Orif Tolib
11.3K subscribers
1.13K photos
104 videos
8 files
1.94K links
Soʻz. Tahrir. Savodxonlik.

Reklama boʻyicha:
👉 https://is.gd/elonlar

Boshqa sahifalarimiz:
👉 https://taplink.cc/oriftolib

Muallif haqida:
👉 https://oriftolib.uz/?p=575

Ijodiy ishlardan oʻgʻrincha foydalanilishiga rozi emasmiz.
Download Telegram
-чи: чизиқча билан ва чизиқчасиз

-чи бажарган вазифасига қараб чизиқча билан ҳам, чизиқчасиз ҳам ёзилиши мумкин.

Агар юклама бўлиб келса, чизиқча ишлатамиз:

Сен-чи? Сен ҳам тушундингми?

Давомини ҳам ўқинг-чи!

Кўрайлик-чи, яна нима дер экан?

-чи
сўз ясовчи қўшимча бўлиб келганда сўзга қўшиб ёзилади: ишчи, ҳисобчи, курашчи, навбатчи, гулчи, қатнашчи каби.

📌 Демак:

“Иш-чи, иш нима бўлади?” деди ишчи.

@oriftolib
👍41😁7
Тавсифнома ва тавсиянома: фарқи нимада?

Кўпинча бу икки ҳужжат кўрик-танловлар, мусобақалар, рейтинглар учун тайёрланади. Уларнинг бир-биридан фарқи бор. “Давлат тилида иш юритиш” китобига юзланамиз.

Тавсифнома – маълум бир шахснинг меҳнат ва ижтимоий фаолияти, шунингдек, унинг ўзига хос хислат ва фазилатларини акс эттирувчи расмий ҳужжат.

Тавсиянома – бирор шахсни маълум лавозимга ёки турли ташкилотларга аъзо бўлиши, бирор мукофотга сазовор бўлиши, кўрик-танловда қатнашиши учун тавсия этиш мақсадида тузиладиган расмий ҳужжат.

Икковининг чатишма шакли ҳам бор – тавсифий тавсиянома. У тавсифнома бўлади, фақат ҳужжат охиридан тавсия мазмунидаги жумла ҳам ўрин олади.

Тавсифнома ва тавсияномаларда маълумотлар учинчи шахс тилидан ёзилади.

Юқорида тилга олинган китобда тавсифнома муассаса маъмурияти ёки жамоат ташкилотлари номидан ёзилиши кўрсатилган. Бундай ҳужжатга шу ташкилотларнинг раҳбар ва мутасаддилари имзо чекади. Бироқ амалиётда ташкилот номидан эмас, шахс номидан ёзилган тавсифномалар ҳам учрайди.

Тавсифномада шахснинг меҳнат фаолияти, шахсий хусусият ва фазилатлари ва шуларга кўра хулоса берилади.

Тавсиянома ташкилот номидан ҳам, алоҳида шахс номидан ҳам берилиши мумкин. Тавсиянома матнида тавсия қилинаётган шахснинг хусусиятлари ва у эгаллайдиган лавозим, оладиган мукофотга муносиблигига ишонч билдирилади.

Тавсиянома тавсифномага ўхшаб кетади, шу сабабли уларнинг кўпчилиги тавсифий тавсиянома шаклида бўлади. Юқоридаги қўлланмага кўра, улар орасидаги асосий фарқ бундай: тавсифномаларда шахснинг барча ижобий, салбий хусусиятлари қайд қилинади. Тавсияномаларда эса унинг ижобий хусусиятлари кўрсатилиши билан бирга, кейинчалик унинг зиммасига юклатиладиган вазифани бажара олишига ишонч билдирилади ва тавсия этилади.

Лекин мен шу пайтгача кишининг салбий хусусиятлари кўрсатилган тавсифномани кўрмаганман 🙃.

Тавсифнома бироз кенгроқ, ҳажман каттароқ бўлади. Тавсиянома эса ҳажман кичикроқ, унда мавзуга бевосита алоқадор муҳим жиҳатларгина санаб ўтилади. Тавсифномада бирор мукофот ёки лавозимга тавсия қилиш ҳақида гап бўлмайди.

Мукофотлар учун тавсиянома ўрнига тақдимнома ҳам берилиши мумкин. У ҳам шакл ва мазмун жиҳатидан тавсияномадек бўлади.

@oriftolib
👍21🔥3😱2
🔥17😁8👍7😱3
😱38👍21🔥13😢2
Forwarded from Botirjon ERGASHEV | rasmiy (Botirjon ERGASHEV)
Ёш истеъдодли шоир Обидхон Мамадалиев оғир касалликдан вафот этди.

Жигарим, Аллоҳ раҳмат қилсин! Сиз яхши шоир, яхши йигит эдингиз. Яхшилар сув ва ҳаводек зарур паллада, ўзи шундоқ ҳам кам сонларни яна камайтириб кетдингиз! Ҳаммамизга Аллоҳ сабр берсин!

@Botirjon_Ergashev
😢41👍4
Электрон ОАВ номи қандай ёзилиши керак?

Бу борада ҳамма ҳар хил йўл тутяпти. Қандай ёзган яхшироқ?

Имло ва пунктуация масаласида биз кўп эргашадиган рус тилида бунга аллақачон ечим таклиф қилишган.

Ўзбек тилида қандай ёзган маъқул?

Пунктуация қоидаларига кўра, газета, журналларнинг номлари, муассаса, ташкилот, корхона ва шу кабиларнинг шартли номлари қўштирноққа олинади. Газета ва журнал оммавий ахборот воситаси эканини ҳисобга олсак, электрон нашрларнинг номини ҳам қўштирноқда бериш керак:

“Дарё” нашри, “Кун” сайти, “Газета” хабар беришича каби.

❗️ Бир нарсани эсдан чиқармаслик керак. Қўштирноқ бу каби ўринларда ажратиб кўрсатиш учун ишлатилади. Сўз матн ичида ажраб туради ва унинг ном экани билинади. Шу мантиқдан келиб чиқадиган бўлсак, электрон ОАВ номи домен кўринишида берилса, қўштирноққа эҳтиёж йўқ. Чунки бу каби ўринларда уларнинг сайт, яъни электрон манба экани шундоқ ҳам билиниб туради:

daryo.uz нашри, kun.uz сайти, gazeta.uz хабар беришича каби.

👉 Ўша гап: тиниш белгиларини жиддий эҳтиёж бўлгандагина ишлатиш керак. Ҳаммаёқни қўштирноқзор қилишдан наф йўқ.

Масалан:

daryo.uz воқеалар ривожини кузатиб боради.
Бу ҳақда
kun.uz хабар берди.

Электрон ОАВ номи бош ҳарф билан ёзилишини ҳам тўғри деб қабул қилиш тарафдориман:

Daryo.uz воқеалар ривожини кузатиб боради.
Бу ҳақда
Kun.uz хабар берди.

Нега бундай? Гарчи ОАВ номи домен кўринишида берилаётган бўлса-да, нашр ўз номини атоқли от деб ҳисоблашга ҳақли.

Консерватив қараш эгаларига эслатма: имло қоидалари алалоқибат одамларга хизмат қилади, одамлар қоидаларга эмас. Мантиқли қоида яратиш ва унга амал қилиш керак, холос.

@oriftolib
👍25
Буҳрон

Буҳрон арабчадан олинган, аслиятда танглик, оғир ҳолат; алаҳлаш маъноларини англатади. Ўзбек тилида кризис, танглик деган маънога эга. Ҳозирги ўзбек тилида нисбатан кам ишлатилади.

Бу сўзни бўҳрон шаклида ишлатиш кўп учрайди. Лекин луғатларга бу шакл вариантдош сифатида кирмаган. Менимча, бу шаклни ҳам киритса бўлади. Чунки у ўзлашма сўз ва тил уни ўзига мослаштириши табиий.

❗️ Лекин ҳозирча фақат буҳрон шаклини тўғри дейишга мажбурмиз. Оммавий ахборот воситаларида ёки сўзлашув услубида қўлланаётгани асос бўла олмайди.

Ё луғатни ўзгартирвориш имконига эга бўлиш керак, ё имлосини ўрганиб олиш керак. Дод-вой ортиқча 🙃:

Шуъба
Шўъба

Туғуруқхона
Туғруқхона

Ўғрилик
Ўғирлик

Қўлланади
Қўлланилади

Кувайт
Қувайт

Буҳрон
Бўҳрон

@oriftolib
👍31🤔2
⚡️РАСМАН: 24 январдан бошлаб мактаблар бир ой давомида онлайн фаолият олиб боради – Халқ таълими вазирлиги

Онлайн фаолият олиб боради
"Онлайн" фаолият олиб боради

Қиссадан ҳисса: қўштирноқни ҳар қайга ёпиштиравермаслик керак.

@oriftolib
👍30😁18😱12😢2
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
47%
Ёҳуд | Yohud
53%
Ёхуд | Yoxud
👍29🔥9😱2🎉2
-ни ва мажҳул нисбат

Матнларда энг кўп кўзга ташланадиган хатолардан бири – тушум келишиги қўшимчасини хато қўллаш. Масалан, -ни қўшимчаси кўпинча мажҳул нисбат феъллари билан бирга ишлатилади:

Сотиб олинган китобларни тез орада ўқиб чиқилади.

❗️ Мажҳул нисбатдаги феълга боғланган сўз тушум келишигини олмайди!

Сотиб олинган китоблар тез орада ўқиб чиқилади.

@oriftolib
👍37
😱20👍16😢5😁3
👍26😱5🔥3🎉2
“Қамишдан бел боғлаб”

Гоҳо ғалати сўзларга дуч келамиз. Маъносига унча эътибор қилмаймиз. Ана шуларинг бири – “қамишдан бел боғлаб” деган иборадир.

“Сиз тўйни бошлайверинг, қамишдан бел боғлаб хизмат қиламиз”, дея лоф уради валломат оғайнилар. Ажаб, қамишдан ҳам белбоғ чиқадими?..

...Бизнингча, бу иборанинг илк шакли “қайишдан…” ҳам, “қамишдек…” ҳам эмас, “қумошдан бел боғлаб хизмат қилиш” шаклида бўлган.

Хўш, қумош нима?

“Ўзбек тилининг изоҳли луғати” (V жилд, 377 – б.)да айтилишича: “Қумош (арабча: газлама, мато; бўз; эски латта-путта) эск. Мато, газлама. Ҳеч қандай уста ҳам тўқий олмайди оламнинг мунчалик атлас-қумошин (Ғ. Ғулом). Жандамга кўҳан шоҳи қумошини алишмам (Муқимий)”.

Демак, қумош – мато, газлама экан. Бироқ изоҳли луғатда уқтирилганидек, латта-путта эмас... Қумош – ипакдан тўқилган пишиқ, чидамли мато, у билан бел боғланганида ечилиб, шалвираб кетмайди.

Савол беришлари мумкин: ипакдан тўқилган мато бўлса, шоҳи деб қўяқолиш мумкин эди-ку? Йўқ. Чунки шоҳи – қумошдан кейин чиққан янада сифатли, қимматбаҳо ипак мато. У дастлаб фақат подшоҳларга насиб бўлган, шунинг учун ҳам у шоҳи (шоҳларбоп) деб аталган. Қумош эса жўн ипак мато. Ундан ҳукмдор ҳузуридаги одамлар ҳам кийим кийган. Чидамли қилиб тўқиладиган қумошдан белбоғ ҳам тайёрланган ва қумош белбоғ боғлаш хизматга шайлик белгиси бўлган...

Арабларнинг “қумош” сўзи форсий ва туркий тилларгагина эмас, яна бошқа кўпгина тилларга ҳам ўзлашган. Русча “кумач” сўзи ҳам ана шу қумошнинг бир шакли...

Бу каби қадим сўзлар халқ қўшиқларида, мақол-матал ва ибораларида анчагина сақланиб қолади. Ибора ҳам қуйма шакли, бадиий маъноси туфайли узоқ яшайди. Баъзан ҳатто таркибидаги айрим сўз тилдан чиққан бўлса, фонетик жиҳатдан унга монандроқ бирон сўз билан алмашиб ишлатила беради. Жумладан, қумош унга яқин, ҳаммага таниш бўлган қамиш билан алмашди: қумошдан бел боғлаб → қамишдан бел боғлаб.

Қумошнинг маъноси, қумош сўзи қўлланган иборанинг келиб чиқиши борасидаги бир талқин бу.

Аммо иборани аввалгидай “қамишдан бел боғлаб хизмат қилиш” деб қўллай берамизми, ё “қайишдан” шаклига ўтамизми, ёхуд “қамишдек” деб янгилаймизми, ё бўлмаса “қумошдай” тарзида энг қадим шаклига қайтамизми, деган саволга жавобан уларнинг бирини кўрсатиш нотўғри бўлар эди.

Одамлар қандай қўлласа, шуниси маъқул. Эл сўзи элакка солинмайди.

Зуҳриддин Исомиддинов мақоласидан қисқартириб олинди.
“Фан ва турмуш” журнали, 2019 йил

@oriftolib
👍41🔥3
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
87%
Жами | Jami
13%
Жаъми | Jaʼmi
👍15🔥4🎉2🤩1
Валломат ким?

Ҳозир блогерлар ва интернет фойдаланувчилари орасида урфга кирган сўзлардан бири – валломатдир. Хўш, у нима маънони англатади?

Бу сўз аслида валламат сўзининг талаффуз вариантидир. Валламат эса валинеъмат сўзининг ўзгарган шакли. У ўзбек тилида 5 хил маънога эга:

1️⃣ Ўзига қарам кишиларни моддий жиҳатдан таъминлаб турувчи, уларга неъмат берувчи шахс.

2️⃣ Элнинг каттаси; бошлиқ, амалдор.

3️⃣ Эл хизматида бўлган; сахий (шахс ҳақида).

4️⃣ Кўчма маънода: мард киши; мард.

5️⃣ (3-шахс қўшимчаси биланвалламати) Ман-ман дегани, ҳар қандайи.

Ҳозир тилда сўзнинг бешинчи маъноси урф бўлган:

Валламати ҳам дунёга икки марта келмайди-ку, ҳаммага ҳам жон ширин.
Х. Султонов, Онамнинг юрти.

Бугун-эрта менга сув тегадиган. Ма, мендан бошқа валламати айтсаям, берма!
С. Сиёев, Ёруғлик.

Лекин бугун айни маънода сўзга баъзан эгалик қўшимчаси қўшилмаяпти:

Оёғи ердан узилган валломатлар яхши билиб олсин, узун ташланган арқон охири тортилади!

Ана, яна битта валломат, ўзича қонун-қоида ясаб олган.


Эътибор берган бўлсангиз, ҳозир жонли тилда валламат шакли деярли қўлланмаяпти. Бироқ уни бу шаклда ёзиш ҳам хато эмас.

📌 Демак:

Валламат, валломат

@oriftolib
👍47😁4🎉2
Forwarded from Shahnoza Soatova blogi
Савод – индикатор, инсон билими, дунёқараши, фикрлари қайси илдиздан сув ичяпти, қаердан келиб чиқяпти, қандай манбаларга таянади, нимадан таъсирланади, ниманинг ичида кўпроқ юради – шуларнинг барини одам ёзган матнда ўқиб олиш мумкин.

Масалан, кўпчилик Х ва Ҳ ҳарфларини фарқлашга қийналади. Талаффузда йўқ, бизга хос эмас деб алифбодан чиқариб юборишга ҳам уринишлар бўляпти. Чунки бу ҳарфларни қўллашнинг тизимли қоидаси йўқ, айтиб ё эшитиб кўриб ҳам фарқлаш қийин, фақат кўп-кўп матн ўқиган (сифатли матн ўқиган) кўз эслаб қолади. Демак, бу ҳарфларда хато қилувчилар ё сифатли ўзбекча китоб кам ўқиган, ё умуман саводсиз (иккинчи ҳолатда бошқа сўзларда ҳам кўплаб хато қилишади).

Шунингдек, бошқа тилда матнларни кўп ўқийдиганлар, айниқса, техник матнларни кўп ўқийдиганлар ўзбек тилида матн ёзганда арабий, форсий сўзлар имлосида адашади. Бу умуман саводсизликни эмас, ўзбек тилида саводга урғу бериши кераклигини, ўзбек тилидаги китобларни кўпроқ ўқиш лозимлигини англатади.

Яна шошганда ё эътиборсизликдан қилинадиган хатолар (опечаткалар) ҳам бор. Уларнинг ўзига хослиги шундаки, одам билмасдан эмас, билиб туриб, қандайдир сабабларга кўра хато қилади. Масалан, қилган – қилгна, юриш – бриш, вазирлиги – вазирлиг ва ҳ.к. Бундай хатоларни кўп қиладиган одамлар шошадиган, тез қарор қабул қиладиган ва қарорларини кўпинча қайта кўриб чиқмайдиган инсонлар бўлишади (матнни эълон қилишдан аввал қайта бир марта ўқиб чиқишни истамагани ё ўқиб чиқса ҳам шу хатоларни кўрмаганидан маълум хулосалар чиқариш мумкин). Ўзим кўпинча шундай хатоларни ўтказиб юбораман, кузатувчиларим тузатишади. Каналимни бир қараб чиқинг, эълон қилингач таҳрирланган постлар кўп). Ушбу постда ҳам имло хатолар бўлса керак, қаранглар-чи😄

Ноёб, кам ишлатиладиган сўзларда ҳам хато қилмайдиган, тиниш белгиларини ўрнида бехато қўллайдиган қатлам бор – улар жуда озчилик. Масалан, ҳашарот, талафот, тўғриламоқ каби сўзларни кўпчилик ҳашорат, талофат, тўғирламоқ тарзида ёзади. Бундай одамларни китоб ўқимаган деб бўлмайди, шунчаки, имло луғатига иши тушмаган дейиш мумкин. Кўпинча профессионал муҳаррирлар, мусаҳҳиҳлар, матн билан кунда ишлаб, икир-чикирларигача биладиган одамларгина бу сўзларни тўғри ёзишади. Энг зўр олим, тилшунос ҳам баъзан тире билан дефиснинг фарқига бормайди, бу билимсизлик эмас, ушбу белгилар жуда хос белгилар эканидан (пунктуациямизнинг мураккаблигини тан олиш керак).

Шунақанги сўзлар борки, имлоси икки хил (тилшунослигимиз муаммолари), масалан таТбиқ – таДбиқ, ЗулайХо – ЗулайҲо. Бундай сўзларда хатоларни мен доим кечираман, чунки луғатларимизда ўзи якдиллик йўқ.

Матнда нафақат имло, балки услуб ҳам инсон салоҳияти ва дунёқарашини намоён бўлади. Жумлалар аниқ, лўнда, силлиқ кетадиган, фикр чиройли тасвирланган, турли ифодалар, ўхшатишлар, қаршилантиришлар ва бошқа усуллардан моҳирона фойдаланилган, қисқа матнда кўп нарса айтиб, чуқур мулоҳазаларни уйғота оладиганлар инсонга нафақат билим, балки завқ ҳам беради. Блогерлардан, масалан, Хушнуднинг имло хатоларсиз ёзиш билан бирга, масаланинг ҳамма жиҳатларини тартиб билан, тизимли, ипга тергандек тушунтириши унинг услубидир. Отабек Бакировнинг кўп ўзбекча сифатли матн ўқиганини ва тилни яхши ҳис қилишини эса ишлатадиган ифодалари, сўзлари, ҳатто тилимизга олиб кираётган (ички имкониятлардан фойдаланиб ясаётган) муваффақиятли сўзларидан (“кутилма”) билиш мумкин. Муҳрим чексиз даражада узун жумла тузиб ҳам фикрини аниқ тушунтира оладиган ноёб қобилиятга эга.

Хуллас, сиёсатчиларга, масъулларга, зиёлиларга, омма олдига чиқиб матнда гапирадиган инсонларга эслатма шуки, матн – сиз ҳақингизда яширин маълумотларни берувчи восита. Имкон қадар хатосиз ёзинг, қайта ўқинг, биладиганларга ўқитиб олинг, турли имло дастурларидан фойдаланинг.

Бировлардан хато топишга уста, имло хатоларни писанда қилишдан лаззатланадиганларга эса бировнинг хатосини оммавий жойда эмас, ўзига шахсан айтиб тузатишни маслаҳат бераман. Чунки ўзбек тилида умуман имло хатосиз ёзиш қийин, “қирқ сонияда ўч қайтиб” ўзингизда ҳам хатолар чиқиб қолса, уялиб қолишингиз мумкин.

P.S. Бу пост ҳам, кутилганидек, таҳрирланди))

@shahnozxon
👍26
Ресторанга бориб, бир тикланиб келай 😉

1765 йили парижлик Буланже (Boulanger) исмли киши ошхонасининг кириш қисмига лотин тилида “Venite ad me omnes, qui stomacho laboratis et ego restaurabo vos” деб ёзиб қўяди. Маъноси: ошқозони қийноққа солаётган ҳамма ҳузуримга келаверсин, кучингизни тиклаб жўнатаман.

Буланженинг арзон ва тотли таомлари хўрандалар орасида шуҳрат қозонади. Кунда-шундалар бу ерга пешлавҳаладаги жумлага ишора қилиб “Тикловчи” деб от қўйиб олишади. Тикловчи французчада restaurant бўлади, у restaurer – мустаҳкамламоқ, кучини тикламоқ, тетиклаштирмоқ феълидан ясалган. Шундай қилиб янги атама – ресторан тилга кўчади. Бу сўзни дастлаб шу ошхона мижозлари, кейинроқ бутун Париж, сўнг эса бутун дунё ишлата бошлайди.

Ресторан ҳозирги тушунчада XX аср бошларидан кенг қўллана бошлаган.

Инглиз тилида restore сўзи бор, у ҳам тикламоқ деган маънони англатади. Ҳозирги тилимизда ишлатиладиган реставрация сўзи қадимги ёдгорликларни тиклашни англатади. Бу сўзлар ҳам ресторанга қариндош. Уларнинг бари лотинча restaurāre – тикламоқ, янгиламоқ сўзига бориб тақалади.

Ҳозир ресторанга бориб тикланиб келмайсиз, аксинча, ресторанга боришдан олдин тикланиб, белни маҳкам қилиб олиш керак 😉😎.

@oriftolib
😁33👍19🔥5😢5
👍18🔥9😱4🎉1💯1