👍3
Сантиметр: см, sm ёки cm?
Ўлчам бирликларини оммавий ахборот воситалари, илмий ва ўқув нашрларида Вазирлар Маҳкамаси низомига кўра қўллаш керак. Буни кўпчилик билмайди. Шу сабабли хатога йўл қўяди ёки беҳуда тортишади. Хатоликлар асосан қисқартма шаклларни қўллашда кўзга ташланади.
Сантиметр сўзининг қисқартмасини ёзиш масаласида ҳам кўп тушунмовчиликлар бўлиб туради. Аслида қандай ёзиш керак? Матн ўзбек, қорақалпоқ, қозоқ, туркман, тожик, рус, инглиз, француз ва ҳоказо тилларда бўлишидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасида ўлчам бирликлари юқоридаги низомга асосан ёзилиши керак. Жумладан, сантиметр ҳам.
📌 Демак:
Кирил алифбосида:
Тўлиқ: сантиметр ✅
Қисқартмаси: cm ✅
см, sm ❌
Лотин алифбосида:
Тўлиқ: santimetr ✅
Қисқартмаси: cm ✅
sm, см ❌
@oriftolib

🔥3👍2
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
17%
Яшармоқ | Yasharmoq
50%
Ёшармоқ | Yosharmoq
33%
Иккови ҳам тўғри.
🔥3😢2
Изофали бирикмалар имлоси
Изофали бирикмалар қандай ёзилиши ҳақида ўзбек тилининг асосий имло қоидаларида аниқ қоида бор. Лекин у лотин алифбосига хосланган:
👉 Изофали бирикмалар ажратиб ёзилади. Бунда изофа ундош билан тугаган сўзларга -i шаклида, унли билан тугаган сўзларга -yi шаклида қўшилади: dardi bedavo, nuqtayi nazar, tarjimayi hol каби. Лекин изофа ёзилмайдиган сўзлар, шунингдек, қисмларидан бири ёки ҳар иккиси ўзбек тилида мустақил ишлатилмайдиган сўзлар қўшиб ёзилади: gulbeor (guli beor), dardisar каби.
Унли билан тугаган сўзларга изофа қўшилиши масаласида кирил ёзуви имлосида аниқ тартиб йўқ, бирда ундай, бирда бундай: таржимаи ҳол, адойи тамом, нуқтаи назар, балойи азим, аъзойи бадан, расвойи жаҳон.
Имло луғати принципига таянадиган бўлсак, о билан тугаган сўзларга изофа кирил имлосида ҳам -йи шаклида қўшилади. Бироқ изоҳли луғат ва миллий энциклопедияда бу принципга бўйсунмаган. Саҳрои Кабир, дуои жон, расвои жаҳон тарзида берилган ўринлар бор. Лекин ҳамма ерда ҳам эмас. Бу сўзлар бошқа жойларда -йи билан ёзилган. Менимча, бу ҳолатда -йи шаклида қўллаган тўғри: Саҳройи Кабир, дуойи жон, расвойи жаҳон.
Изофа ёзилмайдиган сўзлар, шунингдек, қисмларидан бири ёки ҳар иккиси ўзбек тилида мустақил ишлатилмайдиган сўзлар кирил имлосида ҳам қўшиб ёзилади: гулбеор (гули беор), дардисар каби.
📖 Алифбо тезроқ ислоҳ қилиниб, имло қоидалари мукаммалроқ кўринишга келса, бу каби муаммолар ҳам йўқоларди.
📌 Демак:
Таржимаи ҳол, адойи тамом, нуқтаи назар, расвойи жаҳон, дуойи бад ✅
Tarjimayi hol, adoyi tamom, nuqtayi nazar, rasvoyi jahon, duoyi bad ✅
Таржимайи ҳол, адои тамом, нуқтайи назар, расвои жаҳон, дуои бад ❌
Tarjimai hol, adoi tamom, nuqtai nazar, rasvoi jahon, duoi bad ❌

👍5
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
73%
Тумтарақай қочди | Tumtaraqay qochdi
27%
Тум-тарақай қочди | Tum-taraqay qochdi
💯2🤨1
Forwarded from Ilyos Safarov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Ийманмоқ бу – ...
Anonymous Quiz
11%
Хаёлга чўмиш, ўйланиш | Xayolga choʻmish, oʻylanish
84%
Уялиш, тортиниш | Uyalish, tortinish
5%
Ҳаваси келиш | Havasi kelish
👍5💯2
QR код
Тилимизга янги тушунчалар кириши тезлашди. Чунки бутун дунё жадаллашган, янгиликлар кўп. Бу жараёнда янги нарсаларга от қўя олмасак, ҳеч қурса, ажнабий номларни ўз тилимизга, имломизга мослаб олишимиз керак.
QR код инглизча QR code сўзидан, у эса Quick Response code бирикмасининг қисқартмаси. Бирикма тезкор муносабат коди деган маънони англатади. QR код штрих коднинг бир тури ҳисобланади. Уни дастлаб 1994 йили Япониянинг Denso Wave автомобил компанияси ишлатган. Ўз ичига кўплаб маълумотни сиғдира оладиган ушбу кодни компания мутахассиси Масаҳиро Ҳара ишлаб чиққан.
QR кодлар кўпинча веб сайт ёки иловаларга йўналтирувчи вазифасини ўтайди. Ҳозир у орқали тўлов қилиш ҳам оммалашиб боряпти.
Бу сўз рус тилида чизиқча билан ёзилади. Чунки русчада ҳар қандай жуфт ёки сифатловчили ўзлашма сўз орасига чизиқча қўйилади. Ўзбекчада эса бундай эмас. Шу сабабли QR код ва унга ўхшаш сўзларда дефис ишлатмаслик керак. QR қисқартмаси коднинг қандайлигини билдиряпти, турини кўрсатяпти. Худди қизил олма бирикмасида қизил сўзи олманинг қандайлигини сифатлагани каби.
📌 Демак:
QR код ✅
QR kod ✅
QR-код ❌
QR-kod, QR code, QR cod, QR-cod ❌

👍4🔥1💯1
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
45%
Оёқости қилди | Oyoqosti qildi
29%
Оёғости қилди | Oyogʻosti qildi
26%
Иккови ҳам тўғри.
👍4😢2🔥1
👍4🔥2😁2
Forwarded from Orif Tolib
#Сўраган_эдингиз
Рақам ва -та: қўшиб ёзиладими ёки ажратиб?
Рақамларга сўз ва қўшимчалар қўшиб ёзилмайди. Аммо айрим муаллифлар -та қўшимчасини сонга қўшиб ёзяпти экан. Шу ҳақида фикримни сўрашган эди. Такрор бўлса-да, бу борадаги баъзи мулоҳазаларимни айтиб ўтсам.
Менимча, рақамларга -та қўшимчасини бириктириб ёзаётганларнинг асоси шундай: сон сўз кўринишида берилганда қўшимчалар сўз таркибида бўлади. Демак, рақам сифатида ёзилганда ҳам қўшиб ёзиш керак. Лекин бу қараш – хато. Нега?
1️⃣ Ҳар қандай имло қоидасидан мақсад нутқни аниқ, тушунарли ифодалаш. 15та, 20та, 30та кўринишидан кўра 15 та, 20 та, 30 та шакли осон тушунилади.
2️⃣ Имло қоидаларида рақамга қўшимчани қўшиб ёзиш ҳақида ҳеч бир қоида йўқ. Тўғри, ажратиб ёзиш ҳақида ҳам ҳеч нарса айтилмаган. Лекин имло қоидалари ичида -та қўшимчаси қатнашган мисол бор. Унда қўшимча рақамдан ажратиб ёзилган. Менимча, бу ҳам далил бўла олади.
📌 Демак,
Ўнта, ўн бешта, йигирмата, юзта, мингта, миллионта ✅
10 та, 15 та, 20 та, 100 та, 1 000 та, 1 000 000 та ✅
10та, 15та, 20та, 100та, 1 000та, 1 000 000та, 1000та, 1000000та ❌

👍3🔥1
😢4🤨3👍1
“Аёлғу” нима дегани?
Шоир Фахриёрнинг шу номдаги китоби бор. Билмаган одам шоир аёл ва туйғу (ёки қайғу) сўзларидан янги сўз ясабди, сўз ўйини қилибди деб ўйлаши мумкин. Лекин бундай эмас. “Навоий асарлари луғати”да бу сўз бор ва икки хил маънода шарҳланган:
1️⃣ Мусиқа асбобларидан бири:
Совурурда дўст жаврин захм ичра дарж этиб,
Дўстлар бедоду зулмин ҳам, аёлғу келтурунг.
2️⃣ Ўлан, ашула, ялла, куй, оҳанг, таъсирли қўшиқ.
Аёлғунг неча ёр-ёр ўлғуси,
Менинг йиғларим зор-зор ўлғуси.
Атоқли адабиётшунос Умарали Норматов ҳам шоир китобига айни шу сўзни ном сифатида танлаганини таъкидлайди: “Фахриёр сайланмасининг “Аёлғу” номи билан аталиши ҳам тасодифий эмас. Аёлғу сўзи қадим чолғу асбобининг номи; луғатларда қайд этилишича, соф туркий ўлан, ашула, ялла, куй, оҳанг, таъсирли қўшиқ, дегани. Аввало “Аёлғу” номи билан аталган достонни, қолаверса, шу ном билан чиққан сайланмадаги бошқа достон ва шеърларни ўқисангиз, “соф модерн” кўринишидаги деярли барча асарлар қаъридан акс садо бериб турган қадим аёлғу наволарини туйиб-эшитиб турасиз”.

👍9🔥4
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
42%
Гапимни тушунмади-ёв | Gapimni tushunmadi-yov
58%
Гапимни тушунмадиёв | Gapimni tushunmadiyov
👍5🤨3😢1
Қуда-анда: анда ким?
Баъзи жуфт сўзларни кўп ишлатамиз-у, иккинчи қисми нима маъно англатишини ҳар доим ҳам аниқ билавермаймиз. Қуда-анда ҳам ана шундай сўзлардан.
Изоҳли луғатга кўра, анда қадимги турк-мўғул халқларида тутинган ака-укани англатади.
Миллий энциклопедия қўшимча маълумотларни ҳам келтирган: анда бўлишни истаган шахслар қон чиқариб уни бир-бирларига суртганлар ва умрбод ака-ука тутинганлар. Масалан, Чингизхон жажират қабиласи раҳбари Жамуха билан анда тутинган.
Кинофилмларда шунга ўхшаш саҳналарни кўрган бўлсангиз керак. Қон бўйича оға-инилар инглиз тилида brothers by blood, blood brother, рус тилида кровные братья, брат по крови дейилади. Қадимги туркийларда бу тушунча битта сўз билан ифодаланган.

👍4🔥2
👍4💯2
Самарқанд ва Қашқадарё орасидаги довон номи – ...
Anonymous Quiz
55%
Тахтақорача | Taxtaqoracha
45%
Тахтиқорача | Taxtiqoracha
О’Ҳенрими ёки О. Ҳенри?
Бу машҳур ёзувчининг асл исми Уилям Сидни Портердир. У 1862 йил 11 сентябрда АҚШнинг Шимолий Каролина штатидаги Гринсборо шаҳрида туғилди.
Ёзувчининг илк ижодий машқлари 1880-йилларнинг бошида дунё юзини кўрди.
Портер Остиндаги банкда иш бошлади. Банкда камомад аниқлангач, у ишидан бўшатилди. Уилям Ҳондурасга, сўнг Жанубий Америкага кетди. Бироқ қайтиб келгач, камомад иши бўйича суд қилиниб, қамоққа ҳукм этилди.
Ёзувчи турмадаги касалхонада ишлади ва шу ерда ҳикоялар ёзди. У турли тахаллусларни синаб кўрди, ниҳоят О. Ҳенри вариантини танлади. Бу тахаллусни кўпинча О’Ҳенри деб янглиш ёзишади. Чунки ирланд тилида худди шу шаклда ёзиладиган фамилия бор. Бироқ тахаллус фамилияни англатмайди. Уни О. Ҳенри деб ёзиш тўғридир.
👉 Тўлиқ ўқиш

👍2
Лавозим, илмий унвон ва илмий даража: қандай кетма-кетликда ёзиш керак?
Расмий хатлар, сўзбоши, тақриз ва турли маълумотлар ёзишда лавозим, илмий унвон ва илмий даражаларни кўрсатишга тўғри келади. Баъзида саналганларнинг барчасини бирданига келтириш зарур бўлиб қолади. Илмий унвони ё даражасини ёзмасангиз, жиддий хафа бўладиганлар ҳам бор-да 🙃. Бир ҳисобда бу ҳам тўғри, илмий иш қилиш осон эмас.
Хуллас, бирданига бир неча жиҳатни акс эттирмоқчи бўлсангиз, энг олдин лавозимни ёзасиз. Чунки хат ёзаётган ёки ёзилаётган шахс биринчи галда лавозим эгаси сифатида ваколатга эга.
Илмий унвон ва илмий даражани кўрсатишда бироз хилмахиллик бор. Урфга кўра, олдин илмий даража, сўнг илмий унвон ёзилади. Менимча ҳам, шу вариант тўғри: лавозимдан сўнг илмий даража, кейин илмий унвон келиши керак:
Фалончи Пистончиев,
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети проректори, филология фанлари доктори, профессор
Хатга имзо чекувчи сифатида ёзилганда шу тарзда берилади.
Агар бир қаторда ёзмоқчи бўлсангиз, фамилиядан кейин вергул ёки тире қўясиз. Тире қўйган афзалроқ, чунки кетма-кет вергул келмайди, исм-фамилия алоҳида бўлиб туради:
Фалончи Пистончиев – Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети проректори, филология фанлари доктори, профессор.
Юқоридаги шаклдан одатда шахс ҳақида маълумот берилганда фойдаланилади.
Хат чиқараётганда эса қуйидаги шаклда ёзилади:
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети проректори,
филология фанлари доктори, профессор
Фалончи Пистончиевга
(Ажралиб туриши учун қия ҳарфда ёздим, сиз оддий ҳарфда ёзишингиз мумкин.)
Айни пайтда бирор лавозимда ишламаётган, илмий даража ва унвонга эга киши хат ёзса ёки сиз уни бирор жойда қайд этмоқчи бўлсангиз, юқоридаги тартибда, бироқ лавозимсиз бериш мумкин:
Фалончи Пистончиев,
филология фанлари доктори, профессор
Фалончи Пистончиев – филология фанлари доктори, профессор.

👍4🔥1
Исм-фамилияларни бўғинга кўчирмаган яхши
#Сўраган_эдингиз
Савол:
Ёзаётганда сатрга сиғмай қолса, исм-фамилия бўғинга кўчириладими?
Жавоб:
Имло қоидаларида исм-фамилиялардаги қисқартмалар бўйича аниқ кўрсатма бор:
👉 А. Ж. Жабборов, А. Д. Абдувалиев кабиларда исмнинг ва ота исмининг биринчи ҳарфига тенг қисқартмалар фамилиядан ажратиб кўчирилмайди.
Демак, исм ва отаисмни билдирувчи А. Ж. ва А. Д. каби ёки исмни билдирувчи Б. ва С. каби қисқартмалар сатрнинг тепасида қолиб, фамилия пастга кўчирилмайди.
Исмларда бўғин кўчириш-чи? Аслида бўғинга кўчириш мумкин. Чунки мумкин эмас деган қоида йўқ. Бироқ мен киши номларини иложи борича бўғинга кўчирмаслик тарафдориман. Ҳатто исм бир сатрда қолиб, фамилия иккинчи сатрга ўтадиган ҳолатлардан ҳам нарироқ бўлаверган маъқул. Имкондан ташқари ҳолатлар эса, албатта, бундан мустасно.
Бу қоида қатъий эмас, ихтиёрий. Лекин таҳрир, тушунарлилик ва номга ҳурмат нуқтаи назаридан бу қоидага амал қилиш зарур.

👍7