😱3
😢5💯1
Forwarded from Tahrir.uz📝
Ким чақалоқ, ким гўдак?
Чақалоқ ва гўдак атамаси қандай болага нисбатан ишлатилишини биласизми?
Тиббиёт нуқтаи назарига кўра, 4 ҳафталиккача бўлган болалар чақалоқ, 1 ёшгача бўлганлари гўдак дейилади.
@tahrir_uz

Чақалоқ ва гўдак
Бу икки сўзни изоҳли луғат фарқламаган. Чақалоқ сўзига янги туғилган бола; гўдак деб таъриф берилган. Гўдак сўзи форсчадан кирган, ўзбек тилида уч хил маънони англатади:
1️⃣ Эмадиган, кўкракдан ажратилмаган, одатда бир ёшгача бўлган бола; чақалоқ.
Гўдаклар эса бешикда, дарахтлар орасидаги беланчакларда ухлаб ётишади.
Ойбек, Танланган асарлар.
2️⃣ Вояга етмаган, она сути оғзидан кетмаган бола, ёш бола.
Мусулмонқул... ўзини мингбоши эълон қилиб, ақлсиз бир гўдакни хон кўтариб, эл елкасига минди.
А. Қодирий, Ўтган кунлар.
3️⃣ Кўчма маънода: етарли турмуш тажрибасига эга бўлмаган, хом, ғўр одам.
Дилдор Аъзамжонни кўрди-ю, Низомжон кўзига бир ёш бола, гўдак бўлиб кўринди-қўйди.
С. Аҳмад, Уфқ.
Эътибор берган бўлсангиз, изоҳли луғат гўдак сўзининг биринчи маъноси шарҳида одатда бир ёшгача бўлган бола деган таърифни ишлатган.
Миллий энциклопедия ҳам икки сўзни синоним сифатида кўрган. Чақалоқ сўзи таърифида гўдак сўзига ҳавола берган, лекин гўдак сўзи изоҳида чақалоқнинг фарқини кўрсатган:
Гўдак – эмадиган бола, бир ёшгача бўлган бола. Шартли равишда туғилганидан кейин тўрт ҳафтагача – чақалоқ.
Амалиётда ҳар қандай кичик ёшдаги болага нисбатан гўдак сўзи ишлатиб кетилаверади. Бу хато эмас. Сабаби сўзнинг иккинчи маъноси шунга мос. Чақалоқ сўзини эмадиган болага, ҳатто у икки ёшли бўлса ҳам, бемалол ишлатиш мумкин. Чунки унинг маъноси шундай. Ўзи жонли тилда худди шундай қўлланади. Тўрт ҳафталиккача бўлган болани чақалоқ ҳам, гўдак ҳам деса бўлади.
Маъно асосан тиббий ёки илмий матнларда фарқланди.
Чақалоқларга нисбатан шеваларда бувак, жижи каби сўзлар ишлатилади.
👉 Янги туғилган болани яна қандай сўзлар билан ифодалаш мумкин? Изоҳларда қолдиринг.
@oriftolib

Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
49%
Ҳид таратмоқ | Hid taratmoq
9%
Ҳид тарқатмоқ | Hid tarqatmoq
41%
Иккови ҳам тўғри.
😢3
😢3👍1
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
59%
Рақобатбардошлик | Raqobatbardoshlik
41%
Рақобатбардошлилик | Raqobatbardoshlilik
🔥5👍2
Antarktida va Antarktika: farqi nimada?
Janubiy yarimsharda joylashgan qitʼaning nomini koʻpchilik chalkashtirib yuboradi. Chunki Antarktida va Antarktika nomlaring talaffuzi bir-biriga uyqash, maʼnosi ham bir-biriga yaqin. Biroq ular alohida tushuncha.
Antarktida – Yerning eng janubiy qismida joylashgan materik, uning markazi taqriban janubiy geografik qutbga toʻgʻri keladi. Antarktidani Janubiy okean (avvallari bu okean Hind, Tinch va Atlantika okeanining bir qismi deb hisoblangan) suvlari yuvib turadi.
Antarktida qitʼasi materikning yon-atrofidagi orollarni ham oʻz ichiga oladi.
Antarktika esa Yer sharining janubiy yarimsharidagi qutb hududidir. U Antarktida qitʼasini va unga yondosh Janubiy okeanni ham oʻz ichiga oladi.
📌 Demak, yodda saqlang: Antarktida – bu janubiy yarimshardagi qitʼa, Antarktika esa Antarktida va Janubiy okeanni oʻz ichiga olgan geografik hududdir.

👍13🔥1💯1
👍4😢3
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
33%
Хап дори | Xap dori
35%
Ҳап дори | Hap dori
32%
Ҳаб дори | Hab dori
😢3🤨2
Тузатилаётган лотинча имло: ҳадиклар нечоғлик ўринли?
Шу кунларда Президентнинг тегишли фармонида белгиланган вазифа – лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини, имло қоидаларини янада такомиллаштириш ва янги ёзувга тўлиқ ўтишни таъминлаш масаласи бўйича сўнгги босқичга қадам қўйилди.
Тилчилар ва бошқа мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ ўз ишини якунлаб, алифбонинг тузатилган вариантини тақдим этди.
Айнан тузатилган вариантини! Чунки жорий лотинча алифбо қатор хато ва ноқулайликларга эга. Лекин алифбони тузатишга тиш-тирноғи билан қарши бўлганлар “Алифбо ўзгармоқда”, “Яна янги алифбо қабул қилинмоқда”, дея сўз ўйини қилиб, одамларни чалғитишга, сувни лойқалатишга уринмоқда.
Аслида алифбо янги эмас, у шунчаки ислоҳ қилинди. Ундаги хатолар тузатилди. Алифбодаги 30 та ҳарфдан 3 таси (Sh, Ch, ng) жузъий ўзгартирилмоқда. 2 таси (O‘ ва G‘) ёзма кўринишига мослаштирилмоқда. Қолган 25 та ҳарф ўзгармайди.
Kun.uz нашрида журналист Шуҳрат Шокиржоновнинг тузатилаётган алифбо ҳақидаги мақоласи эълон қилинди. Унда ислоҳнинг зарурияти, аҳамияти ва моҳияти яна бир бор кўрсатиб берилган. Тўлиқ ўқиб чиқишни тавсия қиламан.
👉 Тўлиқ ўқиш

Мунозара мавзуси – алифбо ислоҳи
Бугун соат 11:00 да @kunuzofficial каналида тузатилаётган лотин алифбоси масаласида овозли суҳбат бўлиб ўтади. Унда соҳа мутасаддилари, тилшунос олимлар, адиблар, блогерлар қатнашади. Насиб қилса, суҳбатда мен ҳам бу борадаги фикр-мулоҳазаларимни билдираман.
Қизиққанлар суҳбатни Kun.uz нашрининг расмий телеграм каналида тинглаши мумкин.

👍1
👍5
Бир хил белги қўлланмаслигига чидаса бўлади
Тузатилаётган лотин алифбосида Õ õ ва Ğ ğ ҳарфлари устидаги белгиларнинг бир хил эмаслиги эътирозларга сабаб бўляпти. Менимча, ҳар хиллик ҳолатига чидаса бўлади. Нега?
Лотин ёзувига асосланган ва устида белгиси бор ҳарфлардан фойдаланган бир неча алифбони кўриб чиқдим. Бунақа хилмахиллик уларда ҳам бор экан:
Озар алифбоси – Ğ ğ, Ö ö, Ü ü.
Туркман алифбоси – Ä ä, Ž ž, Ň ň, Ö ö, Ü ü.
Турк алифбосида – Ğ ğ, Ö ö, Ü ü.
Чех алифбосида – Á á, Č č, Ď ď, É é, Ě ě, Ó ó, Ř ř, Š š, Ť ť, Ú ú, Ů ů, Ý ý, Ž ž.
Бошқаларда бор бўлса, биз ҳам айнан шундай қилишимиз керакми? Йўқ, албатта. Юқоридаги мисолларни ҳарфлар устида ҳар хил белги қўллаш фавқулодда ҳолат эмаслигини айтиш учунгина келтирдим.
Қарор қабул қилаётганда кўпроқ афзалликка эга вариантни танлаш керак.
Нега кирилча Ў ў ҳарфлари учун лотин алифбосида Õ õ ҳарфларини олган маъқул? Афзаллиги:
1️⃣ Ёзма шаклга мос.
2️⃣ Ёзувда чиройлироқ ва ўқишлироқ кўринади. Ğ ğ ҳарфи матнда Õ õ нисбатан кам келади. Õ õ эса жуда кўп қатнашади. Шу сабабли унинг шаклига аҳамият берган яхши.
3️⃣ Юникод жадвалида ҳам бу белги Ŏ ŏ дан юқорида жойлашган. Бу у ностандарт шрифтларда ҳам бўлиш эҳтимолини оширади.
4️⃣ Õ õ ҳарфи мамлакатимиз номи – Õzbekiston сўзининг бошида келади. Ŏ ҳарфидаги тескари қош (бревис) белгиси кўп шрифтларда, ҳатто стандарт Times New Roman да ҳам шох-мугузга ўхшаб қолади: Ŏzbekiston.
👉 Хўш, Ў ва Ғ учун бир хил белги танланса, нима бўлади? Ёмон бўлмайди. Бунга ҳам кўниш мумкин. Афзаллиги:
1️⃣ Ўзига ўхшаш белги билан шаклан уйқаш бўлади.
Қуйидаги расмда икки белги турли шрифтларда қандай кўриниши акс этган. Тўлиқ жадвал билан бу ерда танишишингиз мумкин. Эътибор берган бўлсангиз, Õ белгиси юникодда юқорироқдан жой олгани сабабли аксарият шрифтларда чиқяпти. Ŏ белгиси эса баъзи шрифтларда йўқ.
Ö ö белгисидан ҳам фойдаланиш таклиф этиляпти. Бу белги аксарият шрифтларда бор бўлса-да, менимча, “рақобатчилари”га визуал жиҳатдан ютқазади. Қолган икки белги бунга нисбатан кўзга яққолроқ ташланади. Келажакда бу белгига юз минглаб марта дуч келиш ҳақида ҳам ўйлаш керак. Бундан ташқари, ҳарф устидаги икки нуқтани ёзма кўринишда барибир тўлқинли чизиқ шаклида ифодалаймиз. Чунки ёзишга шуниси қулай.
❗️ Тўғриси, Õ õ белгисини қабул қилишга бошида ўзим ҳам қийналдим. Лекин тушунтириш ва сабаблар асосли кўринди. Охири бу белги Ŏ ŏ дан афзалроқ экан деган хулосага келдим.
Умуман олганда, бу жуда катта муаммо эмас. Тўлқинли (тилдали) ёки тескари қошли белги танланишидан қатъи назар, тузатилган алифбо тезроқ амалга киритилиши ва фойдаланишга қулай бўлиши тарафдориман.

Бурчакка турғизмоқ | Burchakka turgʻizmoq
23%
Бурчакка турғазмоқ | Burchakka turgʻazmoq
44%
Иккови ҳам тўғри.
😢2
Бу кўклам ёмғири эмас
Баъзи одамлар бировнинг ҳаққидан қўрқмайди. Бу иши нотўғрилиги, бировнинг ҳаққини еб норози қилганлар охир-оқибат барака топмаслиги ҳақидаги гап-сўзлар, огоҳлантиришлар фойда бермайди. Ҳайдасангиз ҳам, қайтиб келиб яна ахлат титаверадиган товуққа ўхшаб кўзини лўқ қилиб тураверади.
Бунақалар ижтимоий тармоқларда ҳам учраб туради. Бошқаларнинг кўз нури, меҳнати, ақлу салоҳияти сингган ижодий ишни ўғирлаб, ўз номидан эълон қилади ва ҳеч нарса бўлмагандай юраверади.
Ажойиб бир мақол бор: “Орсизнинг юзига тупурсанг, кўклам ёмғири дейди”. Бировнинг меҳнатини ўзлаштириб оладиганларга гапим шу: бу кўклам ёмғири эмас.

👍2🔥1
Ҳадди ва ҳади
Баъзи бир бўғинли сўзлар бор, унли билан тугаган эгалик қўшимчаси қўшилганда ўзак охиридаги товуш орттирилади. Орттирилмаслиги ҳам мумкин. Лекин бунда маъно нозикликлари юзага келади. Гап ҳад, ҳақ, ҳис каби сўзлар ҳақида.
Ҳад сўзи изоҳли луғатда ҳад(д) шаклида берилган. Бу товуш орттирилишига ишора. Лекин сўз ҳадд шаклида ҳам қўлланиши мумкин: ҳадд-ҳисобсиз. Аммо аксарият ҳолатларда ҳад шакли ишлатилади. Бу сўз унли билан тугаган эгалик қўшимчалари ёки -у боғловчисини олганда бир д товуши орттиради:
Ясовулбоши ҳаддидан ошиб кетди, тўйларни бузади, созчиларни уради.
Ж. Шарипов, Хоразм.
❗️ Бу сўз унли қўшимча билан битта ҳолатда товуш орттирмайди. Ҳад илм-фанга оид тушунчани ифодалаганда:
Арифметик прогрессиянинг кейинги ҳадини топинг.
Моделнинг қолдиқ ҳадини текшириш.
👉 Ҳаққи ва ҳақи
👉 Ҳисси ва ҳиси

👍7
👍6😱3🔥2🤨1
Ҳаққи ва ҳақи
Ҳақ сўзи ҳам изоҳли луғатда ҳақ(қ) шаклида берилган. Сўзга қўшимчалар қўшилгандагина бир -қ орттирилади, қўшимчаларсиз, алоҳида шаклда ҳаққ тарзида ишлатилмайди. Луғатда айтилишича, учинчи шахс эгалик шаклида ҳаққи кўринишида ҳам қўлланади. Аммо ундай эмас. Бошқа шахсларда ҳам ҳаққи варианти келиши мумкин:
Саккиз соат прогул қилган одамга ҳеч нарса демасликка менинг ҳаққим йўқ. (I шахс)
С. Зуннунова, Кўк чироқлар.
Мен сизга ўғилман, фарзандингизман. Уришишга, сўкишга, тергашга ҳаққингиз бор. (II шахс)
С. Аҳмад, Қадрдон далалар.
Етимнинг ҳаққини ейиш – оғир гуноҳ. (III шахс)
👉 Юқоридаги каби ўринларда муҳаррир ва мусаҳҳиҳлар баъзан битта ундошни қисқартиради. Имло қоидаларига мослашади. Чунки бу ўзакдан кейин товуш орттириш қоидада йўқ. Бироқ бир нарсани ёдда тутиш керак: ҳар қандай грамматика ёки имло қоидалари энг биринчи галда мазмунни ифодалашга хизмат қилиши зарур.
Ҳақим, ҳақимиз, ҳақинг, ҳақингиз, ҳақи деб ишлатиш хато эмас. Аммо бунда сўздаги ҳақ-ҳуқуқ, ҳақдорлик маъно нозикликлари акс этмай қолади.
Пешона терим билан ишлаб топган ҳақимни сўраяпман!
Бу гапда иш ҳақи маъноси бор, холос.
Пешона терим билан ишлаб топган ҳаққимни сўраяпман!
Бунда иш ҳақидан ташқари, улуш, ҳақдорлик, муносиблик, эгалик каби маъно қирралари ҳам ифодаланган.
Айрим ҳолатларда -у боғловчиси қўшилганда ҳам товуш орттириши мумкин:
Бошимга Ҳазрати Алининг муборак зулфиқорлари келганда ҳам, ҳаққу ҳақиқатдан юз ўгирмоқ одатим йўқ.
А. Қаҳҳор, Тобутдан товуш.
👉 Ҳадди ва ҳади

Асосли фикр ва холис ният керак
Алифбо ислоҳи масаласи яна кун тартибига чиққандан кейин “алифбошунос”лар кўпайиб кетди. Фикрларига қулоқ солсангиз, масала моҳиятини яхши англамаётганига, шунчаки тасаввур ва ҳиссиётлари билан фикр билдираётганига гувоҳ бўласиз.
Қанақа фикр ва эътирозлар бўляпти?
1️⃣ Алифбога киритилаётган тузатишлар турклардан ёки яна кимлардандир кўчирилган эмиш. Барака топкурлар, алифбо тарихини ўрганинглар, ҳеч қурса, алифбо ҳақидаги уч-тўртта мақолани ўқинглар. Сал тасаввурларинг кенгаяди. Яхшиси, билмаган нарсангиз ҳақида гапирманг. Билмаганингиз билиниб қолади.
2️⃣ Кирилга қайтиш масаласи. Ўзбекистонда аҳоли сони 35 миллиондан ортиқ, уларнинг 55 фоизини ёшлар ташкил қилади. Бугунги ёшлар ва 35 ёшгача бўлганлар лотин ёзувига асосланган алифбода ўқиган. Улар кирилда ўқиганларга нисбатан мутлоқ кўпчиликни ташкил этади. Кирилга қайтиш шу жиҳатдан ҳам ўзини оқламайди.
3️⃣ Тузатишлар аҳолини саводсиз қилади. Тўртта ҳарфни ўзгартириш аҳолини саводсиз қилар экан-да, кирилга қайтиш саводсиз қилмас эмиш. Беқиёс мантиқ.
4️⃣ Тузатишлар бюджетга миллиардлаб зарар келтиради. Тўртта ҳарфни ўзгартириш шунча зарар келтирар эмиш-у, кирилга қайтиш безиён экан. Янада беқиёс мантиқ. Kun.uz нашри ташкил этган овозли чатда Хушнудбек Худойбердиев тузатишлар бюджетга қайтага фойда олиб келишини чиройли исботлаб берди. Фойда-зиён масаласини ҳам гапиришдан олдин ўрганиш, ҳеч қурса, мушоҳада қилиш керак. Шунчаки қулоққа яхши эшитилгани, кучли далилдай кўрингани учун қайтаравермасдан. Жараён харажатсиз бўлмаслиги аниқ, лекин тадбир билан иш кўрилса, жуда кўп харажатларнинг олди олинади. Бу масалани молиячи, иқтисодчи мутахассислар ечгани маъқулроқ.
5️⃣ Ҳамма муаммолар айбдори – лотин алифбоси. Бунақа қараш эгаларига қўйиб берсангиз, сигири қисир қолганига ҳам лотинни айбдор қилиб кўрсатади. Ундан кўра таълимни ривожлантирайлик, иқтисодиётни кўтарайлик, йўлларимизни асфалт қилайлик ва ҳоказо. Хўш, нима алоқаси бор бу гапларнинг алифбо ислоҳига? Тараққиёт йўлида хизмат қилмоқчимисиз? Қилаверинг. Ёмғир кўп ёғмаётганига ёки йўллардаги тирбандликка тузатишларнинг алоқаси йўқ.
6️⃣ “Фазовий кемалар коинотни кезиб юрган бир пайтда, сизлар ҳалиям алифбо...” қабилидаги гаплар. Америкадаям, Германиядаям, Россия, Япония ёки Конгодаям тил мутахассислари тил масаласи билан шуғулланади, Ойга ё Марсга учмайди. Марҳамат, сиз шуғулланинг юксак илм-фан билан, коинотни забт этинг. Алифбодан кўра космонавтика билан шуғулланганингиз фойдалироқ. Ҳамма учун.
7️⃣ Фақат танқид бор, асосли таклиф ва мулоҳаза йўқ. Танқид қилиш осон, жўяли таклиф айтиш эса қийин. Чунки у фикрлашни, изланишни талаб қилади. Хаёлига келиб қолган, шунчаки яхши деб ўйлаган фикрини айтадиганлар ҳам бор. Олдин масалани ўрганинг. Ўргана олмаяпсизми, билим-салоҳиятингиз, қунтингиз етмаяптими – ишни биладиганларга қўйиб беринг.
Хуллас, гапирса гап кўп. Ҳар қандай фикрни қабул қилиш мумкин: билим-тажрибага таянган, холис ниятни кўзлаган бўлса бўлди. Агар шу икки талабга жавоб бермаса, ундай фикр тош босмайди.
Тузатишлардан мақсад битта – алифбони қулайлаштириш ва тўлиқ фойдаланишга киритиш. Мавзу бўйича ҳатто билмай-тушунмай фикр билдираётганлар ичида ҳам холис ниятдаги кишилар борлигига ишонаман. Шу мақсад йўлида бирлашайлик, ихтилофга берилмайлик. Аслида ўзим ҳам ҳозиргидан бошқачароқ тузатишларни таклиф қилганман. Лекин, ҳеч қурса, шу тўртта ҳарф қулайлашса ҳам розиман.
Ўзгаришларнинг битта томони бор – лотинга ўтиш тезлашиб кетиши мумкин. Бир нарсани аниқлаштириб олиш керак: сиз шуни истайсизми-йўқми?

👍4
Ҳисси ва ҳиси
Ҳисси шаклида қўллаш сўзни ҳиссиётли, туйғучан қилади. Солиштириб кўринг:
У айбдорлик ҳисини туйди.
У айбдорлик ҳиссини туйди.
Иккаласи ҳам тўғри. Лекин иккинчисида маъно кучлироқ, чуқурроқ. Шунинг учун ҳиси варианти ишлатилмайди ҳисоб.
Буларга ўхшаш яна қандай сўзларни биласиз? Изоҳларда қолдиринг.