Orif Tolib
11.2K subscribers
1.14K photos
104 videos
8 files
1.95K links
Soʻz. Tahrir. Savodxonlik.

Reklama boʻyicha:
👉 https://is.gd/elonlar

Boshqa sahifalarimiz:
👉 https://taplink.cc/oriftolib

Muallif haqida:
👉 https://oriftolib.uz/?p=575

Ijodiy ishlardan oʻgʻrincha foydalanilishiga rozi emasmiz.
Download Telegram
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
17%
Тафсия | Tafsiya
83%
Тавсия | Tavsiya
👍30😱5🔥4🎉2
👍33😁7🔥6😢2
Forwarded from Sanjar Nazar
Ижодкор сўз кашшофи бўлмоғи лозим. Кўчма, рамзий маънодагина эмас. Қуйида рус ёзувчилари истеъмолга олиб кирган сўзлар мисолида бунга яна бир бора амин бўлишимиз мумкин.

М. В. Ломоносов: «атмосфера», «вещество», «градусник», «преломление», «равновесие», «диаметр», «квадрат», «минус», «горизонт» и «горизонтальный», «кислота».
Н. М. Карамзин: «промышленность», «моральный», «эстетический», «эпоха», «сцена», «гармония», «катастрофа», «будущность», «влияние», «сосредоточить», «трогательный», «занимательный».
М. Е. Салтыков-Щедрин: «головотяп», «головотяпство», «благоглупость».
Ф. М. Достоевский: «стушеваться», «лимонничать».
И.Северянин: «самолёт» (в значении аэроплан), «бездарь».
К. Чуковский: «канцелярит».

(Мисоллар “литрес”дан “ухлатилди”)

https://t.iss.one/SanjarNazar
😁10👍5
Маҳаллабай, фуқаробай, талабабай: “бай” нима?

#Сўраган_эдингиз

Бай сўзи билан ясалган янгидан-янги сўзлар истеъмолга киряпти ва жуда кўп ишлатиляпти.

Ўзи қайдан келди бу бай сўзи? Олдин бизда бормиди? Ҳа, бор эди. Ишбай, кунбай, соатбай, байлашмоқ деган сўзларни эсланг.

Бай сўзи арабчадан кирган, аслиятда савдолашиш, сотиш, келишиш маъносини англатади. Ўзбек тилида савдо муомалаларида, ишга ёллаш ва ёлланишда ҳар икки томоннинг ўзаро келишувини англатади. Қилинган ишга қараб ҳақ тўлашга келишилган бўлса – ишбай, неча соат ишланганига кўра ҳақ бериладиган бўлса – соатбай бўлади.

Адабиётларда тез-тез учраб турадиган байъат сўзи ҳам бай билан ўзакдош.

Маҳаллабай, фуқаробай, талабабай каби сўзларда бу сўзнинг маъноси ўзгарган. Уларда ҳам келишув мазмуни оз бўлса-да бор. Бироқ асосий маъно маълум бир кесимда ишлашга қаратилган. Маҳаллабай ишлаш – маҳалла кесимида, ҳар бир маҳалла билан алоҳида ишлаш. Фуқаробай – эътиборни алоҳида фуқарога қаратиш. Ва ҳоказо.

@oriftolib
👍22🔥1
-чи: чизиқча билан ва чизиқчасиз

-чи бажарган вазифасига қараб чизиқча билан ҳам, чизиқчасиз ҳам ёзилиши мумкин.

Агар юклама бўлиб келса, чизиқча ишлатамиз:

Сен-чи? Сен ҳам тушундингми?

Давомини ҳам ўқинг-чи!

Кўрайлик-чи, яна нима дер экан?

-чи
сўз ясовчи қўшимча бўлиб келганда сўзга қўшиб ёзилади: ишчи, ҳисобчи, курашчи, навбатчи, гулчи, қатнашчи каби.

📌 Демак:

“Иш-чи, иш нима бўлади?” деди ишчи.

@oriftolib
👍41😁7
Тавсифнома ва тавсиянома: фарқи нимада?

Кўпинча бу икки ҳужжат кўрик-танловлар, мусобақалар, рейтинглар учун тайёрланади. Уларнинг бир-биридан фарқи бор. “Давлат тилида иш юритиш” китобига юзланамиз.

Тавсифнома – маълум бир шахснинг меҳнат ва ижтимоий фаолияти, шунингдек, унинг ўзига хос хислат ва фазилатларини акс эттирувчи расмий ҳужжат.

Тавсиянома – бирор шахсни маълум лавозимга ёки турли ташкилотларга аъзо бўлиши, бирор мукофотга сазовор бўлиши, кўрик-танловда қатнашиши учун тавсия этиш мақсадида тузиладиган расмий ҳужжат.

Икковининг чатишма шакли ҳам бор – тавсифий тавсиянома. У тавсифнома бўлади, фақат ҳужжат охиридан тавсия мазмунидаги жумла ҳам ўрин олади.

Тавсифнома ва тавсияномаларда маълумотлар учинчи шахс тилидан ёзилади.

Юқорида тилга олинган китобда тавсифнома муассаса маъмурияти ёки жамоат ташкилотлари номидан ёзилиши кўрсатилган. Бундай ҳужжатга шу ташкилотларнинг раҳбар ва мутасаддилари имзо чекади. Бироқ амалиётда ташкилот номидан эмас, шахс номидан ёзилган тавсифномалар ҳам учрайди.

Тавсифномада шахснинг меҳнат фаолияти, шахсий хусусият ва фазилатлари ва шуларга кўра хулоса берилади.

Тавсиянома ташкилот номидан ҳам, алоҳида шахс номидан ҳам берилиши мумкин. Тавсиянома матнида тавсия қилинаётган шахснинг хусусиятлари ва у эгаллайдиган лавозим, оладиган мукофотга муносиблигига ишонч билдирилади.

Тавсиянома тавсифномага ўхшаб кетади, шу сабабли уларнинг кўпчилиги тавсифий тавсиянома шаклида бўлади. Юқоридаги қўлланмага кўра, улар орасидаги асосий фарқ бундай: тавсифномаларда шахснинг барча ижобий, салбий хусусиятлари қайд қилинади. Тавсияномаларда эса унинг ижобий хусусиятлари кўрсатилиши билан бирга, кейинчалик унинг зиммасига юклатиладиган вазифани бажара олишига ишонч билдирилади ва тавсия этилади.

Лекин мен шу пайтгача кишининг салбий хусусиятлари кўрсатилган тавсифномани кўрмаганман 🙃.

Тавсифнома бироз кенгроқ, ҳажман каттароқ бўлади. Тавсиянома эса ҳажман кичикроқ, унда мавзуга бевосита алоқадор муҳим жиҳатларгина санаб ўтилади. Тавсифномада бирор мукофот ёки лавозимга тавсия қилиш ҳақида гап бўлмайди.

Мукофотлар учун тавсиянома ўрнига тақдимнома ҳам берилиши мумкин. У ҳам шакл ва мазмун жиҳатидан тавсияномадек бўлади.

@oriftolib
👍21🔥3😱2
🔥17😁8👍7😱3
😱38👍21🔥13😢2
Forwarded from Botirjon ERGASHEV | rasmiy (Botirjon ERGASHEV)
Ёш истеъдодли шоир Обидхон Мамадалиев оғир касалликдан вафот этди.

Жигарим, Аллоҳ раҳмат қилсин! Сиз яхши шоир, яхши йигит эдингиз. Яхшилар сув ва ҳаводек зарур паллада, ўзи шундоқ ҳам кам сонларни яна камайтириб кетдингиз! Ҳаммамизга Аллоҳ сабр берсин!

@Botirjon_Ergashev
😢41👍4
Электрон ОАВ номи қандай ёзилиши керак?

Бу борада ҳамма ҳар хил йўл тутяпти. Қандай ёзган яхшироқ?

Имло ва пунктуация масаласида биз кўп эргашадиган рус тилида бунга аллақачон ечим таклиф қилишган.

Ўзбек тилида қандай ёзган маъқул?

Пунктуация қоидаларига кўра, газета, журналларнинг номлари, муассаса, ташкилот, корхона ва шу кабиларнинг шартли номлари қўштирноққа олинади. Газета ва журнал оммавий ахборот воситаси эканини ҳисобга олсак, электрон нашрларнинг номини ҳам қўштирноқда бериш керак:

“Дарё” нашри, “Кун” сайти, “Газета” хабар беришича каби.

❗️ Бир нарсани эсдан чиқармаслик керак. Қўштирноқ бу каби ўринларда ажратиб кўрсатиш учун ишлатилади. Сўз матн ичида ажраб туради ва унинг ном экани билинади. Шу мантиқдан келиб чиқадиган бўлсак, электрон ОАВ номи домен кўринишида берилса, қўштирноққа эҳтиёж йўқ. Чунки бу каби ўринларда уларнинг сайт, яъни электрон манба экани шундоқ ҳам билиниб туради:

daryo.uz нашри, kun.uz сайти, gazeta.uz хабар беришича каби.

👉 Ўша гап: тиниш белгиларини жиддий эҳтиёж бўлгандагина ишлатиш керак. Ҳаммаёқни қўштирноқзор қилишдан наф йўқ.

Масалан:

daryo.uz воқеалар ривожини кузатиб боради.
Бу ҳақда
kun.uz хабар берди.

Электрон ОАВ номи бош ҳарф билан ёзилишини ҳам тўғри деб қабул қилиш тарафдориман:

Daryo.uz воқеалар ривожини кузатиб боради.
Бу ҳақда
Kun.uz хабар берди.

Нега бундай? Гарчи ОАВ номи домен кўринишида берилаётган бўлса-да, нашр ўз номини атоқли от деб ҳисоблашга ҳақли.

Консерватив қараш эгаларига эслатма: имло қоидалари алалоқибат одамларга хизмат қилади, одамлар қоидаларга эмас. Мантиқли қоида яратиш ва унга амал қилиш керак, холос.

@oriftolib
👍25
Буҳрон

Буҳрон арабчадан олинган, аслиятда танглик, оғир ҳолат; алаҳлаш маъноларини англатади. Ўзбек тилида кризис, танглик деган маънога эга. Ҳозирги ўзбек тилида нисбатан кам ишлатилади.

Бу сўзни бўҳрон шаклида ишлатиш кўп учрайди. Лекин луғатларга бу шакл вариантдош сифатида кирмаган. Менимча, бу шаклни ҳам киритса бўлади. Чунки у ўзлашма сўз ва тил уни ўзига мослаштириши табиий.

❗️ Лекин ҳозирча фақат буҳрон шаклини тўғри дейишга мажбурмиз. Оммавий ахборот воситаларида ёки сўзлашув услубида қўлланаётгани асос бўла олмайди.

Ё луғатни ўзгартирвориш имконига эга бўлиш керак, ё имлосини ўрганиб олиш керак. Дод-вой ортиқча 🙃:

Шуъба
Шўъба

Туғуруқхона
Туғруқхона

Ўғрилик
Ўғирлик

Қўлланади
Қўлланилади

Кувайт
Қувайт

Буҳрон
Бўҳрон

@oriftolib
👍31🤔2
⚡️РАСМАН: 24 январдан бошлаб мактаблар бир ой давомида онлайн фаолият олиб боради – Халқ таълими вазирлиги

Онлайн фаолият олиб боради
"Онлайн" фаолият олиб боради

Қиссадан ҳисса: қўштирноқни ҳар қайга ёпиштиравермаслик керак.

@oriftolib
👍30😁18😱12😢2
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
47%
Ёҳуд | Yohud
53%
Ёхуд | Yoxud
👍29🔥9😱2🎉2
-ни ва мажҳул нисбат

Матнларда энг кўп кўзга ташланадиган хатолардан бири – тушум келишиги қўшимчасини хато қўллаш. Масалан, -ни қўшимчаси кўпинча мажҳул нисбат феъллари билан бирга ишлатилади:

Сотиб олинган китобларни тез орада ўқиб чиқилади.

❗️ Мажҳул нисбатдаги феълга боғланган сўз тушум келишигини олмайди!

Сотиб олинган китоблар тез орада ўқиб чиқилади.

@oriftolib
👍37
😱20👍16😢5😁3
👍26😱5🔥3🎉2
“Қамишдан бел боғлаб”

Гоҳо ғалати сўзларга дуч келамиз. Маъносига унча эътибор қилмаймиз. Ана шуларинг бири – “қамишдан бел боғлаб” деган иборадир.

“Сиз тўйни бошлайверинг, қамишдан бел боғлаб хизмат қиламиз”, дея лоф уради валломат оғайнилар. Ажаб, қамишдан ҳам белбоғ чиқадими?..

...Бизнингча, бу иборанинг илк шакли “қайишдан…” ҳам, “қамишдек…” ҳам эмас, “қумошдан бел боғлаб хизмат қилиш” шаклида бўлган.

Хўш, қумош нима?

“Ўзбек тилининг изоҳли луғати” (V жилд, 377 – б.)да айтилишича: “Қумош (арабча: газлама, мато; бўз; эски латта-путта) эск. Мато, газлама. Ҳеч қандай уста ҳам тўқий олмайди оламнинг мунчалик атлас-қумошин (Ғ. Ғулом). Жандамга кўҳан шоҳи қумошини алишмам (Муқимий)”.

Демак, қумош – мато, газлама экан. Бироқ изоҳли луғатда уқтирилганидек, латта-путта эмас... Қумош – ипакдан тўқилган пишиқ, чидамли мато, у билан бел боғланганида ечилиб, шалвираб кетмайди.

Савол беришлари мумкин: ипакдан тўқилган мато бўлса, шоҳи деб қўяқолиш мумкин эди-ку? Йўқ. Чунки шоҳи – қумошдан кейин чиққан янада сифатли, қимматбаҳо ипак мато. У дастлаб фақат подшоҳларга насиб бўлган, шунинг учун ҳам у шоҳи (шоҳларбоп) деб аталган. Қумош эса жўн ипак мато. Ундан ҳукмдор ҳузуридаги одамлар ҳам кийим кийган. Чидамли қилиб тўқиладиган қумошдан белбоғ ҳам тайёрланган ва қумош белбоғ боғлаш хизматга шайлик белгиси бўлган...

Арабларнинг “қумош” сўзи форсий ва туркий тилларгагина эмас, яна бошқа кўпгина тилларга ҳам ўзлашган. Русча “кумач” сўзи ҳам ана шу қумошнинг бир шакли...

Бу каби қадим сўзлар халқ қўшиқларида, мақол-матал ва ибораларида анчагина сақланиб қолади. Ибора ҳам қуйма шакли, бадиий маъноси туфайли узоқ яшайди. Баъзан ҳатто таркибидаги айрим сўз тилдан чиққан бўлса, фонетик жиҳатдан унга монандроқ бирон сўз билан алмашиб ишлатила беради. Жумладан, қумош унга яқин, ҳаммага таниш бўлган қамиш билан алмашди: қумошдан бел боғлаб → қамишдан бел боғлаб.

Қумошнинг маъноси, қумош сўзи қўлланган иборанинг келиб чиқиши борасидаги бир талқин бу.

Аммо иборани аввалгидай “қамишдан бел боғлаб хизмат қилиш” деб қўллай берамизми, ё “қайишдан” шаклига ўтамизми, ёхуд “қамишдек” деб янгилаймизми, ё бўлмаса “қумошдай” тарзида энг қадим шаклига қайтамизми, деган саволга жавобан уларнинг бирини кўрсатиш нотўғри бўлар эди.

Одамлар қандай қўлласа, шуниси маъқул. Эл сўзи элакка солинмайди.

Зуҳриддин Исомиддинов мақоласидан қисқартириб олинди.
“Фан ва турмуш” журнали, 2019 йил

@oriftolib
👍41🔥3
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
87%
Жами | Jami
13%
Жаъми | Jaʼmi
👍15🔥4🎉2🤩1
Валломат ким?

Ҳозир блогерлар ва интернет фойдаланувчилари орасида урфга кирган сўзлардан бири – валломатдир. Хўш, у нима маънони англатади?

Бу сўз аслида валламат сўзининг талаффуз вариантидир. Валламат эса валинеъмат сўзининг ўзгарган шакли. У ўзбек тилида 5 хил маънога эга:

1️⃣ Ўзига қарам кишиларни моддий жиҳатдан таъминлаб турувчи, уларга неъмат берувчи шахс.

2️⃣ Элнинг каттаси; бошлиқ, амалдор.

3️⃣ Эл хизматида бўлган; сахий (шахс ҳақида).

4️⃣ Кўчма маънода: мард киши; мард.

5️⃣ (3-шахс қўшимчаси биланвалламати) Ман-ман дегани, ҳар қандайи.

Ҳозир тилда сўзнинг бешинчи маъноси урф бўлган:

Валламати ҳам дунёга икки марта келмайди-ку, ҳаммага ҳам жон ширин.
Х. Султонов, Онамнинг юрти.

Бугун-эрта менга сув тегадиган. Ма, мендан бошқа валламати айтсаям, берма!
С. Сиёев, Ёруғлик.

Лекин бугун айни маънода сўзга баъзан эгалик қўшимчаси қўшилмаяпти:

Оёғи ердан узилган валломатлар яхши билиб олсин, узун ташланган арқон охири тортилади!

Ана, яна битта валломат, ўзича қонун-қоида ясаб олган.


Эътибор берган бўлсангиз, ҳозир жонли тилда валламат шакли деярли қўлланмаяпти. Бироқ уни бу шаклда ёзиш ҳам хато эмас.

📌 Демак:

Валламат, валломат

@oriftolib
👍47😁4🎉2