларни уйғота оладиганлар инсонга нафақат билим, балки завқ ҳам беради. Блогерлардан, масалан, Хушнуднинг имло хатоларсиз ёзиш билан бирга, масаланинг ҳамма жиҳатларини тартиб билан, тизимли, ипга тергандек тушунтириши унинг услубидир. Отабек Бакировнинг кўп ўзбекча сифатли матн ўқиганини ва тилни яхши ҳис қилишини эса ишлатадиган ифодалари, сўзлари, ҳатто тилимизга олиб кираётган (ички имкониятлардан фойдаланиб ясаётган) муваффақиятли сўзларидан (“кутилма”) билиш мумкин. Муҳрим чексиз даражада узун жумла тузиб ҳам фикрини аниқ тушунтира оладиган ноёб қобилиятга эга.

Хуллас, сиёсатчиларга, масъулларга, зиёлиларга, омма олдига чиқиб матнда гапирадиган инсонларга эслатма шуки, матн – сиз ҳақингизда яширин маълумотларни берувчи восита. Имкон қадар хатосиз ёзинг, қайта ўқинг, биладиганларга ўқитиб олинг, турли имло дастурларидан фойдаланинг.

Бировлардан хато топишга уста, имло хатоларни писанда қилишдан лаззатланадиганларга эса бировнинг хатосини оммавий жойда эмас, ўзига шахсан айтиб тузатишни маслаҳат бераман. Чунки ўзбек тилида умуман имло хатосиз ёзиш қийин, “қирқ сонияда ўч қайтиб” ўзингизда ҳам хатолар чиқиб қолса, уялиб қолишингиз мумкин.

P.S. Бу пост ҳам, кутилганидек, таҳрирланди))

@shahnozxon
👍26
Ресторанга бориб, бир тикланиб келай 😉

1765 йили парижлик Буланже (Boulanger) исмли киши ошхонасининг кириш қисмига лотин тилида “Venite ad me omnes, qui stomacho laboratis et ego restaurabo vos” деб ёзиб қўяди. Маъноси: ошқозони қийноққа солаётган ҳамма ҳузуримга келаверсин, кучингизни тиклаб жўнатаман.

Буланженинг арзон ва тотли таомлари хўрандалар орасида шуҳрат қозонади. Кунда-шундалар бу ерга пешлавҳаладаги жумлага ишора қилиб “Тикловчи” деб от қўйиб олишади. Тикловчи французчада restaurant бўлади, у restaurer – мустаҳкамламоқ, кучини тикламоқ, тетиклаштирмоқ феълидан ясалган. Шундай қилиб янги атама – ресторан тилга кўчади. Бу сўзни дастлаб шу ошхона мижозлари, кейинроқ бутун Париж, сўнг эса бутун дунё ишлата бошлайди.

Ресторан ҳозирги тушунчада XX аср бошларидан кенг қўллана бошлаган.

Инглиз тилида restore сўзи бор, у ҳам тикламоқ деган маънони англатади. Ҳозирги тилимизда ишлатиладиган реставрация сўзи қадимги ёдгорликларни тиклашни англатади. Бу сўзлар ҳам ресторанга қариндош. Уларнинг бари лотинча restaurāre – тикламоқ, янгиламоқ сўзига бориб тақалади.

Ҳозир ресторанга бориб тикланиб келмайсиз, аксинча, ресторанга боришдан олдин тикланиб, белни маҳкам қилиб олиш керак 😉😎.

@oriftolib
😁33👍19🔥5😢5
👍18🔥9😱4🎉1💯1
Ё қўшиб, ё чизиқча билан ёзилсин

Алифбо ислоҳ қилингач, имло қоидаларига ҳам тузатиш ва ўзгартиришлар киритилиши айтилган эди. Алифбо ислоҳини кутиб ўтирмай, бу бўйича таклифларимни саҳифада бериб бормоқчиман. Ўйчи ўйини битиргунча таваккалчи ишини битирибди.

Имло қоидаларидаги бўшлиқлар, баъзи хилмахилликлар тушунмовчиликларга сабаб бўляпти. Масалан, xilma-xil сўзи чизиқча билан, лекин xilmaxillik сўзи қўшиб ёзилиши кўпчиликда саволлар уйғотяпти. Чунки шунга ўхшаш бошқа сўзлар чизиқча билан ёзилган-да!

Имло луғатида хилмахиллик тарзида берилган сўз изоҳли луғатда хилма-хиллик шаклида ёзилган. Бунга ўхшаш бошқа мисолларни ҳам келтириш мумкин.

2013 йилги имло луғатларида рангбаранглик сўзи қўшиб ёзилган. Бу сўз изоҳли луғатда йўқ.

Қарама-қаршилик, қасдма-қасдлик сўзлари эса чизиқча билан ёзилган. Изоҳли луғатда қарама-қаршилик чизиқча билан берилган, қасдма-қасдлик сўзи эса луғатга киритилмаган.

Кетмакетлик кирил имлосидаги луғатда қўшиб, лотинчасида чизиқча билан ёзилган. Бу сўз изоҳли луғатда йўқ.

❗️ Хўш, мен нимани таклиф қилмоқчиман?

Имло қоидаларининг “Қўшиб ёзиш” бўлимига қуйидагича банд қўшиш:

👉 Қисмлари -mа, bа- ёрдамида бирлашган сўзлардан ҳосил бўлган ясама сўзлар қўшиб ёзилади: xilmaxillik, ketmaketlik, qaramaqarshilik, qasdmaqasdlik, rangbaranglik каби.

Йўқ, чалкаштирмайлик, ҳамма жойда чизиқча бўлсин, дейдиган бўлсак, “Чизиқча билан ёзиш” бўлимига мана бундай банд қўшамиз:

👉 Қисмлари -mа, bа- ёрдамида бирлашган сўзлардан ҳосил бўлган ясама сўзлар чизиқча билан ёзилади: xilma-xillik, ketma-ketlik, qarama-qarshilik, qasdma-qasdlik, rang-baranglik каби.

Хуллас, аниқ-тиниқ қоида бўлсин. Турфахиллик бўлмасин.

Сўзларни амалдаги имло бўйича беравердим. Ўзгариш бўлса, тўртта белгини ўзгартириб қўйиш ҳеч нарса эмас.

@oriftolib
👍29🔥4😁3
Шароф Бошбеков оламдан ўтди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, “Меҳнат шуҳрати”ордени соҳиби, таниқли драматург, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Шароф Бошбеков 2022 йилнинг 26 январь куни 71 ёшида оламдан ўтди.

Домла билан бундан 12 йил бурун суҳбат қурган эканман. Самимий, билимли ва ҳалим киши сифатида таассурот қолдирган эди.

Аллоҳ адибимизни раҳматига олган бўлсин.

***

Мен роботни ҳеч қачон кўрмаганман. Лекин нималардан ташкил топиши, қандай механизмлар билан ишлашини назарий жиҳатдан биламан. “Темир хотин”ни ёзиш жараёнида яхшилаб ўрганганман. Боя айтганимдай ёзувчи ўзи кўрмаган нарсаларни ёзиши керак, лекин ҳеч қачон ўзи билмаган нарсаларни ёзмаслиги зарур.

Шароф Бошбеков

👉 Тўлиқ ўқиш

@oriftolib
😢21👍11
👍12😱8😢7😁2💯1
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
29%
Рахмат | Raxmat
71%
Раҳмат | Rahmat
👍27😁11🔥8🤩2😱1💯1
Етти хазинага нималар киради?

Халқимизда етти хазина деган ибора бор. Бунда сигир, товуқ, асалари, ипак қурти, обжувоз-мойжувоз, тегирмон ва ўрмон назарда тутилади.

Нега айнан ана шу нарсалар етти хазина таркибига киритилган. Етти хазина тарихий атама. У аждодларимизнинг турмуш тарзи, касб-кори билан бевосита боғлиқ. Етти хазина дейилганда етти соҳа ифодаланган. Сигир – чорвачилик, товуқ – паррандачилик, асалари – асаларичилик, ипак қурти – ипакчилик, обжувоз – ёғ-мой ишлаб чиқариш, тегирмон – новвойчилик, ўрмон – дурадгорлик соҳасини англатган. Мана шу соҳаларни бир-бири билан ҳамоҳанг тарзда бошқара олган доно, ишбилармон кишиларнигина бой, бек саналган.

@oriftolib
👍24🔥4
👍26🔥9🎉3💯1
👍13😱3🔥2💯1
Албатта: вергул керакми ёки йўқ?

#Сўраган_эдингиз

Вергул ишлатиш қоидаларида модал сўзлар кўпинча кириш сўз бўлиб келиши ва шу сабаб вергул талаб қилиши ҳақида айтилган эди. Албатта сўзи ҳам модал сўзлардан. У баъзида вергулга эҳтиёж сезади, баъзида эса йўқ.

Қачон вергул керак?

Албатта кириш сўз бўлиб келса. Бунда у сўзловчининг муносабатини билдиради ва шубҳасиз, турган гап, табиий, бўлмаса-чи сўзларига маънодош бўлиб келади:

Мен, албатта, кўзингизнинг оқу қораси бўлган ёлғиз қизингизни ярамас, бўлмағур кишига тутиб берарсиз, деб билмайман.
А. Қодирий, Ўтган кунлар.

Қачон вергул керак эмас? Сўз фикрнинг ёки иш-ҳаракатнинг қатъийлигини, муқаррарлигини, шубҳасиз эканини билдирса. Кўпчилик ана шу ҳолатда ҳам вергул ишлатади. Ҳатто китобларда, қўлланмаларда, изоҳли луғатдаги мисолларда ҳам бунга гувоҳ бўлиш мумкин. Нега вергул керак эмас? Вергул қўйиш сўзда қатъийлик, муқаррарлик маъносини йўққа чиқаради.

Солиштирамиз:

Мен бу ишни албатта бажараман.
👉 Бунда иш-ҳаракатни бажариш қарори қатъий, аниқ.

Мен бу ишни, албатта, бажараман.
👉 Бунда сўзловчи ўз фикрига муносабат билдиряпти. Биринчи жумладаги каби қатъият йўқ. Вергул билан бериш ҳам хато эмас. Лекин бу ўринда албатта кириш сўзга айланяпти ва муқаррарлик маъносини йўқотяпти.

Бошқа мисол:

Тўйга албатта бор!
👉 Тўйга бормасанг бўлмайди, боришинг шарт.

Тўйга, албатта, бор.
👉 Тўйга борсанг ҳам бўлади. Жуда шарт эмас. Тавсия характерида.

Хуллас, қайси маънони ифодалаш мақсад қилинган бўлса, вергулни шунга кўра ишлатиш керак.

@oriftolib
👍43
“Қирол”нинг кечмиши

Подшоҳ ва подшоҳлик сўзлари ўрнида қирол ва қироллик сўзларини янглиш қўллаш ҳолатлари ҳақида олдинроқ ёзган эдим. Тарихан Ўрта Осиё ва Шарқ мамлакатларида қироллар бўлмаган. Ҳукмдорлар хоқон, подшоҳ, шоҳ, хон, амир, султон, малик, ван, тенно деб аталган. Буни қирол сўзининг этимологияси ҳам тасдиқлайди.

Қирол сўзи франклар қироли Буюк Карл (лотинча Carolus Magnus, 742-814) номига бориб тақалади. Қадимги герман тилида kerl сўзи эркак, йигит маъносини берган. У кейинчалик исмга айланган. Европада Карл исмли жуда кўп қироллар ўтган.

Рус тили орқали кириб келган король ўзбек тилида табиий ўзгаришларга учраган ва қиролга айланган. Бегоналик хусусиятини йўқотиб, тилга сингиб кетган.

Қирол сўзининг этимологияси бўйича бошқа фикрлар ҳам бор, лекин улар у қадар ишончли эмас.

@oriftolib
👍36🔥5😱1
👍35😱14🤩5🔥4
Сўз ва қўшимчалар рақамлардан ажратиб ёзилади

Имло қоидалари ислоҳи бўйича навбатдаги таклиф билан бўлишмоқчиман.

Қоида:

👉 Рақамлардан кейин келувчи қўшимча ва сўзлар ажратиб ёзилади: 10 ta, 10 dona, 2 lik sanoq sistemasi, 1 dan 10 gacha, I dan X gacha каби.

Бу масалада олдинроқ ҳам ёзган эдим. Бу тартибга китобларда, жуда кўп нашрларда ҳозир ҳам амал қилинади. Шуни қоида сифатида белгилаб қўйиш керак деб ҳисоблайман. Шунда чалкашлик, хилмахиллик камаяди.

❗️ Ажратиб ёзилганда тушуниш осон бўлади. Солиштиринг:

10ta, 10dona, 2lik sanoq sistemasi, 1dan 10gacha, Idan Xgacha boʻlgan rim raqamlari, Lyudovik IXning hukmronlik yillari 🤔 🤨

10 ta, 10 dona, 2 lik sanoq sistemasi, 1 dan 10 gacha, I dan X gacha boʻlgan rim raqamlari, Lyudovik IX ning hukmronlik yillari

Агар рақам сўз билан ёзилса, қўшимчалар сўзга қўшиб ёзилади: oʻnta, ikkilik sanoq sistemasi, birdan oʻngacha каби.

Мавзуга оид:

👉 Ё қўшиб, ё чизиқча билан ёзилсин

@oriftolib
👍29
👍10🎉8🔥3😢3
Сноска қўйиш қоидалари

Матнларда сноска қўйиш билан боғлиқ хатолар учраб туради. Рус тили пунктуация қоидаларида бу масала ҳал қилинган. Жуда кўп жиҳатдан рус тили пунктуациясига асосланган ўзбек тили пунтуациясида ҳам амалда шу қоидалар қўлланади. Унга кўра:

1️⃣ Агар сноска матн ичидаги сўз, сўз бирикмаси ёки иборага оид бўлса, вергул, нуқтали вергул, икки нуқта каби тиниш белгилари сноска белгисидан кейин қўйилади: изоҳталаб сўз¹, изоҳталаб сўз бирикмаси¹; изоҳталаб ибора¹: каби.

2️⃣ Агар сноска бутун жумлага тегишли бўлса ва гап сўроқ, ундов ёки кўп нуқта билан якунланса, сноска белгиси улардан сўнг қўйилади: Изоҳталаб жумла?¹ Изоҳталаб жумла!¹ Изоҳталаб жумла...¹ каби.

3️⃣ Агар сноска бутун жумлага тегишли бўлса ва гап нуқта билан якунланса, сноска белгиси ундан олдин қўйилади: Изоҳталаб жумла¹. каби.

4️⃣ Сноска белгиси қўштирноқдан сўнг қўйилади: “изоҳталаб сўз”¹, “Изоҳталаб жумла?”¹, “Изоҳталаб жумла”¹. каби.

5️⃣ Агар қавс ичидаги сўз, сўз бирикмаси ёки ибора изоҳланадиган бўлса, сноска қавс ичидан жой олади: (изоҳталаб сўз¹), (изоҳталаб сўз бирикмаси¹), (изоҳталаб ибора¹) каби.

Айтганча, сноскани ўзбекчада нима деб аташ мумкин деб ўйлайсиз? Инглизчада footnote дейилар экан. Сўзма-сўз таржимаси остки қайд бўлади. Бизда олдин китобларнинг ҳошиясига қайдлар битилган. Балки, ҳошия сўзини сноскага нисбатан ишлатиш керакдир? Ёки шунчаки қайд дейиш ҳам мумкин.

Ўз вариантингизни изоҳларда қолдиринг.

@oriftolib
👍25