“Аёлғу” нима дегани?
Шоир Фахриёрнинг шу номдаги китоби бор. Билмаган одам шоир аёл ва туйғу (ёки қайғу) сўзларидан янги сўз ясабди, сўз ўйини қилибди деб ўйлаши мумкин. Лекин бундай эмас. “Навоий асарлари луғати”да бу сўз бор ва икки хил маънода шарҳланган:
1️⃣ Мусиқа асбобларидан бири:
Совурурда дўст жаврин захм ичра дарж этиб,
Дўстлар бедоду зулмин ҳам, аёлғу келтурунг.
2️⃣ Ўлан, ашула, ялла, куй, оҳанг, таъсирли қўшиқ.
Аёлғунг неча ёр-ёр ўлғуси,
Менинг йиғларим зор-зор ўлғуси.
Атоқли адабиётшунос Умарали Норматов ҳам шоир китобига айни шу сўзни ном сифатида танлаганини таъкидлайди: “Фахриёр сайланмасининг “Аёлғу” номи билан аталиши ҳам тасодифий эмас. Аёлғу сўзи қадим чолғу асбобининг номи; луғатларда қайд этилишича, соф туркий ўлан, ашула, ялла, куй, оҳанг, таъсирли қўшиқ, дегани. Аввало “Аёлғу” номи билан аталган достонни, қолаверса, шу ном билан чиққан сайланмадаги бошқа достон ва шеърларни ўқисангиз, “соф модерн” кўринишидаги деярли барча асарлар қаъридан акс садо бериб турган қадим аёлғу наволарини туйиб-эшитиб турасиз”.
@oriftolib

👍9🔥4
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
42%
Гапимни тушунмади-ёв | Gapimni tushunmadi-yov
58%
Гапимни тушунмадиёв | Gapimni tushunmadiyov
👍5🤨3😢1
Қуда-анда: анда ким?
Баъзи жуфт сўзларни кўп ишлатамиз-у, иккинчи қисми нима маъно англатишини ҳар доим ҳам аниқ билавермаймиз. Қуда-анда ҳам ана шундай сўзлардан.
Изоҳли луғатга кўра, анда қадимги турк-мўғул халқларида тутинган ака-укани англатади.
Миллий энциклопедия қўшимча маълумотларни ҳам келтирган: анда бўлишни истаган шахслар қон чиқариб уни бир-бирларига суртганлар ва умрбод ака-ука тутинганлар. Масалан, Чингизхон жажират қабиласи раҳбари Жамуха билан анда тутинган.
Кинофилмларда шунга ўхшаш саҳналарни кўрган бўлсангиз керак. Қон бўйича оға-инилар инглиз тилида brothers by blood, blood brother, рус тилида кровные братья, брат по крови дейилади. Қадимги туркийларда бу тушунча битта сўз билан ифодаланган.

👍4🔥2
👍4💯2
Самарқанд ва Қашқадарё орасидаги довон номи – ...
Anonymous Quiz
55%
Тахтақорача | Taxtaqoracha
45%
Тахтиқорача | Taxtiqoracha
О’Ҳенрими ёки О. Ҳенри?
Бу машҳур ёзувчининг асл исми Уилям Сидни Портердир. У 1862 йил 11 сентябрда АҚШнинг Шимолий Каролина штатидаги Гринсборо шаҳрида туғилди.
Ёзувчининг илк ижодий машқлари 1880-йилларнинг бошида дунё юзини кўрди.
Портер Остиндаги банкда иш бошлади. Банкда камомад аниқлангач, у ишидан бўшатилди. Уилям Ҳондурасга, сўнг Жанубий Америкага кетди. Бироқ қайтиб келгач, камомад иши бўйича суд қилиниб, қамоққа ҳукм этилди.
Ёзувчи турмадаги касалхонада ишлади ва шу ерда ҳикоялар ёзди. У турли тахаллусларни синаб кўрди, ниҳоят О. Ҳенри вариантини танлади. Бу тахаллусни кўпинча О’Ҳенри деб янглиш ёзишади. Чунки ирланд тилида худди шу шаклда ёзиладиган фамилия бор. Бироқ тахаллус фамилияни англатмайди. Уни О. Ҳенри деб ёзиш тўғридир.
👉 Тўлиқ ўқиш

👍2
Лавозим, илмий унвон ва илмий даража: қандай кетма-кетликда ёзиш керак?
Расмий хатлар, сўзбоши, тақриз ва турли маълумотлар ёзишда лавозим, илмий унвон ва илмий даражаларни кўрсатишга тўғри келади. Баъзида саналганларнинг барчасини бирданига келтириш зарур бўлиб қолади. Илмий унвони ё даражасини ёзмасангиз, жиддий хафа бўладиганлар ҳам бор-да 🙃. Бир ҳисобда бу ҳам тўғри, илмий иш қилиш осон эмас.
Хуллас, бирданига бир неча жиҳатни акс эттирмоқчи бўлсангиз, энг олдин лавозимни ёзасиз. Чунки хат ёзаётган ёки ёзилаётган шахс биринчи галда лавозим эгаси сифатида ваколатга эга.
Илмий унвон ва илмий даражани кўрсатишда бироз хилмахиллик бор. Урфга кўра, олдин илмий даража, сўнг илмий унвон ёзилади. Менимча ҳам, шу вариант тўғри: лавозимдан сўнг илмий даража, кейин илмий унвон келиши керак:
Фалончи Пистончиев,
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети проректори, филология фанлари доктори, профессор
Хатга имзо чекувчи сифатида ёзилганда шу тарзда берилади.
Агар бир қаторда ёзмоқчи бўлсангиз, фамилиядан кейин вергул ёки тире қўясиз. Тире қўйган афзалроқ, чунки кетма-кет вергул келмайди, исм-фамилия алоҳида бўлиб туради:
Фалончи Пистончиев – Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети проректори, филология фанлари доктори, профессор.
Юқоридаги шаклдан одатда шахс ҳақида маълумот берилганда фойдаланилади.
Хат чиқараётганда эса қуйидаги шаклда ёзилади:
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети проректори,
филология фанлари доктори, профессор
Фалончи Пистончиевга
(Ажралиб туриши учун қия ҳарфда ёздим, сиз оддий ҳарфда ёзишингиз мумкин.)
Айни пайтда бирор лавозимда ишламаётган, илмий даража ва унвонга эга киши хат ёзса ёки сиз уни бирор жойда қайд этмоқчи бўлсангиз, юқоридаги тартибда, бироқ лавозимсиз бериш мумкин:
Фалончи Пистончиев,
филология фанлари доктори, профессор
Фалончи Пистончиев – филология фанлари доктори, профессор.

👍4🔥1
Исм-фамилияларни бўғинга кўчирмаган яхши
#Сўраган_эдингиз
Савол:
Ёзаётганда сатрга сиғмай қолса, исм-фамилия бўғинга кўчириладими?
Жавоб:
Имло қоидаларида исм-фамилиялардаги қисқартмалар бўйича аниқ кўрсатма бор:
👉 А. Ж. Жабборов, А. Д. Абдувалиев кабиларда исмнинг ва ота исмининг биринчи ҳарфига тенг қисқартмалар фамилиядан ажратиб кўчирилмайди.
Демак, исм ва отаисмни билдирувчи А. Ж. ва А. Д. каби ёки исмни билдирувчи Б. ва С. каби қисқартмалар сатрнинг тепасида қолиб, фамилия пастга кўчирилмайди.
Исмларда бўғин кўчириш-чи? Аслида бўғинга кўчириш мумкин. Чунки мумкин эмас деган қоида йўқ. Бироқ мен киши номларини иложи борича бўғинга кўчирмаслик тарафдориман. Ҳатто исм бир сатрда қолиб, фамилия иккинчи сатрга ўтадиган ҳолатлардан ҳам нарироқ бўлаверган маъқул. Имкондан ташқари ҳолатлар эса, албатта, бундан мустасно.
Бу қоида қатъий эмас, ихтиёрий. Лекин таҳрир, тушунарлилик ва номга ҳурмат нуқтаи назаридан бу қоидага амал қилиш зарур.

👍7
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
28%
Чордона қурмоқ | Chordona qurmoq
38%
Чордана қурмоқ | Chordana qurmoq
34%
Иккови ҳам тўғри.
👍12
Алифбо ислоҳи масаласи қайси босқичда?
Kun.uz нашри мухбири Илёс Сафаровнинг маълум қилишича, қонун лойиҳаси Адлия вазирлигининг ҳуқуқий экспертизасидан муваффақиятли ўтди. Лойиҳада ҳеч қандай муаммо йўқ.
Энди у Вазирлар Маҳкамасининг тегишли бўлимларида ўрганишдан ўтказиляпти (масалан, молиявий экспертиза).
Лойиҳа 31-декабргача олдин Президент администрацияси, янги йил бошида эса Олий Мажлис қонунчилик палатасига муҳокама учун кириши керак.

😢5👍3
Баллон
Изоҳли луғатга кўра, бу сўз асли италянча pallone – тўп, копток сўзидан келиб чиққан. У француз тилига ballon – бўш шар шаклида ўтган.
Рус тилига XVIII асрда французчадан ўзлашган. Ўзбекчага эса рус тили орқали киргани эҳтимоли катта.
Бу сўз тилимизда 3 хил маънони англатади:
1️⃣ Ҳаракатланувчи транспортнинг (мотоцикл, машина, трактор ва бошқалар) ҳаво дамланадиган резина ғилдираги.
Ундан нарида, томига сандал курси, машина баллони, хашак-хушак уйиб ташланган бостирма.
“Ёшлик”.
2️⃣ Аэростатнинг газ ўтказмайдиган қобиғи.
3️⃣ Суюқлик ёки газ сақлашга мўлжалланган шиша, металл ёки резинадан ясалган оғзи тор идиш.
Шиша баллон. Резина баллон. Газ баллони.
Касалхоналарда оксиген [кислород] ёстиғини тўлдириш учун алоҳида оксиген баллони бор.
Н. Исмоилов, Касалларни парвариш қилиш.
📌 Демак:
Баллон ✅
Балон, болон ❌

👍6
🔥7👍6😁3
“Воронка”нинг ўзбекчаси борми?
Оғзи тор идишларга суюқлик қуйиш учун ишлатиладиган воронкани ҳаммамиз биламиз.
“Воронка” ўрисча сўз бўлиб, “найча” деган маънони билдиради.
Савол: ўрислар кириб келишидан олдин шундай асбоб бизда бўлмаганми? Бўлган! Хўш, уни ота-боболаримиз нима деб атаган?
Жавоб “Девону луғотит-турк”да бор. Қошғарий маълумотига кўра, эски ўзбек (қадимги турк) тилида биз ҳозир бегона тилдан олиб, воронка деб атаётган асбоб ангут деб аталган.
Мақол:
Юрт кичик бўлса, ангут бедуг ур // Идишнинг оғзи кичик бўлса, ангут қўй.
Манба: Эшмон Малланинг гапхонаси

👍53🔥7😱2
👍25🔥9😁8😱6
Бир неча кундан бери нотинч бўлиб турган шаҳарнинг ўзбекча номи – ...
Anonymous Quiz
51%
Олмаота | Olmaota
31%
Олма-ота | Olma-ota
18%
Алмати | Almati
👍23
Orif Tolib
Қай бири тўғри?
“Буҳрон” сўзининг маъноси – ...
Anonymous Quiz
47%
Қаттиқ шамол | Qattiq shamol
35%
Кризис, танглик | Krizis, tanglik
18%
Ўйин, чалғитиш | Oʻyin, chalgʻitish
👍20🔥6😱6😁1
Устомон
Бу сўз жуда усталик, муғамбирлик, ҳийлакорлик билан муомала қиладиган; айёр, ҳийлагар, маккор деган маъноларни билдиради. Гарчи ўзакда уста сўзи бор бўлса-да, у сўз таркибида усто- шаклида ёзилади.
Тўрахонов устомон, обрўси ҳам баланд, ёлғонни ҳам қойил қилади.
Ш. Рашидов, Қудратли тўлқин.
📌 Демак:
Устомон ✅
Устамон ❌

👍18
👍22🔥7😁6😢2
Роль ва руль
Талаффузи яқинлигидан бу икки сўз баъзида чалкаштириб ҳам қўлланади. Айтилиши ўхшаш бўлгани билан, маъноси бошқа-бошқа.
(Мен ўзи ь белгисини ишлатмайман. Бу белги ўзбек тили учун мутлақо ортиқча. Кўпчиликка осон бўлиши учун бу постда қолдирдим.
Пьеса, батальон, бульон, Роналдиньо каби сўзларни ҳам кирилчада пйеса, баталйон, булйон, Роналдинйо каби берган яхшироқ. Тушунишга ҳам қулайроқ бўлади. Лотин алифбосида бу белгидан воз кечилди, шунча йил ичида унга эҳтиёж ҳам сезилмади.)
Роль сўзи уч хил маънога эга:
1️⃣ Ёзувчи пьеса ёки сценарийда яратган образ ва шунга мувофиқ актёр саҳнада, экранда ижро этган бадиий образ: роль ижро этиш, бош роль.
2️⃣ Актёрнинг бутун пьеса, сценарий давомидаги нутқи: ролини талқин этмоқ.
3️⃣ Кўчма маънода: кимсанинг таъсир кўлами, бирор нарсада иштирок даражаси, тутган ўрни; мавқеи: тарихда шахснинг роли, етакчи роль ўйнайди.
Мен катта роль ўйнайди, муҳим роль бажаради каби ибораларни қўлламасликка, матнда бўлса таҳрирлашга, ўзбекчароқ вариант ишлатишга ҳаракат қиламан. Бу сўз русча играть роль иборасининг калка таржимасидир. Унинг ўрнига катта аҳамиятга эга, катта таъсир кўрсатди каби ибораларни ишлатиш яхшироқ.
Руль сўзи эса кема, автомобиль, самолёт ва шу кабиларнинг ҳаракат йўналишини бошқариш механизмини англатади: трактор рули, руль чамбараги.
📌 Демак:
Машина рули, роль ижро этиш ✅
Машина роли, руль ижро этиш ❌

👍20
“Пишанг бермоқ” нима дегани?
Бу ибора қулоғимизга бот-бот эшитилиб туради. Ибора таркибидаги пишанг сўзи ричаг деган маънони билдиради. Лекин сўзни бу маънода ишлатиш ҳозир эскирган. Ричаг бирор таянч нуқтасига эга бўлган ва оз куч билан катта кучни мувозанатга келтирадиган қурилмадир.
Пишанг бермоқ ибораси бирор хатти-ҳаракатга ундамоқ; атайлаб гижгижламоқ деган маънони англатади:
Балки, Раим оқсоқолнинг ўзи Шукур баззозга пишанг бергандир.
М. М. Дўст, Галатепага қайтиш.
Мамат қассоб одатда муштлашувга аралашмайди, бир четда ўғилларига пишанг бериб туради. “Ёшлик”.

🔥9👍5
Пижама ва яктак-иштон
Пижама асли форсчадан. Пой ва жома сўзларидан, оёқ учун кийим деган маънони англатади. Европа тилларига ҳинд тилидан ўтган. Рус тилига эса немис тилидан кирган.
Дастлаб енгил ва кенг, белда боғич билан тутиб турилувчи иштонлар шундай аталган. Пойжома туркий халқларда иштон – ичтўн деб номланган.
Пижама Европага XIX аср охирларида Ҳиндистондан олиб борилган. Бироқ у бу ерда XX аср бошларидагина шуҳрат қозонган. Пижама XX асрнинг 20-йилларида аёллар гардеробига ҳам киритилади, аммо ўн беш йиллардан сўнггина оммалашади.
Ҳозир пижама асосан уйқу кийими сифатида ишлатилади.
“Шум бола” филмини эсланг. Олдинлари иссиқ кунларда эркаклар пижамага жуда ўхшаш кийим – яктак-иштон кийган. Бу либос ҳозир ҳам нуронийлар орасида урфда.

👍25😱2