Orif Tolib
11.3K subscribers
1.13K photos
104 videos
8 files
1.94K links
Soʻz. Tahrir. Savodxonlik.

Reklama boʻyicha:
👉 https://is.gd/elonlar

Boshqa sahifalarimiz:
👉 https://taplink.cc/oriftolib

Muallif haqida:
👉 https://oriftolib.uz/?p=575

Ijodiy ishlardan oʻgʻrincha foydalanilishiga rozi emasmiz.
Download Telegram
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
90%
Мушкул | Mushkul
10%
Мушкил | Mushkil
👍15😁4
👍15🔥9💯1
Обакидандон нима?

Леонид Гайдайнинг “Ишбилармон кишилар” филмидаги жумла ёдингизда бўлса керак-а: “Ҳей, бола, обакидандондан еб, бизнинг аравада айланиб келишни хоҳламайсанми?” 😎🤾🤕

Хўш, бу жумладаги обакидандон нимани англатади? Изоҳли луғатга кўра, форсча обаки – суюқ, сувли ва дандон – тиш сўзларидан ясалган бу сўз ўзбекчада шакар қиёмидан тайёрланган ширинлик турини англатади:

Пенсияга борса, бир қарич келадиган қизил обакидандон, бир дўппи олиб келади.
А. Мухтор, Опа-сингиллар.

Масалан, шакарни қайнатиб, қиём қиласиз, кейин унга лимон кислотаси аралаштирасиз, кейин чўп териб, уларнинг уч қисмига қиёмдан қуясиз. 10–15 дақиқадан сўнг, қиём совиб, обакидандон ҳосил бўлади. Ҳаммамиз яхши биладиган хўрозқанд ҳам обакидандоннинг бир тури.

@oriftolib
👍48😱2
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
71%
Намуна | Namuna
29%
Наъмуна | Naʼmuna
👍23😢16😁11🔥8😱5
Forwarded from Isroil Tillaboyev blogi
Кеч тушди. Дўконни беркитаётган эдим. Ортимдан бир киши:
- Ука олма оласизми? - деди.
45-50 ёш чамаси, велосипедда олма сотиб юрган экан.
- Қани кўрайчи, нархи қанча экан? - олдига яқинлашдим.
- Сизга 7500 дан қилиб бераман, - деди.
Дарров савдогарлигим тутиб кетди.
- 5000 дан беринг ҳаммасини оламан, - дедим.
- Йўқ ука, майли сизга 7000 дан берай, 4 кг холос, ҳаммасини олинг, - деди.
Қарасам 5000 данга бермайдиган.
- Хўп 6000 дан беринг, 2 килосини оламан, -дедим, - ҳаммаси кўпда ахир.
Бир муддат ўйланиб қолди.
- Ука ҳаммасини олинг, 6500 дан берай, - деди.
- Ҳаммасини нима қиламан амаки, эртага ҳам сотаверасизда, - дедим.
- Йўқ, бугун ҳаммасини сотишим керакда, келинг ука мана хохлаган биттасини олиб таътиб кўринг, жуда ширин олмалар, - деб, салафан пакет ичидан бир дона олма олиб менга узатди.
Кўзим амаки узатган олмага эмас, олма узатилган қўлларга тушиб қолди.
Совуқдан тилим-тилим бўлиб ёрилиб кетибди. Бир вақтлар, кузнинг совуқ кунларида, пахта даласида пахта терган вақтимда, ўзимни ҳам қўлларим шундай ёрилиб кетган эди. Эслаб, ичим ачишиб кетди.
Қилган ишимдан хафа бўлиб кетдим.
Менга узатган олмани олиб, уни ҳам салафанга солдим-да, амакига юзланиб:
- 8000 дан оламан, ҳаммасини оламан, - дедим.
Нархни эшитиб, менга ажабланиб қаради.
- Ҳа, ҳа 8000 дан оламан, - дедим яна қўшимча қилиб.
- Хазиллашяпсизми ука? - дегунча, мен пул санашга тушиб кетдим.
- Мана 32000 рози бўлинг! - дедим.
Пулни қўлимдан оларкан, санаб ўтирмай, 2000 ни қайтариб берди ва:
- Мен розиман ука, сиз ҳам рози бўлинг, - деди.
Пулларни чўнтагига соларкан, яна менга юзланиб:
- Яхши бўлди-да, жуда зарур эди, - деб қўйди, кўзлари қувнаб.
Амаки кетгач, қилган ишимдан ўзим ҳам хурсанд бўлдим, кўнглим ёришди.
Лекин... ёрилган қўллар барибир кўз ўнгимдан кетмаяпти...

(c) Мурод Тўхтаназаров

@domlajon
👍70😢20🔥4
-ки боғловчисини (юкламасини) ўринсиз қўлламанг

Олдинроқ бу боғловчининг имлоси ҳақида ёзган эдим.

Мен жумла тузишда ва таҳрирда -ки боғловчиси (юкламаси)дан иложи борича фойдаланмасликка ҳаракат қиламан. Чунки у баъзи ўринларда мутлақо кераксиз бўлса, баъзи ўринларда ўзбекчага хос бўлмаган ифода шакли пайдо бўлишига хизмат қилади. Албатта, у тилимиздан жой олиб бўлган. Ҳар доим ҳам унга ўгай кўз билан қарайвермаслик керак. У қаерда ўринли турганини тажриба ва сезим билан топасиз.

Масалан:

Билдимки, жумлани хато туздим.

👉 Бу гап хато ёки ғализ эмас. Лекин уни мана бундай кўринишда берган яхшироқ, ўзбекча ифодага мосроқ:

Жумлани хато тузганимни билдим.

Биринчи гап тузилиши ўзбек тилига хос эмас. Лекин баъзида маънони кучайтириш учун жумлани айнан шундай шаклда беришга тўғри келади:

Шундай хокисорлик билан сўрадики, рози бўлганимни билмай қолдим.

Бу жумлани -ки боғловчисисиз ифодалаш мумкин, лекин бунда ундаги таъкид, урғу йўқолиб қолади:

Шундай хокисорлик билан сўраганидан рози бўлганимни билмай қолдим.

Шундай хокисорлик билан сўрагани сабабли рози бўлганимни билмай қолдим.

Бундай ҳолатларда биринчи -ки қатнашган вариантни қолдириш керак.

Юклама бўлиб келган ўринларда ундан бемалол воз кечиш мумкин: наҳотки – наҳот, гўёки – гўё.

Наҳотки шуни тушунмасанг? – Наҳот шуни тушунмасанг?

Кимки, қаердаки, агарки каби сўзлар таркиби -ки мутлақо ортиқча бўлса, модомики, ваҳоланки, ҳолбуки, чунки кабиларда сўзнинг ажралмас қисмига айланган.

@oriftolib
👍35🔥2
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
17%
Тафсия | Tafsiya
83%
Тавсия | Tavsiya
👍30😱5🔥4🎉2
👍33😁7🔥6😢2
Forwarded from Sanjar Nazar
Ижодкор сўз кашшофи бўлмоғи лозим. Кўчма, рамзий маънодагина эмас. Қуйида рус ёзувчилари истеъмолга олиб кирган сўзлар мисолида бунга яна бир бора амин бўлишимиз мумкин.

М. В. Ломоносов: «атмосфера», «вещество», «градусник», «преломление», «равновесие», «диаметр», «квадрат», «минус», «горизонт» и «горизонтальный», «кислота».
Н. М. Карамзин: «промышленность», «моральный», «эстетический», «эпоха», «сцена», «гармония», «катастрофа», «будущность», «влияние», «сосредоточить», «трогательный», «занимательный».
М. Е. Салтыков-Щедрин: «головотяп», «головотяпство», «благоглупость».
Ф. М. Достоевский: «стушеваться», «лимонничать».
И.Северянин: «самолёт» (в значении аэроплан), «бездарь».
К. Чуковский: «канцелярит».

(Мисоллар “литрес”дан “ухлатилди”)

https://t.iss.one/SanjarNazar
😁10👍5
Маҳаллабай, фуқаробай, талабабай: “бай” нима?

#Сўраган_эдингиз

Бай сўзи билан ясалган янгидан-янги сўзлар истеъмолга киряпти ва жуда кўп ишлатиляпти.

Ўзи қайдан келди бу бай сўзи? Олдин бизда бормиди? Ҳа, бор эди. Ишбай, кунбай, соатбай, байлашмоқ деган сўзларни эсланг.

Бай сўзи арабчадан кирган, аслиятда савдолашиш, сотиш, келишиш маъносини англатади. Ўзбек тилида савдо муомалаларида, ишга ёллаш ва ёлланишда ҳар икки томоннинг ўзаро келишувини англатади. Қилинган ишга қараб ҳақ тўлашга келишилган бўлса – ишбай, неча соат ишланганига кўра ҳақ бериладиган бўлса – соатбай бўлади.

Адабиётларда тез-тез учраб турадиган байъат сўзи ҳам бай билан ўзакдош.

Маҳаллабай, фуқаробай, талабабай каби сўзларда бу сўзнинг маъноси ўзгарган. Уларда ҳам келишув мазмуни оз бўлса-да бор. Бироқ асосий маъно маълум бир кесимда ишлашга қаратилган. Маҳаллабай ишлаш – маҳалла кесимида, ҳар бир маҳалла билан алоҳида ишлаш. Фуқаробай – эътиборни алоҳида фуқарога қаратиш. Ва ҳоказо.

@oriftolib
👍21🔥1
-чи: чизиқча билан ва чизиқчасиз

-чи бажарган вазифасига қараб чизиқча билан ҳам, чизиқчасиз ҳам ёзилиши мумкин.

Агар юклама бўлиб келса, чизиқча ишлатамиз:

Сен-чи? Сен ҳам тушундингми?

Давомини ҳам ўқинг-чи!

Кўрайлик-чи, яна нима дер экан?

-чи
сўз ясовчи қўшимча бўлиб келганда сўзга қўшиб ёзилади: ишчи, ҳисобчи, курашчи, навбатчи, гулчи, қатнашчи каби.

📌 Демак:

“Иш-чи, иш нима бўлади?” деди ишчи.

@oriftolib
👍41😁7
Тавсифнома ва тавсиянома: фарқи нимада?

Кўпинча бу икки ҳужжат кўрик-танловлар, мусобақалар, рейтинглар учун тайёрланади. Уларнинг бир-биридан фарқи бор. “Давлат тилида иш юритиш” китобига юзланамиз.

Тавсифнома – маълум бир шахснинг меҳнат ва ижтимоий фаолияти, шунингдек, унинг ўзига хос хислат ва фазилатларини акс эттирувчи расмий ҳужжат.

Тавсиянома – бирор шахсни маълум лавозимга ёки турли ташкилотларга аъзо бўлиши, бирор мукофотга сазовор бўлиши, кўрик-танловда қатнашиши учун тавсия этиш мақсадида тузиладиган расмий ҳужжат.

Икковининг чатишма шакли ҳам бор – тавсифий тавсиянома. У тавсифнома бўлади, фақат ҳужжат охиридан тавсия мазмунидаги жумла ҳам ўрин олади.

Тавсифнома ва тавсияномаларда маълумотлар учинчи шахс тилидан ёзилади.

Юқорида тилга олинган китобда тавсифнома муассаса маъмурияти ёки жамоат ташкилотлари номидан ёзилиши кўрсатилган. Бундай ҳужжатга шу ташкилотларнинг раҳбар ва мутасаддилари имзо чекади. Бироқ амалиётда ташкилот номидан эмас, шахс номидан ёзилган тавсифномалар ҳам учрайди.

Тавсифномада шахснинг меҳнат фаолияти, шахсий хусусият ва фазилатлари ва шуларга кўра хулоса берилади.

Тавсиянома ташкилот номидан ҳам, алоҳида шахс номидан ҳам берилиши мумкин. Тавсиянома матнида тавсия қилинаётган шахснинг хусусиятлари ва у эгаллайдиган лавозим, оладиган мукофотга муносиблигига ишонч билдирилади.

Тавсиянома тавсифномага ўхшаб кетади, шу сабабли уларнинг кўпчилиги тавсифий тавсиянома шаклида бўлади. Юқоридаги қўлланмага кўра, улар орасидаги асосий фарқ бундай: тавсифномаларда шахснинг барча ижобий, салбий хусусиятлари қайд қилинади. Тавсияномаларда эса унинг ижобий хусусиятлари кўрсатилиши билан бирга, кейинчалик унинг зиммасига юклатиладиган вазифани бажара олишига ишонч билдирилади ва тавсия этилади.

Лекин мен шу пайтгача кишининг салбий хусусиятлари кўрсатилган тавсифномани кўрмаганман 🙃.

Тавсифнома бироз кенгроқ, ҳажман каттароқ бўлади. Тавсиянома эса ҳажман кичикроқ, унда мавзуга бевосита алоқадор муҳим жиҳатларгина санаб ўтилади. Тавсифномада бирор мукофот ёки лавозимга тавсия қилиш ҳақида гап бўлмайди.

Мукофотлар учун тавсиянома ўрнига тақдимнома ҳам берилиши мумкин. У ҳам шакл ва мазмун жиҳатидан тавсияномадек бўлади.

@oriftolib
👍21🔥3😱2
🔥17😁8👍7😱3
😱38👍21🔥13😢2
Forwarded from Botirjon ERGASHEV | rasmiy (Botirjon ERGASHEV)
Ёш истеъдодли шоир Обидхон Мамадалиев оғир касалликдан вафот этди.

Жигарим, Аллоҳ раҳмат қилсин! Сиз яхши шоир, яхши йигит эдингиз. Яхшилар сув ва ҳаводек зарур паллада, ўзи шундоқ ҳам кам сонларни яна камайтириб кетдингиз! Ҳаммамизга Аллоҳ сабр берсин!

@Botirjon_Ergashev
😢41👍4
Электрон ОАВ номи қандай ёзилиши керак?

Бу борада ҳамма ҳар хил йўл тутяпти. Қандай ёзган яхшироқ?

Имло ва пунктуация масаласида биз кўп эргашадиган рус тилида бунга аллақачон ечим таклиф қилишган.

Ўзбек тилида қандай ёзган маъқул?

Пунктуация қоидаларига кўра, газета, журналларнинг номлари, муассаса, ташкилот, корхона ва шу кабиларнинг шартли номлари қўштирноққа олинади. Газета ва журнал оммавий ахборот воситаси эканини ҳисобга олсак, электрон нашрларнинг номини ҳам қўштирноқда бериш керак:

“Дарё” нашри, “Кун” сайти, “Газета” хабар беришича каби.

❗️ Бир нарсани эсдан чиқармаслик керак. Қўштирноқ бу каби ўринларда ажратиб кўрсатиш учун ишлатилади. Сўз матн ичида ажраб туради ва унинг ном экани билинади. Шу мантиқдан келиб чиқадиган бўлсак, электрон ОАВ номи домен кўринишида берилса, қўштирноққа эҳтиёж йўқ. Чунки бу каби ўринларда уларнинг сайт, яъни электрон манба экани шундоқ ҳам билиниб туради:

daryo.uz нашри, kun.uz сайти, gazeta.uz хабар беришича каби.

👉 Ўша гап: тиниш белгиларини жиддий эҳтиёж бўлгандагина ишлатиш керак. Ҳаммаёқни қўштирноқзор қилишдан наф йўқ.

Масалан:

daryo.uz воқеалар ривожини кузатиб боради.
Бу ҳақда
kun.uz хабар берди.

Электрон ОАВ номи бош ҳарф билан ёзилишини ҳам тўғри деб қабул қилиш тарафдориман:

Daryo.uz воқеалар ривожини кузатиб боради.
Бу ҳақда
Kun.uz хабар берди.

Нега бундай? Гарчи ОАВ номи домен кўринишида берилаётган бўлса-да, нашр ўз номини атоқли от деб ҳисоблашга ҳақли.

Консерватив қараш эгаларига эслатма: имло қоидалари алалоқибат одамларга хизмат қилади, одамлар қоидаларга эмас. Мантиқли қоида яратиш ва унга амал қилиш керак, холос.

@oriftolib
👍25
Буҳрон

Буҳрон арабчадан олинган, аслиятда танглик, оғир ҳолат; алаҳлаш маъноларини англатади. Ўзбек тилида кризис, танглик деган маънога эга. Ҳозирги ўзбек тилида нисбатан кам ишлатилади.

Бу сўзни бўҳрон шаклида ишлатиш кўп учрайди. Лекин луғатларга бу шакл вариантдош сифатида кирмаган. Менимча, бу шаклни ҳам киритса бўлади. Чунки у ўзлашма сўз ва тил уни ўзига мослаштириши табиий.

❗️ Лекин ҳозирча фақат буҳрон шаклини тўғри дейишга мажбурмиз. Оммавий ахборот воситаларида ёки сўзлашув услубида қўлланаётгани асос бўла олмайди.

Ё луғатни ўзгартирвориш имконига эга бўлиш керак, ё имлосини ўрганиб олиш керак. Дод-вой ортиқча 🙃:

Шуъба
Шўъба

Туғуруқхона
Туғруқхона

Ўғрилик
Ўғирлик

Қўлланади
Қўлланилади

Кувайт
Қувайт

Буҳрон
Бўҳрон

@oriftolib
👍31🤔2
⚡️РАСМАН: 24 январдан бошлаб мактаблар бир ой давомида онлайн фаолият олиб боради – Халқ таълими вазирлиги

Онлайн фаолият олиб боради
"Онлайн" фаолият олиб боради

Қиссадан ҳисса: қўштирноқни ҳар қайга ёпиштиравермаслик керак.

@oriftolib
👍30😁18😱12😢2
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
47%
Ёҳуд | Yohud
53%
Ёхуд | Yoxud
👍29🔥9😱2🎉2